Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


* 7. Ҳаракатли ўйинлар: уларнинг роли ва ахамияти



бет7/18
Дата12.07.2016
өлшемі1.71 Mb.
#192886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18

*

7. Ҳаракатли ўйинлар: уларнинг роли ва ахамияти

Ҳозирги кунда спорт ижтимоий маъно касб этмоқда. Шу муносабат билан болалар ва ўсмирларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларда жисмоний куч, тезлик, чидам-лилик, чаққонлик ва бошка шу каби жиҳатларни ривожлантириш бирламчи вазифа хисобланади. Жисмоний тарбиянинг энг яхши воситаси бўлиб ҳаракатли ўйинлар хисобланади.

Ҳаракатли ўйинлар ҳар кандай ёшдаги болалар шуғуллана оладиган, фаолиятнинг хис-туйғуларга бой туридир. Ўйинлар жисмоний, маънавий, иродавий, аълокий сифатларни ривожлан-тиришга хизмат қилади. Ўйин фаолияти давомида бола мустақил-лик, катъиятлилик, собиткадамлик каби хаётий муҳим сифатларни эгаллаб боради. Ўйин таълим ва тарбия воситаси хисобланиб, ўйин фаолияти ёрдамида ёшлар ўзаро муносабатлар аҳамиятини англайдилар. Ўйинда уларнинг ҳар бири ўз имконияти, билимини синайди, ўз кучини билиб олади. Бошкача айтганда, ўйин акл-идрок, фикрлаш, ижодий имкониятларни ривожлантиради.

Ўйинларнинг жуда кўп турлари мавжуд бўлиб, ҳаракатли ўйинлар аклий фаолият, мантикий фикрлаш, тасаввур, хотира, диққатни жамлаш, тезкор окилона карор кабул килиш каби мураккаб жараёнларнинг шаклланишига ёрдам беради. Юксак эмоционалликни таъминлар экан, ҳаракатли ўйиилар организмни мустахкамлаш, унинг чидамлилигини ошириш, шунингдек, ҳаракатларни ўзаро мувофиклаштириш, тезкор ориентация килиш, маънавий сифатлар, характернинг иродавий кирраларини тарбиялаш, тартиб-интизом ва ташаббускорликни ривожланти-ришга ёрдам беради. Бундан ташкари ҳаракатли ўйинлар катта юклама билан ўтказиладиган машғулотлар билан шуғулланишни давом эттириш учун зарур бўлган ижобий хис-туйғуларни вужудга келтиради.



7.1. Машғулот жараёнида ҳаракатли ўйинлар

Шуни унутмаслик керакки, бир хил кечувчи машғулотлар қизиқишни сусайтиради, спорт маҳоратини оширишга тўсқинлик қилади, спортчиларда техник ҳаракатларни чеклаб қўяди ва тактик ночорликни шакллантиради. Шу сабабли спорт ўйинларини киритиш ўкитишнинг муҳим шартларидан хисобланади. Асосийси шундаки, ўйинлар ўқув-машғулот жараёни олдига қўйилган вазифаларни бажаришга ёрдам беради.

Ўйинда ўсмирнинг шахс сифатидаги хислатлари намоён бўлади, унинг жисмоний ва руҳий сифатларини, ақл-идрок, иродасини ривожлантиради. Уйин характерни тоблайди ва шакллантиради, кийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатади, рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантиради.

Ҳаракатли ўйинларни турли вариантларидан фойдаланиб, машғулотларда мунтазам қўллаш керак, чунки улар шуғулланувчиларда мустаҳкам малакаларни шакллантиришга ёрдам беради. Оддий қоидалар, юксак эмоционаллик, катта маблағ талаб килмаслик - буларнинг барчаси ҳаракатли ўйинларнинг оммалашишига ёрдам беради.

Спорт ўйинлари спорт техникасининг алоҳида элементларини ўрганиш, мустахкамлаш ва такомиллаштиришга, шунингдек, хар қандай спорт тури учун зарур бўлган жисмоний сифатларни тарбиялашга ёрдам беради.

7.2. Ҳаракатли ўйинлар - спортда танлаш воситаси сифатида

Кейинги йилларда аҳолининг маданий даражасининг ўсиши сабабли, кўплаб оилалар болаларининг спорт билан шуғулланишидан манфаатдор бўлиб колдилар. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва тренерларга болаларнинг у ёки бу спорт турига лаёқати ва қобилиятини аниклаш учун тадбирлар комплексини амалга оширишга тўғри келмокда. Маълумки, ўсмирларда танланган спорт тури бўйича ҳаракатланиш кўникмасини эгаллашга бўлган қобилиятини аниклаш айниқса мураккаб бўлади.

Болалар ва ўсмирлар орасидан қобилиятлиларини аниқлашнинг энг яхши воситаси ҳаракатли ўйинлар асосига

курилган тестлар хисобланади. Ўйин-тестлар назорат машқлардан етарли даражада устунликларга эга, чунки улар маълум бир спорт турига хос бўлган жисмоний сифатлар ва қобилиятларни

баҳолаш имкониятини беради.

Маълумки, болаларнинг ўйин фаолияти жараёнида у ёки бу билим, кобилият ва кўникмалари шаклланади, шунингдек болалар ва ўсмирларнинг ўзига хос жихатлари намоён бўлади. Болалар ўйинларда юқори ҳаракат фаоллигини кўрсатадилар, бу ўз навбатида тренерга уларнинг келажакдаги спорт ихтисослиги зарур бўлган яхши ҳаракатлантирувчи истеъдод нишоналарини аниқлашга ёрдам беради.

Ҳар бир тренер, боладаги барча сифатларни ҳам ривожлантириб бўлмаслигини яхши билади. Бунда генетик омиллар катта аҳамиятга эга бўлиб, улар болалар ва ўсмирларнинг яширин ҳолдаги имкониятларини белгилайди. Бироқ, шахс томонидан эгалланган фазилатлар наслдан ўтган фазилатлардан устунлик қилишини эътибордан қочирмаслик керакки.

Қўлланилаётган ўйин-тестлар тренерга ўсмирдаги уни қизиқтираётган хислатларнинг мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун. одатда турли ҳаракатлантирувчи фаоллиги бўлган ўйинлардан фойдаланилади. Уйин-тестларни ўтказиш мобайнида турли йўналишдаги ҳаракатли ўйинларни қўллаш мақсадга мувофиқ: координацион қобилиятларни аниқлаш учун, дикқатни координациялашга қаратилган. тезкор фикрлашдаги оригиналликка ва ҳ.к.

Ҳаракатли ўйинлар билан тестлаштириш жараёнида ҳар бир катнашчи маълум микдордаги балларни тўплайди. Тест натижа-арини аниклаш ҳар бир қатнашчининг тўплаган балл натижалари бўйича белгиланади, бу эса ўз навбатида шахснинг индивидуал ўзига хос хусусиятларини тавсифлайди. Тест натижалари бўйича қатнашчиларнинг танлаган спорт тури билан шуғулланишга яроқлилиги, қобилияти мавжудлиги хакида ҳулоса чиқариш мумкин.

Ҳозирги пайтда тажрибали тренерлар ўйин-тестлардан болалар ва ўсмирларнп танлаб олишда унумли фойдаланмокдалар. Спорт такомиллаштирув гуруҳларида хам ҳаракатли ўйинлардан назорат тестларининг тури сифатида фойдаланиш мақсадга мувофик.

Ҳаракатли ўйинлардан болалар, ўсмирлар ва ёшларни умумий жисмоний ривожлантириш учун, шу билан бир қаторда алоҳида спорт турлари учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантириш ҳам фойдаланиш мумкин.



7.3. Умумий жисмоний ривожлантириш учун намунавий ҳаракатли ўйинлар

1.Рўмолчани тортиб ол



Ўйиннинг тавсифи. Қатнашчилар жуфтларга бўлинади. Ҳар бир ўйинчининг вазифаси -ракибдан рўмолчани тортиб олиш ва унга шундай қилишга йўл қўймаслик. Рўмолчани биринчи бўлиб тортиб олган галаба қозонади.

Коидалар: ракибнинг кўлидан ушлаб бўлмайди, ўйинчини туртиш таъқиқланади.

Вариантлар: рўмолчалар ўйинчиларнинг олд томонида, белида бўлади: рўмолча ўйинчаларнинг ўнг ёки чап томонида мустаҳкамланади; рўмолча ўйинчиларнинг орқа томонида белида бўлади; тиззада туриб ўйнаш мумкин; рўмолчани ўйинчиларнинг болдирига боғлаш мумкин: жуфт-жуфт бўлиб ўйнаш мумкин; жамоаларга бўлиниб ўйнаш мумкин.

2,Оёқлар билан оёқ кафтияи босиш



Уйиннинг тавсифи Қатнашчилар жуфт-ликларга бўлинади. Уйинчилар қўлларини бир-бирларининг елкаларига кўядилар. Уйинчаларнинг вазифаси - ракибнинг оёқ кафтига имкони борича кўпроқ марта ўз оёғининг учини текизиш. Қоидалар: майдонча бўйлаб ҳаракат қилиб, ракибга ўз оёғини

босишга йўл қўймаслик ва кўлларни елкадан туширмаслик.



Вариантлар: номдош оёкқа фақатгина чап ёки фақат ўнг

оёқни тегизиш;- танлаган хохлаган оёкни текизиш мумкин.



3. Ладушки ( қарсак чалиш)



Ўйиннинг тавсифи. Полда диаметри Зм. бўлган доира чизилади. Икки ўйинчи танлаб олинади ва улар.доира ичига кириб, тик туриш холатида турадилар. Ҳар бир ўйинчининг вазифаси, ракибга чап бериб, унинг тиззаси остида қарсак чалиш ва рақибига шу усулни амалга оширишга йўл қўймаслик. Уйин давомида кўпроқ қарсак чалган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Коидалар: Уйинчиларга ушлаб олишлар ва доирадан чиқиш

таъқикланади.



Вариантлар: Фақатгина олдиндан келишиб олинган оёққа

карсак чалиш мумкин; қарсакни хохлаган оёк ортида бажариш

мумкин.

4.Доирадан туртиб чикариш




Ўйиннинг тавсифи. Диаметри 3-4м. доира ичига икки >'йинчи туради. Сигналдан кейин бир-бирининг елкасига кўлларини қўйиб доирадан туртиб чиқара бошлайдилар. Ҳар бир ўйинчининг вазифа-си рақибни доирадан туртиб чиқариш.

Қоидалар: ўйинчи бир оёғи бўлса хам доира ташқарисига чикса мағлуб б>'лган хисобланали.



Вариантлар: Туртиб чиқаришни кўкрак билан амалга ошириш мумкин, бунда кўллар орқада бўлиши керак; туртиб чикаришни елка билан амажа ошириш мумкин, бунда қўллар иштирок этмайди; ўйинчилардан бири оркаси билан турганда, рақибни қўллар билан туртиб чикариш мумкин.

5. Тўпни эгаллаб ол





Ўйиннинг тавсифи. Иштирокчи тик ёки тиззада турган қолатда. Улар икки қўллаб тўпни ушлайдилар. Ҳар бир ўйинчи сигнал бўйича тўпни тортиб олиб, бошлари узра кўтаради.

Қоидалар: ушлаб олинганда қўлларнинг ҳолати бир хил бўлиши керак. Агар ўйин тик ҳолатда ўтказилаётган бўлса, гилам(пол)га йиқилиш таъқикланади.

Вариантлар: Уйинни ўтирган ҳолатда ўтказиш мумкин; тиззалаб ўтириб ўйнаш мумкин: коринга ётиб ўтказиш мумкин; ўйинни тик туриб ўтказиш мумкин.

6.Хўрозлар жанги





Ўйиннинг тавсифи. Диаметри 3-4м. доирага икки ўйинчи туради. Сигналдан кейин ўйновчилар, бир оёкда сакраб, қўлларини орқага килиб. елкалари билан туртиб ракибни икки оёқда туришга (мувозанатни йўкотиб) ёки айланадан чикаришга харакат қиладилар. Ракибни мувозанатдан биринчи бўлиб чиқарган ғолиб ҳисобланади. Коидалар: онгли равишда кўпол ҳаракат қилиш

таъқиқланади. Уйинни факат сигналдан кейин бошлаш мумкин.



Вариантлар: таянччи йўк оёқни қўл билан ушлаб туриш

керак; сакраётган оёқни алиштириш мумкин, бирок икки

мартагача; ракибни кўкрак билан туртиш му\4кин.

7.Тўп учун кураш

Ўйиннинг тавсифи. Икки катнашчи ерда

ўтириб 2 метр оралиғида бир-бирига елкама-

елка ўтирадилар. Уларнинг ўртасида тўп

жойлаштирилади. Раҳбарнинг сигнали билан



Ь$£ ) в Г4^5^! ўйинчилар тўпни ушлаб олишлари керак.

%*^ v-к^ч/ Биринчи бўлиб тўпни эгаллаган ғолиб

бўлади.

Коидалар: тўп ракибларнинг ўртасига қўйилади. Ракиб билан

атайин тўкнашган ўйинчи мағлуб ҳисобланади.



Вариантлар: ўйинни тик туриб ўйнаш мумкин; ўйинни мураккаблаштириш учун тўпнинг ьсичикроғидан фойдаланиш мумкин.

8.Маскировка.



Ўйиннинг тавеифи. Икки ўйинчи юзма-юз турадилар. Раҳбаркинг сигнали бўйича ўйинчи рақибининг гавдасидан ушлашга ҳаракат килади. Бу пайтда рақиби майдонча бўйлаб ҳаракатланиб, фаол каршилик қилиши керак. Қоидалар: ўйинчиларга майдончадан чиқиш таъқиқланади.

Рақибини гавдасидан ушлаб олган ғолиб ҳисобланади.

Вариантлар: ракибга хужум қилаётиб, унинг гавдасидан

ушлаб, қўлларни оркасида бирлаштириб.



9.Ўйноқи чумчуқчалар




Ўйиннинг тавсифи. Диаметри Зм. бўлган доирага етакловчи киради. Қолган ўйинчилар доиранинг ташқарисида турадилар.

Раҳбарнинг сигнали бўйича чумчуқчалар доирага сакраб кирадилар ва сакраб чиқадилар.Етакловчи доирадан сакраб чиқишга улгурмаган чумчуқни ушлаб олишга ҳаракат килади.



Коидалар: доирадан югуриб ўтган ютқазган қисобланади. Етакловчилар икки-уч чумчуқни ушлагандан кейин алмаштирилади.

Вариантлар: доирага оир оёкда сакраб кириш мумкин; икки оёқлаб сакраб кириш мумкин.

Ю.Кафтлар билан тўқнашиш




Ўйиннинг тавсифи. Уйинчилар жуфт-жуфт бўлиб бир-бирларига қарама-карши

турадилар. оёк кафтлари бирлашган. Катнашчилар кафтлари билан уриб рақибни мувозанатдан чнқаришга ҳаракат киладилар.



Қоидалар: зарбадан оеғини ортга сурган мағлуб

хисобланади. Шундан кейин ўйин янгидан бошланади.



Вариантлар: ўйинни тик ҳолда ўйнаш мумкин; тиззалаб туриб ўйнаш мумкин; ярим ўтирган қолда ўйнаш мумкин.

П.Чўнқайиб ўтириб туртиб чикариш





Уйиннинг тавсифи. Уйинчилар жуфт-жуфт бўлиб бир-бирларига елкама - елка пурадилар. оёк кафтлари бирлашган. Доира ичидан ракибини чўнқайиб ўтириб туртиб чикариш юбориши керак. Қоидалар: доирадан ташқарига чикиш мумкин эмас.

Беллашув 30 сония давом этади. Ракиблар бир-бирларини енга

олмасалар дуранг эълон қилинади.

Вариантлар: ўйинни бошланғич холатда кўлларни бош

орқасига кўйиб ўйнаш мумким; қўлларни тиззага кўйиб ўйнаш

мумкин.

12.Чизиқдан тортиб ўтказиш





Икки жамоа чизик бўйлаб бир-бирларига тескари қараб турадилар. Сигналдан кейин ҳар бир ўйинчи рақибини чизиқдан тортиб олишга харакат қилади. Уз томонига кўпроқ ўйинчиларни тортиб олган жамоа ғолиб ҳисобланади. Қоидалар: икки оёги билан чизикдан ўтган ўйинчи ютқазган

хисобланади. Кийимдан тортиш таъкиқланади.



Вариантлар: жуфтликда ўйнаш мумк.ин; чап кўлдан ушлаб

ўйнаш мумкин: ўнг қўлдан ушлаб олиб ўйнаш мумкин; икки

кўлдан ушлаб олиш мумкин.

13. Қайсар болалар



й Л % Уйиннинг тавсифи. Икки ўйинчи бир-бирига

£^jCs^\ карама-қарши ўтириб. номдош товонларини

!^\JtJlu\ тираб, кўлларини оркага тирайдилар.

'"_ w Сигналдан кейин ўйинчилар рақиб оёғини

товони билан итаради.



Қоидалар: ракиб оёғини биринчи бўлиб итариб чиқарган

ғолиб саналади.



Вариантлар: Қўлларни бош оркасига қўйиб. таянмасдан ўйнаш мумкин, бунда ўйин мураккаблашади: икки оёққа тиралиб ўйнаш мумкин.

14.Кучли оёқлар




Ўйиннинг тавсифи. Ўйинчилар бир-бирларига юзма-юз ўтирадилар. Уйинчилардан бирининг оёғи узатилган бўлиб, оёк кафтлари бирлаштирилган. Иккинчи ўйинчи рақибнинг каршисида ўтириб. оёқларини ташқаридан, рақибининг оёк кафтлари ёиига кўяди. Сигналдан кейин ўйин бошланади. Биринчи

86

ўйинчининг вазифаси - рақибининг тўғри қўйилган оёқларини айириш, ракиғи бунга каршилик қилиши керак. Ким қисқа вақтда рақиб оёғини айирса ғолиб бўлади. Қоидалар: ўйин вақтида қўллар оркада тиралган бўлиши керак. уларни силжитиш мумкин эмас.



Вариантлар: қарама-қарши йўналишда ўйнаш мумкин, яъни оёқларни бирлаштириш.

15.Тўп билан тегизиш





Уй.иннинг тавсифи. Уйинчилар жуфт-жуфт бўлиб, диа.метри 3-4м. бўлган доирага турадилар. Уйинчилардан бирида тўп бўлиб, унинг вазифаси - ракибнинг елкасига тўпни текизиш. Иккинчи ўйинси тўпга чап бериб, ўзига текизишга йўл кўймаслиги керак. Қоидалар: текизиш келишилган ҳолда килинади.

Майдончадан чикиб кетган ютказган қисобланади.

Вариантлар: тўпни тиззага текизиш мумкин; тўп фақат бир

ўйинчида бўлади: ўйин пайтида тўп бир вақтнинг ўзида ҳар икки

ўйинчида бўлиши мумкин.

8. Руҳий тайёргарлик

Руҳий тайёргарлик деганда рухий-педагогик тадбирлар ва спортчилар фаолияти ҳамда хаётига мос шароитлар йиғиндисини тушуниш керак, у спортчиларда машғ\лот ва мусобақада қатна-шиш вазифаларини муваффакиятли хал этишни таъминловчи руҳий вазифалар, жараёнлар, холатлар ва шахсий хусусиятларни шакллантиришга қаратилган.

"Рухий тайёргарлик" тушунчаси ўз ичига икки тушунчани олади: умумий руҳий тайёргарлик ва муайян мусобақаларга тайёргарлик.

Умумий руҳий тайёргарлик бутун сғюрт такомиллашуви жараёни давомида жисмоний. техник ва тактик тайёргарлик билан олиб борилади. Унинг ёрдаимда куйидаги ўзига хос вазифалар хал этилади:

- аълоқий сифатларни тарбиялаш;



  • спорт жамоаси ва жамоадаги ру\ий муҳитни шакллантириш;

  • иродавий сифатларни тарбиялаш;

  • илғаб олиш жараёнларини рииожлантириш, хусусан, "рақибни хис қилиш", ""вакт ва маконпи \ис килиш" каби илғашнинг махсус турларини такомиллаштириш.

  • дикқатни, унинг мустахкамлиг и. жамланиши, тақсимла-ниши хамда биридан иккинчисига ўтишини ривожлантириш.

  • тактик фикрлашни ривожлантириш.

  • ўз хис-туйғуларини бошқариш кобилиятини ривожлан-тириш.

Ахлоқий снфатларни тарбиялаш. Спортчини тайёрлаш жараёнида жисмоний сифатларни тарбиялаш ва техник-тактик харакатларни такомиллаштириш билан ёндаш равишда шахс хусусиятлари ҳамда шахсий сифатларнинг шаклланишига таъсир кўрсатиш ўта мухимдир. Спортчини ўз устида ишлашга, маданияти ва тафаккурини оширишга мунтазам йўналтириб туриш лозим. Машғулот жараёни давомида ва мусобакаларда шахсий сифатларни шакллантиришга изчил таъсир кўрсатиб, жамоа ёрдамида салбий ҳолатларни тўғри бартараф этиб бориш зарур.

Спорт жамоасини шакллантириш. Жамоа орасида яшаш юксак ҳиссиёти. дўстона муносабатлар, бирдамлик - машғулот машғулотлари ва мусобакалардаги ижобий руҳий мухит учун зарур шартлардан бири ҳисобланади.

Иродавий сифатларни тарбиялаш. Спортчининг ирода сифатлари иродавий ҳаракатларининг максад ва сабаблари спортчининг дунёқараши, катъий эътиқоди ҳамда аълоқий максадлари билан аникланганида намоён бўлади. Катта ирода тапаб қилинадиган ўта оғир машклар иродавий сифатларни мақсадли тарбиялашга ёрдам беради. Бунда машқларни бажаришга бир мақсадни кўзлаб йўнаптириш мухимдир.

Жасурлик ва катъиятлиликни тарбиялаш учун машкларни бажариш пайтида маълум даражадаги таваккалчилик ва қўрқув хиссини енгиб ўтиш билан боғлик бўлган машқлардан фойдаланиш зарур.



Аннқ бир мақсадга интилиш ва тиришқоқлилик

спортчиларда машғулот жараёни, кураш техникаси ва тактикасини эгаллаш муҳимлиги, жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга онгли муносабатда бўлишни шакллантириш орқали тарбияланади.

Уз спорт фаолиятига қизиқигшчи ортириш мақсадида, машгулот жараёнида мураккаблик даражаси юқори бўлган эмоционал машқларни кўллаш ва уларни назорат қилиш фойдалидир.

Сабр-тоқат ва ўзини тута билиш - ўта муҳим сифат хисобланиб, салбий эмоционал ҳолатларни (тез қўзғолувчанлик ва жаҳлдорлик, ўзини тута олмаслик, тушкунликка тушиш) енгиб ўтишда намоён бўлади.

Машғулотларда бу сифатларни тарбиялаш учун кучли толиқтирувчи ва огрик берувчи машклар киритилади. Машғулотларда вазият тўсатдан ўзгарадиган мураккаб ҳолатлар моделлаштирилади ва уларда шунга эришиш лозим бўладики, спортчи шундай шароитларда ўзини йўқотиб кўймаслиги, салбий ҳаяжонларини жиловлаб ўз харакатларини бошкара билиши керак.



Ташаббускорлик ва интизомлилик машғулот ва мусобақа фаолиятидаги ижодий ишда ва фаолликда намоён бўлади. Ташаббускорлик ўқув-машғулот беллашувларида мураккаб техник-тактик ҳаракатларни амалга ошириш орқали тарбияланади. Бунда курашчиларга мақсадга эришиш учун андозадан ҳоли ҳамда кутилмаган ҳаракатларни қўллаган ҳолда мустақил қарорга келиш таклиф этилади.

Интизом ўз мажбуриятларини бажаришда виждоний муно-сабатда, тартиблиликда ҳамда ижрочилик сифатларида акс этади.



Идрок қилиш жараёнларини ривожлантириш. Ҳар қандай вазиятларда ҳаракатқила олиш малакаси спортчининг энг мухим сифати ҳисобланади. У кўп жиҳатдан ракиб харакатларини вакт ва маконда тўғри идрок кила олишга боғлик. Бунинг асосида нозик мушак-ҳаракат сезгилари ва ҳаракат координацияси ётади.

Диққатни ривожлантириш. Техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги кўп жиҳатдан диккатнинг ривожланганлиги: унинг

ҳажми, шиддати, мустақкамлиги, таксимланиши биридан икинчисига ўтиши билан белгиланади. Спортчи рақибнинг мураккаб ва тез ўзгарувчан харакатларида кўп сонли турли техник-тактик қаракатларни илгаб олади. Диққатнинг бу хусусияти унинг хажми билан тавсифланади. Шу билан бирга спортчилар дикқатларини энг асосий кисмларга қаратишни ўрганишлари керак. Бу диққатнинг шиддатига таалуқли бўлиб, қар хил чалғитишлар ва алдамчи омиллар таъсирига карши туриш малакаси диққатнинг мустақкамлигидан далолат беради.



Тактик фикрлашни ривожлантириш. Тактик фикрлаш бу рақиб билан окилона курашиш йўлини топишга каратилган фикрлаш жараёнларининг тез мақсадга кўчишидир. Тактик фикрлаш мусобака фаолиятининг ижодий хусусиятини белгилайди ва турли мураккаб қолатларни моделлаштирувчи мусобақа машклари ёрдамида, шунингдек ўқув-машғулот беллашувларида ривожлантирилади. Бунда ракибнинг тактик ўйланмаларини топиш, унинг эқтимолдаги қаракатларини олдиндан кўра билиш малакасига мураккаб вазиятда ўзини ўнглаш, асосий вазиятларни ажратиб, уларни тез за тўғри бақолаш малакасига спортчининг дикқати каратилади. Юқори малакали спортчи тез суратда оқилона ечимларни топиши ва муайян мусобақа вазияти учун энг самарали техник-тактик қаракатларни қўллашни билиши лозим.

Уз ҳаяжонларини бошкариш кобилиятини ривож-лантириш. Спортчининг ўз қаяжонли қолатларини бошқара олиш малакаси кўп жиқатдан уларнинг спорт мақорати ошишига ёрдам беради. Машғулот ёки мусобақанинг айрим вазиятлари, лақзаларига позитив ва салбий бўлиш қаяжонлар билан бирга кечади. Улар спортчининг субъектив ва объектив қийинчилик-ларни енгиб ўтишини енгиллаштиради ёки қийинлаштиради. Ҳаяжонли қолатлар шиддатли мусобакалар ақамиятига ва масъулиятига боғлик.

8.1. Муайян мусобакага рухий тайёргарлик

Бўлажак мусобакага руқий тайёргарлик умумий руқий тайёргарлик асосида ташкил этилади ва куйидаги аниқ вазифаларни қал қилишга каратилган:

- курашчининг олдинда турган мусобақа аҳамиятини англаши;


  • олдинда турган мусобака шароитлари (ўтказиш вақти, жойи) хусусиятларни ўрганиш;

  • рақибнинг кучли ва бўш томонларини ўрганиш, уларни хамда ўзининг ҳозирги пайтдаги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мусобақага тайёргарлик кўриш;

  • олдинда турган мусобақада ғалабага эришиш учун ўз кучи ва имкониятларига каттиқ ишонишни шакллантириш;

  • олдинда турган мусобакалар туфайли юзага келган салбий хаяжонларни енгиб ўриш ва тетик эмоционал ҳолатни яратиш.

Биринчи тўрт вазифа рақиб тўғрисида турли, мумкин қадар тўлик маълумотни тўплаш ва ишлаб чикиш асосида тренер томонидан ҳдп қилинади. Мураббий ракиб тўғрисидаги барча маълумотларни ўрганиб чикиб ва унинг имкониятларини ўз спортчиси имкониятлари билан киёслаб. олдинда турган беллашув режасини ишлаб чикади. Уни амалга ошириш ўкув-машғулот машғулотларида моделлаштирилади ва батафсил аникланади.

Бешинчи вазифани ҳал этиш учун қуйидаги услубий усуллардан фойдаданиш мумкин:



  • ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзини маъқуллаш ёрдамида спортчи томонидан салбий ҳаяжонларни онгли равишда бостириш;

  • спортчининг алоҳида хусусиятлари ва унинг эмоционад холатига қараб, бадан киздириш машқлари воситаси ва усулларидан мақсадли фойдаланиш:

  • аутоген ва руҳий бошқариш машғулотси воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиш.

9. Уқув-машғулот йиғинларини гашкил қилиш ва ўтказиш 9.1. Уқув-машғулот йиғинларини утказиш зарурати

Кейинги йилларда деярли барча спорт турларида кузатилаётган натижаларнинг ўсиши спорт фани тараққиёти ва унинг амалиётга яқинлашиши. машғулот машғулотларини режалаштириш ва ўтказишнинг илғор услублари. жисмоний юкдамалар ҳажми за шиддатининг ошиши, моддий-техника ч базасининг яхшиланиши. спорт майдонларида рақобатнинг ку^айиши ва ҳ.к. билан тушунтириш мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет