INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
«GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONS 2020: CENTRAL ASIA»
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, FEB-MARCH 2020
169
Қўлланилиш жиҳатидан кўламдорлигига қарамай, магик реализм айнан бадиий
адабиёт йўналишида ўзининг том маънодаги чўққисига кўтарилди. Магик ва фантастик
унсурларнинг асар ичига, асар қаҳрамонлари руҳиятига сингиб кетиши, рамзларга тез-тез
мурожаат этиш, фольклор элементларининг мавжудлиги, инсоний эҳтиросларнинг
батафсил ёритилиши, асарнинг очиқ финали китобхонга фантастик ёки одатий дунёнинг
қурилишида нима ҳаққоний ҳамда мувофиқроқ эканлигини баҳолашга имкон
қолдирилиши, ўтган замон ҳозирги
замон билан, физик борлиқ мистик борлиқ билан
қарама-қарши муносабатда бўлиши, воқеаларнинг альтернатив нуқтаи назардан юзага
келиши, яъни ҳикоячи овозининг учунчи шахсдан биринчи шахсга кўчиши, сабаб ҳамда
оқибатнинг ўзаро ўрин алмашиши... Кўпдан-кўп бу хусусиятлар Европада буюк рус адиби
Михаил Булгаков, серб ёзувчиси Горан Петровичга, Лотин
Америкасида эса кубалик
Алехо Карпентьер, гватемалалик Мигель Анхель Астуриас, аргентиналик Хулио
Кортасар, мексикалик Хуан Рульфою Карлос Фуэнтес, ва албатта, колумбиялик Габриэль
Гарсия Маркесларга улкан шуҳрат олиб келди. Улар ижодида Бонтемпелли тили билан
айтганда, икки реалликдан – ички ва ташқи реалликдан иборат инсон дунёси
акс этиб,
бунда “реал олам” ҳамда “тасаввур олами” ўзаро уйғунлашди. XX асрнинг ушбу қўш
дунёдан тузилган мураккаб, пажмурда қиёфасини эса сиру жумбоқлар, саргузаштлар
тасвирисиз, янги асотиру афсоналар яратмай (аниқроғи, эски афсоналарни бадиий
жиҳатдан қайта ишламай) туриб, “чизиб” бўлмасди.
Сеҳр-жоду ва илмий фантастика билан боғлиқ воқеалар асар ғоясини очишда катта
ўрин тутувчи бундай адабиёт намуналари улуғ адиб михаил Булгаков ижодида салмоқли
мавқега эга. 20-йиллар Совет Россиясининг ҳаққоний манзараси чизилган “касофат
тухумлар” қиссаси шу ҳиҳатдан эътиборга молик. Ҳокимият дунёни бутунлай ўзгартириш
даъвоси билан чиққан большевиклар қўлига ўтганига унча кўп вақт бўлмаган давр... Бир
ёқда қаҳатчилик, иккинчи ёқда сиёсий зулм, зўравонлик... Хуллас реал ҳаётнинг аччиқ
манзараси. Бир томонда оддий халқ ўз турмуш ташвишлари билан банд, иккинчи томонда
эса профессор Персиков қандайдир қизил нуру унинг ёрдамида
хориждан келтирилган
тухумларни сунъий тарзда очиш борасидаги илмий тадқиқотлари билан машғул.
Тасодифан шу тухумлар оддий тухумлар билан алмашиб, Смоленск губерниясидаги бир
совхозга бориб қолади. Рокк исмли бир давлат хизматчиси бутун республикани товуқ
гўшти билан таъминлаш мақсадида Персиков кашф этган ўша нур ёрдамида тухумларни
ғайритабиий йўсинда очтиради. Оқибатда тухумлардан жўжа эмас, баҳайбат ва даҳшатли
илончалар, туяқушлар, тимсоҳлар ёриб чиқиб,
одамларни ғажиб ташлайди, ямламай
ютади. Бу фожиа хабари атрофга яшин тезлигида тарқалиб, Москванинг одатий ҳаётини
издан чиқаради. Даҳшатли мутантлар билан жанг қилишга, уларни қириб ташлашга ҳатто
жанговар қўшин ҳам ожиз эди... Фақат эрта тушган қаҳратон совуқгина тропик
махлуқларнинг ваҳшатли юриши ҳамда кўпайишига чек қўйди. Булгаковнинг мазкур
фантастик воқеани тасвирлашдан мақсади нима эканлиги ўқувчи учун қизиқ, албатта.
Агар тарихга диққат билан эътибор қилсак, рус заминига ёпирилган балою офатлар
йўлига аёз, қаҳратон, тўғрироғи, табиат кучлари ғов бўлганлигини кўрамиз. Жаҳонгир
Наполеоннинг 1812 йилги босқинини ҳам, иккинчи жаҳон уруши чоғи гитлерчилар
ҳамласини ҳам даф қилишда шу омилнинг анча-мунча рол ўйнаганлиги ҳақиқат. “Касофат
тухумлар”да эса бунга ўхшаш ҳодисаларнинг магик талқиндаги бир кўриниши акс этган.
Демак, одамзоднинг билиб-билмай қилган хатоларини она табиат тузатади. Бандаларнинг
дарду аламларини ҳам Яратганнинг ҳзи аритади.
Бироқ қиссадан чиқувчи асосий ҳисса эмас. Гап шундаки, Ғарбда пайдо бўлган,
инсон ҳурлигига қарши қаратилган ғайриинсоний ғоялар – марксистик, коммунистик
дунёқараш айнан Шарқда – қолоқ россияда амалиётда синаб кўрилди. Мағрибга нисбатан
тараққиётда анча орқада бўлган россияга марксизмнинг “экспорт”
қилингани чет элдан
келтирилган касофат тухумлар образи орқали уста адиб томонидан юксак маҳорат билан