Рискни аниқлаш ва таҳлил қилиш (ТКҲТҚ 7 принсипи)
Бу тамойил корхона рискларини аниқлаб олишнинг муҳимлилиги, ўзининг истиқболида молиявий ҳисобот обйектига рискни камайтириш ёки олдини олиш кераклигини қандай аниқлашга ериша олмаслигига еътибор қаратади. Мақбул бошқарув даражаларини аниқланишида ва рискнинг таҳлилида ўз ичига олиши шарт. Рискни аниқлашда ички ва ташқи омилларни инобатга олиш даркор. Мисол учун, иқтисодий ўзгаришлар рақобатга киришишдаги тўсиқларга таъсир етиши мумкин ёки янги молиявий ҳисобот стандарти бошқа турдаги ёки қўшимча ҳисоботларни талаб қилиши мумкин. Ички фаолиятда бошқарув жавобгарлиги ўзгариш аниқ фаолият назорат йўлига таъсир етиши мумкин ёки меҳнат шартномаларининг муддатлари малакали ишчиларнинг мавжудлигига таъсир етади. Аниқланган рисклар у ички ёки ташқи бўладими рискнинг сезиларли еҳтимолини ва ҳар бир рискнинг қандай бошқариши кераклигини ўз ичига олувчи таҳлилни талаб етади.
Фирибгарлик хавфини баҳолаш (ТКҲТҚ 8 принсипи)
Рискларни баҳолашнинг бир қисми сифатида, корхона фрибгарлик риски – активларни қонунга хилоф равишда егалик қилиш ва нотўғри молиявий ҳисоботларни шакллантириш билан боғлиқ рискларни ҳисобга олади. Ушбу баҳолаш инсоннинг хатти-ҳаракатлари кутилган ахлоқий меъёрларга мос келмаслиги мумкинлигини англатади. Фирибгарлик рискларини баҳолаш ўз ичига молиявий ҳисоботга таъсир қиладиган фирибгарлик риски омилларини, молиявий натижалар ҳисоботида фирибгарликларга сабаб бўлувчи рағбатлантиришлар ёки босимларни, фирибгарлик учун имкониятлар ва ишчиларнинг фирибгарлик фаолиятларига аралашишлари ёки рационализациялашини олади, бу еса фирибгарлик учбурчаги ҳисобланади.
Сезирларли Ўзгаришларни Аниқлаш ва Таҳлил қилиш (ТКҲТҚ 9 принсипи)
Ички ва ташқи ҳолатлар ўзгариши билан, корхонанинг ички назорати ҳам ўзгариши мумкин. Бир ҳолатда самарали ҳисобланган ички назорат, ҳолат ўзгариши билан самарали бўлмай қолиши мумкин. Мисол учун, корхона бизнес соҳаси ёки бизнес моделини ўзгартирса, янги назорат юритиш зарур бўлиши мумкин чунки корхона янги рискларни қабул қилган бўлиши мумкин. Назоратга таъсир қиладиган ўзгаришларга яна бир мисол, корхонада янги маълумотлар тизими технологияларини жорий қилиш бўлиши мумкин. Ташкилот шунингдек, менежмент ва бошқа ходимлардаги ўзгаришларни, уларнинг ички назорат тизимидаги муносабати ва тушунчасини ҳам кўриб чиқиши керак. Умуман олганда, асосий принцип, ташкилот ишончли молиявий ҳисоботларни ишлаб чиқаришга таъсир етиши мумкин бўлган ички ва ташқи омилларнинг ўзгаришини аниқлаш ва баҳолаш учун зарур бўлган жараёндир.
Достарыңызбен бөлісу: |