﴾ فِطْرَتَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا ﴿ Рум 30
Ўн биринчи калима شَجَرَت фақат бир ўринда ҳамма мусҳафларда тои мафтуҳа ت билан ёзилган.
М: Духон-43-44. ﴾ إِنَّ شَجَرَتَ الزَّقُّومِ طَعَامُ الْأَثِيمِ ﴿ қолган
ўринларда тои марбута билан ёзилган ва бил иттифоқ ه билан тўхталади.Масалан:
هَلْ أَدُلُّكَ عَلَى شَجَرَةِ الْخُلْد﴾ِ ﴿ ﴾ وَشَجَرَةً تَخْرُجُ مِنْ طُو سَيْنَاءَ ﴿.
Ўн иккинчи калима جَنت фақат бир ўрин (Воқиа-89) да бил иттифоқ тои мафтуҳа билан ёзилган وَرَيْحَانٌ وَجَنَّتُ
Бошқа ўринларда тои марбута билан ёзилган ва ҳои таънис билан вақф қилинади.
﴾ وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ ﴿
﴾ أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِنْهُمْ أَنْ يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ ﴿ .
Ўн учинчи калима ابْنَت фақат бир жойдагина тои мафтуҳа билан ёзилган, ﴾ وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ ﴿ Таҳрим -12. Бу калима Қуръонда фақат бир марта учрайди...
Илова: Яна олти калима тои мафтуҳа билан ёзилган ва Ҳафс қироатига биноан تْ билан вақф қилинади.
Биринчи калима يَاأَبَتِ саккиз ерда келади.
﴾ يَاأَبَتِ إِنِّي رَأَيْتُ ﴿, ﴾ يَاأَبَتِ هَذَا تَأْوِيلُ رُؤْيَاي ﴿ Юсуф---4,-100.
﴾ يَاأَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ ﴿,﴾ يَاأَبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءَنِي ﴿ ﴾ يَاأَبَتِ لَا تَعْبُدْ الشَّيْطَانَ ﴿
﴾ يَاأَبَتِ إِنِّي أَخَافُ ﴿ Маръям42-43-44-45.﴾ يَاأَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ ﴿ Қ/с-26.
﴾ يَاأَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ ﴿ .
Иккинчи калима مَرْضَات тўрт ерда келади.Бақара 207-265. ﴾ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ ﴿ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ ﴾ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ ﴿ Нисо-114 ﴾ تَبْتَغِي مَرْضَاتَ أَزْوَاجِكَ Таҳрим-1 ﴿
3 калима ذَاتَ Қуръоннинг ҳамма жойида шундай ёзилган ﴾ فَأَنْبَتْنَا بِهِ حَدَائِقَ ذَاتَ بَهْجَةٍ ﴿,
﴾ بِذَاتِ الصُّدُور وَاللَّهُ عَلِيمٌ ﴿
ِ4 калима هَيْهَاتَ фақат Муъминун сурасидаги бир оятда икки марта келади. ﴾ هَيْهَاتَ هَيْهَاتَ لِمَا تُوعَدُونَ ﴿ .
5 калима وَلَاتَ Сод -1 да келади. ﴾ وَلَاتَ حِينَ مَنَاصٍ ﴿ .
6 калима اللَّاتَ ﴾ أَفَرَأَيْتُمْ اللَّاتَ وَالْعُزَّى ﴿ оятида холос.
Иккинчи қисм қорилар,муфрад ёки жамъ сиғасида ўқишда ихтилоф қилган муаннас калималар. Булар тои мафтуҳа билан ёзилган 7 та калима бўлиб,12 ерда келади. Имоми Ҳафс буларнинг тўрттасини муфрад, учтасини жамъ сиғада қироат қилганлар.
Биринчи كَلِمَت, тўрт ўринда келади ва муфрад ўқилган. كَذَلِكَ حَقَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى الَّذِينَ فَسَقُوا أَنَّهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴾ إِنَّ الَّذِينَ حَقَّتْ عَلَيْهِمْ كَلِمَتُ رَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿ وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقًا وَعَدْلًا ﴾ وَكَذَلِكَ حَقَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّهُمْ أَصْحَابُ النَّارِ ﴿
Иккинчи غَيَابَت Ҳафс муфрад ўқиган ва икки ерда келади.﴾ وَأَلْقُوهُ فِي غَيَابَتِ الْجُبِّ ﴿ ﴾ وَأَجْمَعُوا أَنْ يَجْعَلُوهُ فِي غَيَابَتِ الْجُبِّ
Учинчи بَيِّنَت фақат Фотир-40 да тои туло билан ёзилган ﴾ أَمْ آتَيْنَاهُمْ كِتَابًا فَهُمْ عَلَى بَيِّنَتٍ مِنْهُ ﴿ Қолган ўринларда ё муфрадлигига иттифоқ қилинган ва ҳои таънис билан вақф қилинади, حَتَّى تَأْتِيَهُمْ الْبَيِّنَةُ﴾ ﴿ , ёки жамълигига иттифоқ қилинган ва тои туло билан вақф қилинади. М:
﴾ بَلْ هُوَ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ فِي صُدُورِ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ ﴿ Анкабут-49.
Тўртинчи جِمَالَت бир ерда келади ва Ҳафс уни муфрад сиғасида ўқиган,﴾ كَأَنَّهُ جِمَالَتٌ صُفْرٌ ﴿ Мурсалот-33.
Бешинчи (آيَات) икки ўринда келади, Ҳафс жамъ
сиғада ўқиган, ﴾ لَقَدْ كَانَ فِي يُوسُفَ وَإِخْوَتِهِ آيَاتٌ لِلسَّائِلِينَ ﴿ Юсуф 7 ва ﴾ وَقَالُوا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ آيَاتٌ مِنْ رَبِّهِ ﴿ Анкабут-50.
Бошқа ўринларда ё, муфрадлигига иттифоқ қилиниб ҳои таънис билан вақф қилинган, Мисол: ﴾ إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ ﴿ ёки жамълигига иттифоқ қилиниб тои мафтуҳа билан вақф қилинган, قُلْ إِنَّمَا الْآيَاتُ عِنْدَ اللَّهِ.
Олтинчи غُرُفَاتِ бир жойда ﴾ وَهُمْ فِي الْغُرُفَاتِ آمِنُونَ ﴿
Еттинчи ثَمَرَاتٍ бир ерда келади,Ҳафс жамъ сиғасида ўқиганлар, ﴾ وَمَا تَخْرُجُ مِنْ ثَمَرَاتٍ مِنْ أَكْمَامِهَا ﴿, бошқа ўринларда бил иттифоқ ё муфрад сиғада келиб ҳои таънис билан тўхталади, ﴾ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًا ﴿ ёки жамъ сиғада келиб тои туло билан тўхталади. Масалан: ﴾ وَمِنْ ثَمَرَاتِ النَّخِيلِ ﴿
Мазкур етти калиманинг муфрад ва жамълигида ихтилоф қилинганларида Имоми Ҳафс тои мафтуҳа билан вақф қилганлар.
Қуйидаги оятларнинг остига чизилган калималарида қандай вақф қилинишини баён қилинг!
﴾ يَعْرِفُونَ نِعْمَتَ اللَّهِ ثُمَّ يُنكِرُونَهَا ﴿ ﴾ إِنِّي وَجَدتُّ امْرَأَةً تَمْلِكُهُمْ ﴿
﴾ رَحْمَتُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الْبَيْتِ ﴿فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ
﴾ أَلَمْ تَرَى كَيْفَ ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا كَلِمَةً طَيِّبَةً ﴿ ﴾ فَهُمْ عَلَى بَيِّنَتٍ مِنْهُ ﴿
﴾ قُرّتُ عَيْنٍ لِي ﴿ ﴾ أُوْلُوا بَقِيَّةٍ يَنْهَوْنَ عَنْ الْفَسَادِ فِي الْأَرْضِ ﴿
40. Васлийя ва қатъийя ҳамзалар ва улар
билан ибтидоъ қилиш ҳукмлари.
Бошлашда собит ва даржи каломда, яъни калималарни қўшиб ўқилганда ҳазф қилинадиган ҳамзани васлийя ҳамза дейилади. Бошлашда доим ҳаракатли бўлади чунки сокин билан бошлашнинг имкони йўқ. Шунингдек у исмда ҳам, феълда ҳам, ҳарфларда ҳам бўлади ва сўз бошида ҳар доим ҳаракатли бўлади.
Васлийя ҳамза феъллардан фақат мозий ва амрда бўлади. Мозий феъллар беш ва олти ҳарфли бўлади.
﴾ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى آدَمَ وَنُوحًا ﴿, هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ﴾ ﴿,
وَإِذْ اسْتَسْقَى مُوسَى﴾ ﴾ وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُوا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ ﴿. Амр уч, беш ва олти ҳарфли бўлади.
ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ,
﴾ فَقُلْنَا اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَرَ ﴿ ﴾ اذْهَب بِكِتَبِي هَذَا فَأَلْقِهِ إِلَيْهِمْ ﴿, انتَظِرُوا إِنَّا مُنتَظِرُونَ﴾ ﴿, ﴾ انطَلِقُوا إِلَى مَا كُنتُمْ بِهِ تُكَذِّبُونَ ﴿,
﴾يَاأَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ ﴿, ﴾ فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا ﴿.
Қоида.
Сулосий мужаррад буйруқ феълларини васлийя ҳамза билан бошлаганда, агар “айни феъл”яъни, айн баробаридаги ҳарф заммали, ёки феъл мажҳул сиғада бўлса ҳамзани албатта замма билан ўқилади. Агар сулосий феъллар маълум сиғада бўлиб, “айни феъл”фатҳали ё касрали бўлса,ҳамзаи васлийяни ибтидода касра билан ўқилади. Шунингдек беш ҳарфлик, олти ҳарфлик феълланинг масдарлари, мозийлари ва амрларидаги ҳамзаи васлийялар ҳам ибтидода касра билан бошланади. Юқоридаги ва қуйидаги мисолларга қаранг!
ثُمَّ اقْضُوا إِلَيَّ وَلَا تُنْظِرُونِِِ﴾ ﴿ ﴾ وَامْضُوا حَيْثُ تُؤْمَرُونَ ﴿ ثُمَّ ائْتُوا صَفًّا
﴾ ابْنُوا عَلَيْهِمْ بُنْيَانًا ﴿, ﴾ أَنْ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَى آلِهَتِكُمْ ﴿
Танбиҳ!
Агар ҳамза зоида бўлмай аслий бўлса у қатъийя бўлади.
﴾ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ﴿, ﴾ إِنَّهُ رَبِّي أَحْسَنَ مَثْوَايَ ﴿
Исмлардаги васлийя ҳамзалар қиёсий ё самоий бўлади. Қиёсий васлийя ҳамзалар юқоридаги мисолларда ўтган, сулосий, рубоий мазид феълларининг масдарларида бўлади ва ибтидода касра билан ўқилади. Мисоллар:
﴾ وَحَرَّمُوا مَا رَزَقَهُمْ اللَّهُ افْتِرَاءً عَلَى اللَّهِ ﴿ ﴾ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انتِقَامٍ ﴿
﴾ اسْتِكْبَارًا فِي الْأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ ﴿, ﴾ وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ ﴿
Самоий ҳамзаи васлийялар қуйидаги еттита исмда бўлади.
М: ﴾ اسْمُهُ الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ ﴿ ﴾ إِنَّ ابْنِي مِنْ أَهْلِي ﴿.
وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ﴾ ﴿ ﴾ قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ ﴿ ﴾ إِنْ امْرُؤٌ هَلَكَ ﴿,﴾ مَا كَانَ أَبُوكِ امْرَأَ سَوْءٍ ﴿ ﴾ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ ﴿ ﴾ فَانفَجَرَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًا ﴿ ﴾ اِمْرَأَتَ فِرْعَوْنَ ﴿, وَإِنْ امْرَأَةٌ خَافَتْ﴾ ﴿, سَبِّحْ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى ﴾ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ ﴿ ﴾ لَا تَتَّخِذُوا إِلَهَيْنِ اثْنَيْنِ ﴿
﴾ اثْنَانِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ ﴿ فَإِنْ كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ
وَبَعَثْنَا مِنْهُمْ اثْنَيْ عَشَرَ نَقِيبًا.﴾ وَقَطَّعْنَاهُمْ اثْنَتَيْ عَشْرَةَ أَسْبَاطًا أُمَمًا ﴿ ﴾ وَمُبَشِّرًا بِرَسُولٍ يَأْتِي مِنْ بَعْدِي اسْمُهُ أَحْمَدُ ﴿,
Мазкур мисоллардаги ҳамзалар билан ибтидоъ қилинса уни вужубан касра ўқилади.
Қуръон сўзларидан бошқа сўзларда самоий васлийя ҳамза қуйидаги учта исмда келади.1) اسْتٌ , 2) зоида م билан ابْنَمٌ , 3 ﴾ أيْمُنٌ –وَأيمُنُ اللهِ لأفْعَلَنَ الخَيْرَ ﴿.
Ҳарфларга дохил бўладиган васлийя ҳамзалар, Қуръони Каримда фақат ال таърифдагина бўлади ва
ибтидода касрали ўқилади.
﴾ الذى الذين ﴿ ﴾ إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ﴿
Танбиҳ!
Касрали васлийя ҳамзага истифҳом ҳамзаси дохил бўлганда, ҳамзаи васлийя ҳазф қилинади ва ҳамзаи истифҳом фатҳали бўйича қолади. Ва бу ҳолат етти ўринда учрайди.
1. ﴾ قُلْ أَتَّخَذْتُمْ عِنْدَ اللَّهِ عَهْدًا ﴿ أَطَّلَعَ الْغَيْبَ أَمْ اتَّخَذَ عِنْدَ الرَّحْمَانِ عَهْدًا
3. ﴾ أَفْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِبًا أَمْ بِهِ جِنَّةٌ ﴿ ﴾ أَصْطَفَى الْبَنَاتِ عَلَى الْبَنِينَ ﴿
5. ﴾ أَتَّخَذْنَاهُمْ سِخْرِيًّا أَمْ زَاغَتْ عَنْهُمْ الْأَبْصَارُ ﴿,
6. ﴾ أَسْتَكْبَرْتَ أَمْ كُنتَ مِنْ الْعَالِينَ ﴿
7.﴾ سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَسْتَغْفَرْتَ لَهُمْ أَمْ لَمْ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ لَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَهُمْ ﴿.
Имоми Ҳафс ривоятига кўра васлийя ҳамза бу етти ўриндан бошқа жойларда ҳазф қилинмайди.
Аммо васлийя ҳамза, истифҳом ҳамзаси билан ломи таъриф орасида келганда, жумланинг иншо ёки хабар эканлигини ажратиш учун, уни ҳазф қилинмайди, балки алифга бадал қилиниб, икки сокин жамълангани учун олти ҳаракат миқдорида чўзилади, ёки уни ҳамза билан алиф орасида тасҳил қилинади, булар ﴾ آلذكَرَيْنِ آلآنَ آلله ﴿ учта калима бўлиб, олти ўринда келади, бу тўғрида юқорида мадди лозим бобида айтиб ўтилган.
Аммо сураи Ҳужурот ﴾ بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِيمَانِ ﴿ оятидаги الاِسْمُ сўзининг ҳамзасида ибтидо ҳолида икки иш жоиз.
1. Ломга касра бериб, васлийя ҳамзани фатҳали اَلاِسْمُ қилиб, 2- ҳамзани ҳазф қилиб ломни касраси билан لاِسْمُ қилиб ўқиш жоиз.
Қатъийя ҳамзалар.
Қатъийя ҳамзалар ҳамавақт,- ибтидода, васлда, ёзувда, сўзнинг бошида, ўртасида ва охирида, хоҳ фатҳали, хоҳ касрали, хоҳ заммали бўлсин собит турадилар.
﴾ إِنَّا* أَعْطَيْنَاكَ * وَأُتُوا بِهِ ﴿, ﴾ قُرْآنَ * سُئِلَتْ * الْمَوْءُودَةُ ﴿
﴾ وَبِئْرٍ * جَاءَ * قُرُوءٍ * يَسْتَهْزِئُ * إِنْ نَشَأْ ﴿ ва ҳ.к. каби. Қатъийя ҳамза доим таҳқиқ билан ўқилади, ﴾ أَأَنذَرْتَهُمْ ** وَإِذَا أَرَدْنَا ﴿ каби, фақат Фуссилат-44 даги ﴾ أَأَعْجَمِيٌّ ﴿ калимасидагина Ҳафс ривоятига биноан иккинчи ҳамзани тасҳил қилинади.
Қуйидаги оятларда остига чизилган калималардаги ҳамзаларнинг ҳукмларини баён қилинг!
﴾ إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ ﴿
﴾ أَلْهَاكُمْ التَّكَاثُرُ ﴿ ﴾ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ ﴿
﴾ سَبِّحْ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى ﴿ ﴾ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى آدَمَ ﴿
41. Ҳафс қироатида риоя қилинадиган
қоидалар.
Қуръони Каримни қироат қилиш икки қисм бўлиб усул ва фаршдан иборат.
Барча калималарга тегишли, масалан танвин ва сукунли нун ҳукмлари, мад аҳкомлари каби умумий қоидаларни усул дейилади.
Қуръоний калималарнинг баъзиларига хос бўлган ҳукмларни фарш дейилади.Масалан: ﴾ اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ﴿ оятидаги ﴾ الصِّرَاطَ ﴿ калимасини Қунбул холис س билан, Ҳамза ишмом билан, қолган қорилар ва Ҳафс холис ص билан ўқиганлари каби. Қуйида баъзи сўзларни Ҳафс ривояти билан қироат қилган қори учун нималарга риоя қилиши кераклигини баён қиламиз. Баъзиларининг ҳукмлари юқорида ўтган.
1. Фуссилат-44 ﴾ أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ ﴿ даги ﴾ أَأَعْجَمِيٌّ ﴿ сўзининг иккинчи ҳамзаси тасҳил билан ўқилади.
2. Ҳуд-41 ﴾ بِاِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا ﴿ даги ﴾ مَجْرَاهَا ﴿ калимаси имола билан яъни фатҳани касрага, алифни ى га яқин қилиб ўқилади. 3- Рум-54
﴾ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفًا وَشَيْبَةً ﴿ даги ضَعْفٍ калимасининг ض ҳарфини фатҳа билан ҳам, замма билан ҳам ўқилади ва фатҳа билан ўқиш муқаддам ҳисобланади.
4. Бақара-245 ﴾ وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ ﴿ даги َيَبْسُطُ калимасини холис (س ) билан ўқилади.
5. Аъроф-69 ﴾ وَزَادَكُمْ فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً ﴿ даги بَسْطَةً сўзини холис س билан ўқилади.
6. Тур-37 ﴾ أَمْ هُمْ الْمُسَيْطِرُونَ ﴿ даги الْمُسَيْطِرُونَ калимасини ص ёки س билан ўқилаверади.
7. Ғошияҳ-22﴾ لَسْتَ عَلَيْهِمْ بِمُصَيْطِرٍ ﴿ даги بِمُصَيْطِرٍ сўзини холис ص билан ўқилади.
8. Қуйидаги лафзларда алифни ҳар доим вақф ҳолатда исбот қилиб, васл ҳолатда ҳазф қилинади.
أنا , ﴾ أَنَا أُنَبِّئُكُمْ بِتَأْوِيلِهِ ﴿ даги أنا , ﴾ لَكِنَّا هُوَ اللَّهُ رَبِّي ﴿ даги لَكِنَّا وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَا﴾ ﴿ даги الظُّنُونَا, ﴾ وَأَطَعْنَا الرَّسُولا ﴿ даги الرَّسُولا ва ﴾ فَأَضَلُّونَا السَّبِيلا ﴿ даги السَّبِيلا калималари.
9. Қуйидаги калималар васл ҳолатда нун билан вақф ҳолатда алиф билан қироат қилинади.
﴾ وَلَيَكُونًَا مِنَ الصَّاغِرِينَ ﴿ даги وَلَيَكُونًَا كَلَّا لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ لَنَسْفَعًاَ بِالنَّاصِيَةِ даги لَنَسْفَعًاَ, ﴾ وَإِذًا لَا يَلْبَثُونَ خِلَافَكَ إِلَّا قَلِيلًا ﴿ даги وَإِذًا.
10. ﴾ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ سَلَاسِلًا ﴿ оятидаги سَلَاسِلًا калимаси васл ҳолатида танвинсиз ломнинг фатҳаси билан, вақф ҳолатида алиф билан ёки ломнинг сукуни билан ўқилади.
11. ﴾ وَأَكْوَابٍ كَانَتْ قَوَارِيراَ ﴿ оятидаги قَوَارِيراَ калимаси вақф ҳолатида алифнинг исботи билан, васл ҳолатида уни ҳазф қилиб ўқилади, аммо кейинги قَوَارِيرَا مِنْ فِضَّةٍ оятидаги قَوَارِيرَا доим алифни ҳазф қилиб ўқилади.
12. ﴾ فَمَا آتَانِيَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آتَاكُمْ ﴿ оятидаги آتان калимаси васл ҳолатида ى нинг фатҳаси билан ўқилади, аммо вақф ҳолатида икки важҳ, ى нинг ҳазфи ва исботи билан ўқиш жоиз бўлади.
13. ﴾ بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِيمَانِ ﴿ оятидаги الاِسْمُ калимаси, агар шу калимадан бошласак икки иш жоиз бўлади: а) ҳамзанинг фатҳаси, ломнинг касраси ва синнинг сукуни билан яъни أَلِسْمُ деб, б) касрали лом ва сукунли син билан لِسْمُ деб бошлаш жоиз бўлади.
14. ﴾ أَلَمْ نَخْلُقْكُمْ مِنْ مَاءٍ مَهِينٍ ﴿ оятидаги نَخْلُقْكُمْ калимаси. Бу сўзда қофни кафга комил ёки ноқис идғом қилишда ихтилоф қилинган, ҳар иккаласи ҳам жоиз. Ноқис идғом деганда, аввалги ҳарфнинг баъзи сифатларини, масалан бизнинг мисолда қофнинг истеъло сифатини қолдириб, қалқала сифатини йўқотиб идғом қилишни тушунилади. Комил идғомда эса аввалги ҳарфнинг умуман ҳамма сифатлари йўқолади. Бизнинг мисолда أَلَمْ نَخْلُكْكُمْ бўлиб қолади ва шундай ўқилади. Имоми Ибнул Жазарий, қироат қилишда комил идғом авло деб айтганлар.
42. Сўз охири.
Ҳурматли ўқувчи! Китобимнинг бошида илм, олим, Қуръон ва қори ҳақида айтилмай қолган, улуғ олимларимиз айтиб қолдирган баъзи сўзларни шу ерда айтиб ўтишни лозим топдим. Инсон, ҳаётида тавфиқли ҳаёт кечириши учун илм олиши жуда зарур. Имоми Абу ҳомид ал-Ғаззолий ўзининг “ иҳёу улумид-дин” китобида илмнинг фазилатлари хусусида қуйидаги далилларни келтиради.
Достарыңызбен бөлісу: |