республикани маданият ва тараққиѐт чўққиларига олиб чиқишдир.
Бозор
муносабатларига ўтиш қарор топиб келаѐтган янги давлатчилик учун жамики
ресурслардан
фойдаланишни,
халқ
хўжалигининг
фаровон
турмуш
кечираѐтган, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар қаторига олиб
киришни таъминлаб берадиган қудратли иқтисодий асос яратиб бериши керак.
Ҳозирги вақтда бутун дунѐда, шунингдек Ўзбекистонда ҳам
иқтисодиѐтнинг ноишлаб чиқариш, хусусан туризм соҳасига
эътибор тобора
кучайиб бормокда. Инсонлар бўш вақтларини самарали ўтказиб, дам олишга,
соғлиғини тиклашга, дунѐни, халқларнинг урф - одатлари, қадриятларини
билишга интилмоқдалар. Бундай хизматларни туризм соҳаси кўрсатади.
Инсоният ҳар доим ўзининг ҳаракат доирасини ўзгартириб, янги ерларни кашф
қилишига интилган.
«Прогнозлаштириш» - бу, иқтисодиѐтни тартибга солиш жараѐнининг яна
бир босқичи ѐки мамлакат иқтисодий - ижтимоий
ривожланиш дастурини
ишлаб чиқишнинг бир қисмидир. Шу билан бирга бу нисбатан мустақил фан
бўлиб, ўзига ҳос бир қанча белгилари билан фарқланади: прогнозлар директив
характерга эга эмас, уларнинг миқдор баҳолари асосан эҳтимоллик ҳарактерига
эга, улар кўпроқ даражада содир бўлган ривожланиш муаммоларини аниқлашга
ва уларни ечиш йўлларини излашга қаратилган.
«Туризм
ривожланишни
прогнозлаштириш»
фанининг
предмети
прогнозлаштириш объектининг ривожланиш қонуниятини ўтмиш асосида
ўрганиб, бутун бир иқтисодий мажмуа ва унинг таркибий қисмлари объектив
асосланган ривожланиш ҳолатлари ва тенденцияларининг
вақт ва фазодаги
миқдор ва сифат даражаларини аниқлашдир.
«Туризм ривожланишни прогнозлаш»нинг асосий вазифаси жамиятни
иқтисодий - ижтимоий ривожланиш йўлларини реал баҳолаш, бу
ривожланишнинг мақбул бошқарув ечимларини илмий асослаш учун устувор
вариантларни аниқлашдир. Бундан ташқари, у иқтисодиѐтнинг ривожланиш
йўналишларини миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилади, муаммоларни, янги
жараѐн ва ҳолатларни ўрганади, иқтисодий ва ижтимоии ривожланишнинг
эҳтимоли йуналишларини белгилайди, имкониятларни баҳолайди, ижтимоий,
иқтисодий, илмий-техник ва бошқа чора - тадбирларни ҳаѐтга
татбиқ этади,
самарасини аниқлайди, ижтимоий иқтисодий ва илмий-техник бош
йўналишларни асослайди.
«Туризмни ривожланишни прогнозлаштириш» фанининг мақсади
прогнозлаштиришнинг асосий усуллари ва тамойилларини
жамиятда содир
бўлаѐтган ижтимоии ва иқтисодий жараѐнларга мослашган ҳолда ўрганишдан
иборат.
Достарыңызбен бөлісу: