Ўзбекистон республикаси


Дарснинг технологик харитаси



Pdf көрінісі
бет33/50
Дата11.10.2023
өлшемі1.44 Mb.
#480474
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50
ДиссХуррамов-28.08.2019

Дарснинг технологик харитаси 
2.11-жадвал 
Мавзу: “Аралаш сонлар” (5-синф математика) 
Дарснинг мақсади 
ва вазифалари 
(дарснинг мақсади 
вазифага айланади)
Касрлар ҳақидаги тушунчаларни ривожлантириш; 
аралаш касрларни турли кўринишлари ҳақида 
тушунчалар ҳосил қилиш; 
нотўғри касрни бутун касрга айлантиришга доир 
маълумот бериш.
Дарсниниг мазмуни 
Дастур аннотация 
шаклида бўлиши 
мумкин.
Аралаш сон ҳақида тушунча бериш; 
аралаш сонларни натурал сонга айлантириш 
қоидалари билан таништириш; 
нотўғри 
касрни 
аралаш 
сонга 
айлантириш 
қоидаларини билиш, уни мисол, масалалар ечишда 
қўллай олиш; 
мустақил равишда аралаш сонларга доир масалалар 
туза олиш.
Ўқув 
жараѐнини 
ташкил 
этиш 
технологияси 
(технология – ўқув 
жараѐнини 
тўлалигича эгалловчи 
тизимли 
кетма-
кетлик натижаси). 
Шакл: оғзаки, ѐзма, кўргазмали 
Метод: маъруза
Таълим технологияси: мусобақа (гуруҳларда 
ишлаш). 
Восита
тарқатма, 
кўрсатма 
материаллар, 
компьютер, экран, видеопроектор. 
Усул
савол-жавоб, 
баҳс-мунозара, 
кичик 
гуруҳларда ишлаш, мустақил иш. 
Баҳолаш: 
ўз-ўзини 
баҳолаш, 
ҳамкорликда 
баҳолаш, рейтинг асосида баҳолаш. 
Кутиладиган 
натижалар 
Ўқитувчи: 
аралаш сонлар билан 
таништиради;
аралаш 
сонларни 
нотўғри 
касрга 
айлантириш 
ҳақида 
маълумот беради; 
нотўғри касрни аралаш 
сонга айлантириш ҳақида 
тушунча беради. 
Таълим олувчи 
аралаш сонлар ҳақида 
маълумот олади; 
аралаш 
сонларни 
нотўғри 
касрга 
айлантиришни ўрганади; 
нотўғри касрни аралаш 
сонга 
айлантиришни 
билиб олади. 
Келгуси режалар 
Ўқитувчи: 
Таълим олувчи : 


108 
ўтилган 
дарсларни 
таҳлил қилади; 
ўз-ўзини баҳолайди; 
мавзуни 
янги 
материаллар 
билан 
бойитади; 
мавзуни 
ѐритишда 
самарали 
технологиялардан 
фойдаланишни 
режалаштиради; 
аралаш сонлар ҳақидаги 
тушунчаларни 
янада 
кенгайтиради.
оддий 
ва 
аралаш 
касрнинг 
фарқларини 
анализ қилади; 
аралаш 
сонларни 
нотўғри 
касрга 
айлантириш 
малакаларини оширади; 
нотўғри касрни бутун 
қисмга ажратишга доир 
малакаси ортади. 
Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш 
Энг яхши методист – энг яхши ўқитувчи. Шу нуқтаи назардан олганда, 
таҳлил кузатувчига илғор усулларни ўзлаштириш, тажриба алмашиш каби 
имкониятларни берса, дарс ўтаѐтган ўқитувчининг касбий маҳорати 
ортишига ҳам ѐрдам беради. Бу эса ўқитувчидан доимий равишда дарс 
кузатиш, уни методик, педагогик ҳамда психологик жиҳатдан таҳлил қилиб 
боришни талаб этилади. 
Эслатма. Ўқитувчи мавзу бўйича турли ишланмалар, турли дидактик 
тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар тайѐрлаган бўлиши керак. 
Таҳлилда меърий ҳужжатлар билан юзаки танишиб чиқилмасдан, ишланмада 
акс этган мазмун дарс давомида қандай амалга оширилгани ҳам диққат 
марказида бўлиши зарур. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга 
мувофиқ: 
1. Дарснинг мақсад ва вазифалари белгиланиши. Ўқитувчи дарсга аниқ 
мақсад қўйганми? У қанчалик тўғри ва ўринли?
2. Ташкилий таҳлил. Дарсга тайѐрлик, аввало, таълим олувчилар 
кайфияти, соғлиги, синф хонаси, досканинг тозалиги, бўр ва намланган 
латтанинг борлиги, замонавий таълим воситалари билан таъминланганлиги, 
давомат қайд этилган варақчанинг столда бўлиши кабилардан ташқари 


109 
ўқитувчининг дарсга ҳозирлиги, ташқи қиѐфаси ва кийиниш маданияти 
билан ҳам белгиланади. 
3. Дидактик (таълимий) таҳлил. Таҳлилнинг бу турида мавзунинг 
илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналганлиги, 
кўрсатмалилик ва берилаѐтган билим, янги ахборотларнинг ҳаѐтийлиги, 
жонли ва равон тилда очиб берилишига эътибор қаратилади. 
4. Методик (услубий) таҳлил. Бунда ўқитувчи фаолиятининг икки 
томони, биринчидан, мавзуга ўқув дастурида неча соат ажратилгани, таълим 
олувчининг ѐши, индивидуал-психологик хусусияти, мавзуни етказишда 
қулай метод ва усуллар, ўйлашга, изланишга мажбур этиш ва унга шароит 
яратиш назарда тутилади. Иккинчидан, ўқитувчи сифатидаги тажрибалари 
қай даражада эканлигини намойиш этиш бўлиб, бунда унинг ижодкорлиги
методик маҳорати кўзга ташланиши лозим. Чунки илғор педагогик ва 
новаторлик тажрибалар юқоридаги ѐндашувлардан бошланади. 
5. Методологик таҳлил. Халқ таълими йўналишидаги қарорлар, 
талаблар, давлат тили, миллий руҳ, маданиятнинг гўзал дурдоналари, соҳа 
бўйича буюк алломалар, олимлар ишлари, фикрлари, ўзгаришлар асос қилиб 
олиниши мумкин. 
6. Психологик таҳлил. Бунда жамоадаги соғлом муҳит, таълим 
олувчининг руҳияти, диққатнинг барқарорлиги ва кўлами, фанга бўлган 
қизиқиши, ўқитувчига муносабати, ҳозиржавоблиги, сезгирлиги ва 
топқирлиги, идроки, янги ва аввалги материалларни эсда сақлаши, образли ва 
мантиқий тафаккури, фантазияси, масъулиятга нисбатан иродалилиги ѐки 
иродасизлиги, қобилияти, билим, кўникма ва малакалар кўлами каби 
жиҳатлар таҳлил қилинади. Ўқитувчининг фавқулодда вужудга келган 
вазиятдан чиқа олиши, ўзини бошқара олиши ҳам аҳамият касб этади. 
7. Педагогик таҳлил. Таҳлилнинг бу тури анча мураккаб, маъсулиятли 
бўлиб, ўқитувчининг ташқи қиѐфаси, синф билан тил топиша олиш 
маҳорати, нутқ маданияти, одобидан ташқари дарс жараѐнида умуминсоний 
тарбиянинг таркибий қисмларини таълим олувчига етказиб бериши назарда 


110 
тутилади. Ҳозирги кунда долзарб саналган ўзликни англаш, экологик, 
иқтисодий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат ва нафосат тарбияси ҳамда миллий 
истиқлол ғоясини сингдириш, тарбия элементлари қандай амалга 
оширилади? Бу тарбия турларидан қайси бирига айнан шу дарсда эътибор 
берилади? Дарснинг тарбиявий таъсири қандай бўлди? Бу масалалар 
педагогик таҳлилнинг асосини ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш 
жоизки, ўқитувчининг аниқ ва равон нутқини билиш жараѐнининг бошқа 
турларига қиѐслаб бўлмайди. 
8. Ўқитувчининг ҳамкорликдаги таҳлилида таълим олувчиларни 
мустақил фикрлашга ўргатиш, аниқ фикр ва материалларни ўрганиб 
мулоҳаза юритиш, муносабат билдириш, изланишга йўналтириш масаласи 
туради. 
9. Якуний таҳлил ѐки хулоса қисм. Бунда кузатувчининг мутахассис 
сифатидаги таклиф ва йўл-йўриқлари тингланади. Дарс якунини таҳлил этиш 
жараѐнида, аввало, дарс ўтган мутахассисга, сўнгра таҳлилда иштирок 
этувчиларга навбат берилгани ўринлидир.
Изоҳ. Ўқитувчи фаолиятига бир соатлик таҳлил асосида хулоса чиқариб 
бўлмайди. Танқидий баҳолашда ўқитувчининг турли шаклдаги бир неча 
дарсларини кузатиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет