Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги


фикрлаш – бирор хулосага келиш учун нарса, ҳодисаларни таққосламоқ, ўйламоқ, мулоҳоза қилмоқ, разм салмоқ; фикрлаш эркинлиги



бет5/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38

фикрлаш – бирор хулосага келиш учун нарса, ҳодисаларни таққосламоқ, ўйламоқ, мулоҳоза қилмоқ, разм салмоқ;

  • фикрлаш эркинлиги – инсоннинг энг асосий шахсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, аввало шахснинг ҳар қандай мафкуравий тазийқидан холи, эркин эканлиги, ҳар ким ўзи учун ҳоҳлаган маънавий қадриятлар тизимини мустақил танлашини англатади;

  • ғоя билан фикр бир-биридан фарқ қилади. Фикр шахсий муносабатни ифодалайди. Ғоя ижтимоий мақсадни акс эттиради;

  • инсоннинг фикрлай олиш қобилияти киши кўзидан яширинган нарсаларни англаш, воқеалар орасидаги ички боғлиқликни илғаб олиш имкониятини беради. Айни мана шу фикрлай олиш қобилияти инсонни ер юзасидаги энг буюк ақлли шахсга айлантирди.

    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • инсоннинг фикрлай олишига мисоллар келтиринг ва улардаги хулосалаш жараёнини қандай баҳолайсиз?

    • инсоннинг фикрлашдан тўхташи унинг ақли ва онгига қандай таъсир кўрсатади?

    • инсоннинг бирор ҳодиса ёки жараён ҳақидаги башорати қандай шаклланади ва нималарга асосланади?

    • синчковликнинг ижодий фаолиятдаги аҳамияти қандай?

    • фикрнинг илмий фикрга айланганлигини қандай аниқласа бўлади?

    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • илмий фикрнинг пайдо бўлишида “ақл → онг → фикр → ғоя → қараш → таълимот” тизим асосида фикр юритиш лозим бўлади ва ундаги ҳар бир ҳолат ўзидан кейинги ҳолатга жой бўшатиб берилганлигини аниқ билиш керак, чунки бу бўшатиб берган ҳолат ҳам ўз вақтида илмий бўлган, ундан истеъмолда фойдалана бошланиши билан ундаги илмийликни кейинги ҳолатга кўчирган бўлади;

    • илмий ижодиётда гипотезанинг аҳамияти катта. Бу орқали тадқиқотчи фараз қила олади ва шу асосда фикрлаш бошланади. Бунда фикрлаш ҳар қандай одам учун хос бўлиш мумкин, аммо фараз қилишда муайян муаммо атрофида фикр юритилади. Шу сабабли ҳам илмий ижодиётда фараз қилиш учун шу соҳанинг олдинги ютуқ ва камчиликларини баҳолай оладиган даражадаги интеллектуал салоҳият керак бўлади;

    • ИТИ ни олиб боришда янги фикрлар вужудга келиши табиий, аммо улар ичидан қўйилган муаммо ечимига тааллуқлисини ажрата олиш лозим бўлади, акс ҳолда ижодий жараён самарадорлиги пасаяди.

    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Т.: Мовароуннаҳр, 2002. – 718 б.

    2. Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 398 б.

    3. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.

    4. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – 48 б.



    2.4. умумилмий тушунчалар ва уларнинг билишдаги роли
    Таянч иборалар ва атамалар: таълимот, эпистимолигия, перцептив, ҳаётий, гносиология, фалсафа, хусусийликдан умумийликка, алоқадорлик қонуниятларини яратиш, илм-фан, техника-технология, табиат ва жамият қонунлари, умумилмий тушунчалар, умумбашарий, узлуксиз таълим тизими, илмий тадқиқот муассасалари, фундаментал муаммолар, тараққиёт босқичлари, анализ, синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, индукция, дедукция, умумлаштириш.
    Мавзунинг матни: Умумилмий тушунчалар ва уларнинг билишдаги роли.

    Маълумки, кишиларнинг билимлари жамият тараққиёти босқичларига мувофиқ равишда ривожланиб, такомиллашиб, оммалашиб боради ва натижада улар амалий фаолиятнинг турли жараёнларида истеъмолда фойдаланилади. Шу сабабли ҳам билимларни тараққиёт босқичларига нисбатан нисбий деб қараймиз, чунки улар кундалик тадқиқот, тажриба ва кузатишлар асосида шаклланиб, сайқал топиб боради ҳамда йиғилади.

    Билимларни тадқиқ этувчи таълимот - эпистимология билимларни қуйидаги шаклларда пайдо бўлиши ҳақида таълимот беради:


    • перцептив – бу ҳиссий билим шакли;

    • ҳаётий–бу кундалик кузатишлар ва тажрибалар асосида ҳосил бўладиган билим шакли;

    • илмий–бу кишилар ижодий фаолияти маҳсули бўлиб, у илмий билим шаклидир.

    Гносиолоия, эпистимология–булар фалсафа фани бўлимлари бўлиб, улар билиш қонуниятлари ва имкониятлари, билимнинг объектив реалликка муносабатини ўрганади, билиш жараёнининг босқичлари ва шаклларини, билишнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги шартлари ва мезонларини тадқиқ қилади 1.

    Фалсафа оламдаги умумий алоқалар ва қонуниятларни ўрганиш билан бошқа барча фанларга методологик асос бўлувчи фандир. Фалсафа эндиликда барча моддий, табиий ва руҳий буюмлар орасидаги алоқадорликнинг умумий қонуниятларини яъни оламнинг мазмун-моҳияти ва уни билиш қонунлари тўғрисидаги таълимотга айланди.

    Бугунги алоқадорлик қонуниятларини яратиш оламнинг мазмун-моҳиятини илмий асосда очиб бериш ва уларни билиш жараёнини таъминлашдаги ижодий фаолиятни билимлар (хусусийдан умумийликка борувчи перцептив, ҳаётий ва илмий), илмлар (хусусий илмлардан умумий илмларга ривожланувчи) ва таълимлар (узлуксиз таълим тизимидан тортиб илмий тадқиқот муассасаларидаги фундаментал муаммолар билан шуғулланишгача) тизимларисиз ҳал этиб бўлмайди.

    Юқоридаги кишилик жамияти олдига қўйилган муаммолар ечимини топишда умумилмий тушунчаларнинг аҳамияти катта, чунки мазкур дарсликнинг олдинги қисмларида қайд этилганидек фикр, ғоя, билим, илм ва шу каби ижодий жараён омиллари тараққиёт босқичлари даражасига қараб, ўзидан кейин келадиган истиқболли, самарали, янги, устун бўлган шаклларига ўз ўрнини бўшатиб берадилар. Ана шундай тушунчаларнинг вақти-соати билан ўз ўрнини янгисига (мукаммалига) бўшатиб бериш жараёнининг ўзи ҳам илмийликка хос хусусиятдир.

    Энди умумилмий тушунчаларга келадиган бўлсак, улар ҳам юқоридаги ижодиёт омиллари каби ўз ўрнини ўзининг мукаммаллашган вариантига бушатиб беради. Аммо улар ҳар қандай ИТИ қатнашадилар.

    Умумилмий тушунчалар анализ (таҳлил), синтез , моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, индукция, дедукция, ва ҳ.к.ларни умумлаштириш орқали билишнинг фалсафий методологик асослари яратилади.

    Умумилмий тушунчалар умумбашарийдир, чунки улардан турли мамлакатларда яшовчи кишилар (ирқи, дини, миллати, элати ва ҳ.к.лар бўйича ким бўлишидан қатъий назар) ўз ҳаётий эҳтиёжларида фойдаланадилар.

    Булардан ташқари бу умумилмий тушунчаларнинг пайдо бўлишида, шаклланишида турли мамлакатлардаги олиму-фозиллар меҳнати ётибди.

    Табиат ва жамият қонунларини яратиш, такомиллаштириш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланишда умумилмий тушунчаларнинг аҳамияти катта бўлиб, унинг ёрдамида инсоннинг жамиятга таъсири, табиат ҳодисаларининг ўзгартирилиши, янги нарсаларнинг яратилиши, жамиятнинг тараққиёти учун зарур шарт-шароитларни яратилишини амалиётда ҳам кенг маънода ўрганилишида ҳам жорий этилишига илмий-амалий тасдиқлар тайёрланади.

    Бу эса кишиларнинг табиат ва жамият қонунлари ҳақидаги билимларига асосланган амалий фаолиятлари билан ривожланишни, илм-фан ва техника-технологиянинг тараққиётини белгилайди. Бунинг натижасида илм-фаннинг турли йўналишлари пайдо бўлади.


    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • билимларни тадқиқ этувчи таълимот нима деб аталади?

    • илмийликка хос хусусият деганда нимани тушунасиз?

    • умуммиллий тушунчалар қайсилар ва уларнинг умумбашарий қадриятлари тўғрисида қандай фикрдасиз?

    • ҳаётий фикрлар деганда нимани тушунасиз?

    • перцептив билимлар қандай шаклланади.


    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • билимларни тадқиқ этувчи таълимот-эпистимология билимларни қуйидаги шаклларда пайдо бўлиши ҳақида таълимот беради: перцептив – бу ҳиссий билиш шакли; ҳаётий – бу кундалик кузатишлар ва тажрибалар асосида ҳосил бўладиган билим шакли; илмий – бу кишилар ижодий фаолияти маҳсули бўлиб, у илмий билим шаклидир;

    • бугунги алоқадорлик қонуниятларини яратиш оламнинг мазмун-моҳиятини илмий асосда очиб бериш ва уларни билиш жараёнини таъминлашдаги ижодий фаолиятини билимлар (хусусийликдан умумийликка борувчи перцептив, ҳаётий, илмий), илмлар (хусусий илмлардан умумий илмларга ривожланувчи) ва таълимлар (узлуксиз таълим тизимидан тортиб илмий тадқиқот муассасаларидаги фундаментал муаммолар билан шуғулланишгача) тизимларсиз ҳал этил бўлмайди;

    • умумилмий тушунчалар анализ, синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, индукция, дедукция ва шу кабиларни умумлаштириш орқали билишнинг фалсафий методологик асослари яратилади;

    • умумилмий тушунчалар умумбашоратдир, чунки улардан турли мамлакатларда яшовчи кишилар (ирқи, дини, миллати, элати ва ҳ.к. лар бўйича ким бўлишидан қатъий назар) ўз ҳаётий эҳтиёжларида фойдаланадилар.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • билим шакллари ва уларнинг сиз шуғулланаётган ижодий фаолиятингизда қайсилари муҳимроқ деб ўйлайсиз?

    • ҳаётий билимларга мисоллар келтиринг;

    • ўз ижодий ишингизда қайси умуммиллий тушунчалардан фойдаланмоқчисиз ва қандай қилиб. Бу ҳақда ёзма ахборот тайёрланг;

    • сизнинг қилаётган ижодий ишингиз натижаси умумбашарий бўла олади, деб ўйлайсиз-ми? Агар бўладиган бўлса, уни нима билан асослайсиз?

    • умумилмий тушунчаларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ривожлантирилишида қайси соҳа олимларининг кўпроқ хизмати бор деб ўйлайсиз?

    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • янги билимнинг пайдо қилинишида унинг жамият тараққиётининг қайсидир бир жабҳасини такомиллаштиришига ёки ривожлантирилишига хизмат қилиниши керак. Шу сабабли ҳам тадқиқот мақсадини белгилашда бунга алоҳида эътиборни қаратиш керак;

    • янги илмий тушунчани ишлаб чиқишда унинг амалий аҳамиятига эътиборни қаратиш керак ва бунда оралиқ ва якуний баҳолашларни мунтазам равишда кузатиб борилса, ИТИ даги самарадорлик янада юксак бўлади.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. – 2 ж. – Т.: ЎМЭ Давлат илмий нашриёти, 2002. – 704 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.



    2.5. тадқиқотчининг шахсий фаолияти босқичлари
    Таянч иборалар ва атамалар: тадқиқотчи, ижодкор ўқитувчилик маҳорати, шахсий ижодий фаолияти, илмий-назарий, илмий-услубий, инновацион таълим, интеллектуал салоҳият, умумпедагогик қобилиятлар, дидактик қобилият, интеллект, интеллектуал мулк, академик қобилият, нутқий малакалар, ташкилотчилик қобилиятлари, педагогик тасаввур, прагноз, диққатни тақсимлай олиш қобилияти, мустақил ижодий фаолият, педагогик, психологик, интернет, илмий-услубий семинар, илмий ходим, илмий даража, илмий унвон, доцент, профессор, академик, инсон камолоти, ёзув, китоб, босма табоқ, таълим-тарбия, мактабгача таълим, бошланғич таълим, ўрта умумий таълим, аттестат, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, сертификат, мустақил таълим, компьютерли дастур, дастур, компьютерда дастурлаш, дастурлаштирилган таълим, кибернетик дидактика, малака, кўникма, кичик мутахассис, касб, ихтисослик, олий таълим, талабалар, бакалавр, магистр, таълим дастури, академик даража, диплом, аспирантура, доктарантура.
    Мавзунинг матни: Тадқиқотчининг шахсий ижодий фаолияти босқичлари.

    Маълумки, тадқиқотчининг шахсий ижодий фаолияти муайян бир таъсирлар (ташқи ва ички, бевосита ва билвосита) ёрдамида ривожланади, такомиллашади ва шулар асосида унинг интеллектуал салоҳияти ҳам ривожланиб, такомиллашиб боради. Тадқиқотчига ташқи таъсирлар асосан илмий назарий, илмий - услубий ва тадқиқотчилик (ижодкор ўқитувчилик) маҳоратини юксалтиришга йўналтирилган услубий тавсиялар ва тадбирлардан иборат. Улар ривожланган мамлакатлардаги нуфузли олий ўқув юртлари, илмий марказларда ўз илмий салоҳиятини ошириш, илмий муаммоли семинарларда илмий маърузалар билан қатнашиш, муаммоли семинарлар ташкил қилиш, конференция, баҳс - мунозарали давра суҳбатлари уюштириш, инновацион таълим технологияларни яратиш методологиясига мунтазам равишда эътибор бериб юриш, вилоят ва республика миқёсидаги илмий - педагогик семинарлар ташкил қилиш ва шу кабилардан иборат бўлади. Ички таъсир эса бевосита тадқиқотчи томонидан амалга оширилиб, у бошқарув фаолиятга тегишлидир.

    Бу муаммонинг долзарблиги шундан иборатки, илмий адабиётлар ва тадқиқотларда охирги вақтларгача тадқиқотчи ўз ижодий фаолиятини оширишда ташқи таъсир воситалари, усуллари ва шаклларидан фойдаланишга интилади.

    Тадқиқотчининг ижодий фаолияти унинг ўз илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориши муаммолари билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқотдир. Ўз касбининг устаси- ижодкор педагоглар (тадқиқотчи)ларнинг амалий фаолиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш натижалари ва бу борада ҳосил бўлган хулосаларга асосланадиган бўлсак, шахсий ижодий фаолиятни қуйидаги кетма-кетликда ифодалаш мумкин:

    - илмий-назарий, илмий-услубий адабиётлар билан танишганлик даражаси, педагогик маҳорати, имкониятлари, янги ахборот технологиялар, янги педагогик технологиялар, инновацион таълим кабилар билан танишлик даражаси ва ўз шахсий ижодий хислатларини ташхис қила билиш;

    - ўз ижодий фаолиятида қийинчилик ва муаммолар келганда уларни енгиб ўтиш билим, кўникма ва малакаларга эгалиги ҳамда ўз ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналиш ва услубларни топа билиш;

    - ўз интеллектуал салоҳиятини ўстиришнинг замонавий усул ва воситаларини эгаллаганлиги, киши интеллектуал салоҳияти алифболари билан танишлиги;

    - ўз шахсий ижодий фаолият режаси ва дастурини ўзи мустақил туза олиши ҳамда булар асосида ўз умумпедагогик маҳоратини такомиллаштира олиши;

    - ўз ижодий фаолиятини назорат қила билиш ва керакли тузатишлар кирита олиш қобилияти шаклланганлиги;

    - мустақил ижодий фаолият натижаларини умумлаштириш, уларни ижодий фаолиятнинг мақсад ва вазифалари билан таққослаш, истиқболли йўналишларни белгилаш ҳамда шу асосда илмий тадқиқот ишининг истиқболли режасини тузиш.

    Бу қайд этилган кетма-кетлик тадқиқотчидан тадқиқотларнинг долзарб муаммоларини, шу соҳадаги янгиликларни, ислоҳий тадбирларни ва булар асосида пайдо бўладиган янги вазифаларни кўндаланг қўяди ва ундан мунтазам равишда изланиш, ижодкорликни талаб этади. Бу эса тадқиқотчидан ўз-ўзини мунтазам равишда ижодий фаолиятини назорат қилиб боришни ва шу асосда умумпедагогик қобилиятлар, кўникма ва малакалар ҳамда уларнинг намоёнлик даражасини ўзида мавжудлигини аниқлашни талаб этади. Умумпедагогик қобилиятларни мавжудлигини текширишда қуйидаги қобилият қирраларига аҳамият бериш лозим: дидактик қобилият; академик қобилият; нутқий малакалар; ташкилотчилик қобилиятлари; бошқа тадқиқотчилар фаолиятини таҳлил қила билиш қобилияти; истиқболни кўра билиш қобилияти (педагогик тасаввур, прогноз); диққатни тақсимлай олиш қобилияти; ўз ижоди натижаларини педагогик фаолиятда жорий қилишдаги педагогик самарадорликларни аниқлаш мезонларидан самарали фойдаланиш қобилияти ва шу кабилар.

    Тадқиқотчидаги умумпедагогик қобилиятлар, уларнинг шахсий ижодий фаолиятини ривожлантиришдаги асосий пойдевордир. Тадқиқотчи шахсий ижодий фаолияти бевосита унинг шахсий ижодий режаси билан боғлиқ бўлиб, у қуйидаги манбаларга таянади:

    -илмий-назарий, илмий-услубий, педагогик, психологик, бошқа услубий манба ва адабиётларга;

    -илғор педагогик тажрибалар, айниқса инновацион таълим натижаларига;

    - мавзуга тааллуқли илмий- тадқиқот ишлари натижалари ва уларнинг таълимни ривожлантириш, такомиллаштиришдаги педагогик самараларига;

    -ахборот ва ахборот технологиялари, шунингдек "Интернет" хизматидан фойдаланиб, таълимни технология-лаштиришга;

    - мавзуга мос халқаро ва республика миқёсидаги илмий - амалий конференцияларда кўтарилаётган долзарб муаммолар ечимларига;

    - мавзуга мос давра суҳбати, илмий - услубий семинарлар фаолиятларига ва шу кабилар.

    Демак, бу қайд этилганлар бўйича хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳар қандай ўқитувчи аввало ижодкор бўлиш керак, айниқса унинг шахсий ижодий фаолияти бу соҳада олиб бориладиган тадқиқотлар сифат даражасини янада юқори кўтаришга муҳим асос бўлади.

    Маълумки, ижод ёки ижодкорлик мураккаб руҳий жараён бўлиб, бу тадқиқотчи ижодий қобилиятларининг асосий категориялари бўлиб ҳисобланади, чунки булар тадқиқотчининг фикрлаши, дунёқараши, мустақил ва эркин фаолият кўрсатиши, хотираси, диққат, илмий тафаккури ва иродаси билан чамбарчас боғлангандир.

    Шахсий ижодий фаолият ҳам инсон камолотида, айниқса унинг интеллектуал салоҳиятини белгилашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлади, чунки инсоннинг етуклиги унинг ўзига, бошқа инсонларга ва манбаларга бўлган оқилона ижодий муносабатларида намоён бўлади.

    Тадқиқотчи интеллектуал салоҳияти ривожланишида, унинг шахсий ижодий фаолият асосий кўрсаткичлардан бири эканлигига ҳақидаги хулосани чиқаришга изланишларимиз натижалари асос бўлди. Маълумки, интеллектуал салоҳият илм - фаннинг дастлабки кўрсаткичларидан бошланиб, то ҳозиргача бўлган даврда шаклланиб, такомиллашиб ва ривожланиб келади. Шу маънода бугунги кундаги замонавий тадқиқотчиларимизга шартли равишда тидқиқотчининг шахсий ижодий фаолияти билан узвий боғланган интеллектуал салоҳият босқичларини тавсия этсак фойдадан холи бўлмайди. Энди қуйида улар тўғрисидаги қисқача маълумотларни келтирамиз:



    Ёзув - муайян бир тилда қабул этилган ва кишилар ўртасидаги мулоқотга хизмат қиладиган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими.

    Ёзув - кишилик жамияти маданий тараққиётининг том маънодаги ибтидоси, башариятнинг узоқ ва мураккаб тадрижий такомили жараёнидаги омилларнинг энг асосийларидан биридир.



    Китоб - ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий- сиёсий, илмий эстетик қарашларни шакллантириш воситаси; билимларни тарғиботи ва тарбия қуроли; бадиий ва илмий асар ҳамда ижтимоий адабиёт.

    Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсиясига кўра, ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган, табоқлаб тикилган нодавлат нашрни, шартли равишда, китоб дейиш қабул қилинган.



    Босма табоқ - нашрнинг ҳақиқий (амалдаги) ҳажми ўлчов бирлиги. Бичими (формати) 60х90 см. бўлган қоғоз варағининг бир томонидаги нусха. Стандарт ўлчамли ва бошқа ўлчамларга эга бўлган қоғоздаги нусха шу ўлчамлар учун физик босма табоқ деб аталади.

    Нашр маҳсулотларини ҳисобга олишда ҳар қандай ўлчамдаги когоз учун ҳисобланган босма табоқ 60х90см. бичимидаги қоғоз ўлчов бирлиги сифатида олиниб, шартли табоқларга қайта ҳисобланади.



    Таълим - бу илм-фан асосларини, назарий билимларни ўрганиш орқали ўзлаштиришдир.

    Тарбия - бу ўқитувчининг таълим олувчиларда, касб- ҳуннарни (санъатни) эгаллаш учун, муайян маънавий меъёрларини ва амалий билимларини ишлаб чиқишга қаратилган фаолиятдир.

    Мактабгача таълим - миллий педагогик кадрлар тайёрлашнинг бошланғич шакли. Мактабгача таълимнинг вазифаси болани соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлаш, улардаги ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш ва уни мунтазам таълим олишга тайёрлашдан иборатдир.

    Мактабгача таълим бола 6-7 ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширмоқда. Унинг мақсади, вазифаларини рўёбга чиқаришда маҳаллалар, жамоат ва хайрия ташкилотлари, халқаро фондлар иштирок этмоқда.



    Бошланғич таълим - умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи. ЎзРда бошланғич таълим 1-4 синфларда болаларга илк таълим бериш, уларни маънавий камол топтиришнинг бошланиш даври ҳисобланади. У 1-4 синфларни ўз ичига олади ва ўқиш 6-7 ёшдан бошланади.

    Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилган бошланғич таълим синфлари учун ўқув режаси ва дастурлари мавжуд.

    Бошланғич таълимда мактаб дастурида белгиланган билим, кўникма ва малакаларни ўргатиш ҳамда ҳосил қилишга эришиш учун таълимнинг турли усуллари, шакллари ҳамда воситаларидан фойдаланиш асосида иш олиб бориш талаб қилинади.

    Ўрта умумий таълим – умумий ўрта таълимнинг кейинги босқичи. Ўзбекистон Республикасида ўрта умумий таълим 5-9 –синфларни ташкил этиб, ундан ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академ лицейларга ўқувчилар тавсиялар оладилар.

    Аттестат - лотинча "аfttestoer" сўзидан олинган бўлиб, «гувоҳлик бераман"- деган маънони билдиради ва ходимнинг малакасини, ўқитувчиларнинг билим даражасини белгиловчи ҳужжат.

    Гимназия - Ўзбекистон ва айрим хорижий мамлакатларда умумий ўрта таълим ўқув юрти.

    Гимназиялар муайян фан бўйича ихтисослаштирилган бўлиб, шу фандан чуқурлаштирилган таълим беради.



    Академик лицей - ўрта махсус ўқув юрти. Унга ЎзРда 1997 йил 29- августда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"га мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари (9-синф)ни тугатган ўқувчилар қабул қилинади. Таълим муддати 3 йил бўлиб, унда ўрта махсус маълумот беради.

    Ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб - ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайди.

    Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши (гуманитар, техника, аграр ва бошқалар) бўйича билим савияларини ошириш ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қаратилган махсус билим олиш имкониятига эга бўладилар.

    Академик лицейни битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган диплом берилади ва у таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгаллаган ихтисослик бўйича ишлаш имкониятини беради.

    Касб - ҳунар коллежи - ўрта махсус, касб - ҳунар ўқув юрти. Унга ЎзРда 1997 йил 29 августда қабул қилинган КТМД ва "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, умумий таълим мактаблари (9-синф)ни тугатган ўқувчилар қабул қилинади. Бундай ўқув муассасаларида ўқиш муддати 3 йил.

    Касб-ҳунар коллежида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими берилади ва унга ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ҳамда кўникмаларни чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир мутахассислик ва 2-3 ишчи-касб малака кўникмаларини эгаллаш имконини яратилади.

    Касб-ҳунар коллежларида ўқув дастурлари олдинги ўқув босқичи-умумтаълим мактаблари ва кейинги поғонада турган олий ўқув юртининг ўқув дастурлари билан ўзаро мутоносибликда бўлиб, таълимнинг узлуксизлик ва изчиллик тамойилларига амал қилади.

    Касб-ҳунар коллежлари замонавий асбоб-ускуналар, ўқув-услубий қуроллар, кўргазмали воситалар, ахборот технологиялари ва компьютерлар билан жиҳозланади.



    Сертификат - лотинча "certificatus"-тасдиқланган. Сертификат-бирор далилни тасдиқловчи ҳужжат. Масалан, маълум курсни (циклни) битирганлиги (тинглаганлигини тасдиқловчи ҳужжат). Бу педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишини тасдиқловчи ҳужжат сифатида кўпроқ фойдаланилади.

    Мустақил таълим - олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув шакли.

    Инновацион таълим - бўлажак мутахассисни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги олган билимлари асосида таълимни такомиллаштиришга самарали янгича ёндашув қилишдан иборатдир.

    Компьютерли дастур - юнонча "programma"-эълон, кўрсатма. Дастур, бажариладиган иш ёки бирор фаолият режаси. Дастур, бирор масалани ечишда компьютер бажариши лозим бўлган амалларнинг изчил тартиби.

    Компьютерда дастурлаш - компьютер учун дастур тузиш жараёни; компьютер дастурлари, дастурлар тузиш усуллари, уларни текшириш ва мукаммаллаштириш ҳақидаги фан.

    Ҳар бир ЭҲМ тузилиши, комонда кодлари жиҳатидан бир - биридан фарқланиб, фақат маълум элементар амаллар (арифметик ва мантиқий) тўпламинигина бажара олади. Аммо бу амаллар ёрдамида исталган мураккаб операцияларни бажариш мумкин.

    Дастурлаш ечилиши лозим бўлган масала алгоритмини компьютер тилига яъни "Машина тили"га ўтказишдир. ЭҲМ учун дастур тузиш масалани ечиш усулини машина комондаларининг шундай мажмуи (дастури)га келтиришдан иборат бўлиб, бу комондалар ЭҲМ хотираси ячейкаларида жойлашиб, тартиб билан амалга ошади ва бир-бирини ишга тушириб, тегишли ҳисоблашларни бажаради.

    Дастурлашни соддалаштириб, ўрта мактабда арифметик масалаларни ечишда саволлар тарзида режа тузиш билан таққослаш мумкин.

    Дастурлашда, одатда, амалларнинг бир эмас, бир неча кетма - кетлиги берилади ва улардан қайси бирининг бажарилиши масаланинг оралиқ ечим натижаларига боғлиқ ҳолда танланади; дастурда баъзи бўйруқлар бир неча карра бажарилиши мумкин, неча марта такрорлаш ҳам автоматик равишда аниқланади; дастур бажарилиш вақтида ўзини аввалдан кўзда тутилганидек ўзгартириб бориши ёки қисман ўз шаклини ўзгартириши мумкин.

    Дастурлаш жараёни, одатда, қуйидаги босқичларга бўлинади: масаланинг қўйилиши; масаланинг алгоритмик тавсифини тузиш; масалани юқори даражадаги дастур тилида дастурлаш; масалани тахминий-машина тилида дастурлаш ва масалани машина тилида дастурлаш.



    Дастурлаштирилган таълим - ўқув жараёнини муайян тартиб (дастур) асосида ташкли этиш.

    Дастурлаштирилган таълим кибернетика, информатика, математик логика ва ҳисоблаш техникасининг самарали тамойиллари ва мураккаб тизимларидаги бошқариш воситалари педагогикада жорий этилиши натижасида бўлиб у ХХ асрнинг 50 - йилларида пайдо бўлди. Дастурлаштирилган таълим ўқув материалини кичик - кичик қисмларга бўлиш, уни муайян тартибда баён этиш, ушбу қисмларнинг биридан иккинчисига ўтиш тартиби (қоидалари)ни белгилаш, хусусан, ҳар бир қисмни ўзлаштириш юзасидан аниқ кўрсатмалар, топшириқлар бериш, ўз - ўзини назорат қилишни таъминлаш каби йўллар билан амалга оширилади. У ҳар бир таълим олувчиларни билимларини ўзлаштиришини, кўникмалар, малакалар ҳосил қилишини бошқариб боришни назарда тутади. Бериладиган топшириқларнинг мантиқий равишда ўнлик саноқ системасида ифодаланган материаллар ўқитувчининг ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ва уларни ақлий меҳнатнинг самарали кўникмаларини эгаллаб олишга ўргатишга ёрдам беради.

    Дастурлаштирилган таълимнинг дастури яъни ўргатувчи дастур (ўргатувчи алгоритм) махсус ўргатувчи қурилмалар (машинали дастурлаштирилган таълим) ёки дастурлаштирилган дарсликларга (электрон дарслик, электрон ўқув қўлланма ва ҳ.к) киртилади.

    Бугунги кунда баъзи ҳолларда дастурлаштирилган таълимни гоҳ ўргатувчи ва ўрганувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этиш тизими сифатида қаралса, гоҳида анъанавий таълимнинг ўрнини эгаллайдиган педагогик тизим, баъзан қандайдир кибернетик дидактика, таълимнинг янги методи ёки мустақил ишлашнинг алоҳида тури деб қаралмоқда. Лекин, бундан қатъий назар, дастурлаштирилган таълимнинг мақсади равшан яъни у таълим олувчининг билимларини ўзлаштириш жараёнини бошқаришни оптималлаштиришдир.



    Малака- ходимнинг касбий тайёргарлиги даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг мавжудлиги.

    У ходимнинг малакасини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, категория ёки дипломнинг мавжудлиги билан белгиланади.



    Малака талаблари - узлуксиз таълимнинг тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйилган талаблар.

    Кўникма - инсоннинг илгариги тажрибалари асосида муайян фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш қобилияти.

    Кўникманинг физиологик асоси бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида ҳосил бўладиган мураккаб шартли рефлекслардир. Кўникма малака билан узвий боғлиқ, аммо кўникма муайян ҳаракатларни бажаришда махсус машқларсиз ҳам вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолларда кўникма мавжуд билим ва малакаларга таянади. Масалан, велосипед ва автомобилни ҳайдаш кўникмасига мотоциклни бошқариш қонун - қоидалари ҳақидаги билимлар қўшилганда, машқларсиз, ҳам мотоциклни ҳайдаш кўникмаси пайдо бўлади.



    Кичик мутахассис - бу таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига битирувчиларига бериладиган малака даражаси.

    Кичик мутахассис:

    -тегишли ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасида унинг унумли фаолият кўрсата олишини таъминлайдиган назарий ва амалий билимлар мажмуасига, касбий билим, малака ва кўникмаларга эга;

    -мазкур жамиятда ўзининг муваффақиятли ҳаёт даражасини таъминлайдиган умумий ва касбий маданиятга, ижтимоий аҳамиятли хусусиятларга ва шахсий сифатларга эга.

    Касб - махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун назарий билимлар мажмуасини, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаган, унга жисмоний имконият, ақлий қабилият ва юридик ҳуқуқларни таъминловчи инсоний меҳнат фаолиятининг ( машғулотининг) туридир.

    Касб - кишининг меҳнат фаолияти, доимий машғулот тури; муайян иш турини малакали бажаришга имкон берадиган билим, маҳорат, тажрибани талаб этади. Касблар ичида меҳнат фаолиятининг энг тор соҳаси билан ажралиб турадиган ихтисослар бор. Масалан, врачлик касбида хурург, офтальмолог, невролог, дерматолог ва бошқалар. Касб одатда, шахснинг асосий тирикчилик манбаи ҳисобланади.

    Ихтисослик - бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуаси.

    Олий таълим - узлуксиз таълимнинг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи мустақил тури бўлиб, у олий таълим муассасаларида амалга оширилади.

    Талабалар (лотинча-қунт билан ишловчи, шуғулланувчи) –олий ўқув юртининг ўқувчиси.

    Қадимги Римда илм билан шуғулланувчи барча шахслар талаба дейилган.

    Ўн иккинчи асрда Университетлар ташкил топиши билан улардаги ўқувчилар талаба деб атала бошлади.

    Илмий–техника тараққиётига мос равишда талабанинг ўрни ва таркиби ҳам ўзгарди. Маълумотли кадрларга зарурат талабалар сонининг ўсишига сабаб бўлди.

    1913 йилда Европада ҳар 10000 аҳолига 7-11 талаба тўғри келган бўлса, Ўзбекистонда 175 талаба тўғри келади. Ўзбекистонда олий ўқув юртларида талаба иштироки билан 1600 дан ортиқ мавзу ишлаб чиқилди. 125 талаба фан ва техниканинг турли соҳаларидаги илмий ишлари учун мукофотландилар.

    Олий таълим бакалавриат ва магистратурадан иборат бўлиб, у икки босқичга эга.



    Бакалавр - олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража.

    Бакалавр - (лотинча baccalaria - васалнинг ер мулки) - кўп мамлакатлардаги дастлабки илмий даража. Ўрта асрда - /арбий Европа университетларида таълимнинг биринчи босқичини тугаллаган талабаларга берилган. Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва КТМДга мувофиқ университет ва олий ўқув юртилари биринчи босқичи - бакалавриатни тугатганларга бакалавр академик даражаси берилади ҳамда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб - ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади. Баъзи мамлакатларда (жумладан, Францияда) ўрта маълумотга эга бўлиб, олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳам бакалавр деб аталади.

    Бакалавриат - кўп мамлакатларда олий таълимнинг дастлабки босқичи. Ўзбекистонда бакалавриат мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган таянч олий таълимдир. Ундаги ўқиш муддати камида 4 йил бўлиши керак.

    Бакалавриат таълим дастури тугаллангандан кейин, битирувчиларга бакалавр академик даража берилиб, давлат аттестацияси якунларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилади.



    Магистр - олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даражалар.

    Магистр - лотинчала magister - бошлиқ.

    Магистр - кўпгина ривожланган мамлакатлар олий ўқув юртларида бериладиган академик даража бўлиб, у олий ўқув юртларини тугатиб, барча назоратларни муваффақиятли топширган ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилган шахсларга берилади.

    Магистратура - бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим.

    Таълим дастури - ўқув фанларининг бакалавриат йўналишлари ёки магистратура мутахассисликларига қуйиладиган малака талабларига мувофиқ кадрларнинг зарурий ва етарли даражадаги тайёргарлигини таъминловчи, блокларга жамланган рўйхати.

    Академик даража - икки босқичли олий таълимда бериладиган (бакалавр ва магистр) даражадир.

    Олий маълумот даражаси - шахс томонидан олий таълимнинг муайян таълим дастурини мазкур маълумот ҳақида тегишли давлат ҳужжати берилган ҳолда ўзлаштириши даражаси.

    Олий таълимнинг давлат таълим стандарти - таълимнинг бакалавриат муайян йўналиши ёки магистратура мутахас-сислигига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган этолон даражаси.

    Диплом (юнонча diplo) – икки буклайман.

    Диплом – шахснинг олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тугатганлиги ёхуд илмий даражага эгалгини тасдиқловчи ҳужжат.

    Диплом – турли танлов, мусобақа, кўргазма ва бошқаларда юқори кўрсаткичларга эришганлик учун мукофатланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

    Олий маълумот ҳақида давлат ҳужжати (диплом) - аккредциядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг таълим дастурларини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат.

    Ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофиқ ишлаш ҳуқуқини беради.



    Аспирант - лотинча aspirans - бирор нарсага интилувчи - илмий-тадқиқот ишига лаёқати бўлган ҳамда илмий - тадқиқот институти ёки олий ўқув юртлари аспирантурасида номзодлик диссертацияси устида илмий - тадқиқот ишлари олиб бораётган олий маълумотли ёки магистр академик даражасига эга бўлган мутахассис.

    Аспирантура - узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми, олий малакали илмий ва илмий- педагогик кадрлар (фан номзодлари) тайёрлаш шакли.

    Ўзбекистонда аспирантура1930 йилларда ташкил этилди. Аспирантура Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳайъати, вазирликлар ва идоралари ҳайъатларининг қарорлари билан илмий - тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий муассаса ҳамда ташкилотларда тегишли мутахассисликлар бўйича очилади. Аспирантура ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда ташкил қилинади ҳамда унда илмий-тадқиқотчи ишлаб чиқаришдан ижралган ҳолда 3 йил, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 4 йил таҳсил олади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги илмий ходимлар ёши 30 ёшгача, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги илмий ходим ёши эса 40 ёшгача даврда аспирантурада таҳсил олиш мумкин.

    Аспирантларга, уларнинг илмий фаолиятларига раҳбарлик қилш учун фан доктори ва профессорлардан илмий раҳбарлар тайинланади. Баъзи ҳолларда, истисно тарзида шу соҳада маълум илмий муваффақиятга эришган ҳамда докторлик диссертацияси устида илмий-тадқиқот олиб бораётган катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга фан номзодлари ҳам илмий раҳбарликка тайинланишлари мумкин.

    Аспирантлар диссертация мавзулари бўйича илмий изланишларни илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг лабаратория, кафедра ва бошқа илмий бўлимларида олиб борадилар. Зарурият топилганда улар шартнома асосида ривожланган мамлакатлар илмий марказ ва олий ўқув юртларига юборилиши мумкин.

    Аспирантлар номзодлик диссертацияларини ихтисослаш-тирилган илмий кенгашларга ҳимоя учун тақдим этишдан олдин олий аттестация комиссияси томонидан белгиланган номзодлик имтиҳон (минимум) ларини топшириши зарур.

    Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш шаклларидан бири - идора ичида ва идоралараро мақсадли аспирантура ҳам мавжуд. Мақсадли аспирантура тузилган шартнома асосида муассаса ва ташкилотлар томонидан юбориладиган олий маълумотли мутахассислар ва магистлар танлов асосида қабул қилинади.

    Аспирантура асосан академик ва малакавий имтиҳонларни топшириш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижаларини, яъни номзодлик диссертациясини ҳимоя қилганда олий аттестация комиссияси қарори билан тегишли фан соҳаси бўйича "фан номзоди" илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.

    Илмий-тадқиқот - янги билимларни ишлаб чиқиш жараёни, билиш фаолияти турларидан бири. Унга объективлик, ишончлилик, аниқлик хос. Илмий - тадқиқот ҳамма шартларга амал қилиб такрорланганда ҳамиша бирдек натижа бериши, баҳс этилаётган масалани исботлаши лозим.

    Илмий - тадқиқот бир - бири билан боғланган икки қисм тажриба ва назариядан иборат. Илмий-тадқиқотнинг асосий компонентлари: мавзуни белгилаш, мавжуд ахборотни, тадқиқот соҳасидаги шарт - шароитлар ва методларни, илмий фаразларни олдиндан таҳлил этиш, тажриба ўтказиш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келиб чиққан фаразларни олинган далиллар асосида текшириш, янги факт ва қонунларни ифодалаб бериш, илмий башорат юритиш. Илмий- тадқиқотларни фундаментал ва амалий, миқдорий ва сифатий, ноёб ва комплекс тадқиқотларга ажратиш кенг тарқалган.



    Илмий ходим – илмий-тадқиқот муассасалари ёки олий ўқув юртларида фаннинг бирор соҳаси бўйича тадқиқотлар олиб борувчи мутахассис Ўзбекистонда катта илмий ходим унвони ва лавозими ҳамда кичик илмий ходим лавозими бор. Катта илмий ходим илмий унвони фан доктори ёки фан номзоди илмий даражаларига эга, илмий ишлари эълон қилинган ва илмий- тадқиқот муассасаларида мустақил илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи шахсларга берилади. Бу унвонни талабгор ишлаб турган илмий муассаса илмий кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттетация комиссияси томонидан берилади.

    Илмий даража - муайян фан соҳасидаги мутахассиснинг илмий малакаси даражаси.

    Ўзбекистонда фан номзоди ва доктори илмий даражалари таъсис этилган. Илмий даража юқори малакали илмий ходимларга фанни бойитувчи тадқиқот ишлари, илмий муаммоларни амалий ёки назарий жиҳатдан ҳал қила оладиган мустақил илмий-тадқиқоти ёки янги муаммоларни илмий асосланганлигига бағишланган диссертацияларнинг махсус илмий кенгашларида очиқ ҳимоя натижаси асосида илмий кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси эксперт кенгаши тавсиясига биноан, олий маълумотга эга бўлган шахсларга олий аттестация комиссияси томонидан берилади.



    Докторантура - олий малакали илмий ва илмий - педагогик кадрлар (фан докторлари) тайёрлаш шакли. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми ва олий босқичи.

    Докторантура Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, вазирлик ва идоралар тасарруфидаги илмий муассасалар олий ўқув юртлари ва ташкилотларида очилади. Обрўли илмий мактаблар, етарли илмий салоҳият ҳамда зарур лаборатория- тадқиқот базаларига ва ихтисослашган илмий кенгашга эга илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, илмий муассаса ва ташкилотлар қошида фан ва техниканинг энг муҳим мутахассисликлари бўйича фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, республика ва унинг минтақаларида илмий-техника тараққиёти ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади. Докторантурага одатда, ҳимоя қилинган номзодлик диссертациясига мос мутахассислиги бўйича докторлик диссертациясига камида 50% ҳажмда асос бўла оладиган, илмий натижалар билан салмоқли ютуқларга эришган, ўзини қобилиятли ҳамда истиқболли илмий ёки илмий-педагогик ходим сифатида намоён қилган, фундаментал тадқиқотларни юксак савияда олиб бориш ва халқ хўжалиги ҳамда ижтимоий - иқтисодий муҳим илмий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган 45 ёшдан ошмаган фан номзодлари қабул қилинади.

    Докторантура асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини яъни докторлик диссертациясини ихтисослаштирилган илмий кенгашларда ҳимоя қилиш билан якунланади. Диссертацияни ҳимоя қилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси қарори билан тегишли фан соҳаси бўйича "фан доктори" илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.

    Илмий унвон - олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва илмий - тадқиқот институтлари илмий ходимларига бериладиган унвон.

    Ўзбекистонда олий ўқув юртларида доцент ва профессор, илмий - тадқиқот муассасаларида катта илмий ходим, профессор илмий унвонлари жорий этилган. Профессор доцент, катта илмий ходим унвони илмий даражаси бўлган ва олий ўқув юртлари ёки илмий тадқиқот муассасида педагогик ёки илмий - тадқиқот ишларини бажариш жараёнида етарли малака кўрсатган шахсларга олий ўқув юртлари ёки илмий - тадқиқот институтлари илмий кенгашлари тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан олий аттестация комиссияси томонидан берилади.



    Доцент – (лотинча dosene-таълим берувчи) бир қанча мамлакатларда олий ўқув юртлари ўқитувчиларнинг илмий унвони ва лавозими.

    Ўзбекистонда доцент унвони кафедра мудири ва бошқа лавозимларга танлов бўйича сайланган ёки шу лавозимларда шартнома асосида ишлаётган ёхуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институти ва унга тенглаштирилган ўқув юртларининг директорлари (директор ўринбосари) лавозимларини эгаллаб турган, уларда ўқув йили давомида муваффақиятли фаолият кўрсатган, олий ўқув юртлари ёки малака ошириш институтларида камида 3 йил педагог бўлиб ишлаган ҳамда педагогик амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ва ўқув-методик ишларга эга бўлган фан докторлари ва номзодларига берилади. Олий ўқув юртида камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга, коллеж, лицей, гимназия, ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртлари учун дарслик ёки ўқув қўлланмалари, умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликларнинг якка муаллифлари бўлиб, танлов бўйича ёки шартнома асосида кафедра мудири доцент лавозимига тайинланган ва мазкур лавозимларда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган олий маълумотли юқори малакали мутахассисларга ҳам илмий даражаси бор йўқлигидан қатъий назар доцент унвони берилиши мумкин. Доцент унвонини, қайси идорага бўйсинишидан қатъий назар республика олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий (илмий-техника) кенгашларининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси беради. Доцентларга белгилаб қўйилган намунада аттестатлар топширилади. Ўзбекистон Республикасида олий аттестация комиссияси ташкил этилган (1992)дан бери 2002 йил биринчи январгача 3088 киши доцент унвонига эга бўлди.



    Профессор – (лотинча professor-муаллим, ўқитувчи) – олий ўқув юртлари ўқитувчиси ёки илмий муассаса ходимининг илмий унвони, ловозими. Профессор термини дастлаб Рим империясида (милоддан аввалги биринчи аср ўрталари-милодий бешинчи аср охири) грамматика ва воизлик мактаби ўқитувчилари, мураббий - ўқитувчилар ва бошқаларга нисбатан қўлланилган. Ўрта асрларда диний мактаб ўқитувчилари, ўн иккинчи асрдан бошлаб университет ўқитувчилари профессор деб аталган. Ўрта асрларда профессор термини магистр ёки фан доктори (фалсафа, илоҳиёт) илмий даражаларига синоним сифатида ишлатилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссиясининг "Илмий даража ва илмий унвонлар бериш тартиби ҳақидаги низоми"га мувофиқ профессорлик илмий унвони олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашининг тавсиясига биноан олий аттестация комиссияси томонидан асосан қуйидагиларга:

    - танлов йўли билан кафедра мудири ёки профессор лавозимига сайланиб, шунингдек олий ўқув юртлари ректори ёки проректорлигига тайинланиб, шу лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган ҳамда диссертация ҳимоясидан сўнг илмий ва ўқув-методик ишлари эълон қилинган фан докторларига;

    - камида 10 йил илмий-педагогик иш стажи бўлиб, олий ўқув юртларида юксак илмий ва методик даражада маърузалар ўқувчи фан докторларига;

    - илмий-тадқиқот муассасалари (илмий- ишлаб чиқариш бирлашмалари) да директор, илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлигига тайинланиб ёки илмий бўлим, илмий- тадқиқот сектори, лаборатория мудирлигига сайланиб, шу лавозимларда камида бир йил ишлаган, камида 10 йил илмий- педагогик иш стажига эга бўлган, илмий мактаб раҳбари сифатида ўзини кўрсатган ва шогирдлари бўлган фан докторларига берилади.

    Чет элларда профессорлик унвони ординар, экстра- ординар, хизмат кўрсатган профессорларга бўлинади. Ординар профессор олий ўқув юртларининг доимий штатидаги ўқитувчиси бўлиб, одатда, кафедрани бошқаради. Экстра-ординар профессор вақтинчалик, штатсиз ўқитувчилар (кўпинча бошқа олий ўқув юртлари ва ҳатто, бошқа мамлакатлардан таклиф этилади) бўлиб, кафедра ва олий ўқув юртларининг ишларида ҳал этувчи овозга эга бўлмаган ҳолда маълум курс бўйича маърузаларга қўйилади. Хизмат кўрсатган профессорлик унвони катта илмий ва педагогик стажга ( 25 йил) ва мутахассислиги бўйича йирик илмий асарларга эга бўлган профессорларга берилади.



    Академия - юнонча сўз бўлиб, у Акаdemos - афсановий қахромон Академ номидан олинган. Академия кўпгина илмий муассаса, жамоат ташкилотлари ва ўқув юртларининг номи.

    Академик - юксак илмий унвон. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида академиклар сайланади. Академиклик унвони Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва бошқа илмий ҳамда ўқув масасаларининг олим ва ижодкорларига, шунингдек айрим шахсларга берилади.

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида академикликка илм - фанни жаҳон андозалари талаблари даражасида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган мактаб яратган, илмий ютуқлари мамлакатнинг интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фан докторлари сайланади. Фанлар Академияси академиги илмий - тадқиқотларда фаол иштирок этади; тадқиқотларнинг истиқболли ва илғор йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайлаган соҳасининг юксак илмий даражаси учун масъулдир; юқори малакали илмий кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ишларида, илғор илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этади; илмий- тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқлари, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни ҳамда ўзи сайланган фан соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар йилда Фанлар Академиясига тақдим этади; Фанлар Академияси ҳайъати, Фанлар Академияси президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибнинг топшириқларини бажаради, Фанлар Академиясининг умумий масаласи ишида фаол қатнашади. Академиклар Фанлар Академияси илмий муассасаларида илмий - тадқиқот ишларини бажариш, Фанлар Академияси илмий муассасаларида танловдан илмий лавозимларни эгаллаш, ўзининг илмий асарларини нашр этиш, Фанлар Академияси умумий мажлиси ва ҳайъатида кўриб чиқиш учун илмий ва илмий-ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш, белгиланган тартибда академикликка номзодлар кўрсатиш, вице-президентлар ҳузуридаги Илмий кенгашлар фаолиятида улар фаннинг қайси йўналишига таалуқли эканлигидан қатъий назар, иштирок этиш, вице-президентлар ҳузурида илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича муайян Илмий кенгашлар тузиш ҳақида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадирлар.



    Интеллект - лотинча intellectus - билиш, тушуниш, идрок қилиш демакдир. У инсоннинг ақлий қобилияти; ҳаётни атроф муҳитни онгда айнан акс эттириш ва ўзгартириш, фикрлаш, ўқиш - ўрганиш, дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилияти; турли масалаларни ҳал қилиш, бир қарорга келиш, оқилона иш тутиш, воқеа-ҳодисаларни олдиндан кўра билиш лаёқати.

    Интелект таркибига идрок қилиш, хотирлаш, фикр юритиш, сўзлаш ва ҳ.к. психик жараёнлар киради.



    Интеллектуал мулк - ижодий ақлий фаолият маҳсули. Ихтирочилик ва муаллифлик манбаи ҳуқуқи мажмуига кирувчи, фан, адабиёт, санъат ва ишлаб чиқариш соҳасида ижодий фаолиятнинг бошқа турлари, адабий, бадиий, илмий асарлар, ижрочи актёрлик санъати, жумладан овоз ёзиш, радио, телевидение асарлари, кашфиётлар, ихтиролар, рационализа-торлик таклифлари, саноат намуналари, компьютерлар учун дастурлар, маълумотлар омбори, ноу-хаунинг эксперт тизимлари, товар белгилари, фирма атамалари ва бошқа ақлий мулк манбалари киради.

    Демак, тадқиқотчи юксак инсоний фазилатларга эга бўлиши, ўз даврининг замонавий илмларини эгаллаганлиги, жараён ва ҳодисаларга онгли- ижодий муносабатда бўлишлиги, ақлан ва ахлоқан бойиб боришлиги каби олижаноб хислатларга эга бўлиш керак экан. Ана шундагина бугунги "ХХI аср -интеллектуал аср"нинг фаол иштирокчисини, яъни ижодкорини тарбиялашга эришамиз ва шубҳасиз улар илмий-тадқиқот ишларининг энг самарали ва истиқболли йўналишлари бўйича эркин ва мустақил фаолият кўрсата оладилар ҳамда бу орқали Республикамиз Президенти И. А. Каримов томонидан ёшлар олдига қўйилган баркамол авлод тарбиясига буюк ҳисса қўшилади.


    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • шахсий ижодий фаолият деганда нимани тушунасиз?

    • шахсий ижодий режалар таркибини айтиб беринг;

    • ёзув ва китоб ҳамда босма табоқ ахборотларнийиғиш ва сақлаш манбаи эканлигини қандай асослайсиз?

    • таълим, тарбия, мактабгача таълим, бошланғич таълим ва ўрта умумтаълимларнинг функционал вазифалари нималардан иборат?

    • ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таркибий қисмларини айтинг;

    • интеллектуал маълумотлар ҳақида хужжатларни санаб беринг;

    • инновацион ва мустақил таълимнинг мазмун моҳияти ҳамда уларнинг фарқлари нимада?

    • дастур, дастурлаш, дастурлаштирилган таълим ва компьютерда дастурлашқайси таълим йўналишига тегишли?

    • кўникма ва малака деганда нимани тушанасиз?

    • касб, мутахассислик, кичик мутахассис, ихтисосликларнинг мазмунини айтиб беринг;

    • бакалавр, магистр, аспирант, докторантлар қанақа даражалар?

    • фан номзоди, фан доктори, доцент, профессор, академикларнинг қайсилари илмий даража ва қайсилари илмий унвон?

    • интеллект, интеллектуал мулк деганда нимани тушунасиз?

    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • ёзув – муайян бир тилда қабул этилган ва кишилар ўртасидаги мулоқатга хизмат қиладиган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими;

    • китоб – ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий эстетик қарашларни шакллантириш воситаси; билимларни тарғиботи ва тарбия қуроли; бадиий ва илмий асар ҳамда ижтимоий адабиёт;

    • босма табоқ – нашрнинг ҳақиқий (амалдаги0 ҳажми, ўлчов бирлиги;

    • мактабгача таълим – миллий педагогик кадрлар тайёрлашнинг бошланғич шакли;

    • бошланғч таълим – умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи;

    • ўрта умумий таълим – умумий ўрта таълимнинг кейинги босқичи. Ўзбекистон Республикасида ўрта умумий таълим 5-9-синфларни ташкил этиб, ундан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ўқувчилар тавсия оладилар;

    • аттестат – лотинча “afttestoer” сўзидан олинган бўлиб, “гувоҳлик бераман” – деган маънони билдиради ва ходимнинг малакасини, ўқитувчиларнинг билим даражасини белгиловчи ҳужжат;

    • гимназия – Ўзбекистон ва айрим хорижий мамлакатларда умумий ўрта таълим ўқув юрти;

    • мустақил таълим – олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, қўшимча маълумот ва материални мустақил ўрганиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув шакли;

    • инновацион таълим – бўлажак мутахассисни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги олган билимлар асосида таълимни такомиллаштиришга самарали янгича ёндашув қилишдан иборатдир;

    • компьютерда дастур – юнонча “programma” – эълон, кўрсатма. Дастур, бажариладиган иш ёки бирор фаолият режаси. Дастур, бирор масалани ечишда компьютер бажариши лозим бўлган амалларнинг изчил тартиби;

    • компьютерда дастурлаш – компьютер учун дастур тузиш жараёни; компьютер дастурлари, дастурлар тузиш усуллари, уларни текшириш ва мукаммаллаштириш ҳақидаги фан;

    • дастурлаштирилган таълим – ўқув жараёнини муайян тартиб (дастур) асосида ташкил этиш;

    • малака – ходимнинг касбий тайёргарлиги даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг мавжудлиги;

    • кўникма – инсоннинг илгарги тажрибалари асосида муайян фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш қобилияти;

    • ихтисослик – бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуи;

    • талаба – (лотинча – қунт билан ишловчи, шуғулланувчи) – олий ўқув юртининг ўқувчиси;

    • бакалавр – олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража;

    • магистр – олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража;

    • диплом – аккредациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг таълим дастурларини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;

    • аспирант – лотинча aspirans – бирор нарсага интилувчи, ИТИ га лаёқати бўлган ҳамда илмий-тадқиқот институти ёки олий ўқув юрти аспирантурасида номзодлик диссертацияси устида ИТИ ни олиб бораётган олий маълумотли ёки магистр академик даражасига эга бўлган мутахассис;

    • илмий даража - муайян фан соҳасидаги мутахассиснинг илмий малака даражаси;

    • докторантура – олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадррлар (фан докторлари) тайёрлаш шакли;

    • илмий унвон – олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва илмий тадқиқот институтлари илмий ходимларига бериладиган унвон;

    • Доцент – (лотинча dosene – таълим берувчи) мамлакатларда олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг илмий унвони ва ловозими;

    • Профессор – (лотинча professor – муаллим, ўқитувчи) – олий ўқув юрти ўқитувчиси ёки илмий муассаса ходимининг илмий унвони, лавозими;

    • Академикюксак илмий унвон;

    • интеллект – лотинча intellectus – билиш, тушуниш, идрок қилиш демакдир;

    • интеллектуал мулк – ижодий ақлий фаолият маҳсули.

    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • шахсий ижодий фаолият дегшанда нимани тушунасиз ва уни қандай кетма-кетликда олиб борган маъқул?

    • шахсий ижодий фаолиятнинг шахсий ижодий режасини қандай тушунасиз ва буни ўз ижодий фаолиятингиз учун қўллаб кўринг;

    • таълимий қадриятларга мисоллар келтиринг;

    • илмий қадриятларга мисоллар келтиринг;

    • илмий унвон деганда нимани тушунасиз ва унга қандай эришиш мумкин;

    • илмий даражага эришишни қандай жараён деб аташ мумкин ва уларга қандай ишлар эвазига эришилади;

    • сизнинг интеллектуал салоҳиятингиз ҳозирги замон талабига мос келадими? Агар мос келади, деб ўйласангиз уни қандай асослайсиз? Ёзма ахборот тайёрланг.



    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • тадқиқотчи ўз ижодий фаолиятини бошлашданоқ шахсий иш режа ва ижодий фаолият режасини тузиб, уни илмий раҳбаридан маъқуллатиб олиш керак бўлади;

    • ИТИ ни олиб боришда уни нима учун олиб борилаётганлигини билиш ижодий фаолиятни самарадор бўлишига олиб келади ва бу тадқиқотчидаги ижодий фаолиятни янада маҳсулдор ишлашига туртки бўлади;

    • ИТИ ва унинг натижасини кимларга мўлжаллаб тайёрланаётганлигини ҳам эътиборга олган маъқул.

    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий-назарий асослари. – Т.: Фан, 2004. – 230 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.

    3. Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х., Ҳайдаров М., Ҳасанбоева О. Педагогика фанидан изоҳли луғат. – Т.: Fan va texnologiya? 2008. – 480 б.



      1. илмий қадриятлар – жамият тараққиёти омили сифатида

    Таянч иборалар ва атамалар: интеллект, илмий қадриятлар, субъект фаоллиги, интеллектуал мулк, ЭҲМ, автомат, Архимед винти, автомобиль, АЭС, самолёт, атом, атом артеллерияси, космос, моддий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қадриятлар, ижодкор одамлар, қадрий онг, қадрий асос, қадрий натижа, қадрий баҳо, кашфиёт, монография, патент, муаллифлик гувоҳномаси, ихтиро, автореферат, диссертация, монаграфия, илмий маъруза, таълимни технологиялаштириш, таълимнинг автоматлаштирилган тизими, таълим мониторинги, “Ахборот инқилоблари”, инновацион таълим, компьютерда дастурлаш, дастурлаштирилган таълим, таълимот, “Тош асри”, “Бронза асри”, “Электр асри”, “Жамиятни ахборотлаштириш асри”, тафаккур, мониторинг, босмахона, бешик, ёзув, қоғоз, китоб, “Авесто”, “Фозил одамлар шаҳри”, телефон, “Учар гилам”, “Ойнаи жаҳон”, ақлий қобилият, интеллектуал мерос.



    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет