Кореяда – 704 ва 751 йилларда ўн икки тахтадан босилган китоб энг қадимги босма китоб ҳисобланади.
Европада босма китоб ихтирочиси Иоганн Гутенберг бўлган. У Германиянинг Майнц шаҳридан бўлиб, Страсбург шаҳрида уста бўлиб ишлаган.
Гутенбург ёғ сиқиб чиқариш учун мўлжалланган оддий прессни босмахона дастгоҳига айлантирди ва уни китоб босишга мослаштирди. Шундай қилиб, Гутенберг босма усулида китоб босишни ишлаб чиқди.
Россияда XVI асрнинг ўрталрида биринчи рус матбаачиси Иван Фёдоров бўлган. 1563 йили И. Фёдороф ёрдамчиси Пётор Мстиславец билан ҳамкорликда Русияда биринчи босма китоб – «Апостол» ни нашр этган. 1574 йилда эса, у биринчи марта «Алифбо» грамматикасини яратди.
Босмахона –
|
матбаа маҳсулотларини (китоб, журнал, газета,
плакат ва бошқалар) тайёрлайдиган саноат
корхонаси.
|
Пахта –
|
Пахта Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитой, Миср, Перу
ва Мексикада қадимдан маълум. Ўрта Осиё
ҳудудида милоддан аввалги VI – V асрларда
бошлаб ғўза етиштириб, пахта толасидан ип
йигирилган ва газлама тўқилган.
|
Радио –
|
1895 йилда рус физиги А. С. Попов дунёда
биринчи бўлиб радиопрёмникни ихтиро қилган.
Биринчи радиоузаткични ҳам у яратган.
|
Самолёт –
|
Инсон асрлар бўйи осмонга кўтарилиш ва
баланда учишни орзу қилган. Уларнинг тасаввури
вақтдан ўзиб, афсонавий учар гиламларни юзага
келтирди.Техника тараққиёти туфайли инсоният
орзуси рўёбга чиқди. 1884 – 1885 йилларда рус
денгиз офицери А. Ф. Можайский биринчи учиш
аппаратини яратди ва ўзи синаб кўрди.
|
Соат –
|
Вақтни ўлчайдиган биричи қурилма қўёш соати-
дир. Уни ясаш жуда осон эди, яъни очиқ текис
майдон ўртасида қозиқча қоқиларди. Қазиқча
соясига қараб одамлар вақтни белгилар эдилар.
Буни булутли кунларда ишлата олмай қолгандан
кейин сув соатларини ўйлаб чиқарди. Бу соатда
сув бир идишдан иккинчи идишга томчилаб
тушиб туради. Кейин шу йўсинда қум соатлари
пайдо бўлди.
|
Олимлар механик соат ҳақидаги биринчи маълумотни қадимги Византия қўлёзмаларида учратадилар. Бу қўл ёзмадаги маълумотлар 578 йилга оид. Унда фақат битта стрелка бўлиб, у соатни кўрсатган.
1404 йили Москва Кремлида Россияда биринчи минора соати қурилди.
Телевизор –
|
Телевизор биринчи марта Тошкентда И. Ф.
Белянский ва Б. П. Грабовский томонидан ихтиро
қилинган. Улар электротехникага оид тажриба-
лар ўтказиб, бунинг натижасида электрон нур
ёрдамида ҳаракатдаги тасвирни бир жойдан
иккинчи жойга узатадиган ва қабул
қиладиган «радиотелефон» аппарати яратишди ва
буни лаборатория шароитида 1928 йили синаб
кўришди.1928 йил 4 августда Тошкентда
жамоатчиликка сода «телевизор» ишлаб турган
ҳолда кўрсатилди.
|
Демак, ИҚ дан аввало фан ва таълим тараққиётида кишилар турмуш шароитини яхшилашда, оила камолига эришишда, жамоа манфаатларини юксакликка кўтаришда, жамият тараққиёти савиясини тезлаштиришда ва давлатнинг иқтисодий ҳамда маънавий – маърифий қудратини юксалтиришда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бундан пировард мақсадимиз халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги, Ватан тараққиётини ўзида мужассам қилган Озод ва Обод Ватан қўришдан иборатдир.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
илмий қадриятлар деб нимага айтилади?
-
илмий қадриятлар мониторинги деганда нимани тушунасиз?
-
маданий қарашларни қандай қадриятлар деб атаймиз?
-
“Ахборот инқилоблари” ни санаб беринг;
-
қадрий асос нима?
-
қадрий онг нима?
-
қадрий натижа нимани англатади? Ўз ижодий фаолиятингизда – чи?
-
қадрий баҳо нимага асосланади?
-
телевизорнинг макони қаер?
-
ўз ижодий фаолиятингиз бўйича илмий қадриятларни ёзиб чиқинг:
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
илмий қадриятлар инсонлар ва инсоният учун аҳамиятли бўлган интеллектуал мулкдан иборат;
-
моддий қадриятлар: меҳнат предмети, ишлаб чиқариш воситалари, шахс истеъмол буюмлари, ижтимоий истеъмол буюмлари ва ҳ.к.;
-
ижтимоий-сиёсий қадричтлар: тенглик, ижтимоий тенглик, халқаро дўстлик, биродарлик ва ҳ.к.;
-
маданий қадриятлар: илмий варашлар, фалсафий қарашлар, ахлоқий қарашлар, эстетик қарашлар, ғоялар, идеаллар, меъёрлар, таълимотлар ва ҳ.к.;
-
“Ахборот инқилоблари”: “Тош асри” – меҳнат қуроли ясаш учун тошларга ишлов бериш технологияси; “Бронза асри” – металларга ишлов бериш ҳақидаги турли технологияларни барпо қилиш асри; “Электр асри” - қувватнинг янги турдаги ва энергиянинг бир турдан иккинчи турга айлантириш муаммоси ҳал бўлган асри; “Жамиятни ахборотлаштириш асри” – интеллектуал, яъни “ақл-заковат асри” ва ҳ.к.;
-
фаол таълим – таълим жараёнида тарбия берувчи ва таълим олувчиларнинг онгли ва фаол иштироки, мустақиллиги ҳамда ижодий қобилиятларини таъминловчи тизим – педагогик жараён;
-
мониторинг - таълим жараёнининг кучли ёки заиф томонларини кўрсатиб берувчи, олинган рақамларни, маълумот ва кўрсаткичларни унумли таҳлил этувчи, кўзланган мақсад сари босқичма-босқич режали қадам босишга ва самарали натижага эришиш заминини яратиш фаолиятидир;
-
интеллект таркибига идрок қилиш, хотирлаш, фикр юритиш, сўзлаш ва шу каби психик жараёнлар киради.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
интеллектуал меърос нима?
-
ИҚ таркиби ҳақида гапириб беринг;
-
тараққиёт босқичларининг биридан-иккинчисига ўтиш савиясини нима белгилайди?
-
“Ахборотлашган жамият асри”, деб номланишига асосий сабаблар нималардан иборат ёки бу асрни бошқа ном билан атаса ҳам бўладими?
-
бу асрни кибернетика ёки информатика ёки электроника асри, деб аталишига сиз нима деб қарайсиз?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
тадқиқотчи ўз ижодий фаолияти бўйича истиқболли ва жорий режаларни тузиб олиши лозим ва унда илмий қадриятлар мониторинги эътиборга олиб борилса, ишдаги (ижоддаги) илмийлик йўқолмайди;
-
албатта қадрий натижада энг камида илмий маъруза ёки илмий мақола яратилишини ўйлаш керак, чунки кейинги барча илмий қадриятларга тегишли натижалар шулар асосида ташкил этилади;
-
илмий ижодда тажриба-синов иши муҳим босқич ҳисобланади ва ана шу босқични олиб боришнинг мониторинги ишлаб чиқилса, ҳақиқатдан ҳам ижодни илмий асосда ташкил қилган бўласиз.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
-
Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий-назарий асослари. – Т.: Фан, 2004. – 230 б.
-
Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.
-
Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Т.: Фан, 2006. – 248 б.
-
Тўрақулов Х.А., Ҳамзаев Ҳ.Х., Тўрақулов О.Х. Математика дарсларида инновацион таълим технологиялари. – Жиззах, 2006. – 196 б.
III боб. илм-фан ва уларнинг жамият
тараққиётидаги ўрни
3.1. Илм-фан ривожи ва интеллектуал авлод
Таянч иборалар ва атамалар: илм, фан, фундаментал, амалий, илмий ходимлар, тақсимлаш, ривожлантириш, математика, астрономия, кимё, геодезия, тиббиёт, география, академия, техника, кибернетика, интеллектуал аср, цивилизация, телеконференциялар, интернет.
Мавзунинг матни: Илм-фан ривожи ва интеллектуал авлод
Илм – бу ўқиш, ўрганиш ҳамда ҳаётий тажриба асосида орттирилган билим ва малакалар мажмуаси.
Фан – дунё ҳақидаги объектив билимлар мажмуасидир. Тарихий тараққиёт жараёнида фан жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига айланиб боради. Фаннинг вазифаси табиаит, жамият ва тафаккур ҳақидаги янги билимлар ҳосил қилишдан то уларни амалиётга жорий қилишгача бўлган фаолиятини ўз ичига олади. Киши организми ва руҳияти ҳамда интеллектуал салоҳиятини атроф-муҳит, бепоён олам сирлари ва ривожланиш механизмларини ўрганиб, улардан кишилик жамиятининг равнақи учун фойдаланиш илм-фаннинг бевосита мақсадидир.
Фаннинг пайдо бўлиши кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ. Дастлабки билимлар амалий характерга эга бўлган. Тараққиёт давом этиши асосида қадимги замон мутафаккирлари табиат, жамият ва тафаккурни гоҳо биргаликда, гоҳо айрим-айрим равишда баён этишга урина бошладилар. Дунёни бир бутун, деб ифодаловчи тушунчалар, исботлаш усули пайдо бўлди. Элинизм даврида Евклид, Архимед, Птоломей томонидан геометрия, механика, астрономия соҳасида дастлабки тизимлар яратилди. Ўрта асрларда фан ривожига Шарқ ва Ўрта Осиё олимлари улкан ҳисса қўшдилар. Улар қадимги фан ютуқларини, илмий асарларни сақлаш, таржима қилиш ва уларни тарқатиш масаласига катта эътибор бердилар. Шунингдек, улар фанни янги ютуқлар билан бойитдилар, янги кашфиётлар қилдилар.
Ўрта Осиёнинг буюк олимлари илм-фанни янги тармоқларини яратдилар ва янги қонун-қоидаларни кашф этадилар. Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий математика, асрономия, механика, тарих, география каби соҳаларда мустаҳкам пойдевор яратди. Бугунги кундаги алгоритм термини ҳам улуғ олим Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий номи билан бевосита боғлиқдир. Аҳмад Мирвазий эса ўша пайтдаги тригонометрия фани ривожига катта ҳисса қўшди. Абу Наср Фаробий фалсафий фикрларни ривожлантирди, комил инсон тарбиясига катта эътибор берди. “Фозил одамлар шаҳри” асари орқали яхшилик ҳақидаги таълимотларни тизимлаштирди, мусиқанинг математик назариясини яратди.
Ҳамид Хўжандий, Умар Хайёмлар куб тенгламалар назариясини янада ривожлантирди. Маҳмуд Қошғарий ўз даврининг қомусий олими эди. У “Девони луғати турк” асарини яратди. Абу Райҳон Беруний ҳам қомусий илмлар соҳиби бўлган. У геодезия, менерология, формокология, кимё, тарих ва шу каби кўпгина фанлар билан шуғулланди ва улар ривожига муносиб ҳисса қўшди. Абу Али ибн Синонинг тиббий илми бўйича таълимоти дунёга машҳур бўлди ва медицина термини ҳам улуғ олим номидан келиб чиққан. Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Ғиёсиддин Коший, Қозизода Румийлар сонлар назариясини янада мукаммаллаштирди, фалакиёт илмини ривожлантириб, Мирзо Улуғбек мунажжимлар худоси Урония ёнидан жой олди. Мирзо Улуғбек ва Ал-Фарғонийлар номига иккита юлдуз қўйилиши Ватандош олимларимизни Ер куррасидан тортиб, то Самогача маълум ва машҳур қилди. Бўлар орқали эса ўзбек халқи ҳам дунёга машҳур бўлди [1].
Умуман олганда “Халқимиз ўзининг кўҳна тарихида Уйғониш даври” нинг турли шаклларини кўрган. Жумладан, Абу Наср Фаробий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино ва бошқа ўнлаб улуғ бобоколонларимиз номи билан боғлиқ бўлган IX–XI аср “Уйғониш даври” Туронзамин халқлари тарихидаги биринчи Ренессанс ҳодисаси бўлди.
Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар номи билан боғлиқ бўлган, қарийб 500 йиллик давр туркийлар ҳаётидаги иккинчи Уйғониш даври, миллий тикланиш, миллий тараққиёт палласи бўлиб тарихда абадий қолди. Бу иккинчи Ренессеанс ҳодисаси жаҳон фани, маданияти, умуминсоний қадриятларни олиймақом даражада ўзига мужассам этган миллий давлатчилик ва бошқарув тизимининг шаклланиши билан боғлиқ бўлган буюк воқеликдир [2].
ХХ асрнинг ўрталарига келиб фаннинг ижтимоий ҳаётдаги роли мислсиз даражада ошди. Фанлар тараққиётидаги инқилобларнинг характери ўзгарди, яъни илм соҳасидаги инқилоблар техника соҳасидаги ахборотлар билан уйғунлашиб кетди ва илмий–техника инқилоби юзага келди. ХХ аср 40 -йилларининг охирларидаги илмий-техника инқилоби фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучларига айланиш натижасида фаннинг ўзида, техникада ва ишлаб чиқаришда катта сифат ўзгаришларига олиб келди. Натижада ҳар 10-15 йилда илмий фаолият ҳажми икки марта ошиб кела бошлади. Шу нарсани мамнуният билан қайд этиш мумкинки ХХ асрнинг 70 –йиллардаги олим ва илмий ходимлар сони бутун фан тараққиёти даврларида яшаган олимлар сонининг 90 % дан кўпроғини ташкил этди, деган хулосаларга ҳам келинди. Умуман олганда шуни қайд этиш мумкинки, жаҳон миқёсида илмий ходимларнинг ўсиш фоизи аҳолининг ўсиш фоизига қараганда бир неча марта ортиқ, яъни фан ижтимоий салоҳиятнинг муҳим омилига айланди.
Фаннинг ижтимоий моҳияти муҳим аҳамият касб этди. Бу эса илм-фан ривожини бошқариш лозимлигини таъкидлади. Албатта фаннинг ривожи ҳам уни оптимал ташкиллиштириш ва бошқаришга боғлиқ.
Фундаментал ва амалий фанлар орасидаги оптимал муносабатларни аниқлаш илмий ходимлар ва ташкилотларни мақсадли тақсимлаш ва режалаштириш, даврнинг долзарб соҳаларига кўпроқ эътибор бериш, фаннинг ютуқларини амалий ҳаётга кўпроқ ва унумлироқ тадбиқ этиш, фанни кишилик жамиятининг равнақи учун йўналтириш, объектив дунё ривожининг келажагини аниқлаш масалалари фанни бошқариш масалаларига кирди.
Ўрта асрлардан бошлаб Европада университетлар илм-фанни ривожида муҳим роль ўйнади. Ўрта Осиёда вужудга келган мадрасаларда диний ва дунёвий билимлар, чунончи ҳадис илми, математика, астрономия, кимё, геодезия, тиббиёт, география ва шу каби фанларга бараварига эътибор берилди. Академия Шарқ мамлакатларида VIII-IX асрларда вужудга кела бошлади. Маъмун академияси бу борадаги фикримиз далилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ҳақда мазкур ишнинг академия қисмида батафсил тўхталамиз.
Бу борада нафақат олимларимиз илм-маърифатни тарқатишга жонбозлик кўрсатган, балки давлат раҳбарларимиз ҳам бу соҳага ҳомийлик қилиб илм-фан равнақига катта ҳисса қўшган. Жумладан, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва бошқалар илмий марказлар ташкил этиб, уларга иқтидорли олимларни тўплаганлар ҳамда ёзма манбалар билан уларни таъминлаганлар.
Фаннинг ривожланиши учун имкон яратиш ва уни мақсадли бошқариш жамият тараққиётига самарали таъсирни таъминлаш демакдир. Илмий муассасаларни бир жойга жамлаш ва марказлаштириш умуммиллий ҳамда халқаро илмий ташкилотлар, илмий марказларнинг ташкил бўлишига олиб келди. Натижада ХХ асрларда ихтисослашган илмий ташкилотлар (муассасалар) сони кескин равишда ошди. Фан соҳалари бўйича илмий муассасалар ташкил бўла бошлади ҳамда янги номдаги фанлар йўналишлари юзага кела бошлади. Жумладан, кибернетика (иқтисодий кибернетика, био-мед. кибернетика, техника кибернетикаси), математик лингвистика, геофизика, биотехника, эҳтимоллар назарияси, эргономика, информатика, техник эстетика ва шу кабилар янги номларни олган фан йўналишларидир. Бўларнинг ҳаммаси фан соҳаларини ривожлантиришда катта роль ўйнади. Жумладан, она ватанимизда қадимдан математика, фалакиёт илми, тиббиёт, геодезия, география ва шу каби фанлар ривожида уйғониш даврлари, яъни Шарқ маъданий юксалишининг “Олтин даври” деб аталган бўлса, бугунги кунда ҳам ўз маълум ва машҳурлигини йўқотган эмас, яъни бугунги кунда математик статистика ва интеграл тенгламалар, сонлар назарияси, ҳисоблаш математикаси соҳаларида катта ютуқлар қўлга киритилди. Эҳтимоллар назарияси бўйича “Тошкент мактаби” деб ном олган илмий йўналиш дунёга машҳур. Ядро физикаси ва геофизика, гелиотехника ва электроника, аэрогидромеханика ва газ динамикаси ютуқлари халқ хўжалигининг турли соҳаларига тадбиқ қилинмоқда. Биоорганик ва физик, кимё, ўсимлик моддалари ва юқори молекулали бирикмалар кимёси кўплаб табиий ва сунъий кимёвий моддаларни олиш имконини берди. Ботаника ва селекция, зоология ва медицина, биохимия, биофизика ва геохимия, геология ва сейсмология йирик муваффақиятларга эришди.
Философия ва ҳуқуқ, тил ва адабиёт, тарих ва шарқшунослик соҳаларида ҳам йирик илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Кейинги чорак аср давомидаги илмий - техник тараққиётга назар ташласак, бу давр ичида кўпгина, айниқса физика, математика, механика, химия, биология каби аниқ фанлар ва шу билан бирга техникада тамомила янгича сифат ва тамойилларга эга бўлган қонунлар, назариялар ва гипотезаларнинг вужудга келганлигини шоҳиди бўламиз. Фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги тезлашиб, фаннинг янги соҳалари пайдо бўла бошлади. Булар эса ўз навбатида техника тараққиёти учун хизмат қилади. Айниқса, ҳозирги даврда халқ хўжалигини бошқаришни автоматлаштириш кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бу борада фан ва техника ютуқларини ўз навбатида ёшларга етказиб бориш, ҳозирги замон дарсларига қўйилган талаблардан биридир.
Фан ва техника ишлаб чиқариш билан яқиндан интеграциялашиб бориш бу давр тақозосидир. Шунинг учун ҳам бугунги ёшлар мактабларни битириб ҳозирги замон техникасининг асослари ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлишлари лозим.
Бугунги юксалаётган фан ва техникамиз бизга жамият қонунларни ва табиатдаги ҳодисалар моҳиятини, бизни ўраб турган муҳитни ривожлантиришни тушуниб етишга ёрдам беради. Техника туфайли инсон атроф - муҳит билан фаол ҳамкорликда бўлади, унинг яшаш шароитлари яхшиланади. XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида фан ва техника мисли кўрилмаган даражада ривожланди. Бу даврда саноат, транспорт ва бошқа соҳаларни автоматлаштиришга киришилди. Автоматик бошқариш назариясига асосланган "Кибернетика" номли янги фан вужудга келишига асос бўлди.
Ўтган йиллар мобайнида етук олимлар ёрдамида кибернетика фанининг техник асослари бўлмиш компьютерларнинг ўнлаб, юзлаб турлари яратилган бўлиб, улар ҳисоблаш жараёнини енгиллаштиради. Шунга қарамай, бугунги кунда яратилган компьютерларнинг турли кўринишларини, яъни компьютерларни ва мини - компьютерларни такомиллаштиришга олимлар тезлик билан киришдилар. Келгуси давр компьютерлари секундига улардан бир неча минг баробар тез ишлайдиган бўлиши кутилмоқда. Кўриниб турибдики, бугунги кунда ҳисоблаш ишларини тезкор бажариш учун кўплаб компьютерлар зарур.
Демак, битта компьютер бир киши умр бўйи бажарадиган ҳисобни бир соатда бажариши мумкин.
Компьютерлардан физика, математика, астрономия, химия, геофизика, техника ва бошқа бир талай фан соҳаларига оид турли хил мураккаб математик масалаларни ечишда муваффақиятли фойдаланилмоқда. Айниқса, атом энергияси, қурилиш, космик фазони забт этиш ва бошқа кўпгина соҳаларнинг беқиёс ривожланишини уларда ҳисоблаш техникасини кенг қўламда қўлланилаётганлигининг натижаси деб қараш мумкин. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, физика, математика, электроника каби фанларнинг энг улкан ютуқларини мужассамлаштирган компьютерлар шу пайтгача яратилган ҳар қандай ҳисоблаш машиналаридан ҳам устунлик қилади. Ҳозирги кунда компьютерлар қўлланилмаётган бирон соҳани топиш қийин. Улар дастгоҳ, цех, заводларни бошқаришда ҳам инсонга яқиндан кўмаклашмоқда. Компьютерларнинг икки муҳим хусусияти: ҳисоблашни тез бажариши ва хотирасида катта ҳажмдаги ахборотни сақлай олиши халқ хўжалигини режалаштириш ва бошқариш учун керак бўлган ихтиёрий ҳажмдаги ахборотни ишлаб чиқиш учун жуда кўп имкониятлар яратиб бермоқда.
Турли хил жараёнларни ҳар томонлама ўрганишга бўлган эҳтиёж маълум тарздаги ҳисоблаш операцияларини тезлаштириш, ақлий фаолиятининг айрим томонларининг моделлаштириш ва шу каби ишларни автоматлаштиришни талаб қилади. Тезкор ҳисоблаш техникасига бўлган кескин талаб, айниқса, иккинчи жаҳон уришининг охирида Англия ва АҚШнинг ҳаво ракеталарига қарши мудофаа ташкил этишига олиб келди. Бу эса XX асрнинг 40-50- йилларида айрим жараёнларни тез бошқариш талаби билан инсон имкони орасидаги интеграциянинг яққол мисолидир. Бу борада фан-техника тараққиёти даражасидаги қатор тез ўтувчи жараёнларни самарали бошқаришни инсоннинг психофизиологик имкониятлари таъмин эта олмай қолган эди. Инсонни ишлаб чиқаришнинг айрим соҳаларида тезкор техникавий қурилмалар билан алмаштириш тақозо этилган эди. Автоматлаштиришнинг энг юқори поғонаси фақат жисмоний эмас, балки ақлий меҳнатни енгиллаштириш ва автоматлаштиришга қобил бўлган тамойил янги техникавий тизимни талаб этар эди. Шу боисдан ҳам илмий тадқиқот лабораторияларида олимларимиз томонидан фаннинг янги-янги соҳалари кашф этилмоқда. Бу эса фақат ҳозирги кунимиз кашфиётлари эмас, балки келажаги порлоқ давлат барпо этиш учун жиддий ҳаракатларнинг биридир.
Маълумки, ҳозирги фанда одам миясининг “модели” мавжуддир. Бу моделлар ёрдамида ақлий фаолиятнинг айрим турлари белгиланган. Тадқиқотлар инсоннинг узоқ яшаши, фаровон турмуши учун яратилишини эътиборга олиб бу соҳадаги олимларнинг кейинги мақсади одам турли организмларга мос ишлаб чиқилган тизимларни бирлаштириб «Сунъий одам» ясашдек буюк мақсадга қаратилган. Умуман олганда ҳозирги замон фан-техника инқилоби автоматика, унинг элементлари ва воситалари ядросини ташкил қилади ва бундай бўлиши ҳозирги давр тақозоси.
Демак, учинчи минг йиллик биринчи асрида яшовчи интеллектуал авлод мунтазам равишда илмий - техник тараққиёт билан таништирилиб борилмоғи лозим экан. Бу тараққиётдан таниш бўлиш учун бугунги кунда Республикамизда кенг имкониятлар мавжуд. Улар: масофавий таълим, «Интернет» тармоғига уланиш, электрон дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалар ва ҳоказолардир.
Демак, ҳар бир ёш учинчи минг йилликнинг биринчи асри бўлмиш “ХXI аср–интеллектуал аср” нинг фаол иштирокчиси бўлиши учун улар мазкур даврнинг таълим-тарбия цивилизациясининг фаол иштирокчиси бўлмоғи лозим.
Умуман олганда, инсоният ақлий фаолиятига эътибор берадиган бўлсак, улар ҳаёти ахборот билан чамбарчас боғлиқ, яъни инсоннинг ҳар бир ҳаракати ахборот олиш, узатиш, ундан фойдаланиш, ўзлаштириш, сақлаш ва бойитишдан иборат, десак хато бўлмайди. Шунинг учун ҳам интеллектуал асрни ахборот цивилизацияси асри, деб ҳам аталмоқда. Маълумки, бунда таълим-тарбия цивилизацияси талабларига жавоб берувчи интеллектуал авлодни шакллантиришни таълим-тарбияда инновацион ёндашувларни кенг қўллаш орқалигина амалга ошириш мумкин. Тадқиқотларимиз натижаларининг кўрсатишича интеллектуал авлодни шакллантиришни қуйидагича амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар экан:
-халқимизнинг бой маънавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда умумбашарий қадриятларига суянган ҳолда таълим-тарбияни ривожлантиришнинг жаҳон талабларини ҳисобга олиб давлат таълим стандартини такомиллаштириш;
-шаклланиши лозим бўлган интеллектуал авлоднинг маънавий-маърифий тарбиясида бой миллий, маданий-тарихий анъаналари, халқ урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларига асосланган самарали ташкилий ва педагогик шакллар ҳамда манбаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
-узлуксиз таълим тизимида ўқув-ахборот муҳитини яратиш;
-узлуксиз таълим тизимида замонавий ахборот технологиялари ва компьютер тармоқлари базасида таълим жараёнининг ахборотли таъминотини ривожлантириш;
-узлуксиз таълим тизими компьютер-коммуникацияси тармоқлари (компьютерлар, компьютерли тизимлар, касбий компьютерли ўйинлар, электрон почта, интернетнинг халқаро тармоғига уланиш, телеконференциялар ва ҳ.к.) дан кенг фойдаланишга эришиш;
-узлуксиз таълим тизимидаги ютуқларни кенг жорий этишда оммавий ахборот воситаларидан мунтазам фойдаланиб бориш механизмларини асослаш;
-юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш;
-узлуксиз таълим тизимида янги ахборот технология ва янги педагогик технологияни йўналтирилган илмий тадқиқот иши салмоғини кен-гайтириш, “таълим фан амалиёт” интеграциясининг узлуксиз таълим тизимига самарасини аниқлаб бориш;
-узлуксиз таълим тизимига илғор ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлашга эришиш, ҳамкорликларда илмий тадқиқот ишини олиб бориш ва ҳ.к.
Демак, XXI асрга мос интеллектуал авлодни шакллантириш мутахассис олимларимиз олдига қатор муаммолар ечимини топишдек муҳим вазифаларни қўяр экан. Шу сабабли ҳам мазкур ишимизнинг кейинги қисмида интеллектуал аср таълим-тарбияси ҳақида тўхталамиз.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
илм, деб нимага айтилади?
-
фан, деб нимага айтилади?
-
Ўрта Осиё олимларининг илм-фан ривожига қўшган ҳиссалари тўғрисида гапириб беринг;
-
“Илк Уйғониш даври” нинг мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб беринг;
-
“Сўнги Уйғониш даври” нинг илмий салоҳияти ҳақида гапириб беринг;
-
Шарқ маданий юксалишининг “Олтин даври” ни характерлаб беринг;
-
Кибернетика фанининг вужудга келиши ҳақида гапириб беринг;
-
Ҳисоблаш техникаси ривожини қандай тасаввур қиласиз?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
|