Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш


-Мавзу. Электрон генераторларнинг ўлчов асбоблари



бет4/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18

18-Мавзу. Электрон генераторларнинг ўлчов асбоблари


Синусоидал тебранишли электрон генераторлар. Аррасимон кучланиш генераторлари, электрон осцилограф, электрон вольтметрлар.элекрониканинг автотранспорт техникаси ривожланишидаги истиқболи.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.

1.Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Тошкент-Ўзбеккистон-1997й.

2.Таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси конуни.Тошкент-1997й.

3.И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида” хавфсизликка тахдид баркарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.1997й.

4. И.А.Каримов баркомол авлод Ўзбекистон тарраққиётининг пойдевари.Тошкент-1997й.

5. Каримов А.С, Мирхайдаров М.М, Шоякубов Ғ.М, Абдуллаев Б.А,Блейхман С.Г «Электротехника ва электроника асослари» Тошкент: Ўқитувчи, -1995й.

6. Ф.Е.Евдакимов «Умумий электротехника асослари» Тошкент: Ўқитувчи -1995й.

7.Турдиев. М “Электротехника ва электроника асослари”: -Тошкент, Ўқитувчи, 2002й.

8. Якубов.М. Электротехниканинг назарий асослари ва электр ўлчамлари. : Тошкент, Ўқитувчи-2002й

9. У.Ибрагимовт «Электр машиналари» Тошкент, Ўқитувчи-2002й

10.М.Мирзарахимов .Т.Усмонов “Электр радио-ўлчашлар ва метрология асослари” Тошкент, Ўқитувчи-2003й

11.С.Ф.Амриев.М.С.Ёқубов.Н.ҒЖабборов «Электр ўлчашлар» Тошкент -2004й

12.С.Мажидов «Электр машиналари ва электрт юритмалари» Тошкент -2005й.

13.Қ.Одилов. Умумий электротехника ва электроника асослари(лотин). –Тошкент: Илм-зиё- 2005й.


ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНТЕРНЕТ

САЙТЛАРИ.
1.http://www.set-svl.narod.ru/

2. http://www.tchno.edu.ru/

3 http://opi.nuu.uz/books/2000eletr/dos

4. http://www.uzvip.uz/dowhioad/php id=940

5 htpp:// www. Nammpi.uz/index.php?option=com…view…id…

6.htpp// www.library.tuit.uz/skanir_knigi/,book/tzn//eletr6/htm

7.htpp//www.ziyonet.uz/uzc/library/searchby/library/search_query/…/660.

8. htpp:// tbs-group.uz/uz/info/106-elektr_dvigatellar/index.html.

9. http://library.tuit.uz/skanir_knigi/book/ezn/elektr3.htm

10.htpp:/lib.tuit.uz/…/uzk_ radiotexnik _qurilmalarning elektr ta’minot

11. htpp:// nukarm.ts6.ru/? Ma’ruza matnlar

12. htpp://lib.tuit.uz/books/maruzalar/uzk_elektronika.pdf

КОНТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР

ТЕХНОЛОГИЯСИ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ

Тузувчилар: Ж. Р. Кульмухамедов Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК директори


С. О. Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК ўқув ишлари бўйича

директор ўринбосари

А. И. Сатипов Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК “Умумтаълим фанлари”

кафедраси ўқитувчиси

Тақризчилар: З.Х.Алимова Тошкент автомобил

йўллари институти доценти


О. Магрупов 18-сонли автотранспорт

корхонаси, доцент



Фаннинг мақсади ва вазифаси


Фаннинг мақсади: «Конструкцион материаллар технологияси» фани моҳияти, кенг қўлланиладиган металлар, қотишмалар ва нометалл конструкцион материалларнинг олиниш асослари, уларнинг хоссалари, совуқлайин ва иссиқлайин ишлов бериш, шунингдек машинасозлик технологияси асосларини илмини ўзлаштириш кўзда тутади.

Кўникмалар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:

  • металлар ва қотишмаларнинг тузилиши ва хоссаларини билган ҳолда улардан енгил, юқори сифатли, арзон маҳсулотлар (деталлар) тайёрлаш технологиясини эгаллаш;

  • пайвандлаш жараёнида, унумли юқори самарадорлиги ва сифатли пайванд чок ҳосил қилувчи пайвандлаш усулларидан фойдаланиш;

  • металларни босим билан ишлов беришда уларнинг хоссаларидан келиб чиққан ҳолда иссиқлайин ва совуқлайин ишлов бериш;

  • металларни кесиб ишлов беришда кесиш элементлари ва усулларидан унумли фойдаланиш.

Билимлар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:

қора ва рангли металлар металлургияси, металшунослик асослари, пластмассалар, қуймакорлик, босим билан ишлаш, пайвандлаш, кесиш ва кавшарлаш, металларни кесиб ишлаш ва дастгоҳларнинг умумий тузилиши, турлари ва ишлатилиши.



Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жихатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги.

Ушбу фанни ўзлаштириш учун математика, физика, кимё фанларини, шунингдек техник механика, умумий электротехника ва электроника асослари каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади.

Ўқувчи кимёвий элементларнинг тузилиши ва хоссаларини билсагина автомобиль деталларини нима учун турли хил металл қотишмаларидан тайёрланганлигига баҳо бера олади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштиргандан сўнг ўқувчи «Конструкцион материаллар технологияси» фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялари бўйича

тавсиялар.

Бугунги кунда Республикамизда металлургия саноати борган сари олға ривожланмоқда ва шу билан бирга автомобилларнинг конструкцияси мураккаблашиб бормоқда. Автомобиль двигател деталлари турли хил металл қотишмаларидан тайёрланади, уларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас. Қуйида ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:

- умумтехникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини кўрсатиш билан, машқлар ва амалий машғулотлар, бу машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим;

- « Конструкцион материаллар технологияси» фанидан дарс беришда металларга оид барча кўргазмали қуроллар (актив, пассив), унинг турлари бўлиши лозим;

- таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан-слайдлар, кинофильмлар, электрон доскалар (STAR BOARD электрон доска),шахсий компьютер ҳамда уларнинг дастурларидан фойдаланиш тавсия этилади;

Ушбу фанни ўтишда дарс беришнинг замонавий усулларидан “Муносабат технологияси ” методини татбиқ этиш мақсадга мувофиқ. Машғулот бошида ўқитувчи ўқувчиларни машғулотни ўтказиш тартиб қоидалари ва унга қўйилган талаблар билан таништиради ва “Яхши ташкил қилинган тарбия, ҳар бир инсонни ҳаётнинг асосий учта омилига –фуқаролик, ишчи-ходим, оилапарвар бўлишга тайёрлайди” деган фикрни ўртага ташлайди.


Фаннинг мавзуий тақсимланиши



Бўлим ва мавзулар номи

Аудиториядаги ўқув юкламаси, соатларда

Мустақил иш



Жами

Назарий

машғулот


Амалий

машғулот


Лаборатория

ишлари


Семинарлар

Курс иши

I Бўлим. қора ва рангли металлар ишлаб чиқариш



Кириш.Чўян ва пўлат ишлаб чиқариш

1

1


















Рангли металл ишлаб чиқариш

1

1
















II Бўлим. Металлшунослик асослари



Металларнинг тузилиши, хоссалари ва синаш усуллари

2




2















Қотишмалар назарияси хақида маълумот

2

2


















Пўлатларни термик ишлаш

2




2















Пўлатга кимёвий термик ишлов бериш.

қаттиқ қотишмалар.



2

2


















Рангли металл қотишмалари. Металлар коррозияси ва унга қарши кураш.

2

2
















III Бўлим. Пластмассалар



Пластмассанинг ишлаб чиқариш ва қўлланиши.

2

2



















I, II, III бўлим буйича назорат иши






















IV Бўлим. қуймакорлик



Бир марталик қолипларда қуйма олиш. қуймакорликнинг махсус усуллари. Металл қолипларда қуйма олиш.

2




2













V Бўлим. Металларни босим билан ишлаш



Умумий маълумотлар. Прокатлаш, пресслаш, чЎзиш. Металларни босим билан ишлаш тўғрисида маълумот.

2

2
















VI Бўлим. Пайвандлаш



Электр ёйли пайвандлаш. Электроконтакт пайвандлаш.

2

2


















Қоплашнинг механизациялашган усуллари газ билан пайвандлаш ва кесиш. Металларни қалайлаш.

2

2
















VII Бўлим. Металларни кесиб ишлаш ва металл қирқувчи дастгоҳлар



Кесиш элементлари ва кескич геометрияси

2




2















Металларни кесиш тўғрисида маълумот. Металл кесиш дастгоҳлари. Металл қирқиш дастгоҳларини типовой механизмлари.

2

2


















Токарлик дастгоҳлари гуруҳлари

2




2















Пармалаш, зенкерлаш, разверткалаш. Фрезерлаш жараёни, фрезерлаш дастгоҳлари

2

2


















Рандалаш жараёни. Рандалаш ва ўйиш дастгоҳлари. Протяжкалаш (сидириш).

2

2


















Жилвирлаш дастгохлари. Металларга электрик усулда ишлов бериш.

2

2


















Металларга механик ишлов бериш технологик жараёнини автоматлаштириш. Тиш қирқиш жараёни.

2

2


















Механик ишлов бериш учун технологик жараён тузиш.

2

2



















IV,V,VI,VII бўлим буйича назорат ишлари

























Жами

40

30

10










19
Фаннинг мазмуни.

Кириш.

«Конструкцион материаллар технологияси» фанининг мақсади ва вазифалари. Металларни ва металмас материалларини халқ хўжалигидаги аҳамияти. Металлургия саноати тўғрисида қисқача маълумот.



I бўлим. Қора ва рангли металлар ишлаб чиқариш

1-мавзу. Чўян ва пўлат ишлаб чиқариш
Чўян тўғрисида тушунча. Чўян таркибига кирувчи кимёвий қўшилмалар ва уларни хоссасларига таъсири. Чўян олиш учун хом ашё. Темир рудалари, ёқилғи ва флюслар тўғрисида маълумот. Домна печи тузилиши. Домна печи маҳсулоти. Печнинг фойдали ҳажмидан фойдаланиш коэффициенти.

Пўлат ишлаб чиқариш. Пўлат ҳақида тушунча.

Пўлатни чўяндан кимёвий тузилиши ва хоссаси бўйича фарқи.

Пўлат олиш усуллари: конвертор, мартен печи ва электропечлар.

Ҳар бирининг афзаллик ва камчилик томонлари. Пўлатларни қуйиш усуллари. Узлуксиз қуйиш афзаллиги. Сокин ва қайнайдиган пўлат тўғрисида маълумот.

2-мавзу. Рангли металларни ишлаб чиқариш

Рангли металлар ва уларнинг қотишмалари. Рангли металларни ишлаб чиқариш. Рангли металлургияни ривожлантириш йўллари.



II бўлим. Металлшунослик асослари

3-мавзу. Металларнинг тузилиши, хоссалари ва синаш усуллари

Металлшунослик фани асослари. Металларнинг кристалл панжаравий тузилиши. Металларда аллотропик ўзгаришлар. Соф темирни қизиши ва совуш эгри чизиғи. Металларни физик, кимёвий, механик ва технологик хоссалари. Машина деталларини тайёрлашда уларни синаш, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси, қаттиқликка синаш, зарбий қовушқоқликка синаш. Металл қотишмаларни замонавий анализ қилиш усуллари.



1-Амалий иш.

Металлар қаттиқлигини Бринелл ва Роквелл усулида синаш.



4-мавзу. Қотишмалар назарияси ҳақида маълумот

Темирнинг углерод билан қотишмаси, қотишма тушунчаси.

Қотишма турлари: механик аралашма, қаттиқ эритма ва химиявий бирикма. Пўлат ва чўянни ташкил этувчилари. Темир-цементит диаграмаси ва уни таҳлили.

2- Амалий иш.

Пўлат ва чўян микроструктурасини микроскопда тайёр шлиф бўйича ўрганиш.



5-мавзу. Пўлатларни термик ишлаш

Термик ишлашнинг моҳияти. Термик ишлашда металларни структураси ва хоссаларини ўзгариши. Аустенитни ҳар хил тезликда совутганда ҳосил бўладиган структуралар. «Темир-цементит» диаграммаси бўйича қиздириш температурасини аниқлаш. Термик ишлашни асосий турлари: юмшатиш, нормаллаш, тоблаш ва бўшатиш.

Тоблаш технологияси. Совутувчи муҳит. Тоблаш вақтида ҳосил бўладиган нуқсонлар. Бўшатишни моҳияти. Турлари.

3-Амалий иш.

Пўлатни тоблаш ва бўшатиш.



6-мавзу. Пўлатга кимёвий термик ишлов бериш.

Қаттиқ қотишмалар

Кимёвий-термик ишлов бериш моҳияти. Асосий турлари.

Цементитлаш. Цементитлашдан мақсад, карбюратор ёрдамида цементитлаш. Нитроцементит. Газ билан цементитлашни афзаллиги, камчилик томонлари. Пўлатни азотлаш. Азотлаш жараёни. Азотланган қаватини тузилиши ва хоссалари. Пўлатни цианлаш. Цианлашни афзаллик ва камчилик томонлари. Диффузион металлаш тўғрисида тушунча, кимёвий–термик ишлашда техника хавфсизлиги.

Легирланган пўлатлар. Легирловчи элементларни пўлатнинг хоссасига таъсири. Легирланган пўлатларни кимёвий таркиби, микроструктураси ва вазифасига кўра турлари. Легирланган пўлатни маркалари. Автомобилсозликда ишлатилиши. Легирланган автомо-билсозлик пўлатлари, маркалари. Тез кесар пўлатлар.

Қаттиқ қотишмаларни олиниши. Металлокерамик қаттиқ қотишмаларни таркиби, хоссаси ва маркалари. Ишлатилиши соҳаси. қуйма қаттиқ қотишмаларни тўғрисида маълумот.

7-мавзу. Рангли металл қотишмалари. Металлар коррозияси

ва унга қарши кураш
Мис ва унинг қотишмалари. Соф мис тўғрисида маълумот.

Латун ва бронза, хоссалари, маркалари ва автомобилсозликда қўлланиши. Алюминий ва унинг қотишмалари. Алюминий қотишмаларнинг автомобилсозликда ишлатилиши. Антифрикцион қотишмалар. Кимёвий таркиби, хоссалари. қалай, рух, қўрғошин асосидаги антифрикцион қотишмалар. Уларни макалари ва автомобилсозликда ишлатилиши.

Коррозия моҳияти коррозиянинг иқтисодий томондан зарари. Коррозия турлари, кимёвий ва электрокимёвий. Металларни коррозиядан сақлаш усуллари.

III бўлим. Пластмассалар

8-мавзу. Пластмассанинг ишлаб чиқариш ва қўланиши

Пластмассанинг таркиби, хоссалари. Машинасозликда пластмассанинг аҳамияти. Пластмассани афзаллик ва камчилик томонлари. Хоссалари ва ишлатилиши, соҳаси.



I, II, III бўлимлар бўйича назорат иши.

IV бўлим. Қуймакорлик

9-мавзу. Бир марталик қолипларда қуйма олиш. қуймакорликнинг махсус усуллари. Металл қолипларда қуйма олиш

Қуймакорликни вазифаси ва моҳияти. Бир мароталик қолипларда қуйма олиш. Модель ва уни вазифаси. Стерженларни вазифаси. Формовка қилиш учун матераллар, қўлда ва машинада формовка қилиш, қуйиш системаси. Метални суюқлаштириш учун агрегатлар. Қуйма деталларни автомобилсозликда ишлатилиши.

Марказдан қочма усул, босим остида қуйиш, суюқланувчан моделлар ёрдамида ва қабариқ қолипларда қуйма олиш. Хар бир усулни афзаллик ва камчилик томонлари. Қуймакорликни механизациялаш ва автоматизациялаштириш.

V бўлим. Металларни босим билан ишлаш

10-мавзу. Умумий маълумотлар. Прокатлаш, пресслаш, чўзиш.

Металларни босим билан ишлаш тўғрисида маълумот

Металларни пластик деформацияси. Босим билан ишлашда иссиқлик режими.прокатлаш. прокатлаш турлари. Чўзиш ва иш жараёни. Чўзиш схемаси. Пресслаш ва иш жараёни. Прокатлаш, чўзиш ва пресслаш билан олинадиган маҳсулотлар.

Болғалаш ва штамповкалаш. Болғалаш ва уни моҳияти. Ишлатиладиган асбоблар. Болғалашнинг афзаллик ва камчилик томонлари. Ишлатилиш сохаси. Иссиқ ва совуқ ҳолда штамповкалаш, ишлатиладиган жиҳозлар. Штамповкалар, афзаллик ва камчилик томонлари. Пластмассаларни босим билан ишлатишни автомобилсозликда қўлланиши.

VI бўлим. Пайвандлаш

11-мавзу. Электр ёйли пайвандлаш. Электроконтакт пайвандлаш

Электр ёйли пайвандлашнинг моҳияти. Н.Н.Бенардос ва Н.Г.Славяновларнинг хизмати. Электр ёйи ва унга таъсир этувчи факторлар. Пайвандлаш жиҳозлари (ўзгармас ва ўзгарувчан ток учун), электрод турлари ва тузилиши. Деталларни пайвандлашга тайёрлаш, ток кучини аниқлаш. Пайвандлашнинг бошқа усуллари: флюс остида, ҳимояловчи газлар остида, электродлаш усулида пайвандлаш. Электр ёйли пайвандлашни автомобилларни таъмир-лашда ишлатилиши. Электр ёйи билан кесиш. Техника хавфсизлиги. Ишлатиладиган жиҳозлари.

Бу усулнинг моҳияти. Электроконтакт пайвандлашни асосий усуллари. Нуқтавий, учма уч ва роликли, пайвандлаш афзаллик ва камчилик томонлари. Бу усулни автомобилсозликда қўлланиши. Совуқ ҳолда пайвандлаш, ишқалаб пайвандлаш ҳақида маълумот.

12-мавзу. Қоплашнинг механизациялашган усуллари.

Газ билан пайвандлаш ва кесиш. Металларни қавшарлаш.

Флюс ва ҳимояловчи газ остида қоплаш моҳияти. Тебранма ёй билан қоплаш ишлатиладиган жиҳозлар, техника хавфсизлиги.

Газ билан пайвандлашни моҳияти. Пайвандлаш ва кесиш учун ишлатиладиган газлар. Уларни сақлаш ва ташиш. Ацетилен-кислород алангаси. Газ билан пайвандлаш учун жиҳозлар. Детални тайёрлаш, учлик танлаш. Газ билан кесиш: моҳияти, жиҳозлар, технологияси, кесишни механизациялаш, автоматлаштириш, кесишда техника хавфсизлиги.

Пайвандлашни назорат қилиш. Пайвандлаш учун таъсир қиладиган факторлар. Пайванд чоки нуқсонлари. Пайвандлашдан ҳосил бўладиган металлнинг ички кучланишлари ва уларни таъсири. Пайвандлаш чокини назорат қилишнинг замонавий усуллари.

Кавшарлашнинг моҳияти. Юмшоқ кавшарлар таркиби ва маркалари. Флюслар ва уларнинг турлари. Керакли жиҳозлар. қаттиқ кавшарлар таркиби ва маркалари. Флюслар кавшарлаш жараёни. Кавшарлашда техника хавфсизлиги.

II бўлим. Металларни кесиб ишлаш ва металл қирқувчи дастгоҳлар

13-мавзу. Кесиш элементлари ва кескич геометрияси

Кесиш жараёни тўғрисида тушунча, кесишда содир бўладиган ҳаракатлар. Кесиш элементлари: кесиш чуқурлиги, суриш ҳаракати ва кесиш тезлиги.



14-мавзу. Металларни кесиш тўғрисида маълумот. Металл кесиш дастгоҳлари.

Металл қирқиш дастгоҳларини типовой механизмлари

Кесиш режимлари. Металларни кесишнинг физик асослари. Кесиш вақтида кескичга таъсир этувчи кучлар, кесиш вақтида иссиқликни ҳосил бўлиши. Кескичнинг турғунлиги. Кесиш режими тўғрисида тушунча, машина вақти ва йўниш учун аниқлаш. Машина вақтини камайтириш йўллари.

Металл кесиш дастгоҳларини технологик, конструктив, аниқлиги ва махсуслашганига кўра турлари. Дастгоҳларни тартиб рақамлари. Дастгоҳда содир бўладиган ҳаракатлар: бош ҳаракат, суриш ҳаракати ва тақсимлаш механизмлари ҳаракати, кинематик жуфтликларни шартли белгилари. Дастгоҳларни кинематик схемаси.

Дастгоҳни асосий механизмлари ва уларни вазифаси, станоклар юритмаси ҳақида маълумот, суриш ва реверс механизмлар ва уларни қиёслаш.



4-Амалий иш.

Токарлик ўтувчи кескични асосий бурчакларини ўлчаш.



15-мавзу. Токарлик дастгоҳи гуруҳлари

Токарлик дастгоҳлари гуруҳининг вазифаси. Токарлик винт-қирқиш дастгоҳининг асосий узеллари. Токарлик винт-қирқиш дастгоҳини кинематик схемаси. Дастгоҳни йўниш, торец юзага ишлов бериш, кесиш пармалаш, йўниб кенгайтириш конус ва юза олиш, учун созлаш. Револьвер дастгоҳларини вазифаси ва ишлатиш соҳаси. Токарлик ярим автоматлари, карусел дастгоҳлар тўғрисида маълумот.



5-Амалий иш

Токарлик винт қирқиш дастгоҳини ички ва ташқи юзаларини ишлов беришга созлаш.



16-мавзу. Пармалаш, зенкерлаш, разверткалаш. Фрезерлаш жараёни,

фрезерлаш дастгоҳлари

Парамалаш ва йўниб кенгайтириш дастгоҳлари.

Пармалаш, зенкерлаш ва разверткалашда кесиш режимлари. Спирал парма тузилиши. Зенкер ва разерткани вазифаси, тузилиши ва турлари. Пармалаш ва йўниб кенгайтириш дастгоҳлари турлари ва уларда бажариладиган ишлар. Техника хавфсизлиги.

Фрезерлаш жараёни, цилиндрик фреза билан ишлаш схемаси. Фрезалашда кесиш элементлари. Фрезалашда кесиш элементлари. Фрезалашда кесиш кучлари. Машина вақти. Фреза ва турлари, асосий элементлари бурчаклари. Тез фрезалаш тўғрисида тушунча. Фрезалаш дастгоҳлари, уларда бажариладиган ишлар. Мосламалар. Созлаш, фрезалашда техника хавфсизлиги.



17-мавзу. Рандалаш жараёни. Рандалаш ва ўйиш дастгоҳлари. Протяжкалаш (сидириш)

Рандалаш ва ўйиш жараёни тўғрисида маълумот. Рандалаш элементлари. Рандалаш ва кескич элементларининг тузилиши. Рандалаш дастгоҳларининг ишлатилиш соҳаси. Кўндаланг рандалаш дастгоҳининг тузилиши. Кулисали механизм, сурма механизми. Заготовка маҳкамлаш учун мосламалар, техника хавфизлиги.

Протяжкалаш жараёни, вазифаси. Афзаллик ва камчилик томонлари. Протяжка турлари. Протяжкалаш дастгоҳида бажариладиган ишлар протяжкалашда техника хавфсизлиги.

18-мавзу. Жилвирлаш дастгоҳлари. Металларга электрик усулда

ишлов бериш

Жилвирлаш жараёни ва турлари. Жилвирлаш тезлиги. Абразив материаллар. Сунъий материаллар (сунъий олмос, бор нитриди)ни қўллаш.

Абразив асбоблар формаси ва маркаланиши. Жилвирлаш доирасини донадорлиги ва қаттиқлиги. Ишлов бериладиган юзага қараб жилвирлаш доирасини танлаш. Жилвирлаш станоклари ва турлари. Сидириш ва етилтириш(доводка) ишлари, қўлланиладиган жиҳозлар. Дастгоҳлар ва уларда бажариладиган ишлар. Жилвирлашда техник хавфсизлик.

Металларни электр учқунли ва электроимпульсли усулда ишлаш. Схемаси, материали, асбоблар. Анот-механик, анот ва ультра товуш билан ишлаш усули ҳақида тушунча.



19-мавзу. Металларга механик ишлав бериш технологик жараёнини

автоматлаштириш. Тиш қирқиш жараёни

Универсал металл кесиш дастгоҳларини автоматлаштиришни моҳияти. Автоматик поток линиялар ва уларни вазифаси. Дастур билан бошқариш дастгоҳлари. Робот техникалар.

Модел дискали усуллари, уларни афзаллик ва камчилик томонлари. Тишли ғилдиракли червяк фреза, тиш қирқиш гребенкаси ва дольбяк билан ишлаш, конуссимон тиш қирқиш учун тиш рандалаш кесичлардан фойдаланиш.

20-мавзу. Механик ишлов бериш учун технологик жараён тузиш

Машинасозлик технологияси ҳақида тушунча. Ишлаб чиқариш жараёни. Ишлаб чиқариш турлари: якка ҳолда сериялаб, кЎплаб уларни мохияти. Машина тайёрлаш жараёни аҳамияти. Технологик жараён структураси.

Базалар ҳақида тушунча база турлари. Технологик жараён, лойиҳалаш учун керакли маълумотлар: иш чизмаси, ишлаб чиқариш дастури, заготовка хақида маълумот, жиҳозлар техник иқтисодий кўрсатгичлар. Технологик карта турлари ва моҳияти.

IV, V, VI, VII бўлимлар бўйича назорат ишлари.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР

1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Тошкент. Ўзбекистон, 1997й.

2. Таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1997й.

3. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Тошкент: Шарқ,1997й. 247 бет.

4. И. А. Каримов “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиёти пойдевори”. Тошкент: Шарқ,1997й.

5.И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”.Тошкент:Ўзбекистон, 2000й.

6. Р. К. Модберг “Материаловедение” Москва: Высшая школа 1991г.

7. В. А. Мирбобоев “Конструкцион материаллар технологияси”.Тошкент:Ўқитувчи 1991й.

8. В. А. Мирбобоев “Металлар технологияси”.Тошкент: Ўқитувчи 1991й.

9. А.С.Тўрахонов. “Металлар технологияси”.Тошкент: Ўқитувчи 1995й.

10. Н. Ф. Ўринов, М. Х. Саидова “Конструкцион материаллар технологияси фанидан маърузалар

тўплами”. Бухоро: Муаллиф, 2001й.

11. Л. В. Перегудов, А. Н. Хашимов, И. К. Шалагуров, С. Г. Перегудов “Технологическое

оборудование автоматизационного производства”. Тошкент: Ўзбекистон, 2001й.

12. Л. Перегудов, Р. Жўраев. “Металл кесиш станокларида ишлов бериш”. –Тошкент: Ўқитувчи,

2001й.


13. Н. Ф. Ўринов, А. А. Норқулов, М. Х. Саидова, “Металшунослик ва конструкцион материаллар

технологияси”. –Тошкент: Фан, 2003й.

14. В. А. Мирбобоев “Металшунослик асослари”. Тошкент: Илм зиё, 2006й.

15. С. Н. Носиров “Машина деталлари”. Тошкент: Янги аср авлоди, 2008й.



ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНTЕРНЕT

TАРМОЃИ
1. http:// www.ziyonet.uz/uzc/library/viaw/alilibs/libid/30600

2. http://www.set-svl.narod.ru/

3. http://www.techno.edu.ru/

4. http://opi.nuu.uz/books/2000metall.doc

5. http://www.uzvip.uz/download.php?id=940

6. http://www.nammpi.uz/index.php?option=com...view...id..

7. http:// library.tuit.uz/skanir_knigi/book/ezn/ metall6.htm.

8. http:// www.ziyonet.uz/uzc/library/searchby/library/search_query/.../660.

9. http:// tbs-group.uz/uz/info/dvigatellar_ metallari/index.html.

10. http:// library.tuit.uz/skanir_knigi/book/ezn/ metall3.htm

11. http:// lib.tuit.uz/.../uzk_ Конструкцион_материаллар_технологияси...

12. http:// www.nammpi.uz/index.php?option=com...view...id...

13. http:// nukarm.ts6.ru/?Maruzamatnlar

14. http:// uforum.uz/printthread.php?t=8278&pp=10&page=542

15. http:// www.ziyonet.uz/uzc/library/libid/32207

16. http:// lib.tuit.uz/books/maruzalar/uzk_ металлар технологияси.pdf



МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ

ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ

Тузувчилар: Ж. Р. Кульмухамедов Тошкент автомобиль ва

йўллар КҲК директори


С. О. Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва

йўллар КҲК ўқув ишлари

бўйича директор ўринбосари
С.С.Рахимбердиев Тошкент автомобиль ва йўллар

М.Р.Бахронова КҲК махсус фан ўқитувчилари

Тақризчилар: Ғ.Убайдуллаев Тошкент автомобил

йўллари институти доценти


О.Магрупов 18-сонли Автотранспорт

корхонаси, доцент



Фаннинг мақсади ва вазифаси
Фаннинг мақсади:

  • Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимини;

  • инсон меҳнати хавфсизлигини таъминлаш йўлида социал-иқтисод асосларини, ташкилий ишларни, ММқ ишларини ташкил этишни;

  • автомобил транспорти корхоналари ва ташкилотларида меҳнат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитария талабларини ўрганиш.

Кўникмалар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак.

  • алоҳида касблар, ҳамда иш турларига меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар тузиш;

  • иш бажарувчилар билан меҳнат муҳофазаси бЎйича йўл-йўриқ ўтказишни ва ўтказилган йЎл-йЎриқларни расмийлаштириш;

  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текширишни амалга ошириш;

  • меҳнат муҳофазасини ҳолатини маъмурий-жамоат назоратининг таълуқли поғонасини ташкил қилишни ва Ўтказишни;

  • хона иқлимини, шовқин, титраш, ёритилганлик, газланганлик ва чангланганлик кЎрсаткичларини Ўлчашни;

  • машиналар, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик ҳолатини текшириш;

  • хавфли юклар билан муомала қилиш;

  • кЎнгилли ёнғин Ўчирувчилар гуруҳига раҳбарлик қилиш;

  • бирламчи Ўт Ўчириш воситаларидан фойдаланиш;

  • автомобиллар ишлаб чиқарган газлардаги зарарли моддалар миқдорини Ўлчаш;

  • автомобиль двигвтеллардан чиққан газларнинг захарлилиги ва тутунлилигини созлаш.

Билимлар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидагиларни билиш керак.

  • меҳнат муҳофазаси сохасидаги асосий қоидаларни;

  • автомобил транспортида меҳнат муҳофазасини бошқариш асосларини;

  • техникани ишлаб чиқаришдаги меҳнат муҳофазаси бЎйича мансаб йЎриқномасини;

  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартибини;

  • ишловчиларга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини таъсирини олдини олиш қоидаларни;

  • зарарли моддалар билан ишлашда кЎриладиган хавфсизлик чора-тадбирларини;

  • ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси қоидаларини;

  • автомобилларга ТХК ва Т ишларини бажариш пайтидаги хавфсизлик техникаси қоидаларини;

  • «Давсаноататомназаорати» ва «Бошдавқувватназорати» назоратидаги жойларда ишлашдаги хавфсизлик қоидаларини;

  • ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тЎғрисидаги қонун асосларини;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бЎйича тадбирларни;



Фаннинг мазмуни

I бўлим. Меҳнат мухофазасининг умумий масалалари

1-Мавзу. Меҳнат мухофазаси асосий меъёрий ҳужжатлар

Меҳнат шароитини соғломлаштириш ва яхшилаш уни ҳавфсизлигини ошириш хЎжалик ва касаба уюшма ташкилотларини муҳим вазифасидир. Конституциядаги меҳнат муҳофазаси масалалари. Давлат корхонаси (бирлашма) тЎғрисидаги ШИЖИни қонундаги меҳнат мухофазаси масалалари. Корхона, муассаса ташкилотларини ишчи ва хизматчилари учун намунавий меҳнат тартиби қоидаси. Меҳнат муҳофазасининг қоида ва меъёрлари. Меҳнат муҳофазаси бЎйича тармоқ қоидалари, йЎриқномалар.

Меҳнат хавфсизлиги стандартларининг тузилмаси (МУСТ). Меҳнат шароитини яхшилашдаги МУСТнинг аҳамияти ва Ўрни. Меҳнат хавфсизлиги стандартлари белгилашнинг тузилиши. Стандартлаштириш жойлари. Автомобил транспорти корхона ва ташкилотларида меҳнат хавфсизлиги стандартларини тадбиқ қилиш бЎйича ишни ташкил қилиш. Меҳнат хавфсизлигининг асосий стандартлари: ГОСТ 12.0.001-82 (СТ СЭВ 829-77), МХСТ "Асосий қоидалар", ГОСТ 12.0.003-74 (СТ СЭВ 79-77), МХСТ "Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллар ГОСТ 12.0.004-79 "Ишчилар меҳнат хавфсизлигига Ўқитишни ташкил қилиш" ГОСТ 12.3.017 "Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кЎрсатишда, хавфсизликнинг умумий талаблари».

Меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан давлат жамоат ва муассаса назорати. «Давсаноататомназорати», «Бошдавқувватназорати», «Давсанназорати», «Давённазорати», «Давлат автомобил назорати», касаба уюшмаси, МКни меҳнат ҳуқуқи назорати, касаба итифоқи қЎмитасини меҳнат муҳофазаси бЎйича ҳайъати, меҳнат муҳофазаси жамоатчи назорати, юқори хЎжалик ташкилотлари меҳнат муҳофазаси хизматини ҳуқуқ ва вазифалари. Меҳнат муҳофазаси қонунларини қоида ва меъёрларини бузганлиги учун интизомий. маъмурий, моддий ва жиноий жавобгарлик.



2-Мавзу. Меҳнат муҳофазасини амалга ошириш

Автомобил транспортидаги меҳнат муҳофазасини бошқариш тузилмаси. Бошқаришнинг вазифаси ва масалалари. Меҳнат мухофазаси бЎйича мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, лавозим йЎриқномалари. Меҳнат муҳофазаси бЎйича ишни режалаш. Жамоа шартномаси. Жамоа шартномасига илова қилинадиган Меҳнат муҳофазаси бЎйича битим. Меҳнат муҳофазаси бЎйича ишларни маблағ билан таъминлаш. Корхонани меҳнат муҳофазаси хизмати меҳнат муҳофазаси мухандислигини асосий вазифалари. Меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан тезкор ва маъмурий жамоат назорати ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби. Гуруҳли бахтсиз ҳодисаларни ва Ўлим билан янунланган бахтсиз ходисалар махсус текшируви. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар тЎғрисидаги ҳисобот (Н-I шакли № 7-ТВН шакли). Меҳнат санитар техник ҳолатини ҳужжатлаштириш, меҳнат муҳофазаси даражасини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш. Меҳнат муҳофазаси юзасидан ишни рағбатлантириш.



3-Мавзу. Автомобил транспорти корхоналарида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Зарарли моддалар билан ишлашда хавфсизлик чоралари. Шахсий мухофаза воситалари.

Автомобил транспорти корхоналаридаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Меҳнатни санитар гигиеник шароитини назорат қилиш. Газланганликни, ҳавонинг чангланганлигини, оби-ҳавонинг шароитини, ёритилганликни, шовқин ва титрашни, автомобиллар чиқарадиган зарарли газлардаги ва оқава сувлардаги зарарли моддаларнинг миқдорини текширадиган асбоблар. Этилланган бензин, антифриз, метанол, эпоксид омиллари, тормоз суюқликлари билан муомала қилишдаги қоидалар. Шахсий муҳофаза воситалари. Таъминлаш тартиби, бериш меъёри сақлаш тартиби. Олдини олувчи ишлов ва тузатиш.



Амалий ишлар

Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини Ўлчовчи асбоблар ва чангланганликни, газланганликни, шовқин ва титрашни Ўлчаш. Олинган маълумотларни йЎл қЎйиладиган юқори миқдорлар билан таққослаш. Ўлчанган маълумотларни санитар техник холатини ҳужжатда қайд қилиш.



4-Мавзу. Автомобил транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш шикасти ва касб касалликларни олдини олиш

Ишлаб чиқариш касби ва касб касалликларини асосий сабаблари (техникавий, руҳий, физиологик, иқтисодий). Автотранспорт корхоналарида Ўзига хос бахтсиз ходисалар. Ишлаб чиқариш шикастини таҳлил қилиш усуллари. Шикастни таҳлил қилишни статистик усулини бир туридай гуруҳлаш ва типографик усуллари. Шикастни таҳлил қилишни монографик усули. Шикастни таҳлил қилишнинг вазият усули. Сабабнинг оқибат билан боғлиқлик схемалари.

Меҳнат хавфсизлигини ошириш бЎйича ташкилий тадбирлар. Меҳнат муҳофазаси бЎйича йЎл-йЎриқ бериш. Меҳнат муҳофазаси бЎйича барча турдаги йЎл-йЎриқларни Ўтказиш тартиби. Ўта хавфли ишларда банд бЎлган ишчилар ва мухандис техник ходимларини Ўқитишга қЎйиладиган махсус талаблар. Автотранспорт корхона-ларини ва унинг бўлимларини ва мутахассисларини Ўқитиш. Меҳнат мухофазаси бЎйича бурчаклар, хоналар ва огохлантирувчи суръатлар. Меҳнат муҳофазаси бЎйича маърузалар, амалий машқлар, кЎрик мусобақаларни ташкил қилиш. Ишлаш ва дам олишнинг энг маъқул маромини таъминлаш. қЎшимча таътилга чиқиш ва қисқартирилган иш куни ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, бўлимлар, касблар, мансаблар. Аёллар ва 18 ёшдан кичик шахсларни меҳнатидан фойдаланиш қоидалари. Ҳомиладор аёллар ва болалик аёлларга бериладиган имтиёзлар. 18 ёшдан кичик бЎлган шахсларга иш вақтининг қисқартирилган муддати. Ишловчиларга даволаш, касалликни олдини олувчи хизмат кЎрсатишни ташкил қилиш. Дастлабки ва даврий ижобий кЎриклар.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет