Молиявий ҳисобот аудити – бундай текширув молиявий ва бухгалтерия ходимлари томонидан ўтказилиб, асосан корхонанинг тўлов қобилияти, молиявий натижалар, сотиш жараёнларининг ҳисоботларда қанчалик даражада акс еттирилганлиги текширилади.
Аудиторлик текшируви ўтказилишининг даврийлигига кўра иккига бўлинади:
Дастлабки аудит;
Даврий аудит.
Дастлабки аудит аудитор ёки аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу корхонани биринчи марта текширишни англатади.
Даврий аудит такрорий шартномалар орқали бир корхона битта аудитор ёки аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бу еса, албатта, мижознинг малакали аудитор билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга бўлган қизиқишидан келиб чиқади. Даврий аудит дастлабки аудитга нисбатан анча устундир.
Ҳозирги замон аудиторларининг пайдо бўлиши Буюк Британияда 1780 йилларда бошланган Саноат инқилоби даврида содир бўлди. Ушбу инқилоб мураккаб бюрократик тузилмалари бўлган йирик саноат корхоналарининг пайдо бўлишига ва кейинчалик корхоналарни кенгайтиришни молиялаштириш учун ташқи маблағларни излашга бўлган еҳтиёжни аста-секин оширди. Капитал билан таъминлаш ва бошқарув ўртасидаги ўзаро боғлиқлик юзага келди. Иккала ўзгариш ҳам бухгалтерия хизмати мутахассисларига ҳамда корхонанинг ички ва ташқи молия бўлимларини текширишга бўлган талабни келтириб чиқарди. Аудиторлик касбининг институтлари яратилиши уша вақт даври олдида турган масала еди.
Раҳбарият жараёнлар ва алоқаларни назорат қилади
Раҳбарият аудиторлар текширадиган корхоналарнинг бухгалтерия тизимини назорат қилади. Раҳбарият нафақат инвесторларга тақдим етиладиган молиявий ҳисоботлар учун масъулдир, балки ушбу ҳисоботларга кирадиган маълумотларнинг хусусиятларини аниқ бўлишига ҳам ваколатлидир. Шу билан бирга, раҳбариятдан бу жараёнга холисона қарашини кутиш ҳам қийин масаладир.
Манфаатдор томонлар билан алоқа. Молиявий ҳисоботлар
Молиявий ҳисобот бу корхона фаолиятини бугунги даражасини белгилаб берувчи ҳисобот тури бо`либ, у нафақат раҳбариятга балки ундан фойдаланувчиларга ҳам у тузилган даври бо`йича йетарли, аниқ, ишончли, о`ринли ҳамда керакли ма`лумотларни бера олиши лозим. Шу билан бирга молиявий ҳисоботлар раҳбариятнинг ўз мажбуриятларидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш самарадорлигини ўлчайди. Улар корхонада мавжуд ишчи ва ходимларнинг иш ҳақи, аксиядорларнинг аксияларини қийматига ва ҳатто улар компания билан ишлашда давом етишларига муҳим таъсир кўрсатади. Ушбу молиявий ҳисоботларга инвесторлар ва кредиторлар ишончини ошириш учун, улар ҳисоботларнинг ҳаққонийлилиги бўйича мустақил ва експерт хулосалари билан таъминланиши лозим. Бундай фикрларни еса малакали аудиторлар бера олади. Бундан ко`риниб турибдики, аудитор томонидан тасдиқланаётган фикр қанчалик асосли ва аниқ далиллар билан та`минланган бо`лса, ундан фойдаланувчилар учун у шунчалик ишончли бо`лади. Бунинг учун аудитордан юқори малака ҳамда компетентлик талаб қилинади.
Достарыңызбен бөлісу: |