кириш мумкин бўлган диалектик усулдир. У умумий илмий усуллар ва
изланишига ѐндашув ҳамда иқтисодий кўринишларни
илмий прогнозлашга
асосланган ўзига хос усуллар асосида ишлатилади.
Умумий ѐндошувлардан қуйидагиларни ажратиш мумкин:
тарихий ѐндашув;
комплекс ѐндашув;
тизимли ѐндашув;
структуравий ѐндашув;
тизимли-таркибий ѐндашув.
Ҳозирги кунда келажакни баҳолашни 2 тури ҳаѐтга тадбиқ этилган: илмий
баҳолаш ва ноилмий кўра билиш.
Келажакни илмий баҳолашнинг турлари:
Олдиндан айтиб бериш - бу келгусидаги муаммони ҳал
қилишнинг
мумкин бўлган ѐки исталган прогнозда ҳолатини баѐн қилишдир. Бошқача
қилиб
айтганда, олдиндан айтиб бериш - келгусида бўладиган маълум
жараѐнларнинг ҳолати ҳақидаги ишончли фикрни билдиради.
Олдиндан кўра билиш - тизимни ривожлантиришнинг қонуниятларига
асосланган, ҳақиқатни, олдиндан акс эттиришдир. Бу нарса тизимнинг
келгусидаги ҳолати ҳақида маълум хулоса чиқариш имконини беради.
Прогнозлаш (башорат) - бу эҳтимол йўналишлар, объектлар ва
ҳодисаларнинг ривожланиши натижалари.
Прогнозлаш - бу объектни
ривожлантириш прогнозини белгилаб берадиган махсус илмий тадқиқотлардир.
Режалаштириш - бу аниқ белгиланган мақсад,
уни амалга оширишнинг
йўллари ва тадбирлари, белгиланган хом ашѐлар билан ажралиб туради.
Режа - якка ягона, ижроси мажбур бўлган директив ҳужжатдир.
Шундай
қилиб режалаштириш, прогнозлаш,
олдиндан айтиб бериш,
олдиндан кўра билиш - келажакни баҳолашнинг ишончлилик даражасига қараб
бири биридан фарқ қилади.
Достарыңызбен бөлісу: