Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети



бет2/6
Дата26.06.2016
өлшемі0.56 Mb.
#158893
1   2   3   4   5   6

1.2.1-жадвал

Ландшафт-экологик шароитни ўрганиш жараёнида

вужудга келган атама ва тушунчалар


Атама ва

тушунчалар

Таърифи


Йили

1

2

3

4

1

Экологик географик ҳолат

(А.В.Антипова)



Маълум бир ҳудуд муҳити экологик сифатларининг йиғиндисини ифодалайдиган умумий тушунча. Экологик ҳолат қулай ва ноқулай бўлиши мумкин.

2000

2

Экологик вазият

(А.В.Антипова)



Ҳар бир геотизимнинг антропоген ўзгаришларини ифодалайдиган геотизимлар тузилишининг таҳлили асосида ҳудудни экологик баҳолаш.

2000

3

Экореконструкция

(Б.И.Кочуров)



Бузилган ландшафтларни олдинги ҳолатига қайтариш ва тиклаш.

1999

4

Экологик оқибатлар

(Б.И.Кочуров)



Инсоннинг атроф, табиий муҳитга таъсири натижаси.

1999

5

Ҳудуднинг экологик техник сиғими

(Б.И.Кочуров)



Шаклий ва функционал хусусиятларни бузмаган ҳолда ҳудуднинг узоқ вақт мобайнида ҳолатини йўқотмай, экологик тизим мажмуасини ушлаб тура оладиган максимал техноген ҳолати.

1999

6

Экологик аҳамиятли омиллар

(Б.И.Кочуров)



Аҳоли ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, табиий ресурслар сифатида ишлатиш, ландшафтларнинг бутунлиги, барқарорлиги, аҳамияти ва эстетик қийматини сақлаб қолиш учун лозим бўлган ландшафтларнинг зарурий хосса ёки компонентлари.

1999



7



Экологик

Хавфсизлик (Б.И.Кочуров)


Атроф табиий муҳитидаги вужудга келаётган антропоген таъсир, шунингдек стихияли офатлар ва табиий ҳалокатларнинг хавф-хатар ва оқибатларидан шахс ва жамиятнинг ҳимояланганлик даражаси.

1999

8

Экологик

баҳолаш

(Б.И.Кочуров)



Инсон яшаши ва хўжалик фаолиятининг қандайдир тури учун табиий-ландшафт шароитларининг яроқлилик даражасини аниқлаш.

1999

9

Экологик

ҳавф

(Б.И.Кочуров)



Инсон ва жамият ҳаёти ва соғлиғини хатарга олиб борувчи табиий офатлар ва антропоген таъсирлар натижасида инсонни ўраб турган муҳитнинг деградацияланиши ва бузилиш эҳтимоли .

1999

10

Ландшафтли режалаш

(Б.И.Кочуров)



Табиий ҳудудий комплексларни (ландшафтларни) ўртача шаклланаётган ва ресурс ишлаб чиқарувчи ландшафт имкониятларини сақлаб қолиш ёки яхшилаш шарти билан ишлатиш усуллари ва асосий йўналишларини кўриб чиқадиган фаолият тизимидир. Ландшафтли режалаш ҳудуд экологик-хўжалик қурилишининг таркибий қисмидир. Ҳудуд ландшафтларини сақлаш ва қандай ишлатиш ҳақидаги маълумотдан иборат ландшафт режаси ландшафтли режалашни асосини ташкил этади.

1999

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, ландшафт-экологик шароит тушунчасининг мазмуни ва моҳиятига ҳозиргача аниқ ва тўлиқ таъриф берилмаган. Демак, мавжуд нашр қилинган ва далада тўпланган маълумотларнинг таҳлили асосида ландшафт-экологик шароитга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Ландшафт-экологик шароит деганда, ландшафтларнинг органик дунёни ҳамда инсоннинг хўжалик фаолиятини амалга оширишини таъминлай оладиган имкониятига айтилади.



1.3. Жанубий Фарғона адирлари ландшафт-экологик омилларини ўрганилишининг асосий илмий натижалари
Ландшафт геомужассамаларининг яратилиши омилларнинг мажмуига, уларнинг ўзаро алоқадорлигига боғликдир. Шунинг учун ҳам ҳар бир ландшафтга берилаётган антропоген тазйиқ омилларнинг ҳолати ва хусусиятларига кўра салбий ёки ижобий ўзгаришларни ҳосил қилади.

Фарғона водийсининг адирлари чўл ва чала чўл (пустьганая степь) зоналардан иборат эканлиги, неоген ва тўртламчи даврларнинг турли эпохаларида кўтарилганлиги, алеврит, алевролит, шағалли-гипсли ва лёссимон жинслардан ташкил топганлиги, рельефи кўтарилган юзалар ва турли қияликдаги ёнбағирлардан иборатлиги билан бошқа геоморфологик ҳудудлардан ажралиб туради.

Адирларни суғорма деҳқончилик мақсадида ўзлаштириш бошланганига узоқ вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай кишиларнинг суғорма деҳқончилик фаолияти адирларда турли салбий жараёнларни келтириб чиқармокда. Лёс ва лёссимон жинслар мавжуд бўлган жойларда ирригацион зрозия, шағалли-гипсли худудларда ўпқонлар ва кўралар ҳосил бўлаётганлиги, шағалли ҳудудлар сувни тез ўтказиб юбориши оқибатида сув сарфининг кучайиб кетиши, алеврит ва атевролитлардан иборат туб жинслар тарқалган ҳудудларда сизот сувлари сатҳининг вақти-вақти билан кўтарилиб-пасайиб туриши оқибатида қайталанган шўрхокларнинг пайдо бўлиши каби салбий жараёнлар шулар жумласидандир.

Антропоген тайзиқ остида содир бўлаётган бу жараёнларни дала шароитида, лабораторияда ва архив материалларини талқин қилиш орқали ўрганиш адирларда суғорма деҳқончиликни давом эттириш учун қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берди (тавсия чизма ёрдамида ифодалаб берилган)




1.3-Чизма. Адирларни ўзлаштириш бўйича тавсиялар

Шартли белгилар:


Тоғ жинслари: Тупроқ-грунтнинг таркиби:

I. Асоси туб жинслардан иборат V. Алевролит ва шағаллар юзада
(алеврит, алевролитлар) ётади Т. Юпқа майин жинслар билан

II. Асоси гипсли-шағалли жинслар қопланган



  1. Асоси шағалли жинслар S. Ўртача қалинлиқдаги майин

  2. Асоси лёссимон жинслар жинслар билан қопланган

m. қалин майин жинслар

Юзанинг қиялига: Суғорма дехқончилик. учун тавсиялар



  1. < 0,06 А. Яроқсиз

  2. 0,06-0,1 В. Текисланмайди, кам сув талаб экинлар экилади

  3. 0,1-0,2 С. Колметаж, боғ ва узумзорлар барно этиш

  4. 0,2-0,3 Д. Террасалаш, томчилатиб суғориш.

Чизмага кўра адир тупроклари турли жинслар устида ҳосил бўлган, унинг қиялиги хилма-хил, шунингдек, тупроқнинг гранулометрик таркиби в грунт ҳам хилма-хил жинслардан ташкил топган. Шундай қилиб, чизмага мувофиқ, туб жинслар ер юзига чиқиб ётган бўлса бу ҳудудлар ўзлаштириш учун яроқсиз ҳисобланади. Чунки улар амалда сув ўтказмайдиган хусусиятга эга, таркибида 3 фоизгача сувда яхши эрийдиган хлорли ва сульфатли тузлар мавжуддир.

Гипсли-шағалли ерларда ер текислаш тупроқ унумдорлигига салбий таъсир қилганлигидан мувофиқ мелиоратив тадбирларни қўллашни талаб қилади. Шағалли жинслар билан қопланган ерларда тошларни териб ташлаш, ерни лойқа сув билан суғориш, боғ ва узумзорлар ташкил қилиш тавсия этилади.

Лёссимон жинслар билан қопланган жойлар юзанинг хусусиятларига кўра террасалаш, қисқа жўякларда жилдиратиб суғориш ва сувни ёпиқ идишларда олиб юриш мақсадга мувофиқдир. Булардан ташқари, ҳар бир литологик асосга эга бўлган ҳудудлар ер юзининг қиялиги билан боғлиқ ҳолда майин (соз) жинс-ларнинг қалинлигини ҳисобга олишга тўғри келади.

Фарғона водийсининг ландшафт-экологик омиллари жуда кўп олимлар томонидан ўрганилган. Адирларнинг илк геологик тузилишини А.Ф.Миддендорф ўрганган (Қосимов, 1988). Н.П.Васильковский (1931) адирларнинг илк геологик картасини тузади. С.А.Кушнар ва С.С.Шульц (1935) Фарғонанинг 1:500000 масштабли картасини тузиб, тўртламчи давргача ва тўртламчи давр геологиясини ўргандилар.

Водийнинг тўртламчи давр тарихи ва ётқизиқлари В.Н.Вебер (1937), О.К.Ланге (1937), Н.А.Когай (1963), М.Н.Грамм ва Н.И.Гриднев (1961), В.И.Попов, Н.А.Садовская ва А.С.Теленков (1972), А.Р.Ярмуҳаммедов (1979) ва бошқалар томонидан батафсил ўрганилган. Фарғона водийсидаги тўртламчи давр ётқизиқларини Н.А.Когай (1963) ҳосил бўлиши ва ёшига кўра тўртта комплексга ажратади. Сўх, Тошкент, Мирзачўл, Сирдарё.

Жанубий Фарғона адир оралиқларида жойлашган ботиқларни С.А.Шувалов (1957) қуйидаги бўлакларга ажратган: а) қадимги сув ётқизиқларидан юзага келган ва майин заррачали, деярли тупроқсиз террасалар; б) ҳозирги даврда ёйилмалар ҳосил қилган, майин тупроқ қатлами унча қалин бўламаган юқори террасалар; в) ҳозирги замон чўкинди жинсларидан ҳосил бўлган майин жинсли қуйи террасалар.

Фарғона водийси, жумладан адирларнинг иқлим хусусиятлари Л.Н.Бабушкин (1953, 1961), Е.Н.Балашова, О.М.Житомирская, О.А.Семёнова (1960) ва бошқаларнинг тадқиқотларида ҳамда Наманган вилоятининг агроиқлим ресурслари (1977) маълумотларида кенг ёритиб берилган. Иқлим шароитига кўра Фарғона водийсида чала чўл ва чўл зоналарини ажратиш мумкин. Иқлим зоналарининг бундай чегараланиши А.З.Генусов, Б.В.Горбунов, Н.В.Кимбергларнинг «Ўзбекистонни тупроқ-иқлимий районлаштириш схемаси»да (1960) ўз аксини топган.

И.А.Ильиннинг (1959) маълумотига кўра, Фарғона ботиғини ўраб турган тоғ ёнбағирларидан оқиб тушадиган катта ва кичик дарё ҳамда сойларнинг умумий сони 6500 дан зиёдроқни ташкил этади. В.Л.Шульцнинг (1958), таснифи бўйича Ўрта Осиё дарёлари тўйиниш характерига кўра қуйидаги тўрт типга бўлинади: 1. Музлик ва қор сувларидан; 2. қор-музлик сувларидан; 3. қор сувларидан; 4. қор-ёмғир сувларидан тўйинадиган дарёлар.

Фарғона водийсининг ер ости сувлари ва уларнинг гидрогеологик хусусиятларини тадқиқ этишда Н.М.Решеткина (1957), В.Н.Кунин (1959), В.А.Гейнц (1967), В.М.Легостаев (1975), каби олимларнинг хизматлари катта. В.А.Гейнц (1967) Фарғона водийсининг тўртламчи давр ер ости сувларини ўрганди.

Фарғона водийси тупроқларининг илмий тадқиқоти ҳақидаги асосий маълумотлар Б.В.Горбунов (1957), М.А.Панков (1957), А.Мақсудов (1979, 1990) ва бошқа бир қатор тупроқшунос олимларнинг илмий асарларида акс этган. Фарғона водийсининг тупроқлари ҳақида маълум даражада тўлиқроқ маълумотлар «Ўзбекистон тупроқлари» монографияси (1975), А.З.Генусов (1983), А.Мақсудов (1979, 1990), К.Боймирзаев (1995) ва бошқаларнинг илмий ишларида баён қилинган. Фарғона водийси воҳа маданий тупроқларининг агрокимёвий ва физикавий хоссаларини С.А.Шувалов (1957), М.А.Панков (1957), Б.В.Горбунов (1957, 1965) каби олимлар ўрганганлар.

Водий тупроқларининг генетик ва физик хоссаларини, шўрлик даражаси, органик, гранулометрик ва механик таркибининг ўзгаришини А.Мақсудов (1988, 1993), С.Н.Ричков, М.А.Панков, С.А.Шувалов, Б.В.Горбунов, А.З.Генусов, Н.Г.Минашина, Х.О.Умаров, В.Исақов ва бошқалар ўрганган. А.Ниғматов (1991, 1992, 1994, 2000, 2005) Наманган вилояти адирларида жарланиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари, А.Қозоқов (1983, 1990) ва Б.П.Аҳмедов (1984, 1986) Наманган вилояти адирлари тупроқлари ва эрозияси бўйича тадқиқот ишларини олиб бордилар.

Фарғона водийсининг ўсимлик қопламини ўрганишда Е.П.Коровин (1962), М.М.Орифхонова (1967), У.Пратов (1970) ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Адир ўсимликларининг турли биоген ва антропоген омиллар таъсирида йўқолиб боришини Р.С.Верник, Т.У.Рахимова (1982), Қ.Зокиров (1956), Е.П.Коровин (1962) ўз асарларида асослаб берганлар. А.Ҳамидов (1984) Ўзбекистон адирларига таъриф бериш билан бирга, уларни геоморфологик иқлимий шароитига боғлиқ равишда паст ва баланд адирларига бўлиб, уларнинг ўсимликларига таъриф берган.

М.М.Орифхонова (1967) водий ўсимликлари қопламини 17 та типга бўлади, паст адирларида ксерофил-чала буталар, гипсофил-чала буталар ва эфемерлар; баланд адирларда ҳар хил қуруқ дашт, сийрак бир йиллик ўсимликлар ўсадиган дашт, ксерофил-буталар ва дарахтлар тарқалганлиги аниқланган.

Т.У.Раҳимова (1972, 1973, 1982) адир ўсимликларини синфлаштириб, 3 та формация, 6 та ассоциатив группа ва 47 та ассоциацияларга бўлади.

Б.Камолов, Х.А.Имомжонов (2002) ва бошқаларнинг фикрига кўра, адирлар сел, дўл ва жала тарзида тушадиган ёғин-сочин таъсирида бўлади.

А.Ниғматов (1991, 1994, 2000, 2005) адирларга инсон хўжалик фаолияти таъсирида вужудга келган жарлар картасини тузиб, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқди.

А.Мақсудов (1988, 1990) адирларнинг шўрланиши, ер ости сувларининг фаолиятига боғлиқ эканлигини аниқлади. А.Қозоқов (1983) вилоятдаги қирли адирларнинг 60-65% қисми эрозияга учраган ҳудудлар эканлигини аниқлади.

Фарғона водийси адир ландшафтлари ҳамда уларнинг инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгаришини А.А.Абдулқосимов (1966, 1983, 1990, 2000), А.Мақсудов (1988, 1990, 1993), Ю.Султанов (1974, 2002), П.Баратов (1996), Р.Холиқов (1999, 2004), А.Қозоқов (1995), К.М.Боймирзаев (1990, 1995, 2000, 2002) кабилар ўрганган.

А.Мақсудов ва К.М.Боймирзаевлар (1990, 1993, 1995) томонидан Фарғона водийсининг агроирригацион ландшафтлари картаси тузилди. П.Баратов (1996) адирлар табиий географик районини 4 та ландшафт турига бўлади. А.А.Назаров (2004) Наманган вилоятининг табиатидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борган.

Фарғона адирларининг табиий компонентларини ландшафт-экологик шароитини ўзгариб бориш қонуниятлари юқорида номлари келтириб ўтилган олимларнинг Фарғона водийсида олиб борган тадқиқотлари натижаларига таянилди. Дархақиқат адирлар табиий компонентларининг деярли барчаси табиий жараёнлар билан бир қаторда инсон хўжалик фаолияти таъсирида ҳам муҳим аҳамият касб этганлигини кузатиш мумкин.

Адир геоморфологик, баландлик минтақаси ва ландшафт маъноларида тушунилади. Геоморфологик жиҳатидан адирлар тоғ олдида жойлашган, баландлиги ўртача 900-1000 м. бўлган баландликлардир. Баландлик минтақаси нуқтаи назаридан, адир минтақаси деганда чўл ва тоғ минтақаси оралиғидаги чала чўл ва қуруқ дашт тушунилади.

Адир ландшафтлари деганда тоғ олдида жойлашган, тўртламчи давр лёсс ва бошқа ётқизиқлар билан қопланган оч тусли, типик ва тўқ бўз тупроқлардан, асосан ўт ўсимликлардан иборат ландшафтлар тушунилади. Ландшафт-экологик шароит деб ландшафтларнинг органик дунёни ҳамда инсоннинг хўжалик фаолиятини амалга оширишни таъминлай оладиган имкониятига айтилади. Шимолий Фарғона адирларида олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида уларнинг геологик, гидрологик, тектоник, геоморфологик, иқлим, тупроқ ва ўсимлик қоплами ҳамда ландшафтлари ўзгаришининг асосий хусусиятлари аниқланган. Аммо адир ландшафтларининг тузилиши ва уларнинг ўзгариши, баҳолаш ҳамда муҳофаза қилиш муаммолари етарли даражада ўрганилмаган.



2 боб. ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА АДИРЛАРИНИНГ ГЕОЭКОЛОГИК ҲОЛАТИ
2.1. Жанубий Фарғона адирларининг литоген асосини тузилиши
Фарғона вилояти ҳудуди ер юзасининг нишоблиги унинг ҳамма қисмида жанубдан шимолга томон йўналишда бўлиб, орасидаги фарқ тоғ этакларидан (Водил) ҳисоблаганда 200 м, тоғли районлардан
ҳисоблаганда 1000 м. дан ортади. вилоятнинг ер майдони 7,3 минт кв. км. Жанубий Фарғона ҳудуди Жанубий Тяньшан бурмаланган системасининг Туркистон-Олой зонасига киради.

Бурмаланган система Туркистон-Олой зонаси умумий регионнинг шаклланиши билан бир вақтда Каледон ва Герцин тектоник ҳаракатлари таъсирида шаклланган. Биринчи буюк ҳаракатлар Тяньшань геосинклинали эгилмаси силурдан бошланади, кейинчалик герцин тектоник ҳаракатлари таъсирида мураккаб Туркистон-Олой ва Зарафшон-Олой структура зоналарини ҳосил қилади. Бу зоналарнинг чегараланишида мезазойгача шаклланган ўта чуқурликдаги узилма-ёриқлар эътиборга олинади. Туркистон-Олой бурмаланган зонаси умумий геосинклинали системасига мос ҳолда жойлашган.

Туркистои-Олой бурмаланган зонаси ёйсимон кўринишда ғарбдан-шарққа томон Жанубий Тяньшань геосинклинали системали системасига мос йўналишда жойлашади. Туркистон-Олой зонасида қуйи ва ўрта палеозойнинг асосий ва ултьраасосий иффузив жинслари чуқур узилмалари бўйича отилиб чиққанлиги кузатилади. Туркистон-Олой зонасининг шарқий қисмида ёриқли структуралар кенг тарқалган. Шундай структуралар ғарбий қисмида камайиб боради, лекин вертикаль тик узилмалар ортиб боради.

Фарғона вилояти ҳудуди бу мезозойгача бўлган структуралар ер юзасига чиқмасдан қалин мезокайназой йотқизиқлари остида қолиб кетган. Вилоят ҳудуди жойлашган Сўх ва Шоҳимардон дарё ҳавзаларининг юқори қисмларида бу структураларнинг бурмалик ва узилма хилларини учратиш мумкин. Баъзида бу геоструктуралар кейинги тектоник ҳаракатлар натижасида яна мураккаблашиб кетган.

Туркистон-Олой бурмаланган зонаси мезозой ва кайназойда асосан тўрт даврни бошидан кечирган: 1) сўнгги герцен кўтарилмаларининг ювилиши ва текисланиши; 2) нураш қобиғининг шаклланиши; 3) платформа қопламларининг шакллалиши ва узилмаларнинг ҳосил бўлиши; 4) платформаларнинг бир қисми ҳаракатчан эпиплатформага айланиши:

Бутун — мезо-кайназой давомида Фарғона ҳавзасида чўкинди тўпланган. Герцин бурмаланган вилоятларининг геологик тараққиёт тарихи мезозой, палеоген ва неоген чўкиндиларининг хусусиятларини белгилаб берди. Фарғона чўкмаси неоген давригача типик платформа вилоятинииг эгилмасига ўхшаган. Эрта юрадан то турон асригача Фарғона чўкмаси чучук сувли ҳавзадан иборат бўлиб, Турондан сўнггина денгиз шароити шаклланади. Бу денгиз режими олигоценгача давом этади. Фарғона вилояти ҳудудиси умумий — Альпигеологик тараққиётига мос ҳолда ривожланган. вилоят ҳудудида полеозой, Мезозой ва кайназой ётқизиқлари учрайди. Палеозой ётқизиқлари асосан Сўх ва Шоҳимардон атрофидаги тоғ тизмаларида учрайди.

Вилоятнинг текис-районларида ер юзасига чиқмаган бўлсада, тоғ олди, тоғлик районларида Сўх, Шоҳимардон — Исфайрам дарёлари ҳавзасида палеозойнинг девон системаси кенг тарқалган. Девон системасининг қуйи, ўрта ва юқори бўлимларига оид ётқизиқлар Сўх—Шохимардон сойлари юқори ва ўрта оқимлари ҳавзасида органик қолдиқлар билан бирга учрайди. Девоннинг қуйи қатламлари Шоҳимардон сойининг чап қирғоғида «оқ кўл» номи билан аталади. Бу свита, Шоҳимардон ўнг қирғоғида «жийдали» номи билан аталувчи терригень (увоқ) қатламчаларидан ташкил топган.

Гилли сланец, алевролит, қумтош, конгломератталарнинг қалинлиги 1000 метрга етади. Бу қатламларда тошга айланган фауна ва флоралар топилган. Қуйи девонга мансуб терригеп-вулқоник жинслар Сўх дарёсининг чап ирмоғида қалинлиги 250-300 м бўлиб таркибида диабаз порфирит, туфли қумтош қумли оҳактош, терриген жинслар билан алмашиниб келади. Девоннинг ўрта бўлими жинслари жанубий Фарғонада тарқалган. Сўх ва Шоҳимардон сойлари водийсида ҳам учрайди. Таркибида органик қолдиқлари бор карбонатли фация ҳам тарқалган. Яхлит ва қатламчалардан иборат кулранг оҳактошлар, кристалланган мармартошлар, шунингдек, вулканоген жинслар ҳам учрайди. Вулканоген жигарранг диабаз ва диабазли порфиритлар Шоҳимардонсойи (Водил қишлоғининг жанубий шарқи) Сўх ва Исфайрамсой ҳавзаларини ишғол қилади. Ўрта девон жанубий Фарғона ҳудуди доломитли оҳактош, оҳактошли фациядан шунингдек, терриген эффузия жинслар, метаморфик сланецлардан иборат.

Девон системасининг юқори бўлими жанубий Фарғона ҳамма жойда доломит, оҳактош ва вулконоген жинслардан иборат. Доломит, оҳактош қатламларининг умумий қалинлиги 200—2500 метрга етади, шундан соф оҳактош 300 метр қалинликда учрайди. Тошкўмир системаси жанубий Фарғонада Сўх—Шоҳимордон дарёлари ҳавзасида учратилади. Тошкўмир системасининг қуйи бўлими умумий қалинлиги 1800 метрга етади.

Тошкўмир системасининг ўрта бўлими Олой тоғларининг шимолий ён бағирларида ер юзасига чиқиб ётади. Ўрта тошкўмир бўлими Қорачатр зонасида 4000 метр қалинликда учрайди. Тошкўмир системасининг юқори бўлими Қорачатир тизмасининг Гузан тоғларида ер юзасига чиқиб ётади. Юқори тошкўмир ётқизиқларининг асосий қисми денгиз (4000 метргача) ва қисман материк ётқизиқларидан (2500 метргача) иборат бўлиб катта қалинликда учрайди. Таркиби бўйича майда шағалли конгломератлар, гравелитлар ва ёмон табақаланган қумтошлар, шунингдек. алевролит, оҳактош қатламларидан иборат. Юқори тошкўмир ётқизиқлари фауналар билан нисбатланган.

Пермь системаси, вилоятнинг текислик районларида ер юзасига чиқмасада Қорачатир тизмаси, Гузан тоғларида денгиз ва континентал фациялари кўринашида жойлашган. Литологик жиҳатдан Пермь системасининг қуйи бўлими юқори тошкўмир жинсларига ўхшаб кетади, терриген жинслар карбонатлар билан алмашиниб туради. Бу қорачатир сивтасини ташкил этади. Пермь системасининг максимал қалинлиги 1500—2000 метргача, континентал жинслар 1700—0500 метргача етади.

Мезозойнинг Триас системаси Жанубий Фарғонада кенг тарқалган эмас, улар асосан континентал фациядан иборат бўлган ётқизиқдир. Қуйи ва ўрта триас системаси таркибида кўплаб ўсимлик қолдиқлари топилган. Триас системаси литологик таркиби конгломерат, гил, қумтошдан иборат ранги оқиш кулранг, баъзида сарғиш яшил кўринишга эга. Умумий қалинлиги 90—100 метрга етади.

Вилоят ҳудудида юра ётқизиқлари бевосита ер юзасига чикиб ётмайди, фақатгина адир—тоғли қисмида бир неча очилмалар учратилган. Вилоят ҳудуди асосан пармалаш қудуқлари ёрдамида, бўр: палеоген, неоген ва тўртламчи давр қатламлари остида ётганлиги қайд этилади. Юра системасииинг қуйи, ўрта ва юқори бўлимлари хилма-хил фациаль шароитларда ҳосил бўлган. Уларнинг умумий қалинлиги, 1000 метрдан ортади. Литологик таркиби бўйича континентал ва денгиз муҳитида ҳосил бўлган увоқ жинслар, химик ва биологик- ҳосилалардан иборатдир. Айниқса, улар ичида майда донали терроген жинслар карбонатлар, гиллар, гипслар, тузлар ва шунингдек кўмир, нефть, сидритларнинг бўлиши ҳарактерлидир.

Бўр ётқизиқлари вилоят ҳудуди Сўх дарёсининг ҳавзасида, Кувасой, Лоғон адирларида ер юзасига чиқиб ётади. Бўр системасининг ҳосил бўлишида денгиз континентал ва лагуна фациялари қатнашади. Бўр системасининг қуйи ва юқори бўлимларининг қалинлиги 400 метрдан ортиқроқ. Бўр системаси Фарғона депрессиясида континентал-ўзан: аллиювиал, кўл, саёз денгиз фацияларидан ташкил топган ва литологик жиҳатдан қизил гил, қумтош, конгломерат, шағал, гравий, мергель, доломит, гипс ва органик чиғаноқларнинг комплексларидан иборат.

Палеогек ётқизиқлари Фарғона вилояти ҳудуди кенг тарқалган. Улар адир зонасида ер юзасига бевосита чиқиб ётган бўлса водийнинг марказий томони ёш ётқизиқ (неоген—тўртламчи системаси) остида қолиб кетган. Палеоген системасининг қуйи қисми Лагуна фацияси ётқизиқларидан ташкил топган, юқори қисми континентал ётқизиқлардан иборатдир. Полеоген, эоцен, олигоцен бўлим ётқизиқлари ҳар хил литологик таркибдаги жинслардан иборат бўлиб, қалинлиги 100—200 метргача. Литологик таркиби бўйича карбонатсиз, карбонатили, чиғаноқли ва қумтошли қатламчалар, карбонатли конкрециялар қизил малина гил, алевролитлар, сариқ қумтошлардан иборат.

Фарғона вилоят ҳудудида неоген кенг тарқалган бўлиб Фарғона депрессиясининг ривожланиши билан чамбарчас боғлангандир. Чимён, Аввал, Чўнғара атрофи районларида неоген ер бетига чиқиб ётади. Континентал увоқ жинслари қизил рангда учровчи массагет ва жигар ранг қатламлари бактрий қатламлари ҳисобланади. Шўрсув районида неоген ётқизиқлар гипсли қизил—малина кўринишидаги гил (лойқа)лардан иборат. Неоген жинсларининг қалинлиги 450 метргача етади. Молас таркибида континентал игна баргли Флора қолдидлари ва ҳайвон суяк қолдиқлари топилган.

Вилоят ҳудуди тўртламчи система ётқизиқлари жуда кенг тарқалган. Уларнинг қалинлиги тоғ олди—адир зоналарида бир неча ўнларча метрдан водийнинг марказий қисмига томон ортиб боради ва 2 км ва ундан ортиб кетади. Тўртламчи (антропоген) давр ётқизиқлари генетик белгиларига кўра вилоят ҳудуди 1) алювиаль; 2) музлоқ жинслари; 3) алювиаль-делтали, 4) деллювиаль-пролювиаль, 5) Эол ётқизиқлари; 6) Кўл ётқизиқлари, 7) Элювиаль-деллювиаль жинсларга ажратилади. Бу тип ётқизиқлари вилоят майдонида жуда нотекис тарқалган. Вилоят ҳудуди тўртламчи давр ётқизиқларини адир зонасидаги дарё террассаларини Сўх, Тошкент, Мирзачўл ва Сирдарё деб аталувчи бўлимларга тенглаштириш мумкин. Ёш жиҳатдан тўртламчи системани геологик-геоморфологик, фаунистик ва литологик белгиларига кўра қуйи тўртламчи, ўрта тўртламчи, юқори тўртламчи ва ҳозирги замон бўлимларига ажратиш мумкин.

Литологик белгиларига кўра тўртламчи система ётқизиқларини муз ётқизиғи—морена, аллювиаль ётчизиқлар, харсангтошлар, шағал, конгломерат, қумлар, супес, суглинка, шамол ётқизиқлари— эоль қумлари; кўл ётқизиқлари, гил, лойқа қум қатламлари, ярим парчаланган органик қолдиқлар хемоген ётқизиқлар, шўрхок тузли суглинки ва лойқалар учратилади. Кўп ҳолларда сут эмизувчи ҳайвон ва фауналар учратилган. Қуйи тўртламчи Сўх нанай свитаси шағал қум ва конгломератлардан иборат бўлиб, қалинлиги тоғ олди қисмда 5—б метр, водийнинг маркази томон борган сари 300—400 метрга етади. Водийнинг марказий қисми таянч парма қудуқлари бурғалаш натижасида қадимги тўртламчи қатламлар 1500 метр ва ундан ортиқроқдир. Ўрта тўртламчи — Тошкент свитаси ётқизиқлари дарёнинг 5-6 терассаларини ташкил этади. Водийнинг марказий қисми томон қуруқ дельталар, кенг конус ёйилмаларидан иборат. Литологик жиҳатдан остки қисми конгломерат, шағал, қумлоқлар, устки қисми қалинлиги тоғолди районларда ўнларча метр, водийнинг


маркази томон 200 метр, ҳаттоки, 400 метргача етади. Юқори
тўртламчи Мирзачўл свитаси қуйи терассаларни ҳосил қилиб,
лёссимон жинслардан иборат.

Таркибида фауна қолдиқлари ва маданий қатлам қолдиқлари сақланган. Свитанинг қалинлиги адирлик районларда 50—70 метр, водий марказида 100 метрдан ортиб кетади. Сирдарё свитаси водийнинг марказий қисми томонда ривожланиб, дарё водийларининг ёш терассалари қайир ётқизиқларини ўз ичига олади. Таркибида қадимги бронза ва неолит ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари тикланган. Литологик таркиби шағал, қуш, ва суглинкалардан ташкил топган. Қалинлиги тоғ олди районларда бир неча метрдан, водий марказий қисмида 20—30 метрга етади. Ҳозирги замон ётқизиқларга ясси тепалик ёнбағирларидаги элювиаль деллювиаль қолдиқлари ва дарё ўзанларидаги алювий жинслар, водий марказий қисмидаги шамол-эол қумлари киритилади. Буларнинг қалинлиги бир неча метрдан иборат.

Магматизм вилоят ҳудуди кузатилмаган. Магматик жинсларининг увоқлари Шоҳимардон, Исфайрам, Сўх ва Исфара дарёлари ҳавзалари ўзан ва дельталарида аллювиаль жинслар сифатида учратилади, холос. Оналик жинслари Олой тоғларида бўлиб, вилоят ҳудудиги шағал, конгломерат таркибидаги гранит, диоритлар дарёларининг фаолияти натижасида олиб келинган. Эффузив магматизм вилоятнинг Водил қишлоғи яқинида Қирғизистон ҳудудиси яқинида борлиги аниқланган.

ТЕКТОНИКАСИ. Вилоят Узбекистон ҳудудисининг тектоник схемасида жанубий Тяньшань геосинклиналь системасига киради. Фактлар шуни кўрсатадики, вилоятиинг геологик тузилишда географик кенгликларга яқин йўналишда чуқурликдаги узилмалар сериялари мавжуд. Пойдевор икки хил комплекс ётқизиқларидан яъни қуйи қисмида метоморфизмга учраган букилмаларга тортилган мезозойгача бўлган система, юқори қисмида эса кайназой системаси бор. Вилоят ҳудудиги регионал структуралар энг аввал қачон ҳосил бўлганлиги аниқ эмас. Лекин умумий жанубий Тяньшань геосинклинал структураси қуйи полеозойда шаклланган дейилади. Вилоят ҳудудиси Туркистон-Олой структура формацион зонага киради. Вилоят ҳудуди полеозой системасининг умумий қалинлиги 6 кмдан ортиқ ҳисобланади. Бу ётқизиқлар мезо-кайназой жинслари остида ётади. Палеозой жинслари тоғ олди районларидагина ер юзасига чиқиб туради.

Мезозойда вилоят ҳудуди платформа ҳукумронлик қилган. Герцен яратмалари ўта чуқур узилмалар ороген системасини яратган. Мезозой босқичида эпиплатформа стадияси палеозой букилмаларини нуратади—текислайди. Кайназой босқичида вилоят ҳудудиси аьлп тектоник харакатларининг актив зонасида бўлган. вилоятнинг асосий қисмида йирик тоғ оралиқ манлий структура—Мегасинклинорий вужудга келган. Водийнинг марказий қисми интенсив эгила боради.

Водий атрофидаги чуқур узилмалар мегантиклннорий яратмалар бир вақтнинг ўзида кўтарила боради. Кўтарилган вилоятларнинг интенсив ювилиши натижасида водийнннг эгилган вилоятлари қалин 4000 м увоқ жинслари—массагет — олигоцен — миоцен билан қопланади. Вилоят ҳудуди сўнгги тўртламчи давр тектоникаси таъсирида жуда кўп антиклинал ва синклинал структуралар яратилган. Шунинг учун адир зонасида бир қанча палеоген, неоген жинсларидан иборат брахиантиклинал, синклинал ва қоноклинал структуралар пайдо бўлади.

Жанубий Фарғона антиклинал узулма зоналар Исфара, Новқат, синклинал зоналар аниқ шаклланади. Марказий Фарғона синклинал зонаси олигецен—антропоген даври оралиғида деярли 6 км чўккан. Шунинг учун вилоятнинг шимолий қисмидаги мезозой ва палеоген ётчизиғи қатламлари йирик букулмаларга учраган бўлса керак. Тектоника ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмовда! Бу неотектониканинг кўринишлари зилзилаларда билинади:

Фарғона вилоятининг геологик ривожланиш тарихи ҳам ўзига хос. Вилоят ҳудуди кембрий, ордовик, силур даврлари давомида океан шароитида бўлиб, узлуксиз денгиз фацияси ётқизила борди. Кўмирли, кремнийли сланец, увоқ-жинслар, қум, гиллар органик фация қолдиқлари чўка борган. Денгиз лолалари; маржонлар, гастропода, мшанкалар, граптолитлар, яшаганлар. Девон даврида ҳам денгиз шароити сакланиб қолади. Лекин чўкинди жинслар билан вулканоген-терриген ётқизиқлари ҳосил бўлади. Тошкўмир даврида вилоятнинг жанубий қисмида саёз денгиз муҳити ва баъзи районларда бурмаланган қуруқлик юзага келади. Карбонатли қатламлар гилли сланецлар ва увоқ жинслар ётқизилади. Таркибида намюр бўлимига таалуқли фауна ва шу қаторда элдузив жинслар ҳам учраган. Баъзи жойларда саёз сув ҳавзалари, кўллар ҳукумронлик қилди. Чучурликдаги узилмалар пайдо бўлади. Кичик тоғ оралиқ-чўкмалари таркибида денгиз, кўл ва континентал дация вакиллари учратилган. Триас даври вилоят территроияси тарихини тиклаш анча мураккаб, чунки бу давр тоғли ўлканинг нураши денудацияси даври бўлиб, континентал ётқизиқлари тарқалган.

Бу даврда вилоят ҳудудиси кескин чўка бошлади. Олой водийси билан қўшилиб денгиз муҳитини ҳосил қилади. Вилоят ҳудудиси жанубий ва шарқий қисмида бурмаланган континентал шароит бўлганлиги учун, бўр системаси таркибида денгиз фациялари билан бирга қизил континенталь жинслардан иборат ётқизиқлар кенг тарқалган. Бўр ситемаси вилоят пойдеворида фауналар билан аникланган. Палеоген, неоген даврларда вилоят ҳудуди ҳозирги текислик районларда, денгиз ва лагун муҳити ҳукумронлик қилган, Палеоген ётқизиқларининг қалинлиги 500 метрга етади. Сўнгги неоген даврида континенталь муҳит вилоятнинг барча районларини эгаллайди. Антропоген—тўртламчи даврда вилоятнинг тоғ олди адирлари кўплаб алювиаль — пролювиаль жинслар, текислик жойларида гил, лойқа, қум ва эол ётқизиклари ривожланади. Альп неотектоник процесслар актив структуралар эгилма ва узилмалар ҳосил қиган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет