Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


Қуйидаги ташдидли нун ва мим ғунналарини ўз мартабасида ўқинг! إِنْ كُلُّ نَفْسٍ لَمَّا عَلَيْهَا حَافِظ



бет8/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29

Қуйидаги ташдидли нун ва мим ғунналарини ўз мартабасида ўқинг! إِنْ كُلُّ نَفْسٍ لَمَّا عَلَيْهَا حَافِظ




وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُه ُ فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ , إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ


يَحْسَبُ أَنَّ مَالَهُ أَخْلَدَهُ ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنْ النَّعِيمِ

19.Сукунли мим ҳукмлари.
Сукунли мим учта мад ҳарфларидан ташқари барча ҳижоийя ҳарфларидан аввал келаверади ва унда учта ҳукм бўлади: ихфо, идғом ва изҳор.

Биринчи ҳукм сукунли мим ب ҳарфига йўлиққанда ва бу фақат икки калимада бўлиб ғунналик ихфо қилинади.Буни ихфои шафавий дейилади. Масалан:
وَمَنْ يَعْتَصِمْ بِاللَّهِ وَهُمْ بِالآخِرَةِ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ بِالْغَيْبِ
“Ихфои шафавийя”да ихфо дейилишининг сабаби م нинг яширинлигидир, чунки م ва ب нинг махражлари бир ва яна бирнеча сифатларда муштараклар. Бундай ҳолатда ихфо нутқни енгиллаштиради. “Шафавийя” дейилишига сабаб م ва ب ҳарфлари лабдан чиқади.

Эслатма: Ихфо икки хил бўлади, ҳаракат ва ҳарф ихфолари.Ҳаракат ихфоси бу, ҳаракат заманий миқдорининг бир қисмини яшириб қолишдир. Чунончи “Юсуф” сурасининг لا تَأْمَنَّا калимасидаги нун ҳаракатининг ихфоси каби.Бу калимада Имоми Ҳафсдан икки хил ривоят бор, биринчиси нун ҳаракатининг 2/3сини яшириб, 1/3ни чиқариш, буни истилоҳда “равм”деб аталади,ва иккинчиси нунни сокин қилгандан кейин лабларни заммага мойил қилиш, буни “ишмом” деб аталади. Бу ерда биринчи ривоятга ишора қилинмоқда.

Ҳарфнинг ихфоси икки ҳил бўлади,1) ҳарфнинг зотини яшириб унинг баъзи сифатини (ғуннасини) қолдириш, бу, нуннинг 15 та ҳарф олдидаги ихфосида бўлади ва 2) ҳарфнинг зотини яшириб, унинг бир қисмини айтиш, бу ихфои шафавийяда бўлади.

Иккинчи ҳукм. Сукунли мимдан кейин ҳаракатли мим келса бир бирига киргизилиб, ғунна ҳам қилинади ва буни “ идғоми мислайни сағир” дейилади. Масалан:
إِنْ كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ وَلَهُمْ مَّا يَشْتَهُونَ أَمْ مَّنْ أَسَّسَ
Бу идғомни аввалги мим сукунли кейингиси ҳаракатли бўлганлиги учун “идғоми сағир”дейилади. Яъни, ортиқча амал керак бўлмай идғом қилинаверади.

Учинчи ҳукм(изҳори шафавий).Сукунли мимдан сўнг, ҳукми айтилиб ўтилган ب ва م ҳарфларидан ташқари 26 ҳарфдан биронтаси келса изҳор қилиш вожиб бўлади ва буни “изҳори шафавий”дейилади.Бунинг“шафавий” деб ном олишига сабаб, мимнинг махражи лабларда эканлигидир. Ва م ни изҳор қилинишига сабаб мазкур 26 ҳарфнинг махражлари م нинг махражидан узоқлигидир. Ҳуруфи ҳалқ фақат 6 та бўлиб ҳаммаси ҳалқумдан чиққанлиги учун у ерда изҳорни “изҳори ҳалқий” деб номланган.

م ҳарфи, ушбу 26 ҳарф ичида, айниқса و билан ف нинг олдида келганда изҳор бўлмай ихфо бўлиб яшириниб қолишидан эҳтиёт бўлиш жуда ҳам зарур, чунки م ва ف ҳарфларининг махражлари ўта яқин, و билан эса биттадир. Баъзи бепарво қориларимиз бунга эътибор бермайдилар-да عَلَيْهِمْ وَلا الضَّالِّينَ даги و ни мимга ёки م ни вовга айлантириб, عَلَيْهِوْ وَلاَاضَالين ёки عَلَيْهِمْ مَلَضَالينْ қилиб ўқиб юборадилар. وَهُمْ فِيهَا да эса мимни яшириб ихфо қилиб қўядилар. Лекин мимни изҳор қилишда идғом ёки ихфодан қочаман деб, мимга ҳаракат бериш ва сакта қилиш ёки ғунна қилиб қўйишдан ҳам эҳтиёт бўлиш жуда зарур. Бу ҳолатларда мимни ўз махражига қаттиқ йўлаш ва ғунна қилмасдан сукунини очиқ изҳор қилиш лозим. Шайх Жамзурий “туҳфа”да шундан эҳтиёт бўлишга чақириб шундай дейди:


لِقُرْبِهَا وَ الاِتِحَادِ فَاعْرِف

وَ احْذَرْ لَدَى وَاوٍ وَ فَا أَنْ تَخْتَفى

Сукунли مнинг сукунли ҳарфга йўлиққандаги ҳолатларини билиш учун “илтиқои сокинайн” қоидаси билан танишиб чиқамиз. Маълумки икки сокинли ҳарф бир жойда келганда, иккаласини сокин қилиб талаффуз қилиш мумкин бўлмайди. Бу тангликдан қутулиш учун ё уларнинг бирини ҳазф қилиш ёки биттасига ҳаракат бериш билан қутуламиз. Ҳаркатларнинг енгили касрадир.

1.Агар калиманинг охиридаги мад ҳарфи кейинги калиманинг аввалидаги сокинга йўлиқса уни ҳазф қилинади. М: ذَاقَا الشَّجَرَةَ وَقَالا الْحَمْدُ لِلَّهِ

غَيْرُ مُعْجِزِي اللَّهِ غَيْرَ مُحِلِّي الصَّيْدِ وَالْمُقِيمِى الصَّلَاةِ مُرْسِلُو النَّاقَة وَأَقَامُوا الصَّلاةَ

2. Агар биринчи калиманинг охиридаги ҳарф лин ҳарфи бўлса унга замма берилади. Масалан:




وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَعَصَوُا الرَّسُولَ

3. Агар биринчи калиманинг охирида م ҳарфидан бошқа ҳижоийя ҳарфларидан биронтаси сукунли ҳолда иккинчи калиманинг аввалидаги сукунга йўлиқса унга касра берилади. Масалан:


قَالَتِ الْأَعْرَابُ وَسُيِّرَتِ الْجِبَالُ وَلَقَدِ اسْتُهْزِئَ أَنْ أَنْذِرِ النَّاسِ ва ҳ.к.

Бу ҳарфларнинг ичида م ҳарфи учун икки ҳолат мавжуд.

1. Агар у жамъ яъни кўплик учун бўлмаса сукунга йўлиққанда бошқа ҳарфлар каби касра қилинади. Мисол: قُمِ اللَّيْلَ أَمِ ارْتَابُوا أَمِِ اللَّهُ

2.Агар калиманинг охиридаги сукунли мим жамъ учун келган бўлиб кейинги калиманинг аввалидаги мазкур 26 ҳарфдан биронта сокинлигига йўлиқса, Ҳафс Ибн Сулаймон қироатларида бу мим ҳарфи учун учта ҳолатдан бири бўлади.

1. Вақф ҳолатида мутлақо сокин қилинади. Масалан: وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمْ الْمَسْكَنَةُ إِذْ جَاءَهُمْ الْهُدَى

Бу мимлар устида вақф қилинса хоҳ ҳаркатли бўлсин хоҳ сукунли бўлсин сокин қилиниб тўхталади.

2. Орқасидан ҳаракатли ҳарф келиб васл қилиб ўқилса, бу ҳолатда ҳам сокин қилинади. Масалан: أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ каби.

3.Агар сукунли ҳарф олдида келиб васл қилиб ўқилса уни замма қилиб ўқилади.Масалан:



بِهِمُ ا لْأَسْبَاب عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ فِي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ

مِنْ دُونِهِمُ امْرَأتَيْنِ

Изҳори шафавий ҳарфлари икки қисм бўлиб, биринчи қисми мим ҳарфи билан икки калимада тўқнашади.Булар саккизта ҳарфдир. Мисоллар:



كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ

خ

2

وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ

ج

1

إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ

ص

4

وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ

ذ

3

فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ

غ

6

وَأَنْتُمْ ظَالِمُونَ

ظ

5

بَلْ هُمْ قَوْمٌ يَعْدِلُونَ

ق

8

ذَرَأَكُمْ فِي الْأَرْضِ

ف

7

Иккинчи қисм ҳарфлари 18 та бўлиб мим билан, ҳам бир, ҳам икки калимада учрашади. Мисоллар:



إِذْ رَأَيْتَهُمْ ضَلُّوا

وَامْضُوا

ض

10

أَلَمْ أَعْهَدْ

الظَّمْآنُ

ء

1

لَهُمْ طَرِيقًا

أُكُلٍ خَمْطٍ

ط

11

كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

يَمْتَرُونَ

ت

2

بَعَثْنَا عَلَيْكُمْ عِبَادًا

فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ

ع

12

فِي دَارِكُمْ ثَلَاثَةَ

أَمْثَالَكُمْ

ث

3

وَمَزَّقْنَاهُمْ كُلَّ

فَيَمْكُثُ

ك

13

أَمْ حَسِبْتُمْ

يَمْحَقُ

ح

4

كَأَنَّهُمْ لُؤْلُؤٌ

وَأُمْلِي لَهُمْ

ل

14

لَكُمْ دِينُكُمْ

وَأَمْدَدْنَاكُمْ

د

5

وَأَمْدَدْنَاكُمْ

مَنِي يُمْنَى

ن

15

وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ

بِأَمْرِهِ

ر

6

أَمْ هُمْ الْخَالِقُونَ

يَمْهَدُونَ

ه

16

أَيُّكُمْ زَادَتْهُ

إِلا رَمْزًا

ز

7

لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ

بِأَمْوَالِكُمْ

و

17

نَوْمَكُمْ سُبَاتًا

إِلا هَمْسًا

س

8

وَلَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ

ى

18

لَقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا

أَمْشَاجٍ

ش

9



Қуйидаги оятлардаги сукунли мим ҳукмларини айтиб беринг!



وَهُمْ سَالِمُونَ.... لِئَلا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ.... تَعْرِفُهُمْ بِسِيمَاهُمْ.... لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ,,,, يَوْمَ هُمْ بَارِزُونَ,,,,, وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ,,,, كَمَا أَرْسَلْنَا فِيكُمْ رَسُولا مِنْكُمْ,,,, وَيُعَلِّمُكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ,, كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللَّهِ,,,اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ,,,, فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ




Мимни изҳор қилишдаги лабларнинг ҳолати.

20.Сукунли лом ҳукмлари.
Араб тилида сукунли лом беш хил бўлади:

1. Таъриф ломи, 2. Феълдаги, 3, ҳарфдаги, 4. Исмдаги ва 5. Буйруқ феълидаги ломлар.

Қуйида ҳар қайси ломнинг ҳукмини алоҳида баён қилиб чиқамиз.


  1. Таъриф ломи ال нинг ҳукми.

Бу лом фақат исмга дохил бўладиган зоида ломдир.У, шу ломсиз мустақил бўла оладиган ва мустақил бўла олмайдиган исмларга ҳам дохил бўлаверади. М: اَلأرْضُ ва أللذى каби. Кейинги мисолдаги ломни “лозима”деб аталади, чунки ундан калима жудо бўлолмайди.Бу ломдан кейин яна лом келса бир бирига идғом қилиш лозим бўлади. Масалан:


الَّذِي الَّذِينَ الَّتِي وَاللَّذَانِ الَّذَيْنِ اللَّائِي اللَّاتِي

Агар ундан кейин الْآنَ ва وَالْيَسَعَ каби ء ёки ى ҳарфлари келса изҳор қилиш вожиб бўлади. Шу ўтган сўзлардаги ломлар асло калимадан ажрамайди.

Ломсиз ўзи мустақил бўла оладиган исмларга ال дохил бўлганда ҳуруфи ҳижодан аввал икки ҳолат, изҳор ва идғом ҳолатлари ҳосил бўлади.

Изҳор қилиб ўқиладиган ломни, وَالْقَمَرِ إِذَا تَلآهَا оятида изҳор қилингани учун “ломи қамарийя” деб аталади.Бу ўн тўрт ҳарфга хосдир. Шайх Жамзурий уларни қуйидаги калималарда жамълаган.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет