Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи


-мавзу Ўзбек халқи ва унинг номланиш тарихи



бет4/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

4-мавзу

Ўзбек халқи ва унинг номланиш тарихи

Режа:

1. Ўзбек халқи ва тилининг турли хил номланишининг сабаблари.

2. Ўзбек адабий тилининг даврлаштириш масаласи.

3. Ўзбек адабий тилини даврлаштиришда олимларнинг таснифлари ва тамойиллари.

4. Ўзбек адабий тилининг тараққиёт босқичлари:

а) илк давр (XI-XIV) асрлар ва эски ўзбек тили.

5. Эски ўзбек тилининг таянч диалекти масаласи.

6. Эски ўзбек тилида форс-тожик ва араб тили унсурларининг янада кучайиб кетиши.
Ўзбек халқи ва ўз тилининг номланиши. Ўзбек халқи, миллати номини олган халқ жуда қадимий тарихга эга бўлгандек, улар тилининг номланиши ҳам ҳар хил даврларда турлича бўлган. «Ўзбек» деган номнинг мазкур миллатга ва унинг тилига нисбатан қўлланиши Октябрь инқилобидан кейин бошланди. Унгача Европа туркшунослари Ўзбекистоннинг ўтроқ аҳолисига нисбатан сарт сўзини қўллаганлар. «Сарт» сўзининг луғавий маъноси ҳали мунозаралидир. М.Қошғарий уни «Савдогар» маъносида қўлланганлигани билдиради. У.Турсунов ва Б.Ўринбоевлар санскритча сартаван (карвонбоши) сўзидан олинганлигини айтадилар.

Сарт сўзи ҳар ҳолда этник ном эмас. Бу ном шаҳар аҳолисига кўчманчилар ва саҳройилар томонидан қўйилгандир. Шунинг учун сарт Навоий ва Бобур сарт атамасини тожик-форсларга нисбатан қўллаганлар. Умуман, XVI асргача Ўрта Осиё шаҳарларида яшовчи тожик аҳолини сарт дейилган. Шайбонийхон истилосидан кейин бу ерлардаги ўтроš туркий аҳоли ҳам кўчманчи ўзбеклар томонидан сарт деб юритилгани маълум.

Шунингдек, ўзбек тили ҳамда ўзбек адабий тили тарихда даврига қараб турк, туркий, туркча, туркистонча чиғатой, Ўрта Осиё туркийси каби номлар билан аталиб келган. Маҳаллий халқлар ўзбек деб аталувчи халқни «турк» ва унинг тилини «туркий» деб юритганлар. Алишер Навоийнинг «Муќокаматул-луғайтайн» асарида ўзбек халқини , турк ва унинг тилини турк тили деб атайди. Масалан: «... менинг таьбим турк лафзига мулойим тушган учун таърифида муболађа изќор қилурмен. Бу гариб маъни адосида туркчада бу матлаъ борким»

«Турк» номи М.Қошғарийнинг «Девону луғатит турк» асаридаёқ кенг маънода ҳамма туркий халқларга нисбатан ва тор маънода Шарқий туркларга нисбатан қўлланган. «Ўзбек» номи эса ҳозирги ўзбек халқининг бир кисмини ташкил этувчи қипчоқ уруғига мансуб бўлган қабилаларга нисбатан ишлатилган.

Турк номи Ўрта Осиё, Крзоғистон, Кавказ, Волга бўйи халқларига нисбатан ҳам қўлланганлигидан, ўзбек тилини улардан фарқлаш учун туркистонча, чиғатойча, Ўрта Осиё туркчаси деб номлаганлар.

Чиғатой атамаси мўгуллар истилосилан кейин пайдо бўлган. Чингизхон вафотидан олдинроқ босиб олган ўлкаларни ўғил ва набиралари ўртасида таксимлаган. Шунда Ўрта Осиё ва Шимолий Афғонистон ўртанча фарзанди Чиғатойга берилган. Чиғатойхон тасарруфига қарайдиган ерлар Чиғатой юрти, эли; элатлар эса Чиғатой улуси; бу ҳудудда яратилган адабий, тарихий асарлар аста секин, даврлар ўтиши билан чиғатой адабиёти, унинг тили сунъий равишда чиғатой тили номи билан юритиладиган бўлган. Демак, Чиғатой атамаси ҳукмдор номи билан боғланган атамадир.

Навоий «Чор девон»ида Чиғатой, Жўжи атамалари уруђ, қабила номларини билдиргани ҳақида маълумот берилган: «Турк крвмлари Жўжидур, Иноқ, Чиғатой».

Адабиётшуносликда чиђатой адабиёти ва чиғатой тили, чиғатой туркийси атамалари учрайди. Бунда, яъни чиғатой адабиёти атамаси қўлланса, ўзбек мумтоз адабиёти деб тушунмоқ керак. Чиғатой тили, чиғатой туркийси атамаси учраб колса, унинг эски ўзбек адабий тили ўрнида ишлатилаганини англаймиз.

Ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихи, унинг номланиш тарихи хусусида С. П. Толстов, А.Ю. Якубовский, Я. Ғ. Ғуломов, Л.В. Ошанин, М. Ваҳобов, А.Асқаров, Б.Аҳмедов, И. Жабборов каби олимларнинг ҳар хил тарздаги тадқиқотлари мавжуд. Ўзбек атамаси гарчи «ўзи-бек» -ўзига бек, мустақил беглик каби маъноларни билдирган сўз деб юритила бошлаган бўлса ҳам, қадим бу сўз нимани англатгани аниқ эмас.



Ўзбек сўзининг келиб чикиши ва қўлланиши ҳақида ҳозирча энг сўнгги маълумот профессор Х.Дониёров мақоласида анча батафсил берилади. Мақолада биз учун янги фикр муаллифнинг ўзбек атамасининг XI асрда ҳам ишлатилгани ҳақидаги аниқ манбаларга суяниб келтирган мулоҳазасидир. Шунингдек, бу ном билан аталувчи қавмларнинг ҳозирги Ўзбекистон, Ўрта Осиё ва ҳатто араб мамлакатлари худудида ҳам анча илгаридан бери яшаб келаётганлигига қуйидаги мисоллар жуда ёрšин далил бўла олади. Масалан, XI асрда Сурияда яшаган араб тарихчиси Исома ибн Мунқизнинг «Китоб-ал эътибор» («Ибратли китоб») деган асарида ёзилишича, «ўзбек» қавмига мансуб бўлган кишилар ўша вақтдаёқ Арабистонда анча мавке эгаллаганлар ва европаликларнинг салб юришларида мусулмонлар томонида туриб жанг қилганлар.

Навоийдан кейин XVI аср бошларида ўзбек халқи ва унинг тили ўзбек номи билан ҳам юритилган. Буни Муҳаммад Солихнинг «Шайбонийнома»сидан келтирилган қуйидаги байтдан ҳам билиш мумкин:

Ҳоли анинг ери Туркистондур Ўзбак элига муаззам хондур.

Шайбоний Дашти қипчоқдан бостириб киргандан сўнг кўчманчилар билан ерли қабилалар аралашиб кетадилар. Шу туфайли ўзбек деган ном кейинчалик кенг қўллана бошлаган. Ўзбек халқи ва унинг тили šайси ном билан аталмасин, шу халқнинг бирдан-бир алоқа воситаси бўлиб келди.



ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРИХИНИ ДАВРЛАШТИРИШ

Ўзбек тили уйғур тили билан биргаликда қарлуқ тили группасига киради. Қарлуқ тили тарихий жиҳатдан Ўрта Осиё группасига, айниқса, ғарбий хун шахобчасига кирган тиллар билан оиладошдир.

XI асрдан кейинги Ўрта Осиё туркий тиллари, шу жумладан, ўзбек адабий тилининг ривожланишидаги маълум даврларни белгилаш мумкин.

Тил тарихини ўрганишдаги энг муҳим масалалардан бири - даврлаштиришдир. Даврлаштириш учун ўзбек тили ва унга уруғдош бўлган туркий тилларнинг келиб чиқиши, тараққиёт босқичлари, ўзаро муносабатлари аниқланиши лозим.

Маълумки, даврлаштириш туркий тилларнинг таснифи билан ҳам боғликдир. Тасниф маълум даражада тиллар тарихини даврлаштириш демакдир. Чунки таснифда ҳам, даврлаштиришда ҳам бир хил принципга амал қилинади.

Туркий тилларнинг таснифи XI асрда М. Šошғарий томонидан берилган бўлса ҳам XIX асргача бу тилларнинг мукаммал таснифи яратилмаган эди. XIX асрдан бошлаб туркий тилларни рус олимлари тасниф қила бошладилар. Булардан айримларини намуна учун келтирамиз.

I. В. В. Радлов туркий тиллари тўрт гуруҳга бўлади:

1.Шарқий гуруҳ (Сибирь татарлари тили).

2. Ғарбий гуруҳ (қирғиз, қозоқ, бошšирд, татар тиллари).

3. Ўрта Осиё гуруќи (ўзбек, уйғур тиллари).

4. Жанубий гуруҳ (туркман, озарбайжон, турк, қрим татар тиллари).

II. А.Н. Самайлович Радлов ва Корш таснифларини бирлаштириб олади.

1. Жанубий - Шарқий ёки чиғатой гуруҳига ҳозирги уйғур, ўзбек тилларини ва шеваларини киритади.

2. Жанубий - Ғарбий ёки ўғуз гуруҳига ўзбек тилининг ў(уз шеваларини киритади.

III. С. Е. Малов ўз таснифида янги турк тиллари гуруҳига ўзбек, чиғатой тилларини киритади.

IV. Н.А.Баскаков таснифида турк тилларининг Ғарбий хун тармоғи қарлуқ тиллари гуруҳига киритилади; а) қарлуқ — хоразм гуруҳи. Бунга қорахоний - хоразм тили (Аќмад Яссавий асарлари), ҳозирги уйђур тили ва шевалари киритилган (бунда айрим лингвистик белгилар ҳисобга олинган).

IV. А.М.Шчербак тархи (1957)

Тил тарихини ўрганишдаги энг муҳим масалалардан бири — даврлаштиришдир. Даврлаштириш учун ўзбек тили ва унга уруғдош бўлган туркий тилларнинг келиб чиқиши, тараққиёт босқичлари, ўзаро муносабатлари аниқланиши лозим.

Маълумки, даврлаштириш туркий тилларнинг таснифи билан ҳам боғлиšдир. Тасниф маълум даражада тиллар тарихини даврлаштириш демакдир. Чунки таснифда ҳам, даврлаштиришда ҳам бир хил принципга, яъни тарихийлик принципига амал қилинади.

Туркий тилларнинг таснифи XI асрда М. Кошғарий томонидан берилган бўлса ҳам, XIX асргача бу тилларнинг мукаммал таснифи яратилмаган эди. XIX асрдан бошлаб туркий тилларни рус олимлари тасниф қила бошладилар. Буларга айримларини намуна сифатида келтирамиз:

I. В.В. Радлов туркий тилларни тўрт гуруќга бўлади:

1. Шарқий гуруҳ(Сибирь татарлари тили).

2. Ғарбий гуруҳ (қирғиз, қозоқ, бошšирд, татар тиллари...).

3. Ўрта Осиё гуруҳи (ўзбек, уйғур тиллари).

4. Жанубий гуруҳ (туркман, озарбайжон, турк, қрим-татар тиллари).

II. А.Н.Самойлович, Радлов ва Корш -таснифларини бирлаштириб олади. 1. Жануби - Шаркий ёки чиғатой гуруќига ҳозирги уйғур, ўзбек тилларини ва шеваларини киритади.

Ш.С.Е. Малов ўз таснифида янги турк тиллари гуруҳига ўзбек, чиғатой тилларини киритади.

IV.Н.А. Баскаков таснифқда турк тилларининг Ғарбий хун тармоғи қарлуқ тиллари гуруҳига киритилади: а) қарлуқ-уйғур гуруҳи; б) қарлуқ - хоразм гуруҳи. Бунга корахоний-хоразм тили (Аҳмад Яссавий асарлар), ҳозирги ўзбек тили ва шевалари, ҳозирги уйғур тили ва шевалари киритилган (бунда айрим лингвистик белгилар ҳисобга олинган).

V. В.А. Богородицкий (1921) таснифида Ўрта Осиё гуруҳига ўзбек, уйғур, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тиллари киритилган.

Уларнинг баъзилари туркий тилларни ҳудудий - жўғрофий жиҳатдан тасниф қилса, боқшалари тшшарнинг бир хил лингвистик беягисига асосланади. Учинчиларида туркий тиллар тарихи халқ тарихи билан етарлича боғланмайди. Шулар ичида Н.А. Басков таснифи анча мукаммал туюлади.

А.М. Шчербек тархи (1953):

1.Энг кадимги давр ўзбек адабий тили (X - XII асрлар).

2. Ўрта давр ўзбек адабий тили (Х1У-ХУ1 асрлар).

3. Янги давр ўзбек адабий тили (ХУШ-Х1Х асрлар).

4. Энг янги давр ўзбек адабий тили (XIX аср охири ва XX аср бошлари). Олим Усмон тархи (1957):

1. Турк хоқонлиги даврида қадимги туг-ю турк тили (У1-1Х асрлар). VI-VIII асрлар; VIII - IX асрлар).

2. Қадимги ўзбек тили (1Х-ХН асрлар).

3. Эски ўзбек тилининг илк даври (XIII -XIV асрлар).

4. Эски ўзбек тили (XIV асрнинг охиридан XIX аср II ярмигача).

5. Ҳозирги замон ўзбек адабий тили:

А) XIX асрнинг II ярмидан Октябрь инқилобигача бўлган давр ўзбек адабий тили.

Б) Шўро даври ўзбек миллий адабий тили.

VI. Ғ.Абдурахмонов, Ш.Шукуров тархи (1973):

1. Энг қадимий туркий тил (VII асргача).

2. Қадимги туркий тил (VII асрдан XI асргача).

3. Эски туркий тил (XI асрдан XIII асргача).

4. Эски ўзбек адабий тили (XIV асрдан XIX асргача).

5. Ҳозирги замон ўзбек адабий тили.

VII. Эргаш Фозилов тархи (1977).

А) Туркий тиллар учун муштарак бўлган обидалар - VI - X асрнинг биринчи чораги. Б) Эски туркий ёдномалар - IX - XII асрлар (Šутадђу билиг», «Девону луғотит турк», «Ҳибатул ҳақойиқ»).

I. Тарих олди ўзбек тили - ХП-Х1У асрлар (манбалари-»Тафсир», Сайфи Саройи – «Гулистон бит туркий», «Муҳаббатнома», «Хусрав ва Ширин», «Нажќул Фародис»...).

II. Илк ўзбек тили -

Академик А.Самойлович Ўрта Осиё туркий тшшарини қуйидаги даврларга бўлиб кўрсатади.

I давр. Х1-Х1У асрларни ўз ичига олади.

II давр. Мўғуллар ҳукмронлиги давридаги ўзбек адабий тили.

III давр. Темурийлар давридаги ўзбек адабий тили. Бу давр XIX асрнинг 2-ярмига қадар давом этади.

IV давр. Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олингандан кейинги адабий тил. .

Ўзбек тили тарихини унинг ички ривожланиш хусусиятларига қараб,


шунингдек ўзбек халқи ва миллатининг шаклланиши, ижтимоий-тарихий тараққиётига қараб шундай даврларга бўлиш мумкин.

I. Ўзбек халқ тили тараššиётининг илк даври. Бу давр XI асрдан XIV


асрнинг ярмигача бўлган даврни ўз ичига олади.

II. Ўзбек халқ тили тараққиётининг Ўрта даври. Бу XIV асрнинг 2-ярмидан XIX асрнинг 1-ярмигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр эски ўзбек адабий тилининг шаклланган ва маълум таракиётга юз тутган давридир.

III. Ўзбек халқ тили тараққиётининг сўнгги даври. Бу давр XIX асрнинг 2-ярмидан октябрь революциясининг ғалабаси ва ЎзССР барпо этилган даврни ўз ичига олади.

IV.Миллий Ўзбек адабий тили. Бу даврда Ўзбекистон миллий тили шаклланди ва тараққий этди.



Ўзбек тилининг илк даври ва эски ўзбек тили.

X аср қарлуқ қабилаларининг иттифоқи анча кучайди ва улар ўзларининг қорахонийлар давлатини барпо этадилар. Уларнинг маркази шакллавди. Албатта, бу процесс XI асрдаги қорахонийлар давлатининг маҳаллийлаштириш тенденциясини ривожлантириш билан боғлиқ эди. Илк давр ўзбек адабий тили икки характерда бўлган:

1) китобий адабий тил. Унда арабча, форсча ва қадимги туркий формалар устундир. Шунинг учун ундаги кўпгина сўз ва формалар биз учун тушунарли эмас.

2) халқ адабий тили. Унда ўша давр халқ тилига хос форма ва элементларни учратамиз.

Китобий адабий тил традициясида диний мистик ва қисман дидактик асарлар яратилган.

Бундай асарлар жумласига «Тафсир», «Қиссасул-анбиё» ва «Ўғузнома» асарларини киритамиз. Фонетик жиҳатдан бу асарлар д-диалекти асосида яратилган. Кейинги даврда (XIV аср бошларида) й-диалектига ўз ўрнини бўшатиб берган.

Халқ адабий тили халқ жонли тилига хос формалар асосида шаклланди. Унда халқ оғзаки ижодига тегишли бўлган бой стилистик воситалар ўз аксини топган. Бунга М.Šошғарийнинг «Девону луђатит турк» асарига кирган қўшиқ, мақол ва бошқа типдаги текстлар киради.

Бу даврнинг манбаларига. М.Қошғарийнинг «Девону луғатит турк»(Х1 аср), А.Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» (XII аср), Алининг «Қиссаи Юсуф» (XIII аср), Рабғўзийнинг «Қиссаси Рабғўзий» ва «Қиссасул анбиё» (XIV) Қутбнинг «Хисрав ва Ширин» (XIV аср) ҳамда турли давлат ёрлиқлари, ҳужжатлари киради.

Юқорида келтирилган даврлар ўзаро ички боғланган, бири иккинчиси учун тарихий замон тайёрлаган. Бу даврлар ижтимоий- тарихий нуқтаи-назардангина эмас, балки ўзига хос лингвистик хусусиятларига қараб ҳам фарқланади. I давр тили учун даврлашиш ҳодисаси характерли бўлса, кейинги даврлар учун й - лашиш характерлидир.

Эски ўзбек адабий тилининг диалектал асослари борасида ҳозиргача турли мунозаралар мавжуд .

Шуни айтиш керакки, лингвистик адабиётларда эски ўзбек тилининг хусусиятлари ҳақида гап борганда буюк Алишер -Навоий асарларига асосланилади, чунки Алишер Навоий ўзбек халқининг улуғ мутафаккири, атоšли шоири ва улкан тилшуноси бўлиши билан бирга эски ўзбек адабий тилига асос солган, уни шакллантириш ва ривожлантириш ишига ҳаммадан кўра кўп ҳисса қўшган бир сиймодир. Шунинг учун ҳам эски ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва тараққий этиши хаққоний равишда Алишер Навоийнинг табаррук номи билан боғлиқдир.

«Ҳақиқатдан ҳам Алишер Навоийнинг тили бутун бир даврнинг тилидир, бутун бир халқнинг адабий тилидир» (Х.Дониёров. Алишер Навоий тилининг диалектал асосларини ўрганиш масаласига доир. А.Н. ва адабий таъсир масаласи. Т, 1968.279).

Маълумки, Алишер Навоий ҳар қанча улуғ сиймо бўлишига қарамай, у ҳам маълум бир халқнинг вакили бўлган ва унинг тили кўп шеваларни бирлаштирганлиги билан бирга, маълум шевага ҳам таянган, унинг тилида ўша маълум шева ёки шеваларнинг изи бошқалариникига қараганда кўпрок акс этган. Демак, энди Алишер Навоий тилига асос бўлган шева қайси шева эди деган масала кун тартибида кўндаланг бўлади.

Бу масала олимлар ўртасида тортишувга сабаб бўлмокда. Бунга Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг Алишер Навоий тили Андижон шевасига мос келсада, деган фикри асос бўлмокда. Маълумки, Бобур ҳар томонлама билимли, олим киши бўлган. У ўзининг «Бобурнома» деган машҳур асарида ўша даврдаги ижтимоий- тузум, сиёсий воқеалар, адабий ҳаёт ва бошқа кўпгина соҳаларни илмий анализ қилиб бериш билан бирга, тил соҳасида ҳам ажойиб фикрлар айтган. Бобур Андижон ҳақида гапириб Шундай дейди: «Эли туркдур. Шаҳр ва бозорисида туркий билмас киши йўšтур. Элининг лафзу қалам била ростдур. Ани учун ким Мир Алишер Навоийнинг музаннафоти, бовужудким Ҳирида нашъу нома топибдур, бу тил биладир» (1960. 60-бет).

Бобурнинг бу фикри ҳақида мунозара бошлаган машҳур тарихчи В.В.Бартольд «Мир - Али - Шир и политическая жизнь» деган асарида Бобурнинг бу сўзларини ўша даврдаги мадании шаҳар булган Андижонда тўғри тил, яъни адабий тилга яқин тил билан гагшришган деб тушунмоқ керак, чунки Мир Алишер Андижонда бўлган эмас, деб кўрсатади. А.Ю.Якубовский эса «Черт обшественной и культурной жизни эпохи Алишера Навои»деган асарида «Бу ўринда Бобур ҳеч нарсани бўрттириб кўрсатган эмас» деб таъкидлайди. Демак. В.В.Бартольд Андижон шеваси Навоий тилига яқин тил деган фикрни илгари сурса, А.Ю.Якубовский Бобур маълумотига ишонмасдан иложимиз йўқ, деб кўрсатади. Бу борадаги профессор. Ф.Абдуллаевнинг фикрлари билан танишайлик: У «XV аср ўзбек адабий тилининг диалектал асослари» деган мақоласида Бобур маълумотига бир неча антитезислар қўяди:

1. Алишер Навоий ќеч қачон Андижонда бўлмаган.

2. Бобурнинг ўз асарлари тили мазкур шевага яқин деб фараз қилсак, Навоий ва Бобур асарлари тили ўртасида анча диалектал фарқлар бор.

3. Алишер Навоий яратган асарлар тили ғоят мураккаб ва диалектал жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, унинг ҳажми ва салмоғи шу қадар зўр эдики, уни бир диалект, ҳатто бутун бир лаҳжа рамкасига сиғдириб бўлмайди.

4. Алишер Навоий асарлари тилида ҳозирги Ўзбекистон территориясига ҳамда қўшни республикаларга тарқалган жонли ўзбек шеваларининг деярли ҳаммасининг элементлари мавжуд.

5. Ҳозирги қозоқ, татар, уйғур, туркман, озарбайжон, усмонли турк каби тилларга хос бўлган лексик қатлам ва график формалар XV аср ўзбек адабий тилида анчагина микдорда учрайди, лекин бундай хусусиятларнинг кўпчилиги Андижон шевасида йўқ. Бобурнинг ўз асарларида ҳам бундай элементлар камдан-кам учрайди.

6.Навоий асарлари тилида қадимги уйғур ва қадимги [туркий] ёзув ёдгорликлари (руник ёзувлари)га хос бўлган элементлар ҳам мавжудки, унинг тарихий илдизини фақат бир ёки бир группа шевалардан ахтариш кутилган натижани бермайди.

7.Шунингдек, Алишер Навоий асарлари тилида бошқа ёзув ёдгорликларида учрамайдиган ёки жуда кам учраидиган фамматик элементлар борлиги қайд қилинган, андижон шевасида ҳам бошқа ўзбек шеваларида ҳам улар ќанузгача қайд қилинмади, бошқа туркий тилларда ҳам учрамади.

8. Ниҳоят, Навоий асарлари тилида уруғдош бўлмаган тиллардан олинган сўзлар ўша даврдаги адабий тил лексик қатламининг анчагина процентини ташкил қилади, айрим график формалар, масалан, араб ва форс-тожик граффик элементлари, жонли морфологик кўрсаткичлар сифатида мавжуд. Андижон шевасида эса бу қадар чет тил элементларининг бўлиши эҳтимолдан жуда узоқ.

Тилшунос ва Навоийшуносларнинг бу масалага аралашуви бежиз эмас, чунки:

1) Алишер Навоийнинг тилини ҳеч бўлмаса сўнгги даврдаги Андижон шеваси билан чоғиштириб ўрганиш имконияти йўқ эди, Бунинг сабаби шундаки, араб алифбесидаги ҳарфлар системаси туркий тиллардаги товушлар системасини тўлиқ акс эттира олмайди. Айниқса, араб алифбосидаги ќарфлар туркий тиллардаги унлиларни аниқ кўрсатиб бўлмайди. Ана шунинг учун ҳам Навоийда тил олди э билан, тил орқа о, тил олди у билан тил орқа у товушлари бир-биридан фарқ қилганлигини аниқлаш мушкул. Фақат «Муҳокаматул-луғатайн» асарида Навоийнинг ўзбекча унлиларнинг форс-тожикча унлилар билан чоғиштириб, форс тилидаги битта ва иккита «вов» (), «ёй» (ﻯ ) га нисбатан ўзбек тилида 4 тадан товуш мос келиши ҳақидаги фикри орқалигина юқоридаги унлиларнинг тил олди ва тил орқа хусусиятларига қараб фарқланганлигини биламиз.

3. Агар юқоридаги масалалар аниқланган тақдирда хам Алишер Навоий тилининг ўша даврдаги Андижон шевасига тўла мос эканлигани ёки унинг тўлиқ мос эканлигини айнан аниқпаш жуда катта қийинчилик билан бўлар эди, чунки ўтган 500 йиддан кўпроқ вақт ичида Алишер Навоийнинг асарлари тили ҳеч ўзгаришсиз бизга етиб келган бўлса, бу ўтган вақт ичида ўзбек тилининг андижон шеваси унинг бошқа шевалари сингари деярли тўхтовсиз равишда турли ўзгаришларни бошидан кечириб келмоқда.

Хусусан, Навоийдан кейин тез орада мамлакатнинг Темурийлар кўлидан кетганлиги ва шу муносабат билан боғлиқ ҳолда аввал Дашти қипчоқда яшаб келган ва бу ердаги аҳолига нисбатан сон жиҳатдан кўпрок бўлган ўзбекларнинг (қипчоқ ва кўчманчи ўзбекларнинг) бу ерга келиб ўрнашиши ва бу ердаги аҳоли билан асрлар давомида аралашиб кетганлиги ҳисобга олинса, Авдижон шевасида, шунингдек, бошқа ўзбек шеваларида ҳам ўтган давр ичида қанчалик кучли ва катта ўзгаришлар содир бўлганини тушуниб олиш қийин бўлмайди.

Профессор В.Абдуллаевнинг кўрсатишича, Алишер Навоий Самарқандда икки йил эмас, балки 4-5 йил бўлган. Бу давр ичида деб таъкидлайди Х.Дониёров, у В.Абдуллаев айтганидек, Самарқанднинг жануб томонларидагина эмас, балки унинг шарқ томонларида, яъни Андижон томонларида ҳам бўлганлиги эҳтимол. Ўша даврдаги шаҳар шевалари ичида андижон шеваси адабий тилга яқин (қалам била рост) шевалардан бири бўлган ва Самаркднд шеваси эса, ўша пайтда темурийлар давлатининг пойтахтларидан бирининг шеваси ва шарқий шевалардан бири сифатида ҳирот шевасига нисбатан Андижон шевасига анча яқин бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, ўша даврда Андижон ва Самарқанднинг алоšалари ҳам анча кучли бўлган.

Алишер Навоий Андижон шеваси билан ҳам болалик вақтлариданок, ўша Ҳиротдаёқ таниша бошлаган бўлиши мумкин.

Чунки Ҳиротга Авдижон томондан жуда кўп усталар, навкарлар, косиблар ва бошқа тоифаларнинг борганлиги, улар ичида айниқса, андижонлик шоирлар ва машшоšлар яхши обрўга эга бўлган.

Демак, «қалам била рост» шева сифатида Андижон шеваси ҳали Алишер мактабга қатнаб юрган вақтларидаёқ унинг эътиборини тортган бўлиши мумкин.

Алишер Навоий Андижон шеваси билан ҳали гўдаклигида оила муҳитидаёқ танилган бўлиши ҳам мумкин, чунки Алишерни тарбиялаганлардан ёки унга қариндош бўлганлардан бирортасининг андижонлик бўлиши эҳтимолдан ташқари, Алишернинг ота-оналари, унинг оиласидаги катталар ва сарой кишилари, шу жумладан, барлослар гаплашган шева асосан ўша даврдаги Шаќрисабз, Китоб шеваси бўлган, чунки у ерлар барлосларнинг макони бўлган. Шундай экан шаҳрисабз-китоб шеваси ўша вақтда Андижон шевасига, Ҳирот катта Самарқанд ва Бухоро шеваларига нисбатан ҳам яқин турган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Алишер Навоий тилининг Андижон шевасига мос бўлганлигини исботловчи далиллардан бири шундан иборатки, ўша вақтда Андижон ва Шаҳрисабз-Китоб шевалари ўртасидагина эмас, Андижон билан Самарқанд ва Бухоро ҳатто, Ҳирот шевалари ўртасида ҳам кескин фарқлар унчалик бўлмаган, балки улар ўртасида ўхшашликлар анча кўп бўлган. А.Навоийнинг таъкидлашича, фақат Хоразм шевасигина бошқа шевалардан ажралиб турган. Лекин кейинчалик мамлакатда юз берган ижтимоий-сиёсий этник ўзгаришлар туфайли хусусан, Алишер Навоий вафотидан кейин тез вақт ичида мамлакатнинг Дашти қипчоқдан келган ўзбеклар қўлига ўтиш ва уларнинг бутун мамлакат буйлаб, бошқа ўзбеклар билан аралашиб кетишлари натижасида), ўша вақтда бир-бири билан яқин бўлган шевалар аста-секин бошқа шевалар билан қўйилиши, мураккаб интерация ва дифференциация ҳолатларини бошдан кечиришлари натижасида уларнинг ҳар қайсиси ҳар хил янги хусусиятлар касб этган. Шунинг натижасида улар бир-биридан узоқлаша борган. Шунинг учун ҳам А.Навоий асарлари тили хозирги Андижон шевасига ўхшамай қолганлиги тасодифий эмас.

Шундай қилиб, Алишер Навоий асарлари тили Андижон шеваси тилидаги «й»ловчи шаҳар шеваларига мос келади, чунки Навоий замонида й-ловчи типдаги шаќар марказ шевалари умумхалқ ўзбек тилининг негизини ташкил этган.

Шаҳар марказ шеваларига эса Андижон, Наманган, Қўқон, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Китоб каби шевалар кирар эди. Лекин шу билан баробар эски ўзбек адабий тили боқша ўзбек шеваларининг ҳам, чунончи, жанубий Хоразм шеваларининг ва қипчоқ шеваларининг зарур элементларини қабул қилган. Бу жиҳатдан шеърий асарлар тили характерлидир. Шеърий асарлар тилида проза асарлари тилига нисбатан ўғуз шеваларининг таъсири кучлироқдир.

Савол ва топшириқлар:

Савол ва топшириқлар:

1. Ўзбек халšи ва тилининг номланиш тарихини гапириб беринг.

2. Х.Дониёровнинг ўзбек сўзининг келиб чиšиши ва šўлланиши ќаšидаги маšоласини топиш ва конспектлаштириш.

4. Ўзбек адабий тилини даврлаштириш хақида гапириб беринг.

5. Ўзбек адабий тилини даврлаштиришда олимларнинг таснифлари ва тамойиллари нималардан иборат?

6. Эски ўзбек тилининг таянч диалекти деганда нима тушунасиз?

7. Эски ўэбек тилида форс-тожик ва араб тили унсурларининг янада кучайиб кетишига сабаб нима?
Таянч тушунчалар

Сарт – сўзининг луғавий маъноси «ўтроқ» демакдир. М.Қошғарий асарида «савдогар» маъносида ҳам қўллаган. «Сарт» сўзи Ўрта Осиёда ўтроқ яшовчи аҳолисига нисбатан ҳам қўлланган.

Турк- атамаси М.Қошғарийнинг асарида кенг маънода барча туркий šавмларга нисбатан ишлатилган бўлса, Алишер Навоий ҳозирда ўзбек деб аталувчи халқни турк, тилини туркий деб атаган.

Қарлуқ тили группаси – ўзбек тили уйғур тили билан биргаликда қарлуқ тили группасига киради. Қарлуқ тили тарихий жиҳатдан Ўрта Осиё группасига, айниқса, ғарбий хун шахобчасига кирган тиллар билан оиладошдир.

Илк давр ўзбек тили - Қорахонийлар давлати таркибига кирган икки маданий жиҳатдан ривожланган халқ: шаркда уйғур ва ғарбда турк-эрон маданияти бўлиб, бу маданият ўша давр тилига ҳам кучли таъсир қилди. Натижада шаркда қарлуқ, чигил, уйғур диалекти асосида шарқий адабий тил ривожланди. Мовароуннаҳр ва Хоразмда эса ўғуз-қипчоқ диалекти асосида ғарбий адабий тил вужудга келди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет