Тошкент молия институти


Аудитнинг турлари ва шакллари



бет8/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   139
АУдит дарслик kurildi

1.3. Аудитнинг турлари ва шакллари


Хорижда аудиторлик фаолияти ривожланиш босқичларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:




1-чизма. Аудиторлик фаолиятининг ривожланиш босқичлари
Тасдиқловчи аудит текшириш давомида аудитор ҳар бир хўжалик муомаласини текширади ва тасдиқлайди ҳамда параллел равишда ҳисоб регистрларини тузади. Ҳозирда еса бу ҳисоб ишларини қайта тиклаш дейилади.
Тизимли-ориентирланган аудит мижознинг ички назорат тизимининг қай даражада ишлаётганлигини текширишга асосланади. Агарда ички назорат тизими оқилона ташкил қилинган ҳамда яхши ишлаётган бўлса, ташқи аудиторлар ўз ишларини танлаб текшириш ҳамда алоҳида объектларни назоратдан ўтказиш билан чекланади. Бу еса, албатта, аудиторнинг иш вақтини ҳамда аудит жараёнига қилинадиган харажатларни камайтиради. Аммо, аудитор бундай текширув ўтказишда мижознинг хўжалик фаолияти тизими самарадорлигини ҳар жиҳатдан баҳолаши ҳамда корхонада юз берадиган ўғирлик, фирибгарлик ҳолатларини ҳам инобатга олиши лозим.
Таваккалчиликка асосланган аудит таваккалчилик баланд бўлган жойда текшириш вақтини кўпроқ ажратиш ҳамда паст таваккалчилик бўлган жойда текширишга кам вақт ажратишга асосланади. Бу текшириш харажатларини камайтириш юзасидан келиб чиқади.
Аудиторлик текшируви иқтисодий нуқтаи назардан икки турга бўлинади:

  1. Ички аудит;

  2. Ташқи аудит.

Ички аудит – бу хўжалик ичида унинг фаолиятининг самарадорлигини текшириш ва аниқлашда мустақил баҳо беришдир. Ички аудит учун корхонанинг ўзи ёки унинг бир бўлими – корхона ичидаги назорат бўлими жавоб беради. Ички аудитнинг мақсади – корхона хизматчиларига ўзларининг мажбуриятларини аъло даражада бажаришга ёрдам беришдир. Ички аудит корхонага текширилаётган объектлар ҳақида аниқ таҳлил, баҳолаш, тавсия, маслаҳат ва маълумотларни беради.
Ички аудитнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • корхонанинг ишига молиявий назоратни олиб бориш;

  • иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ички назорат тизими ихтисослашганлигини текшириш;

  • бошқарув ходимларининг ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича таҳлил қилиш;

  • корхоналарнинг ликвидлиги, рентабеллиги ва иш фаолиятини баҳолаш;

  • корхона ишини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Корхонада ички аудиторнинг бўлиши шу корхона учун фойдалидир. Текшириш ўтказиш усуллари ташқи аудитникига ўхшаш бўлиб, текшириш ҳажми ва объекти жиҳатдан фарқ қилади.
Ички аудит, аввало, корхонада моддий бойликларнинг сақланиши ва фойдаланилиши, ҳисоб-китобнинг тўғрилиги ва бошқа объектларни текширишга қаратилади. Ички аудитда, одатда, тўлиқ текшириш ўтказилади.
Ички аудит фаолиятининг енг кенг тарқалган тури операцион аудитдир. Операцион аудит – бу аудиторнинг ресурслардан самарали фойдаланиш, самарали ютуқларга еришиш мақсадида корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишдир. Унинг мақсади – ходимларнинг ўз вазифаларини бажариш ва корхона рентабеллигини оширишга ёрдам беришдир.
Ички аудиторларга ҳам мустақиллик керак. Улар ахборот тўплашда корхона раҳбари тазйиқидан холи бўлиши лозим. Ички аудиторларнинг мустақиллиги йирик турдаги хўжалик юритувчи субъектларда кузатув кенгашига бўйсуниши билан ўлчанса, кичик бизнес субъектларида еса таъсисчиларга бўйсуниш даражаси билан белгиланади.
Ички аудит қуйидаги шаклларда тузилиши мумкин:

  • йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун аксионерларнинг умумий йиғилишида ҳар йили сайланадиган, доимий фаолият кўрсатадиган тафтиш комиссияси шаклида. Уни тузиш зарурияти корхона Низомида кўрсатилади. Кўп ҳолларда тафтиш комиссияси тузилмай қолади.

  • Корхона раҳбари томонидан бевосита ташкил етилган махсус ички аудит хизмати бўлими шаклида;

  • Аудиторлик ташкилоти билан шартномага мувофиқ ички аудитни ўтказиш шаклида.

Агар корхонада ички аудит ташкил етилган бўлса, ташқи аудитор ички аудит ҳисоботларидан фойдаланиши мумкин, қачонки ички аудитор иши самарадорли деб ташқи аудитор томонидан баҳоланса.Ташқи аудитор ишининг самарадорлиги ички аудитор билан ҳамкорлик қилса, анча ортади. Чунки ички аудитор ишидан фойдаланиш ташқи аудиторга ҳажм даражасида анча йенгиллик яратиб беради.
Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда ҳам ички аудитор маслаҳат олинади, ёки ички аудиторнинг шахсан ўзи томонидан ҳам таклиф берилиши мумкин.
Ҳар йиллик аудиторлик текшируви давомида ички аудитор ташқи аудитор назорати остида алоҳида ишларни бажариши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет