Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет7/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38

Муаллифлик гувоҳномаси – муаллифнинг ихтиро ва кашфиёт ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. Ихтирочи ўз ҳохиши билан кашфиёти учун муаллифлик гувоҳномаси ёки патент олиши мумкин. Патент берилганда муаллифнинг ихтиросига мутлоқ ҳуқуқ белгиланади.
Агар ихтиро муаллифнинг илмий тадқиқот институти, конструкторлик бюроси ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларда ишлаш вақтида ёки давлат, ширкат ва бошқа жамоат ташкилотларининг топшириғи билан бажарилган бўлса, шунингдек, муаллиф ихтиро устида ишлаш даврида давлат, ширкат ва жамоа ташкилотларидан ёрдам олган бўлса, ихтиро учун патент берилмайди. Жамоа ихтироси учун муаллифлик гувоҳномаси берилиши билан ихтиро ишлаб чиқаришга жорий қилинади.

Муаллифлик гувоҳномасини олган шахс ўз ихтироси жорий этилиши натижасида тежаб қолинган маблағга ёки бошқа ижобий самарага яраша ҳақ олиш ҳуқуқига, шунингдек, амалдаги қонунларга мувофиқ турли имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.



Кашфиёт – изланиш, тадқиқот, илмий тадқиқот натижасида, баъзан эса тасодифан топилган, яратилган илмий янгилик.

Унга табиат ҳодисалари ва жамият қонуниятларини онгли равишда илмий идрок қилиш натижасида эришилади. Кашфиёт туфайли моддий дунёнинг илгари инсониятга маълум бўлмаган объектив қонуниятлари, хоссалари ва ҳодисалари маълум бўлади.

Кашфиёт инсониятнинг билиш жараёни даражасини тубдан ўзгартиради ва у фан –техника инқилобининг асосини ташкил этади, яъни фан ва техника тараққиётига тубдан янги йўналишларни бахш этади.

Инсоният тараққиётида жуда кўп кашфиётлар қилинган. Кашфиёт билан ихтирони бир-биридан фарқлаш керак, чунки кашфиёт қилиш натижасида муайян қонуниятлар яратилади, ихтиро натижасида эса муҳим янгиликлар яратилади. Масалан, Архимеднинг сув чиқариш винти ўта янгилик бўлса ҳам у ихтиро ҳисобланади. И.Ньютоннинг бутун олам тортишиш қонуни эса оламшумул кашфиётдир. Ҳатто ички ёнув двигателининг яратилиши ҳам ихтиро, лекин Н.Коперникнинг Ер ўз ўқи атрофида ва Сайёралар (шу жумладан, Ер)нинг қуёш атрофида айланиш тўғричидаги ғояси оламшумул кашфиётдир.

Автомабиль ва самолётнинг яратилиши ҳам илмга, табиат қонуниятларига асосланган ихтиро дейиш мумкин. Лекин Галилео Галилейнинг қушларни учишига тақлид қилиб самолётнинг учиш схемасини яратиш кашфиёт ҳисобланади.

Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Ал Фарғоний яратган қонуниятлар ҳам буюк кашфиётлар жумласига киради.

Ҳар қандай ихтиро ҳам кашфиёт бўла олмайди, лекин ихтиро кашфиётга суянган ҳолда амалга оширилади.

Кашфиёт ҳам, ихтиро ҳам қонун билан муҳофазаланади. Илмий кашфиётлар ва ихтироларни рўйхатга олиш муаллифлик ҳуқуқини қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйиш давлат тизими мавжуд. Ўзбекистонда кашфиёт ва ихтироларни муҳофаза ишлари билан ЎзР Давлат патент идораси шуғулланади.



Диссертация - (лотинча dissertatio – тадқиқот, мулоҳаза) – илмий даража олиш учун тақдим этиладиган ва илмий жамоатчилик олдида якка тартибда ҳимоя қилинадиган илмий асар.
Диссертация ҳимоя қилиш дастлаб ўрта асрларда немис тилида сўзлашадиган мамлакатларнинг университетларида пайдо бўлди. Бу XVI – XVII асрларда бошқа мамлакатларга ҳам тарқала бошлади. Ўзбекистонда 1934 йилдан фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш ижро этила бошлади.
Фан номзоди- илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинадиган диссертация янги илмий-амалий хулоса ва тавсияларни ўз ичига олиши, унинг муаллифи (диссертант) танлаган мутахассислик бўйича чуқур илмий-назарий билимга эга эканлигини кўрсатиб бериши лозим.
Фан доктори - (Доктор лотинча doctor – устоз дегани) илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинадиган диссертация фан ва техниканинг муайян соҳасидаги катта илмий-назарий муаммони ҳал қилиши, фан ва амалиётнинг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилиши лозим.
Номзодлик ва докторлик диссертациялари олий ўқув юрти ёки илмий тадқиқот институтларида ташкил этилган ихтисослаштирилган илмий кенгашда ҳимоя қилинади.

Ҳимояга тақдим этиладиган диссератциянинг асосий мазмуни алоҳида китоб тарзида ёки журнал, илмий ишлар тўпламлари ва бошқа нашрларда эълон қилиниши лозим. Уларнинг сони ва ҳажми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий асттетацияси комиссияси томонидан белгиланади. Шунингдек, муҳим ихтиро ва кашфиётлар, айрим шахс ёки жамоа томонидан янги машина, бошқариш тизими, турли асбоблар, қурилма ва технологик жараёнлар яратишдаги тугалланган ишлар бир муаллиф томонидан тайёрланган мустақил илмий ёки илмий-методик асар даражасида бўлган оргинал дарсликлар ҳам илмий маъруза шаклида диссертация ўрнида ҳимояга тақдим этилади.

Диссертация ҳимояси олдидан унинг асосий мазмуни ва хулосалар ёзилган автореферат эълон қилинади. Ҳимоя қилинган номзодлик ва докторлик диссертациялари олий аттетация комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тасдиқлангандан сўнг диссертация ҳимоя қилган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.

Ҳимоя қилинган диссертациялар ҳимоя ўтган илмий муассаса кутубхонасида, шунингдек, муайян соҳа кутубхоналарида сақланади.

Ўзбекистон Республикасида 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида магистрлар учун илмий ёки илмий-техникавий мазмундаги магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш жорий этилди.

Диссертация ишида кириш, боблар ва хулосалар ҳамда иловалар ўз ифодасини топади. Диссертациянинг кириш қисмида мавзу (муаммо) долзарблигини асослаш тадқиқот мақсади ва уни бажаришдан келиб чиқадиган вазифалар, тадқиқот манбаи ва предмети, тадқиқот методлари ва методологик асослари, тадқиқотнинг илмий фарази ва янгилиги, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти, диссертация иши бўйича олинган натижаларнинг илмий омма орасидаги муҳокамаси ҳақидаги маълумотлар, тажриба-синов иши, ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар ва қўлга киритилган натижалар ҳамда диссертациянинг таркибий қисми ҳақидаги маълумотлар ёритилади.

Диссертацияни расмийлаштиришдаги боблар, унинг асосини ташкил этади. Ундаги боблар сони муаммо салоҳияти ва унинг ечимини баёни ҳажмига қараб турлича бўлиши мумкин. Энг асосийси уларда муаммони ўрганилганлик таҳлили, муаммо бўйича мақсад ва вазифаларни амалга оширишдаги самарали илмий тадқиқотлар, яъни илмий-назарий асослари тушунарли, ихчам, яхлит муаммо сифатида баён қилиниши лозим. Чунки диссертация таснифидан ҳам маълумки, бундай илмий асар халқ хўжалигининг йирик бир муаммосини ҳал қилишга ёки фан соҳаси бўйича илмий-назарий ғоя ва унинг ечимига бағишланган бўлади ҳеч бўлмаганда янги илмий-амалий хулоса ва тавсиялар чиқаришга бағишланган бўлади.

Диссертация хулосасида, асосан, олиб борилган илмий тадқиқот бўйича қўлга киритилган натижалар ўз ифодасини топади. Бу, айниқса диссертацияни бажаришдаги муаммо мақсади, вазифалари ва диссертациядаги илмий янгиликлар ҳамда ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатларни ўзида акс эттирса, яхши бўлади.

Диссертациядаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳам муҳим рол ўйнайди, чунки у муаммонинг ўрганилганлик даражасини аниқлашда қандай адабиётлардан (дунё бўйича, республика бўйича ва ҳ.к.) фойдаланилганлигига эътибор бериш ҳам диссертацияни баҳолашда битта муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Иловаларда эса меъёрий ҳужжатлар (илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги далолатнома ёки маълумотномалар, шунингдек тажриба-синов ишилари бўйича бошқа ҳужжатлар ҳамда патент, муаллифлик гувоҳномалари, ихтиролар ҳақидаги ҳужжатлар нусхалари) ва диссертация ҳажми чегараланганлигини эътиборга олиб иловага олиб чиқиладиган материаллар ўз ифодасини топади.



Педагогик тадқиқотларда тажриба-синов ишлари. Бунда, асосан мавзуга оид илмий, илмий–услубий, тарихий, фалсафий, педагогик-психологик адабиётлар ўрганилиб, муаммонинг методологик асослари лойиҳаланади. Булардан ташқари, муаммони ўрганганлик даражасини таҳлил қилишда ва вазифаларни самарали режалаштириб олиш мақсадида таълим олувчилар, ўқитувчилар, мутахассис – олимлар билан суҳбатлар, анкета саволларига жавоб беришларини ташкил қилиш ва шу кабилар ҳам амалга оширилади. Шунингдек, педагогик амалиётда муаммонинг ҳолати, оммавий ва илғор тажриба ўрганилади, таълимнинг фаол усуллари танланади, тажриба-синов ишилари нинг дастури, тажрибавий ишланмалар тайёрланади ҳамда тажриба-синов ишилари бошлаб юборилади. Ва ниҳоят, олинган натижалар таҳлил қилинади ва умумлаштирилади ҳамда тегишли хулосалар чиқарилиб, тайёрланган ишланмалардан амалий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар тайёрланади.
Автореферат - илмий асар ёки тадқиқотнинг муаллиф томонидан тайёрланган қисқача мазмуни ифодаси.
Авторефератда диссертация ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконияти яратилган бўлиши лозим. Унда диссертация кириш қисми ва боблар мазмуни ҳамда хулоса ихчам, тушунарли, илмий тилда баён қилинган бўлмоғи лозим. Бунда булардан ташқари авторефератда муаллиф томонидан диссертация иши бўйича эълон қилинган ишлар рўйхати 3.3 –шакл (махсус шакл бўлиб, у олий аттестация комиссияси томонидан тасис этилган)даги маълумотларни ифодалайдиган қилиб ёзилиши керак. Агарда автореферат ўзбек тилида тайёрланган бўлса, у ҳолда рус ва ингилиз тилларида диссертация аннотацияси ҳам авторефератда ўз аксини топмоғи лозим.
Реферат - (лотинча refero–ахборот бераяпман) –бирор илмий асар, мақола, ўқилган китоб ва шу кабилар мазмунининг қисқача ёзма ёки оғзаки баёни. Ўрганилган илмий масаланинг натижаси ҳақидаги ахборот ёки тегишли адабиёт ва бошқа манбалар таҳлилини ўз ичига олувчи маъруза.
Реферат, одатда, илмий-ахборотли вазифани ўтайди. Унда муайян мавзу ёритилиши билан биргаликда тегишли илмий назариялар, хулосалар таҳлил этилиши ва танқид қилиниши мумкин.

Илмий–тадқиқот муассасалари, олий ўқув юрти, халқ университетларида илмий маърузалар сифатидаги рефератлар кенг тарқалган.


Аннотация - (лотинча annotatio – қайд) – қисқача таъриф бўлиб, у китоб, мақола, қўлёзма мундарижасини ва бошқа жиҳатларини очиб беради.
Аннотацияни, масалан, китобнинг ўзида, библиографик кўрсаткичларда, рефератив журналларда ва кутубхона каталогларида учратиш мумкин. Унинг вазифаси таълим олувчиларда муайян китоб, мақола, қўлёзма тўғрисида умумий тасаввур туғдириш ва уларга адабиётлар танлашда ёрдам беришдир.

Энди ИҚ нинг жамият тараққиёти ва ёшлар таълим – тарбиясига таъсирини қисқача баёнига ўтамиз. Биз бу қисмни қадрий баҳо деб атадик, чунки юқоридаги келтирилган «Қадрий асос қадрий онг қадрий натижа» тизимини ишлаб чиқишдан мақсад ҳам ИҚ нинг жамият тараққтиётида аҳамиятини кўрсатишдан иборатдир.

Ҳеч кимга сир эмаски, Ер юзида яшаган ва яшаётган одамлар миллати, элати, ирқи, жинси, яшаш тарзи, қиёфаси, мафкураси, урф – одати, анъаналари, дини, тили, дили, касб – кори ва ҳоказо миллий – маънавий қадриятлари билан ҳам бир – биридан фарқ қилади.

Аммо, инсониятни бирлаштирадиган соҳа (йўналиш) бу умумбашарий ва умуминсоний қадриятлардир. Маълумки, бундай қадриятлар ўз даврининг ИҚ асосида юзага келади. Қуйидагилар, яъни ғилдирак, олов, ёзувларни ва китоб босиш технологиясининг ҳосил қилиниши; турли алифболарнинг (Хатти Бобурий) яратлиши; металларга ишлов бериш технологиясининг яратилиши; буғ ва ички ёнув двигателларининг яратилиши; электр ва энергияни бир турдан иккинчи турга айлантириш технологиясининг пайдо бўлиши; телефон ва телеграф тармоқларидан фойдаланишга киришиш; элетроника ва компьютерларнинг амалий фаолиятда кенг фойдаланиши; сунъий интеллект каби йўналишлар донишмандларимизнинг илмий мерослари натижаларидир.

Юқорида қайд этилган ИҚ асослари (фикрлар, ғоялар, таълимотлар, ахборот инқилоблари), қадрий асос, қадрий онг (ақл, ёзув, ....) ва қадрий натижалар (илмий тадқиқот фаолияти натижалари) га эътибор берадиган бўлсак, улар кишилар ва жамоалар амалий фаолиятларида фойдаланилмоқда ва демак давлат ва жамият ҳам бу бой интеллектуал мулкдан фойдаланмоқда.

Демак, бугунги кундаги таълим–тарбия жараёнида. Айниқса, талабларнинг илмий дунёқарашини кенгайтиришда улардан фойдаланиши ҳақида тушунчалар бериб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Айрим кишилар фаолиятида фойдаланиладиган ИҚ: соат, ЭҲМ, телефон, мақола, илмий маъруза, диссертация, авиореферат ва шу кабилар.

Жамоалар фаолиятида фойдаланиладиган ИҚ: автомобилсозлик, авиация, автомобил, Архимед винти, ЭҲМ, китоб, босмахона, кино, радио, телевидение, самолёт ва ҳ. к.

Давлат тараққиёти учун фойданиладиган ИҚ: пахта, китоб босиш, телефон, АЭС, Атом двигатли, Атом, авиация, автомобилсозлик ва ҳ. к.

Жамият тараққиёти учун фойдаланиладиган ИҚ: космонавтика, кибернетика, автомобилсозлик, машинасозлик, ҳалқ хўжалигини автоматлаштириш, жамиятни ахборотлаштириш ва ҳ. к.

Демак, илмий қадриятларнинг кишиларга, оилага, жамоага, жамиятга, қолаверса давлатга фойдаси тегар экан, фақатгина улардан оқилона ва одилона мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш лозим, акс ҳолда реакцион қадриятларнинг ҳам пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Биз талабаларимиз онгига прегрессив қадриятларимизни сингирмоғимиз лозим, чунки бизнинг вазифамиз ёшларимизни бунёдкор ғоялар билан, яъни миллий истиқлол ғоялари билан қуроллантиришимиз керак. Ана шундагина жамиятимиз ва давлатимизнинг фаол иштирокчиси бўлиши, баркомал шахсни тарбиялашга эришамиз, акс ҳолда ёшларимиз вайронкор ғоялар, яъни ҳар хил экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушиб қолиши мумкин.

Умуман олганда, бир атроф–теваракка бир назар ташлайлик, қанча қизиқ ва аҳамиятли нарса – ҳодисалар бор. Одамлар юрибди, қуёш чарақлаб турибди, радиодан куй тараляпти, телевизорда қизиқ эшиттириш ва кўрсатув берилаяпти, соат мунтазам равишда вақтни кўрсатиб турибди, телефон жиринглаяпти, нонушта учун чай қайнаяпти, нонуштагача дастурхонда турли–туман ноз – неъматлар тайёр турибди ва ҳоказо Сизнинг юрагингиз уриб турибди.

Буларнинг ҳаммасини билиш учун инсон сезиш, идрок қилиш ва шу каби хислатларга эга бўлиш керак. Юқорида қайд этилган нарса ва ҳодисалар инсон онги фаолияти маҳсули бўлиб, улар дастлаб ИҚ кўринишида вужудга келган, кейин аста – секин уларадан истеъмолда кенг фойдаланиш натижасида улар моддий, маънавий, маърифий, ижтимоий – сиёсий, прогрессив ва баъзан реакцион қадриятларга айланган (масалан атом бомбаси). Бу борада қуйидагилар ҳақида маълумотларга эга бўлиш, фойдадан холи бўлмайди:


Автомобиль –

двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган

транпорт воситаси.



1) 1751 – 52 йилларда Нижний Новгород губуернияси (Россия) деҳқони Леонтий Шамшуренков 2 киши оёғи билан юрадиган «ўзиюрар аравача» қурди.

2) И. П. Клубин механик аравача ясади.

3) 1769 – 70 йилларда француз ҳарбий муҳандиси Н. Ж. Кюньо 3 ғилдиракли буғ аравасини ясади.

Авиация

учиш машинасининг дастлабки чизмалари

уйғониш даврида яшаган италия олими Леанарда

да Винчи қўлёзмаларида топилган.


1) М. В. Ломоносов вертолёт масаласи билан шуғулланган.

2) 1885 йилда рус денгиз офицери А. Ф. Можайскийнинг лойиҳасига

кўра биринчи самолёт қурилган.

3) Н. Е. Жуковский ва С. А. Чаплигин.

4)1925 йилда 25. 05. А. Н. Туполев АНТ – 2 учишган.

Атом

(юнонча «atomos» - бўлинмас) кимёвий

элементнинг барча хоссаларини ўзида

мужассамлаштирган энг кичик зарраси.


Атом артиллерияси -

оддий ва кимёвий қурол билан ҳам, ядро заряди

билан ҳам таъминланган снарядларни ер устидаги

ва денгиздаги нишонларга отиш учун мўлжал-

ланган артиллерия тизими.



Атом бомбаси

Япониянинг Хиросима (6. 08. 1945) ва Нагасаки(9.

08.1945) – 20.000 т. лик бомба ташланган. 140.00

(Хиросима) 75.000 (Ногосикада) киши ҳалок бўлган.


Атом двигатели -

ядро двигатели – атом ядроларининг

парчаланиши натижасида реакторда ажралиб

чиқадиган иссиқлик энергиясини механик ёки

электр энергиясига айлантириб берадиган

иссиқлик двигатели. Атом двигатели транспорт воситаларида, сув ости кемаларида, атом музёрарларида қўлланилади.


Бешик

чақалоқни белаб ва тебратиб ухлатиш учун

мўлжалланган йўрға оёқли махсус мослама.

Қадимги манбаларда, хусусан «Девону луғоти

турк» (II аср) да тилга олинган.



Автомат -

қадимги юнон тилида «аутоматас» - «ўзи

ҳаракатланувчи». Бундан 2000 йил илгари

ибодатхоналарда «муқаддас» сув сотадиган автомат бўлган.


Автомобиль

одамлар қадимдан от қўшмасдан ўзи юрадиган

арава ясашни орзу қилган. Бунинг учун улар

ричаглар, педаллар, тишли ғилдираклар ясашди,

ҳаттоки, аравага елкан ҳам ўрнатиб кўришди.

1770 йилда француз инженери Кюньо автомобиль

ясади. Бўғ машинасини улади, «ўзи юрар» деб атади.



Аккумулятор

(лотинча «тўплагич» – «йиғиш») дегани. У элетр

энергиясини тўплайди.



Архимед винти

(тахминан миллоддан олдинги 287 – 212 йил). Архимед Юнонистоннинг буюк олимларидан бири. Гўшт қиймалагичнинг винтсимон вали айланиб, гўшт бўлакларини пичоққа итариб беради. Ана шу вал Архимед винти – дейилади. У аслида экинларни суғоришни ўйлаган.

Телефон

Нутқ ва бошқа товушларни исталган масофага узата оладиган шундай ажойиб қурилмани америкалик профессор, кар – соқовлар мактабининг ўқитувчиси А. Г. Белл 1826 йилда ихтиро қилди. Алоқа линиясининг бир бошида – микрофонда товуш тўлқинлари электр токи тўлқинларига айлантирилади. Бир жуфт сим орқали бу тўлқинлар, деярли кучсизланмай, олис масофаларга етиб боради. Линиянинг иккинчи томонида телефонда электр токи тўлқинлари яна товуш тўлқинларига айланади.

ЭҲМ

Француз математиги Б. Паскаль 1641 йили

механик ҳисоблаш асбобини ихтиро қилди.

Дастлабки ЭҲМ 1943 йилда пайдо бўлди.


Қоғоз

Одамлар қоғоздан фойдаланишни II асрда

ўрганишди.Қоғоз дастлаб Хитойда кашф қилинди.

Осурияликлар сапол бўлакларига чўп билан

ёзишган. X асрга келиб Европада эски – туски

латталарни майдалаб, қайнатиб тайёрланган қоғоз

пайдо бўлди. Кейин қоғозни ёғочдан тайёрлашни

ўрганиб олишди.


Кино

XIX асрнинг охирида ҳаракатланаётган

предметларни кишиларни, ҳайвонларни, умуман

ҳаракатни плёнкага тушира оладиган аппарат

ихтиро қилинади. Бу аппаратнинг номи юнонча

«кинема» - «ҳаракат» ва «графо» - «ёзаман»

сўзларидан олиниб, кинематограф деб аталади

(кейинчалик бундай аппарат кинокамера деб

атала бошлади). Шу вақтдан бошлаб кино санъати,

яъни кинофильмлар яратиш санъати пайдо бўлди.


Китоб

Китоб бир неча минг йиллар аввал пайдо бўлган,

бу даврда улар турли хил кўринишни олганлар.

Бобилликлар, оссурияликлар ва бошқа қадимги

ҳалқлар китобни лойдан тайёрлашган. Бунинг

учун улар юмшоқ лойдан тайёрланган плиталарга

учли ёғоч билан махсус белгилар туширишган.

Сўнгра уни офтобда қуритишган ёки оловда

пиширишган. Китоблар ва, ҳатто, кутубхоналар

мана шундай махсус лой плиталардан ташкил

топган. Шоҳ Ашшурбанипал (миллоддан аввалги

VII аср) га қарашли шундай кутубхонани юз йил

муқаддам қадимги Оссурия давлатининг пойтахти

бўлган жойдан қазиб топишган.


Хитойда эса дастлаб китобни юпқа бамбук пластинкаларга ёзишган ва пластинкалардан пишиқ тизимча ўтказиб қўйишган. Кейинчалик хитойликлар ўз китобларини мўйқалам (чўткага) ва туш билан ипакка, милодий 2 асрдан бошлаб қоғозга ёзишган.

Қадимги Мисрда китоб матнларини тош плиталарга ўйиб ёзишган. Кейин папирусни ихтиро қилганлар. Пресланган қамиш пластинкаларини бир неча ўн метргача узунликдаги лента шаклида елимлаганлар. Уларни уроғлиқ ҳолда сақлаганлар. Миср папирусларидан деярли икки минг йил давомида Юнонистон ва Қадимги Римда ёзиш учун яхши материал сифатида фойдалинишган. Мисрнинг Искандария шаҳридаги кутубхона қадимги дунёдаги энг катта кутубхона ҳисобланган.

Милоддан аввалги II асрда Пергам подшолигида усталар ёзув учун ҳайвон терисидан материал – пергамент тайёрлайдилар. Юнонистон ва Қадимги Римда папирус ва пергамент жуда қимабаҳо бўлганлиги учун хомаки матн ва хатларни учи ўткир тайёқча билан устига мум суртилган тахтагача ёзганлар.

Ўрта арларда китобларни қўлда дафтар қилиб бирлаштирилган пергамент варақларига ёзилган. Бизнинг кўзимиз ўрганиб қолган китобнинг ҳозирги шакли шундай пайдо бўлган. XIII асрдан бошлаб Европада қоғоз асосий ёзув материали бўлиб қолди.

Турли минатюра расмлар билан билан безатилган қўлёзма китобларни тайёрлаш жуда қимматга тушар эди. Ниҳоят XV асрда Китоб босиш ихтиро этилди.

Китоб босиш

биринчи босма китоблар ксилграфик (юнонча

«ксило» «дарахт» ва «гарафо» - «ёзаман»

сўзларидан) китоблар деб аталган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет