Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет4/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38

2.2. Билиш жараёни хусусиятлари

Таянч иборалар ва атамалар: билиш, билиш назарияси, амалиёт, ижодкор, мезон, мазмун-моҳият, мантиқ, умумлаштириш, сон, гармоник тизим, предметлар, таълим-тарбия, моделлаштириш, анализ, синтез, индукция, дедукция, дастурлаш, алгоритмлаш.

Мавзунинг матни: Билиш жараёни хусусиятлари

Кундалик ҳаётда «билиш», «билим» каби атамалар кўплаб учраб туради.

Умуман билиш деганда жараённинг ҳаракатдаги баъзи ҳолатини, муайян предметлардаги қандайдир воқеаларни амалга оширишни, баъзи жараёнларнинг кечиши ва бошқа ҳолатларини тавсифловчи инсон фаолияти маҳсули тушунилади.

«Билиш – таълим олувчи онгида ташқи дунё акс этишининг маълум шаклига тегишли таълим-тарбия олувчининг хотирасида сақланиб қоладиган ва унинг амалий фаолиятини тартибга солиш ва ташкил этишга йўналтирилган тасаввур ва тушунчалар кўринишидаги ифодасидир» 2.

Билиш тадқиқот усули ва унинг ёрдамида табиат ва жамият қонуниятлари ўргатилади. Бу қонуниятлар билимнинг объектив реалликка бўлган муносабатлари асосида яратилади.

Билиш жараёнининг босқичлари, шакллари, усуллари, воситалари, ишончлилиги, ҳаққонийлиги шартлари ва мезонларини билиш назарияси тадқиқ қилади. Улар ҳозирги замон илм-фанида қўлланиладиган тадқиқот усуллари (суҳбат, анализ (таҳлил), синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, дастурлаш, индукция ва дедукция, хулосалаш ва ҳ.к.) дан фойдаланиб билиш жараёни кечишини умумлаштирилади.

Бу ҳақда мутафаккирлар фикрига ҳам бир эътибор берайлик.

Пифагор сон барча нарсаларнинг моҳияти, олам эса сонлар ва улар орасидаги муносабатларнинг гармоник тизимидир, деган ғояни олға суради. Бу ғояни тасдиғини моделлаш, алгоритмлаш, дастурлаш, математик индукция ва дедукция, таҳлил, синтез, тажриба каби тадқиқот усулларини жорий этишда топиш мумкин.

Гераклит дунёни билиш мумкинлигига қаттиқ ишонган ва инсон ақли учун чегара йўқ, деб ҳисоблайди.

Суқрот билимнинг олий вазифаси назарий эмас, балки амалиётдир ва билим-умумийлик ҳақидаги фикр ҳамда тушунчалар мажмуидир, деб фикр юритади.

Демокрит эса сабабабиятни зарурат билан бирдай деб билган, тасодифни инкор этган, уни билмаслик натижаси сифатида талқин қилган. Унинг таълимотича, ақл воситаси билан билиш ривожланиб бораверади.

Архимед кўплаб кашфиётлар қилган, шу жумладан ричаг, гидростатика, аэростатика қонунларини кашф қилган. У кўпроқ тажрибага таянди. Архимед винти орқали экинларни суғоришни, буғдой ёки қум сингари сочилувчи экинларни юқорига кўтариш муаммоларини механизациялаштирди.

Ал-Киндий биринчи бўлиб ақлнинг тўрт хил, яъни зарурий, имконий, эришилган ва намоён бўладиган тарзда кўриниши ҳақида фиклар тизимини кашф этди. Бу тизим ҳозирги замон билиш назарияси ва ИТИ жараёнида ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.

Абу Наср Фаробий–Шарқ Арастуси – «Иккинчи муаллим» - тарбия борасида муаллим шогирдга нисбатан ўта ҳокимликка (қаттиққўлликка) ҳам, бўшликка ҳам йўл қўймаслиги лозим, чунки ўта қаттиққўллик шогирдда муаллимга нисбатан нафрат уйғотади, агар шогирд муаллимнинг бўшлигини сезса, унда муаллимга нисбатан ва ўқиётган илмга нисбатан совиш ва менсимаслик пайдо бўлади, деб таълим беради 1.

Фаробий фанларни инсон амалий фаолияти учун хизмат қилиши лозимлигини таъкидлийди. Бу фикр билиш жараёнининг ўта муҳим хусусиятларини ўзида мужассам қилган.

Абу Райҳон Берунийнинг фикрича, билишнинг асосини сезги аъзолари орқали олган билимлар ташкил этади. Яна у мамлакат (юрт)нинг равнақи ва ободончилиги илм-фан ривожига боғлиқ, одамнинг бахти эса унинг билими ва маърифатпарварлигидадир, деган ғояни илгари суради.

Абу Али ибн Синонинг таълимотича, мантиқ инсонга шундай қоидани берадики, бу қоида орқали инсон жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида ақл юритиб хулоса чиқаради ва бу хулосалар одамларни хато қилишдан сақлайдилар.

Ал-Хоразмий ўз илмий фаолиятини, аввало ўша даврдаги табиий фанларни ривожлантириш, табиатни ўрганиш ва дунёни тажриба йўли билан билишга харакат қилди. Бу билан у умумлаштириш тадқиқот усулига кўпроқ таянган. Шу сабабли ҳам у мантиқ ёрдамида инсон ҳақиқий билимни ёлғондан ажратади ва номаълум нарсаларни ўрганади, деган фикрни доимо олға суриб келган.

Шунингдек, шу йўсинда маълумотларни кўплаб келтириш мумкин.

Умуман, билиш жараёнида тажриба ва амалиётнинг катта аҳамияти борлиги ҳар қандай илмий тадқиқотчи учун сир эмас. Бу ерда амалиётни кенг маънода тушунган маъқул, чунки унинг ёрдамида инсон (ижодкор)нинг жамият тараққиётига таъсири, табият ҳодисаларини мазмун-моҳиятини очиш ва талаб этилганда табиат ва жамият ҳодисаларини ўзгартириш, шунингдек, жамият тараққиётининг истиқболини таъминлашга янги шарт-шароитлар тайёрлаш каби яратувчанлик жараёни ҳал этилади. Ва ҳаттоки, у кишиларнинг табиат ва жамият қонунлари ҳақида билимларига асосланган амалий фаолиятлари билиш жараёни, суръатини (даражасини) ҳамда илм-фан ва техника-технология равнақини ҳам белгилайди.

Одатда, амалиётни ҳақиқат мезони деб юритилади, чунки билим, тушунча, кўникма ва малакаларнинг объективлиги, ҳақиқийлиги амалиёт орқали текширилади (тажриба-синов ишлари ўтказилади) ва тасдиқланади (хулосаланади) ҳамда умумлаштирилади.

Демак, билиш жараёни кенг тушунча бўлиб, у билиш қонунлари ва имкониятларини ҳамда билимнинг объектив борлиққа муносабатларини ўрганишдаги асосий пойдевор экан. Шунинг билан бирга билиш жараёни инсониятнинг табиат ва жамият тараққиёти тўғрисидаги фикр (ғоя, таълимот, қараш, қонун, қонуният, усул, услубият ва ҳ.к.)ларини шакллантиришнинг ҳам мустаҳкам асосидир. Айниқса, ижодкорда илмий фикрнинг шаклланишида билиш жараёнининг роли ва ўрни беқиёсдир.

Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:



  • билиш деганда нимани тушунасиз?

  • билиш назариясининг вазифасини санаб чиқинг.

  • улуғ алломаларнинг билиш ҳақидаги фикрларидан ижодий фаолиятда қандай фойдаланса бўлади?

  • ҳақиқат мезони деганда нимани тушунасиз?

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • Билиш – таълим олувчи онгида ташқи дунё акс этишининг маълум шаклига тегишли таълим-тарбия олувчининг хотирасида сақланиб қоладиган ва унинг амалий фаолиятини тартибга солиш ва ташкил этишга йўналтирилган тасаввур ва тушунчалар кўринишидаги ифодасидир;

  • Билиш назарияси билиш жараёнининг босқичлари, шакллари, усуллари, воситалари, ишончлилиги, ҳаққонийлиги шартлари ва мезонларини тадқиқ қилади;

  • ҳозирги замон илм-фанида қўлланиладиган тадқиқот усуллари: суҳбат, анализ (таҳлил), синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, дастурлаш, индукция ва дедукция, хулосалаш ва шу кабилардан фойдаланиб билиш жараёни кечишини, умумлаштирилади;

  • билиш жараёнида амалиётни ҳақиқат мезони деб юритилади. Бунга сабаб билим, тушунча, кўникма ва малакаларнинг объективлиги, ҳақиқийлиги амалиёт орқали текширилади (тажриба-синов ишлари ўтказилади) ва тасдиқланади (хулосаланади) ҳамда умумлаштирилади.

Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • жараёнлар кечишини ифодалашда билишнинг қандай аҳамияти бор?

  • билиш назариясининг амалий аҳамиятини очишда Пифагорнинг фикридан қандай фойдаланса бўлади?

  • Форобийнинг фанларни инсон амалий фалияти учун қандай изоҳлаш мумкин. Ўз ижодий ишингизда бу фикрдан хулоса чиқариб шу ҳақдаги фикрингиз асосида ёзма ҳисобот тайёрланг.

Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:



  • олиб борилаётган ИТИ да албатта замонавий илм-фаннинг тадқиқот усулларидан кераклигига фойдаланиш керак ва нима учун муайян бир тадқиқот усулини танлаганликни ҳам асосланиши керак;

  • ИТИ нинг кенг кўламда эканлигига ва уларнинг тарихий илдизларига ҳам (мутафаккирлар фикрларига) эътибор берилса ижодий фаолиятдаги мукаммаллик янада ошади;

  • ИТИ ни олиб боришда, унинг босқичлари (кетма-кетлигини) аниқлаб олинса, ижодий фаолиятда ортиқча вақт сарф қилишнинг олди олинади ва иложи бўлса ИТИ ни олиб боришда унинг натижасини ҳар бир босқичда текшириб кўрган маъқул, чунки билиш назариясида амалиётни ҳақиқат мезони деб аталади.

Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

  1. Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Т.: Мовароуннаҳр, 2002. – 718 б.

  2. Рубинштейн С.Л. Основў обҳей психологии. – М.: Педагогика, 1989. – Т.1. – 488 с.

  3. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.

  4. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Т.: Фан, 2006. – 248 б.

2.3. илмий фикрнинг пайдо бўлиши
Таянч иборалар ва атамалар: фикрлаш, фикрлаш эркинлиги, интеллектуал ва маънавий ҳаёт, фикр ва ғоя, фараз қилиш, гипотеза, илмий ҳақиқат, синчковлик, бутун олам тортишиш қонуни, автомобилнинг пайдо бўлиши, Архимент винти, интеграл ҳисоб, учар гилам, космонавт, телеграф, электр, электрон ҳисоблаш машинаси, калькулятор, электроника, технология, космос, ижтимоий мақсад, тафаккур.
Мавзунинг матни: Илмий фикрнинг пайдо бўлиши.
Энг аввало фикрнинг ўзи нима?

Фикр” – бирор нарса, кимса ҳақидаги ўй хаёл.



Фикр юргизмоқ (фикрлаш) – бирор хулосага келиш учун нарса, ҳодисаларни таққосламоқ, ўйламоқ, мулоҳаза қилмоқ, разм солмоқ.

Фикрли–ўйлаб, ақл билан иш тутадиган мулоҳазали киши» 1.



Фикрлаш эркинлиги – инсоннинг энг асосий шахсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, аввало шахснинг ҳар қандай мафкуравий тазийиқидан холи, эркин эканлиги, ҳар ким ўзи учун хоҳлаган маънавий қадриятлар тизимини мустақил танлашини англатади.

Фикрлаш эркинлиги инсоннинг интеллектуал ва маънавий ҳаётининг ҳамма йўналишларини ўз ичига олади.

Фикрлаш эркинлиги инсоннинг мутлоқ ҳуқуқи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига кўра ҳар ким фикрлаш эркинлиги ҳуқуқига эга , фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин [4].

Ғоя билан фикр бир-биридан фарқ қилади. Фикр шахсий муносабатни ифодалайди. Ғоя ижтимоий мақсадни акс этдиради. Шунинг учун ҳам ғоя тафаккур маҳсули, ижтимоий қимматга эга бўлган фикрдир.



Ижтимоий мақсад кўпчилик, яъни жамоатчиликнинг орзу-интилишларини ифода этади. Шахсий фикрнинг ижтимоий мақсадга айланишида ҳаёт, воқелик муҳим ўрин тутади.

Афлотуннинг фикрича, фикр – фараз ва ишончга бўлинувчи ҳиссий нарсаларга тааллуқлидир.

Кишилар тафаккурга эга бўлганликлари – фикрлай олганликлари учун КОСМОСга йўл очдилар, океанлардан сузиб ўтишни ва атомни парчалашни ўргандилар, унутилган тилларнинг сирларини топа олдилар.

Фикр инсон олдида энг оддий бўлсада бирор муаммо ёки вазифа турганда пайдо бўлади. Фикрлай олиш қобилияти ўйин пайтида ҳам, ўқишда ҳам, ишда ҳам, меҳнатда ҳам, ижодда ҳам пайдо бўлади ва ривожланади. Бунда кўп нарса инсоннинг ўзига, унинг қатиъяти, қобилияти ва фаолиятига боғлиқ. Муҳими фикрлашдан эринмаслик, мураккаб муаммоларни бажараётганда астойдил ҳаракат қилишдан қўрқмаслик керак.

Фикрлай олиш нима?

Мисолларга мурожаат қилайлик.

1. Биринчи бола ҳавога тош отди ва у тош ерга қайтиб тушди. Иккинчи бола ҳам ҳавога тош отди ва у ҳам ерга қайтиб тушди ва учинчи бола ҳам ҳавога тош отди ва у ҳам яна ерга қайтиб тушди.

Демак, болаларда барча ҳавога отилган тошлар яна ерга қайтиб тушади, деган фикр пайдо бўлади.

2. Ўқитувчи биринчи ўқувчидан сўради 2 сони 2 сонига қолдиқсиз бўлинадими ва ўқувчи жавоб берди. «Ҳа», натижа «1»га тенг. Худди шунингдек, ўқитувчи ўз ўқувчиларига қуйидаги саволларни берди ва қуйидаги мос жавобларни олди: «4 сони 2 сонига қолдиқсиз бўлинадими», деган саволига «Ҳа, натижа «2» га тенг», деган жавобни, «6 сони 2 сонига қолдиқсиз бўлинадими», деган саволига «Ҳа, натижа «3»га тенг», деган жавобни олди.

Бундан, «демак барча жуфт сонлар «2» сонига қолдиқсиз бўлинар экан», деган фикр пайдо бўлади.

Бу кузатганлардан хулоса қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, инсоннинг ўз тажрибалари асосида хулосалар чиқариш, мавжуд билимлар асосида янги билимлар ҳосил қилишдан иборат экан. Инсоннинг мана шу қобилиятида фикрлай олиши намоён бўлади.

Инсоннинг фикрлай олиш қобилияти киши кўзидан яширинган нарсаларни англаш, воқеалар орасидаги ички боғлиқликни илғаб олиш имкониятини беради. Айни мана шу фикрлай олиш қобилияти инсонни ер юзасидаги энг буюк ақлли шахсга айлантирди.

Демак, фикр, фикрлаш, фикрли бўлиш, фикр эркинлиги, ғоя, ижтимоий мақсад ва шу кабилар инсоният онгли фаолияти жараёни маҳсулидир.

Бу борада «Гепотиза» сўзи ва унинг маъноси мазкур мавзуни тўлиқ ва батафсил ёритиш имкониятини беради. «Гепотиза» сўзи аслида юнонча бўлиб, «фараз қилиш» маъносини беради. Фараз қилиш эса бу инсон миясига келган шунчаки фикр эмас, балки синчиковликка асосланган кузатишлар, далил ва ҳисоб-китобларни қиёслаш асосида юзага келган илмий фикрдир, чунки унинг илмий бўлишига сабаб мавжуд кузатишлар, далиллар ва шу асосидаги ҳисоб-китоблар натижасида тегишли йўналиш бўйича янгиланган (ривожлантирилган, такомиллаштирилган ёки бутунлай янги) истиқболли фикрлар шаклланади.



Бунга илм-фан тараққиётида далиллар кўплаб топилади. Улардан баъзиларини келтирамиз:

Нептун_сайёрасининг_топилиши'>1. Абу Райҳон Бурений ва Аҳмад Ал–Фарғонийлар Америка қитъасининг мавжудлигини башорат қилган.

2. Нептун сайёрасининг топилиши. Француз астраноми Леверье Уран сайёраси ҳаракатланадиган орбита ҳеч қандай ҳисоб-китобларга тўғри келмаётганига ҳайрон қолди. Сайёра ҳар сафар олим тахминига кўра бўлиши керак бўлган жойлардан бошқа жойда учар эди. Шунда Леверьеда Уранга ҳали маълум бўлмаган бошқа сайёранинг тортиш кучи таъсир қилмаяптимикан, деган фикр пайдо бўлди. Кейин Леверье бу номаълум сайёранинг тунги осмоннинг қайси жойидан ахтариб топиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Кўп вақт ўтмай, Галле исмли немис астраноми телескоп ёрдамида номаълум сайёрани Леверье тахмин қилган жойда топди. Сайёрага Нептун деб ном берилди. Рад этиб бўлмайдиган далил орқали исботланган фикр илмий ҳақиқатга айланди.

3. Исаак Ньютоннинг синчковлиги. И.Ньютон ёшлик чоғлариданоқ механик ўйинчоқлар: сув тегирмонлари моделлари ва варраклар ясаш билан шуғулланган, шунинг билан бирга у томга ёмғир томчиларининг тушуши, ўйинчиларнинг шиддат билан ҳужумга ташланиши, самолётларнинг осмонга учиши, сайёраларнинг қуёш атрофида айланиши ва бошқа шу каби ҳаракатлар билан қизиқиб юрган. Унинг бутун олам тортишиш қонунини кашф қилишига тасодифан дарахтдан тўкилган олма сабаб бўлган. Аммо, нарсаларнинг ерга тушиши ҳаммага маълум-ку? Ньютонда «Нима сабабдан олма ҳеч қаёққа оғмасдан қамма вақт тўппа-тўғри ерга қараб тушади», деган фикр пайдо бўлди. Ньютон ёшлик йиллариданоқ шу масала устида бош қотирди ва унинг жавобини 20 йилдан кейин топди. Ньютоннинг кашфиётлари тасодифий эмас эди ва у ўз фикрлари узоқ йиллар ўйлар эди. Улар тўғрисидаги хулосаларнинг тўғрилиги ва аниқлиги исбот бўлгандан кейин уни эълон қилар эди.

4.Автомобилнинг пайдо бўлиши. Маълумки, кишилик жамияти пайдо бўлибдики, улар истиқболли орзу-истак (орзу-ният) билан яшайдилар. Улар нималарни орзу қилмайдилар? Шулардан бири, одамлар от қўшмасдан ўзи юрар арава ясашни орзу қилган. Бу борада улар турлича фикрлар юритиб, дастлаб ричаглар, педаллар, тишли ғилдираклар ясашди ва шу тариқа ҳаттоки, аравага елкан ҳам ўрнатиб кўришди. Натижада 1770 йилда француз мухандиси Кюньога аравадаги от ўрнига буғ машинасини «қўшиш» фикри келди. Бундан ҳосил бўлган машинани (қурилмани) у «автомобиль» деб атади, унинг маъноси «ўзи юрувчи» демакдир. Шу йўсиндаги фикрлардан кетма-кет илмий фикрлар пайдо бўлиши натижасида барча қулайликларга эга бўлган замонавий автомобилларгача етиб келдик.

5. Архимед винти. Архимед экинларни суғориш, сочилиб кетувчи нарсаларни юқорига кўтариб бериш учун идиш ичига винтсимон вални жойлаштиради ва уни айлантириш натижасида юқоридаги муаммолар ҳал этилади. Фанда у «Архимед винти», деб ном олган. Унда бу масаладан турли машиналарни яратишда фойдаланиш фикри пайдо бўлиб, у ҳозирди техникада кенг қўлланилмоқда ва ҳаттоки уй-рўзғор идишларида ҳам фойдаланилмоқда. Буни чучварага ёки сомсага гўшт майдалагичда «Архимед винти»ни ҳамма кўрган десак адашмаймиз.

6. Интеграл ҳисоб. Ажойиб олим Иоган Кеплер тасодифан бир куни вино сотувчилар олдига келиб қолади ва уларнинг турли-туман ўлчамдаги вино бочкаларининг сиғимларини қандай ўлчаётганлари билан қизиқиб қолди. Улар бочкадаги тешикдан бочка тагидаги энг олис нуқтагача бўлган масофани ёғоч билан ўлчашар эди. Буни кузатар экан, у дастлаб лимон, олма, беҳи ва бочка шаклидаги жисмларнинг ҳажмларини ҳисоблаш учун математик формулалар яратди. Бу эса олимларнинг янги математик фанга - «интеграл ҳисоб»нинг яратилишига асос бўлди.

7. «Учар гилам». Одамлар асрлар бўйи осмонга кўтарилиш ва баландда учишни орзу қилганлар. Халқ оғзаки ижодида ва бошқа илмий асарларда «Учар гилам»лар тўғрисида фикрлар баён қилиб келди. Илм-фан ва техника тараққиёти туфайли одамларнинг орзулари рўёбга чиқди. 1884-1885 йилларда рус денгиз офицери А.Ф.Можайский биринчи учиш аппаратини яратди ва ўзи ясаб синовдан ўтказди. Унинг бугунги ривожи ҳеч кимга сир эмас ва демак, илмий фикр инсонни қандай юксакликларга кўтаришини қаранг!

8. Биринчи космонавт ким бўлган? Бу саволга дарҳол ўқувчилар Юрий Гагарин бўлган ва 1961 йил 12-апрель куни космосга учган, деб жавоб беради. Аслидачи, қуйидаги жавобни ўқинг: «Атоқли олим, шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода бир суҳбатда «Биздан сўрасалар, дунёда биринчи фазогир Турон ўғлони, Форобий, Берунийларнинг замондоши ал-Жавҳарий бобомиз бўладилар. Камина Беруний ҳақида янги асар ёзиш учун манбалар кўраётиб, ал-Жавҳарий ва унинг жасорати ҳақида маълумот учратиб қолдим», деган эди. Яқинда эса туркиялик олим, профессор Усмон Туроннинг «Туркий халқлар мафкураси» китобида ушбу сатрларга кўзим тушиб қолди: «IX асрда турк файласуфи Форобий ва унинг ҳамшаҳари Исмоил Жавҳарий араб тилига оид «Сиҳаҳ» номли улкан асарни, тоғаси Иброҳим ибн Исҳоқ эса «Девон ул-адаб» китобини ёзадилар. Шунинг учун ҳам қазвиний «Ажабки, турк диёрининг энг чеккасида жойлашган Фароб шаҳридан чиққан бу икки олим араб тилининг устозлари бўлдилар», дейди. Физика билан шуғуланган Жавҳарий ўзи ясаган қанотлар билан учишни машқ қилаётиб йиқилади ва шу жароҳат таъсирида оғриб вафот этади». 2

Демак, ота-боболаримизни оддий кундалик ҳайтдаги фикрлар эмас, балки илм-маърифатни юксакликка кўтарувчи ва билишнинг чексизлиги ҳақидаги фикрлар доимо қизиқтириб келган экан. Бу ҳақда она диёримизда яшаб ўтган қомусий ва ҳадисчи олимларимиз фаолиятидан кўплаб маълумотлар олиш мумкин.



9. Телеграф. «Телеграф» сўзи юнонча «теле»-«узоқ» ва «графо» - «ёзаман» маъноларини англатади.

Демак, инсонларда узоқ масофаларга ёзма ҳабарлар юбориш фикри пайдо бўлган. Уни ҳал қилиш 1832 йилдан бошланди. Шу йили электр телеграф алоқаси учун амалда қўллаш мумкин бўлган биринчи телеграф қурилмасини Россияда П.Л.Шиллинг ишлаб чиқди. Уларни такомиллаштириш натижасида телеграф аппаратларининг бир нечта конструкциясини Б.С.Якоби яратган. Дастлабки электр телеграф аппаратларидан бирини 1837 йилда америкалик олим Сэмюэл Морзе яратган. Уларнинг бугунги кундаги истиқболи ҳеч кимга сир эмас.



10. Электр. Эътибор беринг чақмоқ ва унинг осмондаги бир зумлик изи, мамақалдироқнинг чақнаши ва ҳ.к. буларнинг сирлари билан ким қизиқмайди, дейсиз. Одамларда уларни ўрганиш фикри доимо бўлган ва бу йўлдаги уринишлар баъзан фожеа билан ҳам тугаган (1753 йилда тажриба вақтида рус физиги Г.В.Рихман чақмоқ уриб ҳалок бўлган). Фақат 100 йилдан кўпроқ вақт илгари одамлар табиатнинг электр кучларидан фойдаланишни ўргандилар, яъни электрни ўзларига бўйсундирдилар ва электр токини ҳосил қилиниши, электронлар оқими қонуниятлари амалий фаолиятда фойдаланилиши, электромагнит майдонининг ҳосил бўлиши, радио, телефон, телеграфларда электрдан фойдаланишларининг юзага келиши, ЭҲМларнинг турли авлодлари пайдо бўлиши фикрлар эволюцияси натижаларидир.

11. Электрон ҳисоблаш машинаси. Сизга 2 та 18 хоналик сонни қўшиб чиқиш топшириғи берилди, дейлик. Тасаввур қилинг бунга қанча вақт кетади.

Одамларда ҳисоблашларни такомиллаштириш мумкин эмасмикан, деган фикр пайдо бўлди.

Одамлар қадим замонларданоқ бу муаммолар устида «бош қотириб» келди. Натижада, лойдон ясалган предметлар, чўплар, арқон тугунлари, симга ўтказилган данаклар ва шу каби ҳисоблаш воситаларидан фойдалана бошладилар.

Биринчи қўшиш ва айириш амалини бажара оладиган механик ҳисоблаш машинасини 1623 йилда инглиз олими Вильгелм Шиккард яратди.

Биринчи айириш, кўпайтириш ва бўлиш амалиётини бажара оладиган арифмометрни 1673 йилда немис олими Готфрит Лейбниц яратган.

Биринчи калкуляторни 1820 йилда Шарл де Калмар кашф этган.

Биринчи аналитик - ҳисоблаш машиналари 1888 йилда АҚШ да Г., Коллерит томонидан яратилди.

Биринчи ҳисоблаш машинаси 1945 йилда АҚШлик олимлар Ж.Моугли ва Р.Эккертлар томонидан яратилди. Оғирлиги 30 тонна, 18 минг лампага эга бўлган бу машина ЭНИАК деб аталди.

Биринчи дастурлаш тили–Планкалкюль 1946 йилда К.Цузе томонидан яратилган.

Биринчи транзисторни 1947 йилда Бельгия лабораторияси ходимлари У.Шокли, Ж.Бардин ва В.Бертейнлар яратишди. Бу хизматлари учун улар 1956 йилда Нобель мукофотини олдилар.

Биринчи электрон рельели ҳисоблаш машинасини КЭҲМни 1951 йилда Украина Фанлар Академиясининг электроника, (ҳозирги Кибернетика) институтида рус олими С.А.Лебедев яратди.

Биринчи марта ЭҲМда график шакллар чиқариш учун ҳаракат 1960 йилдан бошланди. Бу ҳозирда мултимедиалар дейилади.

Биринчи шахсий компьютерни 1973 йилда француз олими Нроухг Ти яратган. Лекин ишлаб чиқаришни 1977 йилда АҚШда Стив Жобс ўзининг «Apple Computer» фирмасида йўлга қўйган.

Биринчи интернет тармоғи 1975 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги буюртмасига биноан унинг компьютерларини бирлаштириш мақсадида вужудга келди. Тармоқнинг номи ARPAnet (Advansed Research Project Agency net – Илғор лойиҳалар агентлиги тармоғи) деб аталган.

Биринчи CD-ROM технологиялари тақдимномаси 1987 йил Сиэтль шаҳрида бўлган Second Microsoft CD-ROM Conference конференциясида бўлиб ўтган.

Биринчи интернет гиперматнлари интерфайси - WWWнинг технологияси ва асосий тамойилари Тим Бернерс Ли томонидан 1989 йил Женевадаги Европа заррачалар физикаси лабораториясида ишлаб чиқилган.

Демак, фикрнинг илмий фикрга айланиши ва унинг ҳам истеъмолда фойдаланишга ўтиши билан навбатдаги илмий фикрга жой бериши эволюцион тарзда тараққий этиб, ривожланиб келган экан, деган хулосани келтиришимиз мумкин, чунки бу борадаги исботу далилларни хоҳлаганча келтириш мумкин. Бу ўз навбатида илм-фан тараққиёт мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Машҳур олимлар илм-фаннинг ривожланишида илмий фикрнинг (гепотизанинг) аҳамияти катта эканлигини доимо таъкидлаган.

Ҳар қандай англашилмаган ҳодиса ёки сирли воқеани тушунтириш учун инсон ўз шахсий фикрини айтиш мумкин. Фақат у тахмин илмий асоланган бўлиши лозим. Унинг тасдиғини эса тажрибалар орқали аниқланади.

Демак, ИТИ давомида янги илмий фикрлар вужудга келади ва уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун илм-фанда кенг имкониятлар мавжуддир.



Ушбу мавзуни тадқиқот долзарблиги ва ишчи фараз номли параграфда янада тўлиқроқ баён этилади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • фикрлаш қандай жараён?

  • фикр эркинлиги деганда нимани тушунасиз?

  • фикр → ғоя → қараш → таълимот тизими қандай фаолиятни ифодалайди?

  • ижодий фаолиятда фараз қилишнинг нима аҳамияти бор?

  • мавзу матнида илмий қадриятларга оид маълумотлар борми?

  • илм-фан ривожида гипотезанинг қандай аҳамияти бор?

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет