Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет175/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177
1- (1)

ХУСУСИЯТ – бирор нарса ва ҳодисанинг бошқа нарса ва ҳодисадан фарқини ёки уларнинг умумийлигини кўрсатиб турувчи хоссалари, жиҳатлари ва белгилари. Xусусият нарсаларнинг ўзаро таъсир ва муносабатлари жараёнида ўзини намоён этади. Хосса хусусиятни билишда поғона бўлиб хизмат қилади. Xусусият барча нарсага тегишли бўлиб, ўзига хос ва умумий, асосий ва асосий бўлмаган, зарурий ва тасодифий, табиий ва сунъий ва шу каби хоссаларга ажратилади.
Xусусият нарсаларнинг ички моҳиятини белгилаб, инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд. Ҳар қандай хусусият нисбийдир. Нарса ва ҳодисалар хусусиятларини ўрганиш уларнинг сифатини билишда муҳим аҳамият касб этади.
ЎзМЭ. 9-жилд. – Т.: ЎзМЭ ДИН, 2005. Б.523
ЭКСПЕРИМЕНТ (лот. experimentum – тажриба, синаб кўриш) – фанда нарса ва ҳодисаларни сезгипредмет фаолияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга қараганда юксакроқ билиш усули. Моҳиятэътибори билан тажриба тушунчасини ифодаласада, эксперимент фанга нисбатан ишлатилади. Эксперимент зарур шарт шароит яратишни, турли воситалар билан объектни қайд этишни ёки ҳодисани сунъий равишда юзага келтиришни, тегишли техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва ўлчаш ишини ўз ичига олади. Эксперимент билиш объектини такрор ҳосил қилади, фаразларни текширади. Эксперимент инсоннинг объектга моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни амалий ўзлаштиришига, билимларни бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Табиий ва техника фанларида экспериментдан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Эксперимент ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижтимоий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг қўлланилади. ЎзМЭ. 10-жилд. Т.: ЎзМЭ ДИН, 2005. Б.168.
ЭРКИНЛИК – кишининг ўз истаги бўйича иш тутиши. Эркинлик тушунчаси ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, этика, эстетика каби ижтимоий билим соҳаларида кенг ишлатилади. Масалан, виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва ҳ.к. Эркинлик – бошбошдоқликни эмас, жамиятдаги муайян тартибни ифодалайди. Эркинлик инсоннинг жамият олдидаги вазифани бажаришни эркин, ихтиёрий танлашидир. Эркинлик инсоннинг сиёсий, маънавий таъқибдан, зўравонликдан ҳимояланганлигини билдиради. Эркинлик ўз бахтини ўзи яратиш воситаси бўлиб, инсоннинг ўзлигини англаш даражасини ифодалайди. Инсон эркинлиги объектив шарт-шароит ва вазиятга боғлиқдир. У мавҳум эмас, у доимо конкретдир. Шахс муайян шароит ва вазиятда тайин имкониятга таяниб аниқ мақсадига эришади. Аммо шароит, вазият ва имкониятларга ҳамма ҳам бир хилда эга бўлмаслиги мумкин. Мақсадга эришишда кимгадир шарт-шароит, кимгадир мақсадга эришиш воситаси, кимгадир имконият етишмай қолади. Муайян вазиятда ва шарт-шароитда кимдир мақсадга эришиш учун эркинликка эга бўлиши ёки кимдир ундан маҳрум бўлиши мумкин. Шахснинг эркинлигини оширувчи омилларга у эгаллаган билим ва тажриба киради. Ислом таълимотида инсонга эркин бўлиши учун ақлидроқ берилган деб айтилади. Абу Мансур Мотуридий исломдаги ирода эркинлигини шарҳлаб, инсонга берилган ақл-идрок унга ўз хатти-ҳаракатида яхшилик ва ёмонликни, ҳалол ва ҳаромни, савоб ва гуноҳни, тўғри ёки эгри йўлни танлаш эркинлигини берди, бизнинг келажагимиз шу йўллардан қай бирини танлай олишимизга боғлиқ, деб уқтирган. Инсон эркин онгли фаолияти билан ҳайвондан фарқ қилади. Ҳайвонлар шарт-шароит ва вазиятга қарамдир. Инсон эса, онгли равишда мақсадга эришиш йўлини излайди.
ЎзМЭ. 10-жилд. Т.: ЎзМЭ ДИН, 2005. Б.251.
ҲАРАКАТборлиқнинг ажралмас хусусияти бўлган ўзгарувчанликни (қ. Барқарорлик ва ўзгарувчанлик) ифодаловчи фалсафий категория. Ҳаракат тушунчаси имкониятларнинг воқеликка айланишини, рўй бераётган ҳодисаларни, оламнинг бетўхтов янгиланиб боришини акс эттиради. Оламдаги ҳар қандай жараён ҳаракат туфайли содир бўлади. Ҳар қандай ўзгариш ҳаракатдир. Ўзгаришлар фақат моддий объектларга эмас, балки маънавий, ғоявий объектларга ҳам хосдир. Ҳар қандай (моддий ёки ғоявий) объектнинг мавжудлиги ундаги ҳаракат ва ўзгаришлар туфайли намоён бўлади. Шу сабабли ҳаракат борлиқнинг асосий мавжудлик шаклидир. Фалсафий адабиётларда моддий борлиқнинг қуйидаги ҳаракат шакллари ажратиб кўрсатилади:

  1. механик ҳаракат – жисмларнинг фазодаги ўрни вакт ўтиши билан бошқа жисмларга нисбатан ўзгариши. Барча жисмларнинг ҳаракати нисбийдир, чунки ҳаракат Ерга нисбатан (кенг маънода) ва атрофдаги жисмларга (масалан, йўл четидаги дарахтга) нисбатан қаралади. Кузатилаётган жисмнинг ҳаракати қайси жисмга нисбатан ўрганилаётган бўлса, ўша жисм саноқ жисм деб аталади, агар ҳаракат Ерга нисбатан бўлса, у ҳолда Ер – саноқ жисм, агар Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати ҳақида гапирилса, Қуёш саноқ жисм бўлади. Ҳаракатнинг айланма, илгарилама, илгарилама-қайтма (масалан, поршеннинг ҳаракати), тўғри чизиқли, эгри чизиқли, уюрма, тўлқинсимон ва бошқа турлари фаркланади;

  2. физик ҳаракат (элементар зарралар, атом ядроси ва атомнинг ҳаракатдан тортиб, оламнинг фундаментал кучлари, иссиқлик, электр ва майдон ҳаракатигача, ёруғликдан тортиб коинотнинг гравитация кучигача барчаси шу ҳаракат шаклига мансубдир);

  3. кимёвий ҳаракат (бунга молекулаларнинг ассоциацияси ва диссоциацияси, ионлар ҳаракати, модданинг музлаши ва кристалланиш жараёнлари, кимёвий реакциялар, кимёвий синтез ва парчаланиш, ёниш ва оксидланиш ва бошқа кимёвий жараёнлар киради);

  4. биологик ҳаракат (ҳаётий жараёнлар). Айрим манбаларда кимёвий ҳаракатдан кейин моддий объектларнинг прогрессив ва регрессив йўналишда ривожланишига қараб, юксакликка – биологик ҳаракатга ва қуйи йўналишига, инқирозига қараб – геологик ҳаракат ҳам кўрсатилади, чунки, ер юзида жонли организмларнинг ҳалок бўлиши оқибатида катта-катта материклар, маржон ороллар вужудга келади. Улар геологиянинг тадқиқот объектига киради;

  5. ижтимоий ҳаракат (жамиятдаги ижтимоий жараёнларнинг намоён бўлиши). Булардан ташқари, инсон ақл-заковати ҳамда ахборот жараёнлари билан боғлиқ бўлган ғоявий, маънавий кўринишдаги ҳаракат шакллари ҳам мавжуд. Тафаккур – фикрнинг ҳаракати, информацион ҳаракат, ғоянинг ҳаракати, маънавий ҳаракат, хаёлий ҳаракат. Ва бошқалар шулар жумласига киради. Ҳаракатнинг энг содда шакли механик ҳаракат бўлиб, унинг манбаи ташқи таъсирда, ҳаракат мураккаб шаклларининг манбаи эса ички алоқадорликларда.

Қадимдан ҳаракат ва унинг манбалари ҳақида турли концепциялар илгари сурилган. Ҳаракатни оламнинг асосий моҳияти деб қараш Авестода таъкидланган. Қадимги Миср, Бобил, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон олимлари ҳаракатнинг моҳиятига оид махсус асарлар ёзишган. Улар ҳаракатнинг хусусиятлари, шакллари, манбаи ҳақидаги илк ғояларни ишлаб чиқишган. Айрим файласуфлар эса ҳаракатнинг мавжудлигини ҳам инкор этган. Элейлик Зенон ҳаракатнинг йўқлигини ўзининг «Ахилл ва тошбақа», «Дихатомия», «Учаётган камон ўқи» каби машҳур апорияларида исботлашга уринган.
Шарқ фалсафасида эса, Форобийнинг фалсафий рисолаларида бу муаммо мукаммал асослаб берилган. Янги давр фалсафасида Гегель ҳаракатнинг моҳиятини формал мантиқ воситасида ифодалаш мумкин эмаслиги, уни фақатгина диалектик мантиқ доирасидагина изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаган. Ҳаракатни тушунтиришда ҳаракатнинг моддий ташувчиси, манбаи ҳақидаги ғоялар муҳим аҳамиятга эга. Инглиз олими Ж. Толанд (1670—1722) ҳаракатни материя билан боғлаб тушунтиради. Унинг фикрича, ҳаракатсиз материя бўлмаганидек, материя ҳам ҳаракатсиз бўлиши мумкин эмас. Бу фикр материалистик фалсафанинг асосий тамойилига айланди.
Ҳаракатнинг моддий ташувчиси тушунчаси ҳаракат ўзўзича мавжуд эмас, у ҳар доим «ниманингдир» ҳаракати, «ниманингдир» ўзгариши деган маънони билдиради. Ўша «нима» ҳаракатнинг моддий ташувчиси бўлади (у ҳаракат шаклларини ажратиб кўрсатишда таъкидлаб ўтилди). Ғоявий шаклдаги ҳаракатлар тўғрисида ran борганда «ҳаракатнинг моддий ташувчиси» тушунчаси ўз маъносини йўқотади. Унинг ўрнини «ҳаракатланувчи система» тушунчаси эгаллайди. Бундай сис-тема моддий ёки маънавий шаклда бўлиши мумкин. Инсон тафаккури, ахборотлар системаси, маънавий система, ғоявий система ва ш.к. маънавий шаклдаги ҳаракатланувчи системага мисол бўлиши мумкин. Ҳаракатнинг манбаи ҳақида гапирганда мутафаккирлар қадимдан зиддиятларни назарда тутишади. Ички зиддиятлар ҳаракатнинг ички манбаидир. Айрим олимлар ташқи турткини ёки дастлабки турткини ҳаракат манбаи деб билишади. Уларнинг фикрича, оламда абадий сокинлик ҳукмрон бўлиб, кейин дастлабки туртки туфайли у ҳаракатга келган. Аслида, воқелик ҳаракатсиз бўлиши мумкин эмас, у доимо ҳаракатда, ўзгаришда. Бу ўзгаришлар ички ва ташки зиддиятлар туфайли амалга ошади. Ибн Сино жисм бир жойда ва бир пайтнинг ўзида ҳаракатда ҳам, сукунатда хам бўлмайди, ҳаракат зиддиятлидир ва унинг натижасидир, деб кўрсатган эди. Зиддиятлар жисмни ҳаракатга келтиради, шу маънода ҳар қандай ҳаракатнинг манбаи зиддиятдадир. Ҳаракат шакллари борлиқдаги ўзаро алоқадорликларнинг намоён бўлишидир. Ўзаро алоқадорлик моддий ва маънавий шаклларда бўлади ва оламнинг яхлитлигини таъминлайди. Моддий дунёнинг асосида 4 хил – гравитацион, электромагнит, кучли ва кучсиз ядровий ўзаро алоқадорликлар ётади. Алоқадорликлар эса қўшилиб фазо ва вақт структурасини ташкил этади. Ҳаракат. Ёки ҳаракатланувчи система хоҳ моддий кўринишда, хоҳ маънавий кўринишда бўлишидан қатъи назар, оламнинг ўзгариши ва ривожланиши асосида ётади. Ҳаракат – мавжудлик бўлса, ҳаракатсизлик – сокинлик — йўқликка мос келади. Шу сабабли ҳаракат борлиқнинг адабий ва мутлақ хусусияти, сокинлик эса, ўткинчи ва нисбий хусусияти деб ҳисобланади. Ташкилий ҳолати қуйи даражадан юқорига бўладиган ҳаракат ривожланиш дейилади, акси эса, регрессив йўналишдаги ҳаракатдир.
Адабиёт:

  1. Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик, Т.:Шарқ, 2001;

  2. Ибн Сина. Избранные философские произведения, М., 1980;

  3. Файзуллаев А. Ф. Принцип устойчивости и изменчивости в природе, Т., 2000.

ЎзМЭ. 11-жилд. Т.:ЎзМЭ ДИН, 2005.Б. 302–303


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет