Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қЎйиладиган давлат талаблари тошкент-2012 Кириш



бет2/8
Дата15.06.2016
өлшемі0.72 Mb.
#137952
1   2   3   4   5   6   7   8

Физиологик сезгирлик: Жисмоний ноқулайликка нисбатан юқори сезгирлик

Билим орттириш объекти: Бевосита атрофдаги предметлар, уларнинг ички тузилиши

Билим орттириш усули: Предметлардан турли мақсадларда фойдаланиш, уларни қисмларга ажратиш ва йиғиш

Муваффақиятли ўзлаштириш шартлари: Ривожлантирувчи муҳитнинг турли-туманлиги

Мулоқот юритиш шакли: Вазиятли-шахсий мулоҳот

Тенгдошлари билан муносабатлар: Қизиқиш кам

Катталар билан муносабатлар: Ҳимояланиш, эркаланиш ва ёрдам бериш манбаи

Низолар мавжудлиги: Катталар билан ("Мен-ўзим")

Ҳис-ҳаяжонлар: Кучли ҳис-туйғули, кескин ўзгариш

Ўйин фаолияти: Предметлар, тенгдошлари билан биргаликда ўйнайди

3-4 ёшли

Фикрлаш: Кўргазмали-тасвирли тафаккур

Нутқ: Равон нутқ шакллана бошланади, сифатларни тушуна бошлайди

Ихтиёрий билиш жараёни: Ихтиёрсиз диққат ва хотира

Физиологик сезгирлик: Ноқулайликка нисбатан юқори сезгирлик

Билим орттириш объекти: Бевосита атрофдаги предметлар, уларнинг хусусиятлари ва вазифаси

Билим орттириш усули: Тажриба қилиш, конструкция яратиш

Муваффақиятли ўзлаштириш шартлари: Ривожлантирувчи муҳит ва катталар билан ҳамкорлик муносабатлари

Мулоқот юритиш шакли: Вазиятли-амалий

Тенгдошлари билан муносабатлар: Қизиқиш кам

Катталар билан муносабатлар: Фаолият усулларини танлашга ёрдам бериш манбаи , ўйин ва ижод бўйича шерик

Низолар мавжудлиги: Катталар билан ("Мен-ўзим")

Ҳис-ҳаяжонлар: Кучли ҳис- туйғули, кескин ўзгаришлар

Ўйин фаолияти: Катталар билан шерик, ўйинчоқларни мустақил ўйнайди:
4-5 ёш

Фикрлаш: Кўргазмали-тасвирли тафаккур

Нутқ: Фаол нутқ шаклланиши якунланади, фикрларни баён этишни ўрганади

Ихтиёрий билиш жараёни: Ихтиёрсиз диққат ва хотира; ўйин вақтида ихтиёрий равишда эслаб қолиш ривожланади

Физиологик сезгирлик: Ноқулайликка нисбатан сезгирлик камаяди

Билим орттириш объекти: Бевосита идрок этилмайдиган предметлар ва ҳодисалар

Билим орттириш усули: Катталар ҳикоялари, тажриба қилиш

Муваффақиятли ўзлаштириш шартлари: Катталарнинг дунёқараши ва яхши ривожланган нутқ

Мулоқот юритиш шакли: Вазиятдан ташқари мулоқот

Тенгдошлари билан муносабатлар: Воқеабанд ўйинларда шерик сифатида қизиқарли кечади

Катталар билан муносабатлар: Ахборот олиш манбаи

Низолар мавжудлиги: Мавжуд эмас

Ҳис-ҳаяжонлар: Янада равон, ўзини назорат қилишга уринади

Ўйин фаолияти: Тенгдошлари билан жамоавий, ролли ўйнайди, ўйинли вазиятларни ижро қилади

5-6 ёш

Фикрлаш: Кўргазмали-тасвирли, тасвирли-схемали жараён шакллана бошлайди

Нутқ: Нутқнинг режалаштириш малакаси шаклланади

Ихтиёрий билиш жараёни: Мақсадга йўналган эслаб қолиш қобилияти ривожланади

Физиологик сезгирлик: Ноқулайликка нисбатан сезгирлик камаяди

Билим орттириш объекти: Бевосита идрок этилмайдиган предметлар ва ҳодисалар, ахлоқий меъёрлар

Билим орттириш усули: Катталар, тенгдошлари билан мулоқот қилиш, мустақил фаолият, тажриба қилиш

Муваффақиятли ўзлаштириш шартлари: Шахсий кенг дунёқараш ва яхши ривожланган нутқ

Мулоқот юритиш шакли: Вазиятдан ташқари мулоқот, уддабуронлик

Тенгдошлари билан муносабатлар: Ўйинларда шерик сифатида унга қизиқиш чуқурлашади, мулоқот юритишда мойиллик сезади

Катталар билан муносабатлар: Ахборот манбаи, суҳбатдош

Низолар мавжудлиги: Мавжуд эмас

Ҳис-ҳаяжонлар: Мўътадил даражадаги ҳис туйғу, юқори кайфият устун туриши

Ўйин фаолияти: Ўйин ҳақида фикрлари шаклланади. Давомли ўйинлар, бирлашмалар шаклланади
6-7 ёш

Фикрлаш: Мантиқий тафаккур кўргазмали-тасвирли жараён асосида ривожланади

Нутқ: Ички нутқнинг ривожланиши

Ихтиёрий билиш жараёни: Ўзлаштириш жараёнида ихтиёрий равишда ўз фикрини жамлашга киришади.

Физиологик сезгирлик: Индивидуал равишда, аксарият холда паст даражада.

Билим орттириш объекти: Предметлар ва ҳодисалар ўртасидаги сабаб-оқибатли боғлиқлик

Билим орттириш усули: Мустақил фаолият, катталар ва тенгдошлар билан билим орттириш учун мулоқот қилиш

Муваффақиятли ўзлаштириш шартлари: Шахсий кенг дунёқараш, ҳар бир ишда билармонлик

Мулоқот юритиш шакли: Вазиятдан ташқари шахсий мулоқот

Тенгдошлари билан муносабатлар: Суҳбатдош, фаолият бўйича шерик

Катталар билан муносабатлар: Ҳиссий кўмак манбаи

Низолар мавжудлиги: 7 ёшга келиб таназзулга учраш, ижтимоий ролнинг ўзгариши

Ҳис-ҳаяжонлар: Юқори даражадаги ҳис-туйғуларга эга

Ўйин фаолияти: Ўзини зиммасига олган ролга мувофиқ тутиш шаклланади, биргалашиб ўйнайди.
БОЛА РИВОЖЛАНИШИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(0 дан 6 ойгача )
Соҳа: Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена

Кичик соҳа: Йирик моторикани ривожлантириш

Талаб

  • Бола ўз гавдасини бошқара олади (мувозанат сақлашга қодир).

  • Бола ўз танасининг қисмларини бошқара олади.

  • Бола мақсадли тартибда, мувофиқлашган ҳолда ҳаракатлана олади.

Индикатор

  • Вертикал ҳолатда бошини дадил ушлаб туради, тиззасидан букилган оёқларига таянади, икки қўллари билан ушлаб туради. Қўлтиғидан ушлаб турилса, бола тўғри туради, оёқларини букмайди, орқа томонида ётган ҳолатдан қорнига ағдарилади.

  • Бола мақсадли тартибда ўз қўлларини оғзига яқинлаштиради.

  • Бола орқаси билан ётганда бир оёғини кўтариб, оғзига тортади.

  • Бола гавдаси ва қўллари билан буюмга интилади.

Таълимга ёндашув

  • Болани қўлларингизда ҳамда қаттиқ юзада вертикал ҳолатда ушлаб туринг.

  • Қоринда ётганда, гавданинг ҳолати болага кўкрак қафасини кўтариб, бошини юзадан баландда ушлаб туриш имконини беради.

  • Гўдакнинг қўлларига ўйинчоқ ушлатинг ва бола уни қандай ушлаб, оғзига яқинлаштиришини кузатиб туринг.

  • Гўдакнинг бир қўлига шақилдоқ ушлатиб қўйинг ва бола уни бошқа қўлига олишини рағбатлантириб туринг.

  • Болани орқасига ётқизинг, сўнг бир оёғини, кейин иккинчи оёғини аста тортиб кўринг. Унинг оёғини қўли томон суриб, оғзи томон йўналтиринг.

  • Гўдакка у энг яхши кўрган ўйинчоғини узатинг ва у қандай қилиб ўйинчоққа интилиб, қўллари ва гавдаси билан ҳаракатланишини кузатинг.

  • Ўйинчоқни боланинг олдига полга қўйинг ва гавдаси билан ўйинчоққа пешвоз ҳаракатланишга йўналтиринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болани бешикка ётқизиб катта қилиш тавсия этилмайди.

  • Кийим боланинг ҳаракатларини сиқиб қўйиши керак эмас.

  • Бола толиқиб қолишининг олдини олиш мақсадида бу машқни 3-4 мартадан кўпроқ такрорлаш керак эмас.

  • Болага бериладиган буюм ёки ўйинчоқлар оғир бўлмаслиги лозим.

  • Болани сиқиб йўргаклашга йўл қўйманг.

Кичик соҳа: Майда моториканинг ривожланиши

Талаб

  • Бола қўллари ва бармоқларининг ҳаракатланишини назорат этишга қодир.

  • Бола умумий фойдаланишдаги ўйинчоқлар ва буюмлардан фойдаланиш қобилиятига эга.

Индикатор

  • Гўдак унга узатилаётган буюмни олиш учун қўлини чўзади.

  • Бола буюмни маълум вақт давомида қўли билан бутунлай ушлаб, сиқиб туради.

  • Бола чўмилаётганда чиройли ўйинчоқ ёки мочалкани ушлайди ва қўлида сақлаб туради.

  • Ўйинчоқни қўлида ушлаб туради, ўйинчоқни катталарнинг қўлларидан олади ва у билан фаол ўйнайди.

  • Қутичани очади, ичидаги ўйинчоқларни олади, турли ҳолатларда бўлиб, ўйинчоқларни бемалол қўлларига олади

Таълимга ёндашув

  • Гўдакни ўриндиғига ўтқизиб қўйинг ва энг ёқтирадиган ўйинчоқни интилиб, чўзилиб олишга унданг.

  • Болага бирон буюм беринг ва у уни дадил ушлаб, маҳкам сиқиб олсин.

  • Бола нарсаларни солиши учун унга бирон сиғим идиш беринг.

  • Бола бирон буюмни кучи етганча вақт давомида ушлаб туриш учун шароит яратинг.

  • Болани чапак чалишга рағбатлантиринг.

  • Болани чўмилтириш вақтида унга сувни чайқатиб сачратишга рухсат беринг.

  • Боланинг иккала қўлларига ўйинчоқларни ушлатиб қўйинг ва уни ана шу ўйинчоқларни бир-бирига уриштиришга рағбатлантиринг.

  • Бола ўйинчоқни бир қўлидан бошқа қўлига олишига кўмаклашинг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Ўйинчоқларни бола кўкрагидан 60-70 см масофада илиб қўйинг


Кичик соҳа: Сенсомоторикани ривожлантириш

Талаб

  • Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишга қодир.

Индикатор

  • Бошини овоз келаётган томон буради.

  • Овоз чиқарадиган резинали ўйинчоқларни сиқиб туради.

  • Ҳаракатланаётган объектлар кетидан кузатиб туради ва уларни ушлаб олишга ҳаракат қилади.

Таълимга ёндашув

  • Гўдакка куйлайдиган ёки овоз чиқарадиган ўйинчоқларни беринг.

  • Болага резинали ўйинчоқларни беринг.

  • Гўдакни ҳаракатланаётган буюм ёки ўйинчоқни ушлаб олишга рағбатлантиринг

  • Бола билан "ку-ку" қабилидаги ўйин ўйнанг.

Хавфсиз яшаш ва харакатланиш

  • Бола буюмларни томоша қилиши қулай бўлиши учун нур манбаи унинг бошининг орқа томонига ўрнатилиши лозим

  • Шақилдоқлар ва қўнғироқчалар овози қаттиқ чиқадиган бўлиши керак эмас

Кичик соҳа: Маданий-гигиеник кўникмалар

Талаб

  • Бола маданий-гигиеник кўникмаларни орттиради.

Индикатор

  • Чўмилиш вақтида ўйнайди, чўмилишдан завқланиш пайдо бўлади.

Таълимга ёндашув

  • Болани сув ўйнашга рағбатлантиринг ва тақдирланг.

  • Болани буюмларни сувга итариш ва сув ичида юргизишга рағбатлантиринг.

  • Болага у қандай қўл ювиши ва тиш тозалаши кераклигини кўрсатинг. Бунинг учун қувноқ болалар шеърлари, саноқлардан фойдаланинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болани қаровсиз қолдирманг.


Соҳа: Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш

Кичик соҳа: Ижтимоий ривожланиш

Талаб

  • Бола таниш ва нотаниш одамларни ажрата олади.

  • Бола бошқа болалар ва катталар билан мулоқотда бўлганда ўз кўникмаларини орттириш қобилиятига эга

Индикатор

  • Яқин кишилари билан мулоқот қилишда ташаббус билдиради (кўзларига қарайди, жилмаяди, ёпишади, қўлларига чиқиб олишга ҳаракат қилади, қичқириб юборади, енгини тортади).

  • Нотаниш одамларни кўрганда қўрқув аломатларини намоён этади, йиғлайди.

  • Онаси ва бошқа танишлари томон қўлларини узатади.

  • Катталарни кўрганда анчагина жонланишни намоён этади.

  • Таниш катта одамнинг нутқига нисбатан ҳиссий муносабат билдиради.

Таълимга ёндашув

  • Болани кўпроқ қўлингизга олинг, уни силаб, рағбатлантиринг. Бола нотаниш одамларни кўрганда чўчиши меъёрий ҳолат ҳисобланади.

  • Оила аъзоларининг барчаси бола билан мулоқотда бўлиши лозим.

  • Унга ашула куйланг, шеърлар, эркалатмалар айтиб беринг.

  • Бошқа болаларга гўдакнинг ёнига яқинлашишга рухсат беринг.

  • Болани кўпроқ қўлингизга олинг, қучоқланг, у билан сўзлашинг.

  • Болани бошқа одамлар, болалар билан чуғурлашларини рағбатлантиринг

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола нотаниш одамлар билан муомала қилишини чеклаш лозим.

  • Бола билан бирга жамоат жойлари ва шовқинли тадбирларга бориш тавсия этилмайди.

  • Бола шовқинли тадбирларда бўлишига йўл қўйманг.

  • Уни ёлғиз ўзини кичкина болалар билан қолдирманг.

  • Уйдаги асбоб-анжомлар (чанг ютгич, музлатгич, телевизор) кучли шовқин чиқаришига йўл қўйманг.


Кичик соҳа: Ҳиссий ривожланиш

Талаб.

  • Бола ўзининг «Мен» концепциясини ривожлантиради.

  • Бола бошқаларнинг руҳий кечинмаларига муносабат билдириш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга

Индикатор

  • У билан ўйнаганда баланд овозда кулади.

  • Ўз эҳтиёжларини (очиққанлик, тагини ҳўл қилганига эътибор қаратиш) йиғлаш орқали ифодалайди.

  • Бола ўзини кўзгуда кўриб жилмаяди, кўзгуни қўли билан силайди.


Таълимга ёндашув

  • Болага сиз билан бирга кўзгуга қарашига имкон беринг ва табассум қилишга рағбатлантиринг.

  • Бола билан сўзлашинг ва турли ўйинларни ўйнанг («чапак», «ўғри зағизғон», “ду-ду” ва ш.ў.).

  • Бола ўз эҳтиёжини ифодалаб йиғлаётганда буни пайқашга урининг ва унинг эҳтиёжларини қондиринг.

. Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болага кулиб қаранг.

  • Болага дўстона оҳангда гапиринг.


Соҳа: Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик

Кичик соҳа: Нутқ

Талаб

  • Бола нутқни тинглаш ва тушуниш қобилиятига эга.

  • Бола сўзлашиш ва мулоқот юритишга қодир.

Индикатор

  • Турли нутқ ва куйларга эмоционал муносабат намоён этади.

  • Болалар ашулалари ва айтишувларини тинглайди.

  • Чуғурлайди (ба-ба).

  • Турли овозларга тақлид қилади.

  • Оддий бўғинларни такрорлайди, сўзларнинг дастлабки бўғинларини ҳамда «ма», «ка», «ба» каби оддий бўғинларни баён қилади.

Таълимга ёндашув

  • Бола билан кўпроқ сўзлашинг, унга шеърлар, латифалар айтиб беринг.

  • Мусиқа ва болалар ашулаларини тинглашга рағбатлантиринг.

  • Болага алла айтинг.

  • Унга мунтазам равишда қувноқ ҳикояларни ўқиб ва айтиб беринг

  • Бола билан мулоқот юритаётганда сўзларни бир неча марта такрорланг.

  • Бола билан кўпроқ гаплашинг, унинг учун куйланг.

  • Боланинг ташаббускорлигини рағбатлантиринг ва унинг эътиборига жавоб қайтаринг.

  • Чиройли расмларни кўрсатинг ва уларнинг номини айтинг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Хотиржам ва дўстона оҳангда сўзланг.

  • Хонада сукунат ва хотиржам шароитларни таъминлаш керак (маиший техниканинг куй, мусиқа чиқариш овозини чеклаб қўйинг).

Кичик соҳа: Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш

Талаб

  • Бола босма материаллар, ҳарфлар ва рамзларга қизиқиш билдиради.

  • Бола ёзиш кўникмаларини ўрганади.


Индикатор

  • Бола қоғоз ёки газетани ғижимлаб ташлайди.

  • Бола ранг-баранг китобни томоша қилади.

  • Бола девордаги расмлар ва плакатларни томоша қилади.

  • Бола икки қўли билан ёзадиган буюмларни ушлаб туради ва улар билан ўйнайди (учи очилмаган рангли қаламлар, ёпиқ ручкалар, рангли маркерлар).


Таълимга ёндашув

  • Болага бир парча қоғоз беринг ва у ундан қандай фойдаланишини кузатиб туринг.

  • Болага чиройли безатилган китоб беринг ва уни китобни томоша қилишга рағбатлантиринг.

  • Боланинг олдига тартибсиз равишда бир неча расмларни қўйинг.

  • Болага катта маркер ёки фломастер беринг ва уларни қўлида ушлаб туришга унданг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола оғзига турли буюмларни солмаслигини кузатиб туриш лозим.


Соҳа: Билиш жараёнининг ривожланиши.Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш

Кичик соҳа: Элементар математик кўникмалар ва билимлар

Талаб

  • Бола миқдор ва санашга қизиқишни намойиш этади.

  • Бола буюмларни туркумлаш ва уларни тартиб бўйича жойлаштириш кўникмаларини орттиради.

Индикатор

  • Бола кўп сонли ўйинчоқларга қизиқиш билдиради.

  • Бола ўз ҳаракатлари билан шапка бошига тўғри келмаётганлигини кўрсатади.

  • Сўрғич ёки шишачани оғзига тортади.


Таълимга ёндашув

  • Бола билан ўйнаётганда кам сонли ўйинчоқлардан бошлаб, аста-секин уларнинг сонини кўпайтириб боринг.

  • Қалпоқчани қўғирчоқлар, атрофдагилар бошига кийдириб, болага ўргатинг ва ўз бошига мустақил кийишга ҳаракат қилишини рағбатлантиринг


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш


Кичик соҳа: Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш

Талаб

  • Бола атрофни кузатади, жонли ва жонсиз оламга муносабат билдиради.

  • Бола одам гавдасининг қисмларини ўрганади.


Индикатор

  • Бола унинг атрофида мавжуд бўлган ёки расмларда чизилган ёрқин ўсимликлар, гуллар ва ҳайвонлар кетидан кузатади ҳамда уларга нисбатан қизиқиш билдиради.

  • Бола ўз қўлларини ўрганади, уларга қарайди ва оғзига тортади, бир қўли билан бошқа қўлини ушлаб, силаб кўради.


Таълимга ёндашув

  • Болага атрофдаги оламдан кўпроқ турли ўсимликлар ва ҳайвонларни кўрсатинг.

  • Боланинг эътиборини жалб қилинг ва турли ўсимлик, ҳайвонларга қўлини теккизиш, ўзига хос овозларни чиқариш йўли билан (миёв-миёв, вов-вов) уларни таништиринг.

  • Кўпроқ бармоқлар, кафтлар билан ўйнайдиган ўйинлардан фойдаланинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Ўйинчоқларга гигиеник ишлов берилган, диаметри 4,5-5 см бўлиши керак (бола ютиб юбориши, бурнига ёки қулоғига киргизиб юбормаслиги учун кўрсатилган ўлчовдан майда бўлиши мумкин эмас).


Кичик соҳа: Ижод

Талаб

  • Бола турли товуш ва овозларни ажратиш қобилиятига эга.

  • Бола мусиқага қизиқиш билдиради, мусиқий фаоллик кўрсатади.

  • Бола кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқишини намойиш этади.


Индикатор

  • Бола товуш ёки овоз келаётган томон бошини буради

  • Бола мусиқий товушларга қизиқиш билдиради.

  • Мусиқа садоларини эшитиб қолиб, гавдаси ёки тана қисмларини ҳаракатлантиради

  • Бола бирон фотосурат ёки расмда назарини жамлайди

Таълимга ёндашув

  • Бола билан ўйинаганда овоз чиқарадиган ўйинчоқлардан фойдаланинг ёки ўзингиз бирон ҳайвонга ўхшатиб товуш чиқаринг.

  • Болага мурожаат этиб, уни овоз (товуш) манбасида эътибор жамлашга жалб қилинг.

  • Ўйнаш вақтида мусиқий ўйинчоқлардан фойдаланинг

  • Унинг эътиборини ёрқин расмлар, плакатларга қаратинг.

  • Расмларни тез-тез алмаштириб туринг, чунки болалар турли-туманликни ёқтирадилар.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Эрта ёшданоқ кўп нарсаларнинг тақиқланиши асаб тизимининг издан чиқишига олиб келишиш мумкин. Фақат ҳаёт учун хавфли бўлган нарсаларни тақиқланг.


6-12 ОЙЛИК БОЛАНИНГ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Соҳа: Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена


Кичик соҳа: Йирик моториканинг ривожланиши

Талаб

  • Бола ўз гавдасини бошқара олиш (мувозанат сақлаш) га қодир.

  • Бола ўз танасининг қисмларини бошқариш қобилиятига эга.

  • Бола мувофиқлашган ҳолда, мақсадли ҳаракатлана олади.


Индикатор

  • Бола қўл кафтлари ва тиззаларига туриб олади, чайқалади, доира шаклида олдинга кейин орқага, ҳар хил йўналишларда ва турли юзалар (пол, диван, баландликдан пастга) да эмаклайди.

  • Ётган ҳолатидан ўтириб олади, ўтирган ҳолатидан ётиб олади, ҳеч ким ушлаб турмаган ҳолда ўтиради.

  • Ўйинчоқни олиш учун стол тагига энгашади ва катталарнинг ёрдамисиз яна туриб олади (гавдасини тўғирлайди).

  • Мустақил равишда тўғри юришни бошлайди.

  • Ўз баданининг ҳолатини ўзгартириш учун икки оёғи ва икки қўлидан фойдаланади.

  • Қўл ва оёқлари ёрдамида баландлиги 0,6 м бўлган буюмларнинг устига мустақил чиқа олади.

  • Қўлини кўтаради ва туширади.

  • Катталар ёрдамисиз улар кўрсатган йўналишда юради.

  • Юқорироқ ётган объектни олиш учун оёқларининг учига туради.

  • Аравачаси кетидан юради ва юриш вақтида тўсиқларни айланиб ўтади.

  • Бир буюмдан бошқа буюмга ўтади.

  • Катталарнинг қўлларидан ушлаб, зиналарга чиқади ва тушади.


Таълимга ёндашув

  • Болани энг ёқтирган ўйинчоғига яқинроқ эмаклаб келишга рағбатлантиринг.

  • Бола билан биргаликдаги ўйинларни ташкил қилинг, катталарнинг кўрсатмалари: “Менинг олдимга эмакла”, “Ўтир”.

  • Бола аввал уларнинг устидан ҳатлаб ўтиши учун “паст бўйли буюмларни” тайёрланг. Кейин эса, вазифани мураккаблаштириш учун, буюмлар (масалан, кубикларни) ни аста-секин катталаштиринг.

  • Бола ўзи қизиқаётган буюмга ходанинг устидан эмаклаб ўтиб, етиб бориши учун имконият яратинг.

  • Мусиқа садолари остида ритмик ҳаракатларни бажаринг ва айни пайтда бироз чўққайинг, рақс тушинг ва қўлларингизни силкитинг.

  • Бола ўтирган ҳолатдан ётиб олиши ва яна олдинги ҳолатга қайтиши учун юмшоқ юзани таъминланг.

  • Болани қорнида ётган ҳолатдан ағдарилиб, ўтириш ҳолатига ўтиши, сўнг тик туриб олишга рағбатлантиринг.

  • Бола мустақил туришини рағбатлантиринг.

  • Бола биринчи қадамларини босаётганда суяниб олиши мумкин бўлган турғун қаттиқ предметлар (масалан, стол, мустаҳкам стул) билан таъминланг.

  • Бола бир буюмдан бошқа буюмгача мустақил юриб боришини рағбатлантиринг.

  • Бола ўтирган ҳолатда унга копток ташланг ва уни ана шу коптокни тутиб олишга рағбатлантиринг.

  • Бола ўриндиғига чиқиб олаётганида ўзи билан бирон ўйинчоқни олишини рағбатлантиринг.

  • Болага юзаларга чиқиб олиши учун кўпроқ имконият яратинг.

  • У билан бирга ўйинли машқларни бажаринг, масалан, “Малика ка-а-атта қиз бўлиб қолди”

  • Кўнгилочар ўйинлар “Бекинмачоқ”, “Етиб оламан”, “Олдимга кел” ва ш.ў.

  • Болани ўзидан баландроқ юзадаги ўйинчоққа қўлларини етқазиб уни олишга рағбатлантиринг.

  • Бола ҳар кўтарилиб яна пастга тушганида мақтовлардан фойдаланиг

  • Хонада ёки гуруҳда тегишли тўсиқларни жойлаштириб қўйинг ва бола тўсиқ сари тезда бориб, унга урилиб кетмасдан айланиб ўтишга рағбатлантиринг.

  • Агар сизда итариш ёки тортишга имкон берадиган ўйинчоқлар бор бўлса, уларни болага беринг.

  • Бола ҳар кўтарилиб яна пастга тушганида мақтовлардан фойдаланинг.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет