ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ МАСАЛАСИ НА УНИНГ СОДИР
ЭТИЛИШ САБАБЛАРИ
Ёшларни тўғри тарбиялаш устувор масала. Қонунларни кучай-
тириш, жазони қаттиқлаштириш ҳам керак. Лекин бу билан жа-
миятдаги муаммони ҳал этиб бўлмайди. Ҳаммасини болаликдан,
тарбиядан бошлаш керак. Ёшларда соғлом фикр ва ғоя куртакла-
рини шакллантириш зарур. Ўзликни англаш ғоясини амалга оши-
риш лозим. Ёшларнингҳаётда ўзинингмуносиб ўрнини топишига
эришиш керак. Шунда миллаттўкис бахтга эришиш мумкин.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов: “Адолат ғояси
- жамият ҳаётининг ҳар бир соҳасини қамраб олиши зарур,
Қонунчиликнинг ҳар бир соҳаси шаклланиши - давлат ва фуқаро
муносабати, меҳнат ва уй-жой, нафақа ва солиқ, табиатни муҳофаза
этиш ва жиноий жавобгарлик ушбу ғоя билан бошланиб, ушбу ғоя
билан тугалланиши керак”11 деб ёзган эди. Дарҳақиқат, бу фикрда
адолат устуворлиги қонун устуворлигининг муҳим шарти эканли-
гига эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиё-
ев жамиятда адолатни қарор топтириш масаласини қуйидагича
изоҳлайди: “Қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансаб-
дор шахсларни нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка
тортиш зарур, деб ҳисоблайман.
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга
хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни, аввало, барча бўғиндаги
раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”12. Давлатимиз раҳбари жа-
миятда адолатни қарортоптириш да ҳуқуқбузарликҳолатларининг
олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб, унда ҳуқуқий маърифат,
маҳалла ва участка профилактика инспекторларининг фаолиятини
самарали ташкил этишни устувор вазифа сифатида белгилайди.
Дастлаб таҳлилни ж иноят туш унчасининг моҳиятидан бош-
лаш м асаланинг ечим ини ойдинлаш тириш га ёрдам беради.
Юридик энциклопедик луғатда: “Ж иноят - Ж иноят кодекси
билан тақиқланган, айбли, иж тимоий хавфли қилмиш (ҳаракат
ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш тахдиди билан ж иноят деб
11 КаримовИ.А. Ватансаждагохкабимукаддасдир. - Т.: Ўзбекистои, 1993.-Б. 10-11.
12 Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрТ тараккиёти
ва халк фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг сайланган Пре-
зиденти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул
килинганининг 24 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси.
Халк сўзи газетаси, 2016 йил 8 декабрь..
Достарыңызбен бөлісу: |