Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги


илм – бу ўқиш, ўрганиш ҳамда ҳаётий тажриба асосида орттирилган билим ва малакалар мажмуаси; фан –



бет9/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38

илм – бу ўқиш, ўрганиш ҳамда ҳаётий тажриба асосида орттирилган билим ва малакалар мажмуаси;

  • фан – бу дунё ҳақидаги объектив билимлар мажмуасидир;

  • учинчи мингйиллик биринчи асрида яшовчи интеллектуал авлод мунтазам равишда илмий-техник тараққиёт билан таништирилиб борилмоғи лозим. Бу тараққиётдан таниш бўлиш учун бугунги кунда Республикамизда кенг имкониятлар мавжуд. Улар: масофавий таълим; “Интернет” тармоғига уланиш; электрон дарсликлар; электрон ўқув қўлланмалар ва ҳ.к.

    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • Сунъий одам” ни яратиш масаласига қандай фикрдасиз?

    • цивилизация, деганда нимани тушунасиз ва бу борада Республикамизда илм-фан ривожига қандай эътибор бериляпти, деб ўйлайсиз?

    • компьютерлар-универсал дидактик қурилма, деган фикрга қандай қарайсиз?

    • илм-фан тараққиётида умумбашарий қадриятларга суяниш, деганда қандай жараённи тушунасиз?

    • нима учун интеллектуал асрни ахборот цивилизацияси асри, деб аталмоқда?

    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • мавзу материалларидан талабаларнинг илмий дунёқарашини кенгайтиришда фойдаланилса, уларнинг Ватанимиздаги илмй қадриятлар тўғрисидаги фикри янада юксалади ва айниқса ушбу соҳадаги қомусий ва ҳадисчи олимларимизга ҳурмат ҳамда уларда Ватан олдидаги қарздорлик ҳисси янада юксалади;

    • иккала Ўйғониш даврини мазмун-моҳиятини талабалар онгига сингдириш орқали Ватандошларимиз жаҳон илм-фанига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлигини улар онгига сингдирамиз;

    • мавзу материалини пухта ўзлаштирилишига эришиш орқали талабалар онгига фанларнинг юзага келишидаги асослар нималардан иборат бўлишлиги ҳақида тасаввурларни шакллантирилишига эришамиз.

    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1.Каримов И.А. Илм-зиё салоҳияти – юрт бойлиги // Маърифат.Тошкент: 1993 (21.06.1993 й.). Б.1-2.

    2.Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.

    3.2. фан ва уни ташкил этиш шакллари
    Таянч иборалар ва атамалар: фан, мифология, биринчи Ренессанс, иккинчи Ренессанс, инқилоб, фан-техника, оптимал муносабатлар, илмий муассаса, математик лингвистика, кибернетика, геофизика, биотехника, эҳтимоллар назарияси, эргономика, информатика, техник эстетика, табиий энергия, технологик кашфиётлар, интенсив, электр энергиясини, қуёш энергиясини, автоматик бошқарув функцияси, автоматик ростлагичлар, автомат назорат қурилмаси, автоматик асбоб-ускуналар, автоматика, экологик муаммо, прогресс, фанлар синтези, молекуляр биология.
    Мавзунинг матни: Фан ва уни ташкил этиш шакллари

    Воқелик ҳақидаги билган маълумотларимизни билим даражасига кўтариш учун билган маълумотларимизнинг воқеликка муносиблиги, маълумотлар ишончлилиги ва маълумотларнинг аниқ далилларга асосланганлиги каби шартларнинг бажарилиши лозим. Ана шундагина бундай маълумотлар билимга айланади 1.



    Фан - муайян йўналиш бўйича теварак-атроф-дунё ҳақидаги шаклланган оъбектив билимлар тизими (мажмуи).

    Фан – дунё ҳақидаги объектив билимлар тизими; ижтимоий онг шаклларидан бири. Тарихий тараққиёт жараёнида, айниқса фан-техника тараққиёти даврида фан жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига айланиб боради. Фан табиат, жамият ва тафаккур ҳақида янги билимлар ҳосил қилишдан то уларни амалиётга жорий қилишгача бўлган фаолиятни ўз ичига олади. Киши организми, атроф-муҳит, бепоён олам сирлари ва ривожланиш механизмларини ўрганиб, улардан кишилик жамиятининг равнақи учун фойдаланиш илм-фаннинг бевосита мақсадидир; кенг маънода воқеликни назарий акс эттиришидир.

    Фаннинг пайдо бўлиши кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Инсоният пайдо бўлибдики, унда яшовчи кишиларда ақл, онг, фикр, ғоя, тафаккур, дунёқараш, таълимот ва шу кабилар тараққий этиб келмоқда ва натижада билимлар вужудга келмоқда. Билимлар ҳам ўз навбатида жамият ва табиат ҳодисалари ва жараёнларига мос равишда такомиллашиб маълум тизимларга ажратилмоқда. Ана шу билимлар тизимлари (мажмуаси) кишиларнинг ақлий (ижтимоий онг) маҳсули бўлиб, улар фанни ташкил этмоқдалар.

    Фан ёки фанлар, тараққиёт жараёнидаги тажрибалар асосида ва уларга мос равишда ривожланиб борган. Бу тарихий-тараққийт жараёнида ва айниқса фан-техника тараққиёти даврида жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига айланиб бораверади.

    Умуман олганда, фан-табиат, жамият, тафаккур ва улардаги сифат ўзгаришларини берувчи янги билимлар тизимини шакллантириш ҳамда улардан амалий фаолиятда фойдаланиш жараёнларини ўз ичига олади.

    Фаннинг асосий мақсади инсониятнинг дунёга келишидан бошлаб, унинг атроф-муҳит ҳақидаги олам сир-асрорларини илмий асослаш, табиат ва жамият ривожланиш қонуниятларини яратиш ҳамда, улардан кишилик жамияти равнақи учун фойдаланишгача бўлган жараённи таъминлашдир.

    Дастлабки билимлар амалий характерга эга бўлган. Тафаккур тизимининг куртаклари мифология сифатида қадимги Шарқ ва Юнонистонда пайдо бўла бошлади. Мифология фанга ўтиш бўсағасида маълум босқич ролини ўйнаган. Тараққиёт давом этиши билан мифология ўрнини натурфилисофия эгаллади. Зенон, Демокрит, Аристотель ва бошқа қадимги замон мутафаккирлари табиат, жамият ва тафаккурни гоҳо биргаликда, гоҳо айрим-айрим равишда баён этишга урина бошладилар. Дунёни бир бутун, деб ифодаловчи тушунчалар, исботлаш усули пайдо бўлди. Элинизм даврида Евклид, Архимед, Птоломей томонидан геометрия, механика, астрономия соҳасида дастлабки тизимлар яратилди. Ўрта асрларда фан ривожига, Шарқ ва Ўрта Осиё олимлари улкан ҳисса қўшдилар. Улар қадимги фан ютуқларини, илмий асарларни сақлаш, таржима қилиш ва уларни тарқатиш масаласига катта эътибор бердилар. Шунингдек, улар фанни янги ютуқлар билан бойитдилар, янги кашфиётлар қилдилар.

    Янги даврда фаннинг ижтимоий роли янада ошди. У маданиятнинг муҳим тармоғига айланди. XVI-XVII асрларда классик физиканинг пойдевори қурилди. Фаннинг назария даражасига кўтарилганлиги фикрнинг индуктив ва дедуктив ривожланишига йўл очиб берди. Мавжуд илмий маълумотлар Ньютон томонидан динамиканинг асосий қонуни сифатида таърифланди. Бу умумлаштирилган қонундан XVII–XIX асрларда хусусий қонуниятлар кашф этилди. Ж.Лагранж, К.Ф.Гаусс, С.В.Ковалевская ва бошқалар ижоди механикани моддий нуқталар тизими тарзида шаклланишига олиб келди. М.В.Ломоносов модданинг сақланиш қонунини кашф қилди. XIX асрда модданинг бир турдан иккинчи турга айланиши ҳақидаги қонун кашф этилди. Ҳужайралар назариясининг бунёдга келиши барча жонли организмларнинг структураси бир хил эканлигини исботлади. Ч.Дарвиннинг биологиядаги эволюция назарияси жонли табиатга ривожланиш ғоясини олиб кирди.

    Геометрия соҳасида ҳам Евклид геометрияси ягона эмаслиги, яъни Ноевклид геометрия борлиги аниқланди. Бунда Н.Лобачевскийнинг буюк хизмати бор. Д.Н.Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий тизими яратилди ва унда кимёвий элементлар орасидаги ички боғланишлар ифодаланди.

    ХХ асрнинг ўрталарига келиб фаннинг ижтимоий ҳаётдаги роли мислсиз даражага етди. Фанлар тараққиётидаги инқилобларнинг характери ўзгарди, яъни илм соҳасидаги инқилоблар техника соҳасидаги ахборотлар билан уйғунлашиб кетди. Фан–техника инқилоби юзага келди. 40 -йилларнинг охирларида фан-техника тараққиёти натижасида техникада ва ишлаб чиқаришда катта сифат ўзгаришлар юзага келди. Натижада ҳар 10-15 йилда илмий фаолият ҳажми икки баробар орта бошлади. Шу нарсани мамнуният билан қайд этиш мумкинки, 70–йилларда олим ва илмий ходимлар сони бутун фан тараққиёти даврларида яшаган олимлар сонининг 90 фоизидан кўпроғини ташкил этди. Умуман олганда шуни қайд этиш мумкинки, жаҳон миқёсида илмий ходимларнинг ўсиш фоизи аҳолининг ўсиш фоизига қараганда бир неча марта ортиқ, яъни фан ижтимоий салоҳиятнинг муҳим омилига айланди. Фаннинг ижтимоий моҳияти муҳим аҳамият касб этди. Бу эса илм-фан ривожини бошқариш заруратини келтириб чиқарди. Албатта, фаннинг ривожи ҳам уни оптимал ташкиллаштириш ва бошқаришга боғлиқ.

    Фундаментал ва амалий фанлар орасидаги оптимал муносабатларни аниқлаш илмий ходимлар ва ташкилотларни мақсадли тақсимлаш ва режалаштириш, даврнинг долзарб соҳаларига кўпроқ эътибор бериш, фаннинг ютуқларини амалий ҳаётга кўпроқ ва унумлироқ тадбиқ этиш, фанни кишилик жамиятининг равнақи учун йўналтириш, объектив дунё ривожининг келажагини аниқлаш масалалари фанни бошқариш масалаларига кирди.

    Ўрта асрлардан бошлаб Европада университетлар илм-фан ривожида муҳим роль ўйнади. Ўрта Осиёда вужудга келган мадрасаларда диний ва дунёвий билимлар, чунончи ҳадис илми, математика, астрономия, кимё, геодезия, тиббиёт, география ва шу каби фанларга бараварига эътибор берилди. Академия, илмий муассаса ва жамиятлар Шарқ мамлакатларида VIII-IX асрларда вужудга кела бошлади. Маъмун академияси бу борадаги фикримиз далили бўлиб ҳисобланади.

    Илм–фан ривожига нафақат олимларимиз, балки давлат раҳбарлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Жумладан, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва бошқалар илмий марказлар ташкил этиб, уларга иқтидорли олимларни тўплаганлар ҳамда ёзма манбалар билан уларни таъминлаганлар.

    Фаннинг ривожланиши учун имкон яратиш ва уни мақсадли бошқариш жамият тараққиётига самарали таъсирни таъминлаш демакдир. Илмий муассасаларни бир жойга жамлаш ва марказлаштириш умуммиллий ҳамда халқаро илмий ташкилотлар, илмий марказларнинг ташкил бўлишига олиб келди. Натижада ХХ асрларда ихтисослашган илмий ташкилотлар (муассасалар) сони кескин равишда ошди. Фан соҳалари бўйича ва комплекс тарздаги илмий муассасалар ташкил бўла бошлади ҳамда янги номдаги фанлар йўналишлари юзага кела бошлади. Жумладан, кибернетика (иқтисодий кибернетика, биомед. кибернетика, техника кибернетикаси), математик лингвистика, геофизика, биотехника, эҳтимоллар назарияси, эргономика, информатика, техник эстетика ва шу кабилар янги номларни олган фан йўналишларидир. Буларнинг барчаси фан соҳаларини ривожлантиришда катта роль ўйнади. Жумладан, Ватанимизда қадимдан математика, фалакиёт, тиббиёт, геодезия, география ва шу каби фанлар ривожланган бўлса, бугунги кунда ҳам ўз маълум ва машҳурлигини йўқотган эмас, яъни бугунги кунда математик статистика ва интеграл тенгламалар, сонлар назарияси, ҳисоблаш математикаси соҳаларида катта ютуқлар қўлга киритилди. Эҳтимоллар назарияси бўйича “Тошкент мактаби” деб ном олган илмий йўналиш дунёга машҳур. Ядро физикаси ва геофизика, гелиотехника ва электроника, аэрогидромеханика ва газ динамикаси ютуқлари халқ хўжалигининг турли соҳаларига тадбиқ қилинмоқда. Биоорганик ва физик кимё, ўсимлик моддалари ва юқори молекулали бирикмалар кимёси кўплаб табиий ва сунъий кимёвий моддаларни олиш имконини берди. Ботаника ва селекция, зоология ва медицина, биохимия, биофизика ва геохимия, геология ва сейсмология бўйича катта муваффақиятларга эришилди.

    Бугунги кунда юксалиб бораётган фан ва техника бизга жамият қонунларини ва табиатдаги ҳодисалар моҳиятини, бизни ўраб турган муҳитни ривожлантиришни тушуниб етишга ёрдам беради. Техника туфайли инсон атроф - муҳит билан фаол ҳамкорликда бўлади, унинг яшаш шароитлари яхшиланади. Демак, шундай экан, фан ва техника бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ. Бирини иккинчисисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларнинг боғлиқлиги техника ва ишлаб чиқариш олдига янги муаммолар қўйишида, яъни техника фаниниг ривожланиши учун керак бўлган техник воситаларни тайёрлаб боришда янада кўзга яққол ташланади. Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини такомиллашувига олиб келувчи фан, техника ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги фан-техника тараққиётини юзага келтиради. Бир неча йиллар давомида фан-техника бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги сезилмасдан ривожланган. Техника ва технология, асосан, тажриба, сезгига асосланган тасаввурлар ва тасодифий кашфиётлар яратилаётган бир пайтда, фан мантиқий хулосалар ва фалсафий умумлашмаларга эҳтиёж сезарди. Кўп ҳолларда маҳорат сирлари фақат мерос сифатида берилар эди. Бу эса технологик кашфиётларни кенг тарқалишига ҳалақит бериб, табиий жараёнларни бошқарувчи табиат қонунларига кириб боришига йўл бермас эди. Фан инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

    Фан ва техника интенсив юксалаётган даврда электр энергиясини ишлаб чиқаришга бир назар ташлайлик. Ҳозирги кунда табиий энергия захиралари юксак техник ишлаб чиқаришимизга тўлиқ жавоб бера оляпти ва янги энергия захиралари топиш шу куннинг вазифасидир. Тадқиқотчи олимларнинг ҳисоблашларича, табиий энергия захираси 20 йилга жуда узоғи билан 50 йилга етиши мумкин.

    Бу фикрга кўра маълум бир вақтга келиб энергия захираси тугайди, деган хулосага келиш тўғри эмас. Ҳозирги кунда энергия ишлаб чиқаришнинг янгидан-янги турлари мавжудки, бу эса инсониятни ҳамиша электр энергиясидан баҳраманд бўлишига яқиндан ёрдам беради. Булардан ташқари, мамлакатнинг энергия балансида атом энергиясининг улуши ортиб бормоқда. Атом энергияси, асосан, атом электр станциялари (АЭС) да ҳосил қилинади. Атом электр станциялари бошқа турдаги электр станцияларга нисбатан бир қанча афзалликларга эга.

    Биринчидан, табиий энергия: кўмир, нефт, газ захиралари сақланади, иккинчидан, атом электр энергиясини ишлаб чиқаришга кам ишчи кучи сарфланади, ёқилғи ташийдиган темир йўл поездлардан бошқа соҳалар учун фойдаланилади. Атом электр станцияларида ҳосил қилинган электр энергияси ҳам халқ хўжалигининг барча тармоқларида; қишлоқ хўжалигида, саноатда, аҳоли уй-жойларини, ишлаб чиқариш корхоналарини бевосита иситишда фойдаланилмоқда. Бу борада Франциядаги жаҳонда энг катта қуёш печи, Англиядаги ҳажми 120 м3-лик сув иситилган сузиш бассейни, Туркманистоннинг «Баҳориден» давлат хўжалигида сув кўтаргичлари қуёш энергиясидан фойдаланиш мақсадида қурилган гигант иншоотларни қайд қилиш мумкин.

    Олимларимиз қуёш энергиясини бевосита электр энергиясига айлантириш борасида ҳам жиддий муваффа-қиятларни қўлга киритмоқдалар. Фаннинг бу ютуқлари ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга имконият яратади.

    Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш, инсонни оғир жисмоний меҳнатдан халос қилган бўлса, автоматик-бошқариш функциясини ростлаш ва назорат қилишни бенуқсон бажармоқда. Автоматик бошқариш қисқа вақт оралиғида жуда кўп ахборотларни ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Бу борада компьютерларнинг хизмати катта. Агар ишлаб чиқариладиган буюмни ясаш мураккаб бўлса, бир неча автоматларни бирлаштириб автоматик линиялар ҳосил қилинади. Автоматик линиялар унга берилган ишчи дастур бўйича машинасозликда кенг қўлланилади ва автоматик ростлагич машиналарнинг ишлаш тартибини доим сақлаб туради. Масалан, гидроэлектростанциялардаги автоматик ростлагичлар, талаб қилинган частотани, кучланишни, токни, ток қувватини бир хилда сақлайди. Автоматик ростлагичлар фақатгина электростанциялардагина эмас, балки насос компрессорларнинг ишлаш режимини ростлашда, клапан ва винтилларни очиш ва ёпишда ҳам ишлатилади.

    Поезд ва самолётларнинг ҳаракати, транспорт ҳужжатларини ишлаб чиқаришда, чипталар сотишда автоматик назоратчилардан фойдаланилади. Автомат назорат қурилмаси электр тармоқларини ортиқча юкламадан ҳимоя қилади, қисқа туташувдан сақлайди, умуман яроқсиз ҳолатнинг олдини олади.

    Қишлоқ хўжалигини автоматлаштиришга ҳам катта эoтибор берилмоқда. Ҳозиргача агрономлар ўсимликларнинг ўсиши қуёш нурига, ҳавога, ёғингарчилик миқдорига, тупроқ ҳолатиниг ўзгаришига боғлиқлигини ўзларининг тажриба ва билимларига асосланиб изоҳлашар эди. Улар эндиликда ҳаво ва тупроқнинг ҳаракати ва намлигини тахминий равишда эмас, балки аниқ ўлчаш имкониятига эга бўлган махсус асбоблар билан аниқламоқдалар. Автоматик асбоб – ускуналар келажакда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқаришга, ҳосилдорликни олдиндан билишга ва уни кўпайтириш учун ўз вақтида чоралар кўришга ёрдам беради. Қишлоқ хўжалиги машиналари ҳам автоматик равишда бошқарилади. Келажакда тракторга махсус радиоқурилмалар ўрнатилади, улар кабина ичида шудгорнинг умумий кўринишини телевизор орқали кузатиб турган оператор-механизаторлардан бўйруқлар олади. Ана шу пунктлардан бериладиган бўйруқлар асосида бир ёки бир неча трактор зарур ҳаракатларни бажаради.

    Бундай фан–техника янгиликларидан тажрибали ўқитувчилар ҳам доим хабардор бўлиб, ҳар бир дарсда талабаларга янгиликларни сингдириб бориш лозим. Демак, автоматлаштириш «сир»ларини ўрганиш замон талаби экан. Бунда бир вақтнинг ўзида талабаларда автомат қурилмаларни ишлаш асосида ётувчи датчик ва рацияларнинг физикавий имкониятлари ҳақида кўникма ва малакалар ҳосил бўла бошлайди. Шундай қилиб, ҳозирги замон фан-техника тараққиёти ҳар бир ўқитувчининг чуқур билимга эга бўлишини, ўзлари устида қунт билан ишлашини талаб этмоқда.

    Автоматика XIX асрнинг бошларида ўзининг ривожланиш босқичига кўтарилди. Автоматика фақатгина ўзини–ўзи бошқарадиган қурилма эмас, балки у техникани автоматик бошқариш ҳақидаги фан ҳамдир. XIX аср охири XX аср бошларида фан ва техника мисли кўрилмаган даражада ривожланди. Бу даврда саноат, транспорт ва бошқа соҳаларни автоматлаштиришга киришилди. Автоматик бошқариш назарияси "Кибернетика" номли янги фан вужудга келишига асос бўлди.

    Яқиндагина ичкарига ва ташқарига чиқиб турувчи термоэлементлар билан таъминланган девор иситкичлар хонадаги ҳозирги батареяларимиз ўрнини олди. Бу тизим миникомпьютернинг бўйруғини бажариб, хонада қишин-ёзин керакли ҳароратни сақлаб туради. Ёзда ток йўналиши ўзгартирилса кифоя, иситгич совутгич тарзида ишлаб, иссиқни кўчага чиқариб, уйни салқинлаштиради.

    Мазкур тизим токни одатдаги электр печларга нисбатан камроқ истеъмол қилади, чунки у ўзига хос иссиқлик насоси бўлиб, иссиқни гоҳ бир томонга, гоҳ иккинчи томонга ҳайдаб бораверади. Ҳавонинг намлигини дастур асосида бошқариш шу тизимнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

    Фан ўзининг ички ривожланиш қонуниятларига ҳам бўйсинади. Ундаги ҳар бир янгилик аввалги ютуқларни бутунлай инкор этмасдан, унга янги шакл ва мазмун беради ҳамда уни ривожлантиради. Билишнинг эмпирик даражасида тажриба, таққослаш, ўлчаш, кузатиш, таҳлил ва синтез қилиш, индукция ва дедукция тамойиллари ётади. Назарий даражаси учун эса билишнинг гипотеза, моделлаш, идеаллаштириш, абстракция, умумлаштириш, синфларга ажратиш, хаёлий тажриба каби тамойиллар тааллуқлидир.

    Фандаги турли соҳаларнинг ўзаро алоқадорлигини муайян тамойиллар асосида ёритиш ва уларни маълум тартиб билан мантиқий асосланган ҳолда жойлаштириш муаммоси қадим замонлардан бери олимларни қизиқтириб келган. Фанларнинг ўзаро алоқадорлиги, унинг предмети ва турли соҳалари ўртасида объектив муносабатлар орқали белгиланади.

    Фанлар ички тамойил таркибида жойлашади: камайиб борувчи умумийлик (умумийликдан хусусийликка) ва ўсиб борувчи аниқлик (абстрактликдан аниқликка), оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига ривожланиш тартибида жойлашади.

    Ҳозирги фанларнинг умумий таснифи илмий билишнинг уч асосий қисми-табиатшунослик, ижтимоий фанлар ва философиянинг ўзаро алоқадорлигини очиб беришга асосланган. Буларнинг ҳар бири бутун гуруҳни ташкил этади. Фаннинг уч асосий қисмидан ташқари, унинг бошқа йирик қисмлари ҳам мавжуд. Улар асосий қисмлар ўртасида туради ва бутунича бу қисмларнинг ҳеч бирига кирмайди. Масалан, табиий ва ижтимоий фанлар ўртасида техника фанлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт фанлари ҳам. Табиатшунослик (хусусан физика) билан фалсафа (хусусан логика) ўртасида математика фанлари туради. Барча уч асосий қисмлар ўртасида мустақил фан сифатида табиий-тарихий ва ижтимоий жиҳатдан инсон руҳий фаолиятини ўрганувчи руҳшунослик фани туради. Фанларнинг умумий таснифида тарих (асосан маданият туради) ва табиатшунослик ўртасида турувчи фанлар алоҳида ўрин тутади. Булар табиий фанлар тарихидир. Айни вақтда ҳам ижтимоий-тарихий фан, ҳам табиий фан ҳисобланган философия билан боғлиқ.

    Фанлар тизими фундаментал ва амалий фанлар тизимларига бўлинади. Фундаментал фанлар табиат, жамият ва тафаккур қонуниятларини ўрганса, амалий фанлар натижаларини фақат билиш жараёнига тадбиқ этиб қолмай, балки ижтимоий-амалий муаммоларни ҳам ҳал қилишга тадбиқ этади. Фундаментал фанлар амалий фанлардан олдинроқ ҳаракатда бўлиб, уларга назарий имкон яратади.

    Умуман фанни учта катта гуруҳга (кичик фан тизимларига) ажратиш мумкин. Улар: табиий фанлар; ижтимоий фанлар; техника фанлари. Улар ўз предметлари ва тадқиқот методлари билан бир-биридан фарқ қилади. Бу гуруҳлар ўртасида қатъий чегара йўқ ва ҳаттоки айрим фанлар бир пайтнинг ўзида икки гуруҳга ҳам кириши мумкин. Масалан, техника, техник эстетика, иқтисодий география шу жумладандир.

    Фанлар синтези ҳозирги замонда мураккаб тизим сифатида қарашни тақазо этади. Масалан, экологик муаммо биология, география, медицина, экономика, техника, кимё, кибернетика манбалари ва методларини ўз ичига қамраб олади.

    Ҳозирги замон фани юксак даражага кўтарилмоқда. Элементар заррачалар дунёси, молекулалар биологияси, галактикалар, квазарлар, пульсарлар фаннинг бошқа кўринишларидир.

    Фаннинг кибернетика, атом ва ядро энергетикаси, косманавтика, электроника, ярим ўтказгичлар физикаси, генетик код назарияси, ижтимоий психология, математик лингвистика каби нисбатан янги соҳаларда Ватанимиз олимларининг ҳиссалари каттадир.

    Мазкур дарсликнинг ушбу қисми хотимасини қўйидаги фикрлар орқали ифодалашни лозим топдик.

    Юртбошимиз “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида шундай деган эдилар: “Умуман, мен фанни илғор, тараққиёт, прогресс деган сўзлар билан ёнма-ён қабул қиламан. Фаннинг вазифаси келажагимизнинг шакли-тамойилини яратиб бериш, эртанги кунимизнинг йўналишларини, табиий қонуниятларини, унинг қандай бўлишини кўрсатиб беришдан иборат, деб тушунаман. Одамларга мустақилликнинг афзаллигини мустақил бўлмаган миллатнинг келажаги йўқлигини, бу табиий қонуният эканини исботлаб, тушинтириб бериш керак. Фан жамият тараққиётнинг олға силжитувчи кучи, воситаси бўлмоғи лозим” [2].


    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • фаннинг пайдо бўлиши кишилик жамияти тараққиёти билан боғлиқ бўладими?

    • фаннинг асосий мақсади нимадан иборат бўлиши керак, деб ўйлайсиз?

    • дастлабки илмлар нималарга боғлиқ бўлган?

    • фаннинг ривожланишига имкониятлар яратиш деганда, нимани тушунасиз?

    • замонавий илм-фанга қайси фан йўналишлари киради?

    • фанлар синтези ҳақида қандай фикрдасиз?

    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • фаннинг пайдо бўлиши кишилик жамиятининг тараққиёти билан боғлиқ бўлади. Инсоният пайдо бўлибдики, унда яшовчи кишиларда ақл, онг, фикр, ғоя, тафаккур, дунёқараш, таълимот ва шу кабилар тараққий этиб келмоқда ва натижада билимлар вужудга келмоқда;

    • фаннинг асосий мақсади инсониятнинг дунёга келишидан бошлаб, унинг атроф-муҳит ҳақидаги олам сир-асрорларини илмий асослаш, табиат ва жамият ривожланиш қонуниятларини яратиш ҳамда улардан кишилик жамияти равнақи учун фойдаланишгача бўлган жараённи таъминлашдир;

    • дастлабки билимлар амалий характерда бўлган. Тафаккур тизимининг куртаклари мифология сифатида қадимги шарқ ва Юнонистонда пайдо бўла бошлаган. Мифология фанга ўтиш бўсағасида маълум босқич ролини ўйнаган;

    • XX асрнинг ўрталарига келиб фаннингижтимоий ҳаётдаги роли мислсиз даражага етди. Фанлар тараққиётидаги инқилобларнинг характери ўзгарди, яъни илм соҳасидаги инқилоблар техника соҳасидаги ахборотлар билан уйғунлашиб кетди;

    • замонавий фанларнинг умумий таснифи илмий билишнинг уч асосий қисми: табиатшунослик, ижтимоий фанлар ва фалсафанинг ўзаро алоқадорлигини очиб беришга асосланган.

    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • фан қачон иўлаб чиқарувчи кучга айланади?

    • фаннинг асосий мақсадини қандай аниқлаймиз ва унинг жамият тараққиётидаги аҳамиятига қандай боғлиқ бўлиши мумкин, деб ўйлайсиз?

    • Мифология терминининг мазмун-моҳиятини ва унинг фан шаклланишидаги аҳамиятини мисоллар орқали тушунтиринг ва бу ҳақда ёзма ахборот тайёрланг;

    • Фундаментал фанлар ва ишлаб чиқариш орасидаги алоқадорлик ҳамда уларнинг ишлаб чиқаришдаги аҳамияти қандай;

    • ишлаб чиқариш билан илмий ишлаб чиқариш орасидаги умумийлик ва хусусийлик ҳақида маълумотнома тайёрланг;

    • ихтисослашган илмий ташкилотлар фаолиятини қандай тасаввур қиласиз?

    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • тадқиқотчи илмий тадқиқот иши билан шуғулланаётган пайтда ўша соҳага тегишли фаннинг асосий мақсадини аниқ билиб олмоғи лозим ва ижодий фаолият натижасини ҳам ўша фанни ривожланишига ҳисса қўшишини эътиборга олиш керак;

    • фан ва уларга тегишли қўлга киритилган янгиликлар янги билимлар тизимини яратишга қаратилган бўлмоғи лозим. Бу нарса илмий ижоднинг натижалари бўйича тавсиялар ва кўрсатмаларни шакллантиришда яққол сезилади;

    • шуғулланаётган ижодий жараён бизга жамият қонунларини ва табиятдаги ҳодисалар моҳиятини, бизни ўраб турган муҳитни ривожлантиришни тушиниб етишга ёрдам бериши лозим;


    • Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет