ЗАХАРЛАНИШ РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАР (ДОРИВОР МОДДАЛАР, ОВҚАТ ВА САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАЪСИРИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН РУҲИЙ ЎЗГАРИШЛАР)
Сўнгги йилларда доришунослик, кимё, саноат ишлаб чиқариши ривожланишининг кучайиши натижасида баъ-зи моддалардан заҳарланиш ва руҳий ўзгаришларнинг келиб чиқишини ўрганиш жуда муҳим.
Заҳарланишдаги руҳий ўзгаришлар алоҳида кўринишга эга булмай, балки неврологик ва соматик ўзгаришлар билан бирга юз беради. Кўпинча бундай моддаларни қонда, сийдикда ва мия суюқлигида топиш мумкин. Заҳарли моддаларнинг доимий таъсири натижасида танаминг шу заҳарга таъсири кучаяди ва кам миқдори таъсир қилганда вужудга келадиган патологик реакция шу модданинг ўзи бўлмаса ҳам давом этади.
Бир марта кўп миқдордаги моддадан заҳарланишда онгнинг демирил ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат атропин, тетраэтил қўрғошин, бензин каби моддалардан заҳарланишда кузатилади.
Гипоксия келтириб чиқарувчи моддалар билан кучли заҳарданганда карахтлик-кома юзага келади.
Ис гази, анилин, антифриз, қўрғошин, симоб, радиоактив моддалардан заҳарланишда мнестико-интеллектуал ўзгаришлар кузатилади. Кўпинча шизофренияга ўхшаш кататоник, гебефрен ва маниакал симптомлар ҳам кузатилади.
Руҳий ҳолатга тегишли бўлмаган астеник, невротик, депрессив ва ипохондрик синдромлар ҳам кузатилади.
Заҳарланиш оқибатида юзага келган психозларни даволаш асосан заҳар таъсирини йўқотиш ва унга қарши усулларни қўллаш, патогенетик даволаш усуллари билан олиб борилади. Заҳарланиш оқибатида баъзи дориларга таъсирчанлик кучаяди, шунинг учун дориларни эҳтиётлик билан ишлатиш зарур. Қўзғалиш ва делирий бўлганда нейролептикларни (айниқса аминазин, галоперидол, тизерцинларни) қўлламаганлик маъқул. Ис гази билан захарланганда нейролептикларни умуман қўллаш таъқиқланади. Делирий, онейроид, психомотор қўзғалишни яхшиси транквилизаторлар билан йўқотишга харакат қилганимиз маъқул, масалан реланиум, феназепам қўйиш орқали). Худди шу каби, интоксикацион параноид ва манияларни даволаганда хам транквилизаторлардан бошлаш керак, ва фақатгина интенсив дезинтоксикациядан сўнггина эхтиёж бўлса нейролептикларга ўтса бўлади.
Неврозсимон ва психоорганик бузилишларда транквилизаторлар, ноотроплар (церебролизин, фенотропил, ноофен, луцетам) ва енгил стимуляторлар (сиднокарб, лимонник дамламаси, женьшен дамламаси, заманиха дамламаси, аралия, стрекулия, левзей, родиало, элеутерококк экстракти ва б. )ни биргаликда қўшиб ишлатиш тавсия қилинади. Дезинтоксикациянинг ва умумқувватловчи давони қайта курслар билан қўлланилади. Срункали параноид психозларни параноид шизофренияни даволагандек даволанади.
Даволашда яна заҳарларнинг антидотлари, таъсирчанликка қарши моддалар ҳам қўлланилади. Инсулинни оз миқдорда қўллаш мумкин.
Заҳарланишда 1 г гача миқдорда унитиол ичирилади ёки 5% ли эритмадан 10 мл миқдорда бир неча кун мушакларга юборилади.
Сурункали дорилардан келиб чиқган депрессияларни даволаш антидепрессантларни фақатгина шундай холдагина қўлланиладики , агар уни чақирган дорини бошқа си билан алмаштириш мумкин бўлмаса (масалан, резерпинли препаратларни — клофелин билан). Унда аминазинга ёки галоперидолга мелипрамин, амитриптилин, анафранил, золофт, рекситин, паксил ларни қўшади.
Симоб каби моддалардан заҳарланганда физиологик эритма, қон, плазма юборилиши мумкин. Юрак ва нафас олиш доим назорат остида бўлиши зарур. Даволаш махсус бўлимларда олиб борилади.
Заҳарланишнинг олдини олиш учун доимий санитария назорати ўтказиш, заҳарланишни дастлабки босқичларидаёқ, аниқлаш, организмга заҳар таъсирини камайтиришдан иборат.
Ишлаб чиқаришда, захарланишни олдини олиш мехнат гигиенаси ва токсик воситаларнинг меъёрий дозаларини ишлаб чиқишдан ва назорат қилишдан иборат. Турмушда ишлатиладиган захарли воситалар(масалан инцектицидлар) инструкцияларига қатъий амал қилган холда бўлиши керак.
Интоксикацион психозларнинг кўп қисмини аддиктив хулқ атвор бўлганда (наркотикларни, галюциногенларни ва талба қилувчи воситалар) келиб чиқади. Бу холда профилактик чоралар наркомания ва токсикоманияни олдини олиш чораларидан иборат.
Заҳарланиш психозлари ҳар хил заҳарли моддалардан ўткир ёки сурункали заҳарланиш натижасида келиб чиқади. Бундай заҳарли моддалар жуда ҳам кўп, бунда уларнинг кўпчилиги организмга кичик дозада ёки бир марта юборилганда ҳеч қандай зарар етказмайди, бироқ катта дозада ёки узоқ вақт давомида қўлланилганда оғир оқибатларга олиб бориши мумкин.
Кейинги вақтларда заҳарли моддаларни қўллаш одат тусига кириб бормокда. Алкогол ана шундай энг кўп тарқалган моддалардан биридир.
Заҳарланиш психозлари, шунингдек касбга хос (тетраэтилқўрғошин, антифриз, симоб, маргимуш, фосфорорганик ва бошқа бирикмалар) заҳарланиш заминида ҳам ривожланиши мумкин. Даволаш туфайли пайдо бўладиган заҳарланиш психозлари атропин, акрихин, барбитуратлар ва баъзи психотомиметик воситалардан келиб чиқиши мумкин. Психиатрлар амалиётда кўпроқ сурункали заҳарланиш оқибатларига дуч келадилар.
Кўпчилик кимёвий моддалар заҳарли хоссаларга эга бўлганлиги учун улар келтириб чиқарган заҳарланиш руҳий бузилишларнинг умумий хусусиятларини, уларнинг ўзига хос томонларини ўрганиш билан аниқланади.
-
Бонгеффернинг таълимотига мувофиқ ҳамма экзоген психозлар, шунингдек заҳарланиш психозлари ҳам, инфекцион психозлар ҳам психотик реакциянинг табиатига қараб эмас, балки фақат уларни келтириб чиқарган этиологик омилларнинг хусусиятларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бироқ Крепелин инфекцион психозларнинг заҳарланиш психозларидан етакчи психотик синдромининг табиати ва структураси билан фарқ қилишига аҳамият берган. Инфекцион делирий онгнинг қаттиқ бузилиши, лекин галлюцинатор кечинмалар системасига сиғмайдиган ўзуқ-юлуқ кечинмалар билан боради, заҳарланиш делирийси эса онгнинг унча бузилмаслиги ва бемор ўрганиб қолган мавзудаги тасаввурий галлюцинациялар билан кечади.
17 - Б О Б
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ВА МИЯ ИНФЕКЦИЯЛАРИДА КУЗАТИЛАДИГАН РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАР
Ўткир юқумли касалликлардаги руҳий бузилишлар
Ҳар хил юқумли касалликлар руҳий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Инфскцион касалликларда руҳий ўзгаришларнинг бир гуруҳи—симптоматик инфекцион психозлар асосан умумий юқумли касалликларда пайдо бўлади. Бу руҳий ўзгаришлар у ёки бу инфекциои кассаллик аломати ҳиеобланади. Юқумли касалликларда учрайдиган психозларнинг иккинчи гуруҳига менингит, энцефалит, менинго-энцефалит ва лептоменингитлар (арахноидитлар) киради. Бу ҳолатларда марказий нерв тизимининг инфекцияси вирус ёки микроб билан бевосита заҳарланиш оқибатида пайдо бўлади.
Юқумли касалликлардаги руҳий бўзилишлар турли-туманлиги билан ажралиб туради. Ушбу юқумли йнфекциялар марказий пери тизимига қаттиқ таъсир қилиб, мияда ўткир руҳий бузилишларпи — психозларни келтириб чиқаради. Инфекция мияни заҳарлаганда, «интракраниал инфекция» деб номланган касаллик вужудга келади. Инфекция психозлари асосида онг бузилиши синдромлари: галлюциноз, астеник ва кар-соқов синдромлари каби экзогеи турдаги реакцияларга кирадиган ҳар хил психопатологик жараёнлар намоён бўлади.
УМУМИЙ ВА ИНТРАКРАНИАЛ ИНФЕКНИЯЛИ ПСИХОЗЛАР
1. Делирий, аменция, ташқи оламдан узилиш, тутқаноқсимон (ўзгаришлар) қўзғалишлар, онейроид каби синдромлар билан ўтадиган транзитор психозлар шак-
лида;
-
Галлюциноз, галлюцинатор-параноид ҳолати, апатик ступор, конфабулез каби онгнинг бузилишисиз кечадиган чўзилиб кетгаи психозлар шаклида;
-
Корсаков, психоорганик синдромлар билан тавсифланадиган марказий нерв тизими органик зарарланиши белгилари билан ўтадиган руҳий бузилишларнинг қайтмас шаклида намоён бўлади.
Транзитор психозлар деб номланадиган касалдикнипг турлари ўзидан кейин асорат қолдирмайди ва ўтиб кетади.
Делирий — айниқса болалар ва ёшлар орасида учрайдиган, организмга тушган инфекцията марказий нерв тизими сезгирлигининг энг кенгайган туридир. Инфекцион делирийда бемор онгсиз, ташқи оламга фарқсиз бўлиб, шунинг асосида қўрқув, кузатув тафаккури, кўрув-иллюзор ва галлюцинатор ташвишланиш юзага келади. Делирий кечга томон кучайиб кетади. Беморлар ёнғин, бузилишлар, ўлим, бахтсиз ҳодисалар саҳнасини кўрадилар. Юриш-туриши ва нутқи галлюцинатор васвасалар остида бузилади ва айниқса қатор органларида оғриқ сезади. Беморда иккиланиш белгиси симптоми, яъни унинг ёнида доим ўз акси юргандек сезилади.
Делирий бир неча кундан кейин ўтиб кетади, бироқ ўтган кунларининг маълум қисми ёдида қолади. Баъзи ҳолларда делирий оғир ўтиши ва ўлим билан тугаши мумкин.
Аменция — бу тез-тез учраб турадиган, инфекция таъсирида юзага келадиган ташқи оламга муносабатнинг ва шахснинг бузилиши билан ўтадиган онгнинг чуқур туманлашишидир. Асосан бу оғир соматик ҳолатларда юзага келадиган жараёндир. Бунда онгнинг бўзилиши, қўққисдан пайдо бўладиган психомотор қўзғалишлар, галлюцинациялар, боғлиқсиз майллар ва ўзини йўқотиб қўйиш ҳоллари бўлиши мумкин. Бемор тартибсиз, мақсадсиз ҳаракатлар қилиши, узоқларга қочиб кетгиси, деразадан ўзини ташлагиси келади. Бу хил беморларни назорат остига олмоқ жоиздир. Улар овқат емайдилар ва натижада тез озиб кетадилар. Баъзан клиник манзарасидаги аменция делирий билан алмашиниб туриши мумкин.
Инфекцион психозлар астения билан алмашиниб туриши натижасида бемор кўп йиғлайдиган, бўшашган, товуш ва ёруғликка чидамсиз бўлиб қолади.
Чўзилиб кетган психозлар. Қатор умумий юқумли касалликлар ёмон вазиятларда чўзилиб кетиши ёки сурупкалн кечишга айланиб қолиши мумкин. Бу хил беморларда иамоён бўладиган руҳий бузилишлар, касаллик бошиданоқ оралиқ синдромлар билан ўтади. Юқорида айтиб ўтилганидек психознинг бу шакли ҳам қайтар жараёндир. Улар узоқ астениялар билан тугайди. Бу психозлар клиник манзараси ҳам ўзгарувчандир. Муносабат васвасаси, заҳарланиш ҳамда депрессии васваса ҳолати, ўзини улуғлаш тафаккури, сергаплик кайфи чоғлик яъни маниакал-эйфорик ҳолат билан алмашинади. Кейинчалик кузатув, ипохондрик васвасалари, галлюцинация билан алишиш пайдо бўлади. Конфабуляция бу шаклда ҳам учрайди. Бу шаклдаги барча психопатологик бузилишлар сезгирлиги пасайган астеник синдромлар ҳамда депрессив-ипохондрик бузилишлари билан биргаликда кечади.
Қайтмас руҳий бузилишлар бу хил патологии жараёнлар асосида Корсаков ва психопатологии синдромлари клиник маизараси билам юзага чиқадиган асоратлар бош миянинг органик зарарланиши билан ифодаланади. Булар қайтмас табиатга эга бўлиб, бош миянинг зарарланиши билан борадиган умумий ёки интракраниал инфекциялардир.
Қатор юқумли касалликлар ташхисида маълум аҳамият касб этган руҳий бузилишлар ўзига хос томонларга эга. Баъзи юқумли касалликларда руҳий бузилишлар кўпроқ масалан тошмали тифда, безгак касаллигида, баъзиларида камроқ ёки умуман бўлмайди. Мисол тариқасида безгак ва бошқа қатор юқумли касалликлардаги руҳий бузилишларни кслтирамиз.
Бу касалликнинг оғир шаклларидан бири тропик бсзгакдир. Плазмодиум. фалцифорум билан чақириладиган касаллик мия зарарланишини кўрсатадиган қатор аломатлар билан боради. Бундай ҳолларда касаллик безгакнинг церебрал шаклига киритилади. Бундай руҳий бузилишлар доим бўлади, бироқ неврологик аломатлар доим бўлмаслиги мумкин. Церебрал безгакнинг коматоз ва апоплектик турлари жуда хавфлидир.
Онгнинг бузилиши секин-аста ёки жуда тез юзага чиқади, яъни тамоман соғлом одам кўққисдан хушидан кетиб қолади. Баъзан бу хил ҳолларда қуёш уриши ёки инфарқт ҳақида фикр юритилади. Бундан ташқари, бемор иссиғи доим ҳам кўтарилавермайди. Улар бир неча соат ичида ўлишлари мумкин. Кўпроқ коматоз ҳолатида бемор иссиғи чиқиши, боши оғриши, бўшашиши, мускулларида оғриқ иштахасининг йўқолиши ёки фақат қаттиқ бош оғриши мумкин. Кома кўпроқ делирийдан кейин, баъзан эса тутқаноқ ҳуружидан кейин пайдо бўлади. Церебрал безгак кўринишларидан бири тиришиш синдромларидир. Бу касалликни ташхислашда энса мускулининг қотиш белгилари асосий бўлиб ҳисобланади. Клиник манзараси кўз мускулларининг фалажлиги, моноплегия, гемиплегия, ҳаракат координациясининг (уйғунлиги) бузилиши, гиперкинез ва бош мия суяги нервлари зарарланиш аломатлари билаи тўлдирилади.
Коматоз шаклининг оқибати анча мураккабдир. Бундан ташқари, церебрал безгакда аменция ҳам келиб чиқиши мумкин. Безгак психозлари бир неча кун ва ҳатто ҳафталаб давом этади.
Скарлатинадаги руҳий бузилишлар таснифи касаллик шакллари ва кечишига боғлиқ. Касаллик енгил шаклининг иккинчи куниёқ уйқучанлиқ бушашганлик, ёмон кайфият кабиларни ўз ичига олган астеник аломатлар келиб чиқади. Болаларда учрайдиган ўрта ва оғир шаклларининг 3-4- кунларида эса ташқи оламдан ўзилиб қолиш ҳам қўшилади. Беморлар саволларга қийналиб тушунишади ва қисқа танаффусдан сўнг жавоб бера олмайдилар. Тез ўқилган
гапларни эслаб қолмайдилар ва тез чарчаб қоладилар. Скарлатинанинг оғир шаклларида делирий ва
онейроид кўринишлардаги психозлар келиб чиқади. Бунда, психоз тез-тез кайфиятнинг ўзгариши билан борадиган тўлқинсимон кечадиган бўлади. Камқувват, тез-тез оғриб турадиган касалманд болаларда скарлатинанинг атипик шакли 4—5 ҳафтада юзага келади. Клиник манзарасида вақти-вақти билан кучайиб турувчи галлюцинация билан онейроид психозлар кўпроқ учрайди. Галлюцинация фантазия табиатида бўлиб, бемор фаолиятсиз бўлади ва психоз астеник
ҳолат билан тугайди. Болаларда астеник бузилишлар скарлатинадан кейин невротик реакцияларнинг ҳосил бўлишида алоҳида ўрин тутади. Скарлатинанинг заҳарланиши, тошмали шакллари бош миянинг энцефалит ва менингит кўринишидаги, органик заҳарланишдаги каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолатларда тутқаноқсимон синд-
ромлар, хотиранинг пасайиши, бемор шахсиятида ўзгаришларни кузатиш мумкин. Мия шишиши билан борадиган скарлатинанинг заҳарланиш шаклида кома юз бериши мумкин. Тошмали шакли эса касалликнинг 3—5 хафтасида гемиплсгия ва мия қон томирларининг эмболияси билан асоратланиши мумкин. Кўпинча скарлатинадаги руҳий бузилишлар охири яхшилик
билан туга йди.
Инфекшюп руҳий бузилишлар бош мия органик касалликлари билан қиёсланади.
Сарамасда (рожа) руҳий бузилишлар кам учайди. Бўлар ҳам ўткир, яъни транзитор ва чўзилган, қайтмас психозларга бўлинади. Руҳий бузилишлар клиник манзараси инфекциянинг кечиш жараёни, умумий соматик ва маҳаллий кўринишлар даражаси ҳамда йирингли инфекция жойлашган ўрнига боғлиқ.
Касалликнинг ўткир кечишида абортив кўринишдаги транзитор психозлар кузатилади. Сарамаснииг чўзилган кечишида аментив ҳолат юзага келади. By синдром қисқа вақтли эйфория билан гиперманиакал ҳолатдан кейин содир бўлади. Чўзилган кечишида онг бузилишига боғлиқ бўлмаган психозлар кузатилади.
Сарамасда оралиқ психопатологик синдромлардан астено-депрессия, астено-ипохондрик, гипоманиакал ҳолатлар учрайди, флегмоналарда келиб чиқиши мумкин бўлган оғир кечишда кататоформ ҳолат бўлади.
Сарамаснинг оқибати яхшилик билан тугайди. Инфекцион психозларнинг сарамас турида шизофрения, маниакал-депрессив психозлар билан қисёланади.
ТОШМАЛИ ТИФ
Касалликнинг бошланишида астеник кўринишлар, ҳолсизлик, апатия, баъзан эса депрессия кузатилади. Бу даврда камдан-кам ҳолларда делириоз синдром (инициал делирий) келиб чиқади. Кўпчилик беморларда юқори ҳарорат остида руҳий ўзгаришлар кузатилади. Ўткир ҳаракат қўзғалувчанлиги яққол сезги, кўрув, баъзан эшиув галлюцинациялари билан тавсифланади. Му-раккаб галлюцинатор кечинмалар эса саҳнасимон манзара билан тавсифланади. Беморлар тасаввуридаги душманларидан қутўлиш учун қочишга, деразалардан сакрашга, ўзига тан жарохати етказишга ҳаракат қиладилар.
Кўпинча ипохондрик васвасалар тифда танада ҳар хил сезгилар билан кечади. Тошмали тифда В. А. Беляровский таъбирича «шахснинг иккиланиш васвасаси» (бред двойника) кузатилади. Бунда беморнинг ҳаёдида, ўрнида яна кимдир ётгандек туюлади. Ўша кимдир бемор билан боғланган ёки шахсан ўзидек туюлади. Ваьзида танасида янги қисмлар пайдо бўлгандек туюлади ва бу
яиги қисмлар ёқимсиз ва оғриқли сезгига эга бўлади. Бу касалликда вестибуляр бузилиш кузатилади ва ҳаракат, тушиш ва учиш сезгилари юз беради. Юқори ҳарорат кўтарилиши даврида онгнинг чуқур бузилиши натижасида ўсиб борувчи адинамия олиб келади. Постинфекцион астения фонида ҳарорат тушгандан сўнг баъзида резидуал васваса кузатилади. Бу даврда 1—2 ҳафта давом этувчи экспансив конфабулятор синдром келиб чиқади: беморлар ўзларини ҳамма нарсага кодирдек, жасорат кўрсаттандек, катта бойлик эгаси деб ҳисоблайдилар. Бу ҳолатга улар танқид билан қарайдилар, лекин ўзларининг касал эканликларини эслашади. Баъзи беморларда тўзалиш даврида бирданига делирий ёки аментив ҳолат, баъзида менингиал кўринишлар, бульбар аломатлар, дизартрия ва фонациянинг бузилиши кузатилади. Бу кўринишлар комага ва ўлимга олиб келади.
ҚОРИН ТИФИ ВА ПАРАТИФЛАР
Бошланғич даврида беморларда сўлғинлик, иштирок-сизлик, тормозланиш кузатилади. Баъзида ҳарорат кўтарилгунча инициал делирий маниакал қўзғалиш типи билан кечади. Бундай беморга ташхисни руҳий «касақликлар шифохонасида» қўйилади. Қорин тифининг бу шакли жуда оғир кечади, баъзан улим билан тугайди. Ўткир даврида иситмали делирий кузатилади. Бу аментив ҳолат ҳисобланади.
Тўзалиш даврида баъзида резидуал васваса, кўпинча эса постинфекцион ҳолсизликнииг оғир формалари ривожланади. Худди тошмали тиф сингари беморлар мадорсиз, қўзғалувчан бўлади. Баъзан эйфория, амнестик синдром кузатилади.
Кайталама тиф — бу инфекциои касаллик ўта юқори хуруж билан, баъзида маниакал кўринишли делирийни келтириб чиқаради. Яққол руҳий ўзгаришлар сезилмайди.
Достарыңызбен бөлісу: |