2.Шаклланган ядрога эга бўлмаган таллофитлар-Thallobionta Pracariota
Бактериятоифаларлар- Bacteriophyta. бўлими
Бактериятоифалар типи 3000 га яқин турни қамраб олади. Бу турлар жуда майда, бир ҳужайрали, баъзан ипсимон ёки ипсимон шохланган колонияли организмлардир. Бактериятоифалар ҳужайра тузилишининг муҳим ҳусусиятларидан бири унда шаклланган ядро, пластидларнинг йўқлигидир.
Бактерияларда ташқи мембрана, тана ёки матрикс, ДНК, РНК ва рибосомалар мавжуд. Кўпчилик бактериялар ҳужайраси уч қават ҳужайра девори билан қопланган. Бу девор азотли моддалардан ташкил топган шилимшиқланиш ҳусусиятига эга.
Бактериялар табиатда жуда кенг тарқалган. Улар тупроқ, сув, ўсимлик ва
ҳайвон танасида, атмосферада кўплаб учрайди. Ерда бактерияларнинг кўплигига ташқи шароит ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, қишда шаҳар Ёзда эса бу рақам 10-25 мингни ташкил қилади.
60-расм. Бактерияларнинг шакли:
I – А – кокклар, Б – диплококклар, В - тетрококклар, Г - стрептококклар, Д – сарциналар, Е – бациллалар, Ж – спириллалар, З – вибрионлар, И – ипсимон шакллари, К – кулранг бактериялар.
II – пичан таёқчаси бактерияси: 1 – бактерия ва унинг бўлиниши, 2 – хивчинли ҳаракатчан бактерия, 3 – хивчинли бактерияларнинг занжирсимон тузилиши, 4 – пичан таёқчаси бактериясида спора ҳосил бўлиши.
ҳавосининг ҳар 1 м3 да 4,5 мингга яқин бактерия борлиги аниқланган.
Айрим бактерия споралари 240°С иссиқликка ҳам чидайди. Кўпчилик бактериялар эса, жумладан, касаллик қўзғатувчи бактериялар қуёш нури таъсирига бардош бера олмайди. Бактериялар майда бўлганлиги сабабли уларни оддий кўз билан кўриш қийин. Қайнатилган картошка, нон, гўштда тез ривожланадиган – Bacilluc prodigiosus нинг катталиги 0,0008 мм ташкил қилади, Mucobacterium tuberculasus эса 1,2 - 0,4 мкм ошмайди. Бази бактерияларни биологик микроскопларда эмас, фақат электрон микроскоплардагина кўриш мумкин. Бактериялар ҳужайраларининг шаклига қараб қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: 1-шарсимон бактериялар - кокклар; 2-таёқчасимон бактериялар - бациллалар; 3-букилган бактериялар-спириллалар (60-расм).
Кокклар бир-бирига қўшилмаган майда айрим ҳужайралардан иборат бўлса микрококки, бўлиниш натижасида ҳосил бўлган янги ҳужайралар жуфтлашганича қолса диплококк дейилади. Агар энига ва бўйига бўлиниш натижасида пайдо бўлган ҳужайранинг ёш ҳужайралари ажралмай тўртталигича қолса тетрококк деб аталади. Ҳужайралари узунасига қўшилиб, маржонга ўхшаш шакл ҳосил қилса стрептококк, ҳужайра бўйига, энига ва ёнига қараб бўлиниши туфайли пакетга ўхшаш шакл олса сарцина дейилади. Шарсимом бактериялар орасида ангина, яллиғланиш ва бошқа касалликларни чақирувчи кокклар ҳам мавжуд. Тўғри, узун, таёқчасимон бактериялар - бациллалар (basillus) дейилади.
Қисқа таёқчали бактерия (bacterium)ларга туганак бактериялари – Phizobium legumenosarum ҳам киради.
Бактерияларнинг бази турлари мустақил ҳаракат қилиш қобилиятига эга. Улар хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. Хивчинлари битта, иккита, тўртта ёки бир нечта бўлиб, ҳужайрасининг бир учида айрим ва тўп бўлиб жойлашади ёки сиртини бутунлай ўраб олади. Хивчини битта бўлса монотрих, иккита бўлиб ҳар учида биттадан жойлашса амфитрих, тўп бўлиб жойлашганлар лофотрих, хивчинлар ҳужайра танасини ҳамма томондан ўраб олса перитрих деб аталади. Хивчинлари жуда ингичка бўлиб, уларни фақат электрон микроскопда кўриш мумкин.
Бактериялар оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди. Ҳосил бўлган янги ҳужайралар қулай шароитга тушганда ҳар 20 - 30 минутда бўлиниб туради. Натижада уларнинг кўпайиши жуда интенсив бўлади. Илмий ҳисобларнинг кўрсатишича катталиги 2 мк (микрон) келадиган битта бактерия ҳар 20-30 минутда бўлинганда, бир сўткада 636 млн ҳужайра ҳосил қилар экан. Бу ҳужайраларнинг умумий узунлиги 33 метрни ташкил қилади. Уларнинг яшаши учун керакли шароит 3 кун мобайнида сақланса, ҳосил бўлган ҳужайра узунлиги ер шари экватор чизиғини 14 марта ўраш учун етарли булар экан.
Одатда бактерияларнинг модда алмашинуви натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлари уларнинг ўзи учун заҳарли таъсир кўрсатганлиги, озиқнинг етарли бўлмаганлиги туфайли, шунингдек, бактерияларнинг бир-бирига қарши курашишида кўпчилиги нобуд бўлади.
Бактерияларнинг бази турлари гонидийлар ҳосил қилиш билан кўпая боради. Гонидийлар майда куртакчалардан иборат бўлиб, улар она ҳужайрадан бўлинади. Ҳамма қисми ўсиб, ривожланиб мустақил организмга айланади. Бактериялар ноқулай шароитда споралар ҳосил қилади. Споралар 150°С иссиқликда ва - 200°С совуқликда ҳам яшаш қобилиятини йўқотмайди. Улар ҳатто ноқулай шароитда 10 йилгача унувчанлигини сақлаб қолади.
Ҳозирги вақтда бактериялар бир неча синфларга бўлиниб ўрганилади.
-
Типик бактериясимонлар синфи - Eubacteriopsida. Бу синфга гетеротроф, автотроф ва симбиотроф озиқланувчи, бир ҳужайрали гуруҳлар киради. Характерли белгиларидан бири кўпчилик қабилаларининг ривожланиш жараёнида хивчинли даврларнинг бўлиши ва эндоген спораларнинг мавжудлигидир.
-
Миксобактериясимонлар синфи- Myxobacteriopsida. Ушбу синф вакиллари таёқчасимон: хивчинсиз бўлиб, кўпчилигида ядро бўлиши билан характерланади. Ҳужайра пўсти майин бўлгани учун ҳаракат қилганда шакли ўзгариб, ҳужайра учидан чиқадиган шилимшиқ модда воситасида сирғаниб олдинга силжийди.
Миксобактериялар тупроқда, гўнгда, сувда яшайди ва моддалар алмашинувида иштирок этади.
-
Спирохетасимонлар синфи – Spirochaetаpsida. ҳужайраси ингичка, узун, майин, учи ўткир, пармасимон буралган, ҳаракатчан бактериялар бўлиб, уларнинг барчаси паразит ҳолда яшайди.
-
Актиномицетсимонлар синфи - Actinomysetopsida ўзида ҳам бактериялар, ҳам замбуруғларнинг белгиларини қисман мужассамлаштирган жуда майда организмлардир. Тузилиши жиҳатидан бактериялардан юқори туради. Бу синф вакиллари типик бактериялардан шохланиши ва ҳаракатли даврини кечирмаслиги билан фарқ қилади. Вегетатив танаси тўсиқсиз мицелийдан иборат. Мицелийнинг ипи замбуруғларникидан ингичка бўлиб, узунлиги баъзан 600 микронга боради.
Протопластнинг тузилиши тубан бактерияларникига ўхшайди. Улар цитоплазма ва ядрога ажралмайди, типик ядроси ҳам бўлмайди. Вегетатив ва жинссиз йўллар билан кўпаяди. Вегетатив кўпайишда мицелийси уваланиб бўлакчаларга ажралади. Жинссиз кўпайиши споралар воситасида амалга ошади.
Актиномицетсимонлар тупроқ, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларида кўп тарқалган. Улар 40 - 70°С иссиқликда бемалол яшай олади.
Бурчоқдошлар оиласи вакилларининг илдизларида туганак ҳосил қилувчи бактериялардан – Rhisobium radicicolo, Васteria radicicola яшайди. Туганак бактериялар тупроқ унумдорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди.
Бактерияларнинг табиат ва кишилар ҳаётидаги роли ҳам чексиздир. Бактерияларсиз табиатда моддалар алмашиниши кузатилмайди. Қуйидаги жараёнлар бактерияларнинг ижобий томонларини кўрсатади.
Ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларининг чиришида турли бактериялар иштирок этиб қўланса ҳидли газлар ҳосил бўлади. Бактерияларнинг бир тури оқсил молекуласинн аммиак - МН3, водород сульфид - Н25, карбонат ангидрид - С02 ва сувга -Н20 ажратса, бошқалари оқсилни албумоза. нептонларгача парчалайди. Улар ўз навбатида, бошқа бактериялар томонидан яна парчаланади. Чириш натижасида углерод, ҳусусан азотли моддалар бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиб узлуксиз ўзгариб туради. Автотроф бактериялар бевосита қуёш нуридан ёки кимёвий энергиядан фойдаланган ҳолда органик моддаларни мустақил равишда тайёрлайди. Буларнинг бази турлари тупроқда яшаб, эркин азотни ўзлаштира олади. Шу гуруҳга мансуб бактериялар катта биологик аҳамиятга эга. Масалан, Е. Н. Мишустин маълумотига кўра фақат ҳамдўстлик мамлакатлари худудида азот тўпловчи бактериялар 1,5 млн тонна азотни ўзлаштира олади. Америка Қўшма Штатларида эса бу рақам 4,5 млн тоннани ташкил қилади.
Азотсиз органик моддаларнинг бактериялар фаолияти натижасида парчаланиши ачиш дейилади. Ачиш хилма-хилдир
-
Сут кислотали ачиш – Lactobacterium acidophilum ва бошқа бактериялар фаолияти натижасида содир бўлади. Натижада ҳосил бўлган сут кислотаси озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлашга хизмат қилади ва уларга алоҳида таъм беради.
-
Мой кислотали ачиш – Clostridium pasteurianum бактериялари иштирокида боради. Бу жараён натижасида овқат маҳсулотлари бузилади. Ҳосил бўлган мой кислота бошқа бактерияларнинг озиқланиши учун қимматли моддадир.
-
Сирка кислотали ачиш – Acetobacter aceti бактериялари вужудга келтиради. Натижада сирка кислотаси ҳосил бўлади.
-
Пектин моддаларининг ачиши - Clostridium pertinovorum ва бошқа бактериялар таъсирида бориб, водород ва карбонат ангидрид ҳосил қилади, бунда ўсимликларнинг ҳужайралараро моддалари парчаланиб, тўқима ҳужайраларида мацерация ҳодисаси рўй беради. Бу жараёндан зиғир, каноп толаси олишда фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда бактерия ва актиномицетларнинг роли янада ошмоқда, чунки тиббиётда, ветеринарияда ва чорвачиликда қўлланилаётган антибиотиклар, аминокислоталар витаъминлар олишда уларнинг аҳамияти каттадир. Уларнинг қўлланилиши эса чорвачилик маҳсулотларини оширишга олиб келмоқда. Васillus thuringiensis (эндобактерин, дендробацеллин) препаратлари ўсимликларининг зарарли ҳашаротларига қарши ишлатилса, туганак бактериялар препаратлари (азотбактерин, нитрагин) ўғит сифатида қўлланилади.
Бактерияларнинг зарарли томонлари ҳам бор. Macaлан, озиқ-овқат маҳсулотларининг кўплаб бузилишига бактериялар сабабчидир. Демак, бу маҳсулотларни консервалаш, қуритиш, тузлаш, мариновка қилиш каби йўллар билан сақлашга тўғри келади.
Айрим бактериялар юқори таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Мисол учун Сlostridium botulinum ботулизм токсини гўшт, балиқ ва консерва маҳсулотларининг бузилиши натижасида ҳосил бўлади. Нитротоксин ботулизмининг 1 г моддаси 60 млрд сичқоини (1200000 тонна тирик вазни) ўлдиради.
Кўк-яшил сувўттоифалар (Cyanophyta) бўлими
Булар ўсимликларнинг энг қадимий вакиллари бўлиб, 1400 га яқин тур ва 150 туркумга бирлашган. Улар анча оддий бўлиб, ҳужайра тузилишининг соддалиги, протопластининг дифференциалланмаганлиги билан бошқа сувўтларидан фарқ қилади.
Кўк-яшил деб аталишига сабаб, ҳужайрасида яшил хлорофилдан ташқари кўк ранг берувчи фикоциан, қизил ранг берувчи фикоэритрин ва сариқ ранг берувчи каротин пигментлари бор. Бу пигментлар яшил рангни ниқоблаб, тўқ ва кўк-яшил, қорамтир-яшил, бинафша, қора-кўкимтир рангларда кўринади.
Кўк-яшил сувўтлар бошқа сувўтлардан ҳужайра тузилиши билан фарқ қилади. Ҳужайраси пўст ва протопластдан иборат ҳолос. Ҳужайра пўсти пектин моддасидан тузилган, баъзан хитин ҳам учрайди. Протопластида вакуолалар бўлмайди.
Протопластининг ташқи қатлами хромотоплазма, марказий қисми эса центроплазма деб юритилади. Хроматоплазмада хлорофилл, фикоциан, каротин, фикоэритрин каби турли бўёқлар бўлиб, ҳужайрага кўпроқ кўк-яшил ранг беради. Центроплазма эса рангсиз, унда ядро учун характерли бўлган ДНК, нуклеин, тимонуклеин кислоталар мавжуд.
Хромотоплазма фотосинтез вазифасини ҳам бажаради, чунки унда сочилган ҳолда хромотофор учрайди. Уларда крахмал ҳосил бўлмайди. Фотосинтез маҳсулоти сифатида полисахаридлардан - гликоген, оқсиллардан - валютин тўпланади.
Кўк-яшил сувўтларнинг ҳужайраларида баъзан ичи газ билан тўлган бўшлиқ бўлади ва бу сохта ёки газли вакуола деб аталади.
Кўк-яшил сувўтлар фақат вегетатив ва жинссиз йўл билан кўпаяди. Бир ҳужайрали вакилларида она ҳужайра ҳам энига, ҳам бўйига бўлинади. Ҳосил бўлган ёш ҳужайралар ажралиб кетмай икки ёки тўрт ҳужайрали колония ҳосил қилади. Бунга хроококк (Сhroococcus), глеокапса (Claeocopsa) ва бошқалар мисол бўлади.
Колонияли ва ипсимон вакилларннинг кўпайиши танасининг бўлиниш ҳисобига амалга ошади. Ипсимон шаклларидан анабена, ривулария ва бошқаларнинг ипларида ҳар хил масофада - пўсти сарғиш, яхши ривожланган - йирик, 2 қават, ўлик ҳужайралар, яъни гетероцистлар учрайди.
Ипсимон вакилларининг базиларида ипи гормогонийларга асосан гетероцист қисмдан ажралади. Бундан ташқари кўк-яшил сувўтларининг ипсимон, қисман колонияли вакиллари вегетатив ҳужайраларидан бактерияларга ўхшаш споралар ҳам ҳосил қилади. Спорага айланувчи ҳужайралар озиқ моддаларга бойиганда пўсти қалинлашиб ноқулай шароитга бўлган чидамлиги ортади. Қулай шароит вужудга келиши билан яна ўсиб, ипсимон талломга айланади.
Бу сувўтларнинг вакилларини микроскопсиз кўриб бўлмайди, фақат шилимшиқ колонияларнигина кўз билан кўриш мумкин.
Ипсимон шаклларига мисол қилиб, кўлмак сувли ариқ ва ҳовузларда учрайдиган осциллаторияни (Ossilatoria) олиш мумкин. Осциллаторияънинг кўк-яшил ипсимон талломи қисқа, цилиндрик, бир-бирига ўхшаш ва бир қаторда жойлашган, ўз-аро плазмодесмалар билан қўшилган ҳужайралардан иборат. Осциллаторияънинг қатор ҳужайралар йиғиндиси трихом деб аталади. Унинг трихомаси парда билан ўралмайди ва учи букилиб актив ҳаракат қилади. Осциллаторияънинг ёруғга қараб ҳаракат қилиши ижобий фототоксис деб аталади.
Ипсимон шаклларнинг вакилига лингбия (Lyngbia) мисол бўлади. Лингбия осциллатория турларига ўхшайди. Улар орасидаги фарқ шундаки, лингбия иплари шилимшиқ қин ичида жойлашган, осциллаторида эса бундай қин бўлмайди.
Ипсимон шаклли ҳамда йирик колонияли индивидларига носток (Noctoc) киради. Колониясининг катталиги ёнғоқдай, шарсимон, шилимшиқ моддадан иборат. Шилимшиқ модда ичида ностокнинг чувалчанг ҳолдаги ипсимон танаси (маржонга ўхшаш) жойлашади. Носток ҳам гетероцисталарга эга бўлиб, ипи бўлакларга ажралиш йўли билан кўпаяди. Кўп ҳужайралари спораларга ҳам айланади. Носток кўлларда, тоғ сойлари ва қояларда учрайди (61-расм).
Кўк-яшил сувўтлар табиатда кенг тарқалган ва турлича аҳамиятга эга. Улар эркин азотни ўзлаштириб тупроқ унумдорлигини оширади. Шу билан юксак ўсимлик вакилларининг ўсиши учун замин яратади. Улар чиқарган шилимшиқ моддаларда тупроқдаги азотобактерлар ва клостридиумлар яшайди. Кўк-яшил сувўтларининг айримлари даволаниш учун ишлатиладиган балчиқлар ҳосил қилишда иштирок этади. Уларнинг бази бир вакиллари суви 70 - 80°С ли иссиқ булоқларда ҳам яшайди. Кўк-яшил сувўтларнинг бази хиллари бошқа ўсимликлар билан симбиоз ҳаёт кечиради, айримлари замбуруғлар билан қўшилиб, лишайниклар ҳосил қилади.
Ў
61-расм. Цианофитатоифалар. А. а – Носток (умумий кўриниши), б – гетероцистли иплар
Б. а – осциллатория, б – хромотофорали пўст қисми.
збекистонда кўк-яшил сувўтларнинг 17 тури борлиги аниқланган. Улар минерал субстратларда яшаш қобилиятига эга. Масалан, бази турлари оҳактошларда ҳаёт кечириб, уларни аста-секин нурашига олиб келади.
Сувўтлар (Algea)
Сувўтлар ўсимликларнинг энг қадимий вакилларидан биридир. Бугунги кунда учрайдиган сувўтларининг тузилиши қадимги турларнинг тузилишидан ортиқча фарқ қилмайди, бу эса уларнинг сув муҳитида вужудга келганлигини тасдиқлайди.
Ҳозирги замон фани сув ўтларини бир ҳужайрали сувда яшайдиган хивчинлилардан (Flagellatea) пайдо бўлган деб тахмин қиляпти. Улар орасида хлорофилли (автотроф) ва рангсиз (гетеротроф) организмлар учрайди. Биринчи тур организмлар ўсимликларга яқин, иккинчиси эса ҳайвон организмларидир. Кўпчилик систематиклар хивчинлиларни ўсимлик ва ҳайвон организмларини боғловчи оралиқ гуруҳ вакиллари деб қарайди.
Сувўтлар танасида хлорофилл бўлганлиги сабабли улар автотроф озиқланади. Ана шу яшил ранг айрим сувўтларида бошқа ранглар билан ниқобланиб, турли ном билан аталишига сабаб бўлади.
Сувўтларнинг талломи бир ҳужайрали, колонияли, ҳужайрасиз ва кўп ҳужайрали бўлади. Вегетатив ҳужайра ташқи томондан қаттиқ пўст билан қопланган. Ҳужайра пўсти целлюлоза ва пектин моддасидан ташкил топган. Айрим ҳолларда эса қумтупроқлашган ҳам бўлиши мумкин. Ҳужайра цитоплазмаси пўст атрофида жойлашган бўлиб ҳужайрани тўлдириб туради. Ҳужайрада битта ёки бир нечта майда ҳужайра ширасига эга бўлган вакуолалар мавжуд. Ядронинг сони ҳам бир ёки бир нечта бўлиши мумкин. Ҳужайрадаги хроматофорларда пигментлар сақланади. Уларнинг асосий функцияси фотосинтез жараёнини амалга оширишдир. Хроматофорнинг шакллари турли-туман: пластинкали, спирал, лентасимон, тўрсимон, юлдузсимон. Ана шу шаклларга қараб сувўтларнинг турини аниқлаш осон. Хроматофорда пиреноид жойлашган, унинг атрофида крахмал тўпланади. Шунингдек, хромотофорлар ёғли, мой, липопротеид, оқсиллардан валютин каби озиқ моддалар тўплаш хусусиятига ҳам эга.
Сув ўтлари вегетатив, жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. Бир ҳужайрали сувўтларда ҳужайраларнинг бўлиниши натижасида вегетатив кўпайиш содир бўлади. Колонияли, кўп ҳужайрали сув ўтларида эса талломнинг қисмларга бўлиниши ёки гормогоний натижасида айрим ҳолларда махсус вегетатив кўпайиш органлари ҳосил қилиб (масалан, хараларда - туганак) кўпаяди. Жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва оогамия йўллари билан амалга ошади.
3.Ядроли таллофитлар – Таllobionta eucariota
Сариқ сувўттоифалар ёки хризомонадалар -Chrysophyta. бўлими.
Бу бўлим вакилларининг цитоплазмасида хлорофилдан ташқари, фикохризин пигменти ҳам бор. Шунинг учун улар тилла ва қўнғир рангга бўялганлиги билан характерланади. Фотосинтез натижасида ҳар хил мой ва лейкозинлар ҳосил бўлади. Тилла ранг сув ўтлари ичида талломи монад, ризоподиал, палмеллоид, коккоид ва ипсимон тузилган хиллари учрайди. Талломи монад типидаги, бир ёки бир неча хивчинлар ёрдамида ҳаракатланадиган сувўтлар бошқаларга нисбатан кўпроқ тарқалган.
Тилла ранг сувўтларга оқмайдиган сув ҳавзаларида яшайдиган Синура ва динобрионни мисол қилиш мумкин.
Синура (Cynura) эркин сузиб юрувчи, шарсимон, умумий шилимшиқ пардаси бўлмаган колониал сувўт. Ҳужайраси тескари тухумсимон, чўзилган орқа қисми билан колонияънинг марказига бирикиб, устки томондаги икки хивчини ташқарига йўналган бўлади. Цитоплазманинг марказида битта ядро жойлашган. Тилла ранг пластинкасимон иккита хромотофори ҳужайранинг икки чеккасини эгаллайди. Шунингдек, қисқарувчи вакуола, ялтираб кўринувчи лейкозин ва мойлар ҳам учрайди. Ҳужайрада кўзча бўлмайди. Колония таркибига кирувчи ҳужайралар оддий йўл билан доимо бўлиниб кўпайганлиги учун катталашиб боради.
Йирик колониялар майда бўлакчаларга парчаланиши натижасида янги колониялар ҳосил бўлиб туради.
Динабрион (Dynobryon) нинг кўпчилик турлари эркин сузиб юрадиган колониядан иборат. Ҳар бир ҳужайра калта ўсимта ёрдамида қўнғироқ ёки қадаҳга ўхшаш махсус «уйча»да жойлашади, Ҳужайрасининг тузилиши синурага ўхшаш. Унда ядро, қисқарувчи вакуола, лейкозин, мой, битта ёки иккита тилла ранг хромотофор, бази вакилларида эса «кўзча» ҳам бўлади.
Кўпайганда цитоплазма узунасига бўлиниб, ҳосил бўлган ёш ҳужайрадан биттаси «уйча»да қолади, иккинчиси эса ташқарига чиқиб, сувдаги турли моддалардан «уйча» ясаб олади. Айрим ҳолларда ҳар иккала ёш ҳужайра ҳам «уйча»дан ташқарига чиқиши мумкин. Бундай кўпайиш натижасида турли кўринишга эга бўлган динобрион колонияси ҳосил бўлади. Синура ва динобрион шолипоя ҳамда ҳовузларнинг сув юзасида учрайди.
Гидрурус (Hydrurus foetidus) тилла сувўтлар ичида палмеллоид шилимшиқсимон тузилган шаклларининг типик вакили ҳисобланади.
Гидрурус тез оқадиган, кислород ва минерал моддаларга бой сув ҳавзаларида учрайди. У кўпинча тоғли районларнинг сой ва бўлоқларида субстратга товон қисми билан ёпишган ҳолда яшайди. Унинг узунлиги 10-15 см, кучли шохланган, шилимшиқсимон колония ҳолида яшайди. Ҳужайралари шилимшиқ тананинг четки қисмида зич, марказий қисмида эса сийракроқ жойлашган.
Цитоплазмада йирик, қўнғир рангга бўялган битта хромотофори бор. Унинг талломи учки қисмидан ўсади. Шилимшиқнинг устидаги ҳужайраларгина бўлинади, ҳолос. Узунасига бўлиниши натижасида ҳосил бўлган иккита ҳужайрадан биттаси ўсувчи сифатида шилимшиқнинг чеккасида, иккинчиси эса ички томонида қолади. Гидрурус талломидаги ёнбош «шохча»ларнинг ҳужайралари танадан ажралиб чиқиб бир хивчинли тетраэдр (тўрт қиррали) шаклга ўхшаш зооспораларга айланади. Зооспора униб, янги гидрурус колониясини ҳосил қилади.
Сариқ-яшил сувўттоифалар (Xanthophyta) бўлими
Сариқ-яшил сувўтлар (Xanthophyta) кўп жиҳатдан яшил сувўтларга ўхшайди, аммо зооспораларида иккита хивчиннинг тенг эмаслиги ва жойланиши билан улардан фарқ қилади. Хивчинлари зооспоранинг учига яқин ёнбошидан чиқади. Хивчини узун, патсимон, олдига қараган; ҳужайра пўсти икки палладан иборат ва устини пектин моддаси ўраб туради. Хроматофорида хлорофилл ҳамда каротиноидли сарғиш пигмент мавжуд. Бу сувўтларнинг фотосинтез маҳсулотлари ёғ ҳамда лейкозинлардан иборат.
Сариқ-яшил сувўтларни асосан тоза чучук сув ҳавзалари ва қисман тупроқ қатламларида учратиш мумкин. Улар оддий ёки талломни бир қанча бўлакчаларга бўлиш йўли билан кўпаяди. Жинссиз кўпайиш ҳам учраб, бунда икки хивчинли зооспора ёки автоспоралар ҳосил қилади. Жинсий кўпайиш бази турлардагина бўлади, ҳолос.
Сариқ-яшил сувўтлар, морфологик жиҳатдан хилма-хил бўлиб, уларнинг амёбоид, монад, палмеллоид, кокконд, ипсимон тармоқланган ип, пластикасимон, сифонсимон шаклларини учратиш мумкин. Сарғиш-яшил сувўтларининг 200 га яқин, тури мавжуд бўлиб, чучук сув ҳавзаларида ва денгизларда тарқалган. Уларнинг табиатда кўп учрайдиган вакилларидан трибонема (Тribonema)дир. Оддий ип кўринишидаги сариқ-яшил сувўтлар дастлаб субстратга ёпишган, кўк сув юзасида ёки сув остида эркин ҳолда ўсади. Трибонеманинг ҳужайра пўсти мустаҳкам Н кўринишда бўлиб, ип узилганда ўсимталар оралиғидаги цитоплазма йўқолади ва пўстининг бир қисми очилиб қолади. Цитоплазмада хроматофор доначалари ва мой томчиларини кўриш мумкин. Бу гуруҳ сув ўтлари оқмайдиган ва секин оқадиган сув ҳавзаларида учрайди.
Ботридиум (Botridium)нинг талломи яшил рангли, шарсимон, тармоқланган ва рангсиз бўлиб, субстратга бирикувчи ризоидлари мавжуд. Шарсимон қисми субстрат юзасида, унда жуда кўплаб хроматофорлар ва йирик вакуолалар бор. У нам субстратларда, кўлмак теварагида, зах ерларда ҳамда турли экин майдонларида кенг тарқалган бўлиб, қорамтир яшил ғуборларни ташкил қилади.
Вошерия (Vaucheria)нинг талломи шохланган, сарғиш-яшил рангли, узунлиги бир неча см га етадиган йирик ҳужайрадан иборат. У субстратга рангсиз, тармоқланган ризоид билан бирикади. Цитоплазмада донасимон ёки урчуқсимон, пиреноидсиз кўплаб хроматофорлар ва рангсиз, кўринмайдиган бир қанча ядролар бўлади.
Вошерия кўпинча зооспоралар ёрдамида жинссиз кўпаяди.
Зооспоралар ён шохчаларнинг тўсиқ билан ажралган қисмида кўпинча бироз ноқулай шароит вужудга келганда, яъни ёруғлик, озиқ моддалар ва сув етишмаганда хосил бўлади. Зооспора йирик, овал шаклида бўлиб, кўп хивчинлидир. Ҳар жуфт хивчин тагида цитоплазмада битта ядро, унинг остида донадор хроматофорлар жойлашган. У сувда бироз сузгандан сўнг хивчинларни ташлайди ва униб ипсимон таллом ҳосил бўлади. Вошерияънинг бази турлари зооспора ўрнига ҳаракатланмайдиган йирик аплоноспоралар ҳам ҳосил қилади.
Вошерия оогамия йўли билан жинсий кўпаяди. Антеридий қайрилган, цилиндрсимон ён ўсимта кўринишида юзага келиб, асосий танадан кўндаланг тўсиқ билан ажралади. Протопласт овал ёки ноксимон кўринишдаги сперматазоидларга айланиб, антеридийнинг юқори қисмида ҳосил бўлган тешикдан ташқарига чиқади. Антерийди билан ёнма-ён битта ёки бир неча қийшиқ овал шаклдаги кўп ядро ва хроматофорли ва мой томчилари билан тўлган оогоний жойлашади. Оогоний вояга етган даврда унда бир ядроли, асосий танадан кўндаланг тўсиқ билан ажралган, йирик битта тухум ҳужайра ҳосил бўлади.
Оогонийнинг тўсиғи емирилганда, сперматозоидлар уни оталантиради. Бундан ҳосил бўлган зооспора қалин пўст билан ўралиб, мой томчилари ва гематохром билан тўлади. Тиним даврини ўтаб бўлгандан сўнг, янги вошерия талломини ҳосил қилади. Вошерия чучук сув ҳавзаларида кенг тарқалган сув ўтларидан биридир. Унинг талломини, баъзан зах ва балчиқсимон жойларда ҳам учратиш мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |