I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш



бет19/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43

6. Асосий воситалар таъмирини ҳисобга олиш

Асосий воситалар фойдаланиш жараёнида уларнинг физик хосса ва сифатлари вуколиб боради. Уларни тиклаш учун корхона таъмирлаш ишларини ўтказиши мумкин. Асосий воситалар таъмирининг икки тури мавжуд:



  1. Капитал таъмир;

  2. Жорий таъмир.

Бир йилдан ортиқ муддатда ўтказиладиган машина ва жихозлар таъмири капитал гаъмир ҳисобланади. Бу таъмирда агрегатни кисмларга ажратиш, барча эскирган деталь кисмларни алмаштириш ёки тиклаш, ййгиш, созлаш ва синаш ишлари бажарилади.

Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашда эскирган конструкция ва деталлар таъмирланадиган объектлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилайдиган янгилари ёки мустахдсамроқ ва тежамлироклари билан алмаштирилади. Капитал таъмирда машина ва жихозлар уэоқ муддатга тухтатиб куйилиши мумкин.

Жорий таъмир бир йилдан кам муддат ичида ўтказилади ҳамда машина ва жихоз-ларни Уэоқ муддатга тухтатиб куйиш билан боғлиқ эмас. Таъмир ишлари бошланишига қадар нуксонлар кайдномаси асосида тузиладиган сметаларга мувофиқ хар бир объект бўйича норматив харажатлар миқдори аниқланади. Сметада таъмирнинг барча турлари учун харажатлар аниқ бир жихрз турини таъмирлашнинг меҳнатталаблигини тавсифлайдиган мураккаблик бирлигига тўғри келадиган нормативлар бўйича ёки уларнинг тури ҳамда режалаштирилган иш ҳажми бўйича харажатлар меъёрлари асосида ҳисоблаб чиқарилади.

Корхона асосий воситаларини таъмирлаш пудрат ёки хўжалик усулида бажарилиши мумкин. Пудрат усулида бажарилганда корхона таъмирлаш - курилиш ташкилоти билан пудрат шартномасини тўзади. Хўжалик усулида эса таъмир ўз кучи билан амалга оширилади.

Иккала усулда ҳам таъмирлаш харажатлари ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобидан копланади. Бунинг учун эса корхонада махсус захира ташкил этилади. Задира Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рухсати билан ташкил этилади. Захира суммаси корхонанинг мустақил белгилайдиган норматив миқдорда хдр ойда маҳсулот таннархига утказилиб боради. Норматив 5 йил муддатга катьий белгиланган суммада ёки асосий воситаларнинг дастлабки қийматига нисбатан фоизларда ишлаб чиқилиши керак

Захира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви» ҳисобварағида исобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ пассив булиб, у бўйича сальдо таъмир ишларида фойдаланилмаган захира суммасини акс эттиради. Дебет бўйича оборот - захирадан таъмир ишларини бажариш билан боғлиқ иш ва хизматлар ҳақини тўлашда фойдаланишни, кредит бўйича оборот эса - корхона харажатларига киритиш ҳиобигас хар ойда яратиладиган захира суммасини тавсифлайди.

Ишлаб чиқдриш харажатлари ҳиобигас захира ташкил этилганида бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади:

Д-т - Ишлаб чиқариш харажатлар ҳисобварақлари

К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви».

Таъмирлаш учун харажатлар килинса қуйидагича ёзувқ қилинади:

Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви»

К-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» К-т 6010.



7. Номоддлй актнвлар ҳисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш

Ўзбекистон Республикасининг негизида мулкнинг давлат шакли бўлган режали иқтисодиётдан хўжалик юритишнинг бозор моделига ўтиш жараёнида янги мулк шакллг жумладан хусусий мулкнинг пайдо бўлиши сабабли бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам ўзгаришлар қилиш зарурияти тугилди.

Ҳисобининг хар бир бўлими ва аналитик услубларнинг кўпчилиги амалда назар услубий ёндошишни ва асослашни талаб қилади. Лекин бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари, уларнинг моҳияти ва макса ўзгармасдан қолди. Молиявий ҳисоботларнинг элементлари бўлган актив ва пассивларнн янги куринишлари, уларни баҳолаш услублари, молиявий натижаларни ҳисоб-китоб килиш ва харажатларни ҳисобга олиш йуллари, ахборотларни туркумларга ажратувчи ҳисобварақлар режасининг янги кўриниши ўз ифодасини топди. Номоддий ёки «яширин» активлар таркибига жисмоний, ошкора шаклига эт булмаган, лекин хўжалик юритувчи субъектга даромад келтирувчи маблағлар киритилад} Номоддий активлар ҳисоби бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси, «Бухгалтерия ҳисоб тўғрисида»ги Кўонун ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида, хусусан, «Номодий активлар» ҳамда «Илмий тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқариш; харажатлар» деб номланган 7- ва 11 -сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида баён этилади. «Номоддий активлар» номли 7-сон БХМСга мувофиқ номоддий активлар моддий-ашёвий мазмунга эга булмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хужалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек уэоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари.

Номоддий активлар таркибига жисмоний, ошкора (кўриниб турадиган) шаклга эга булмаган. лекин корхонага даромад келтирадиган воситалар киради. Умумий тарзда номоддий активлар деганда саноат ва аклий мулк объектларининг қиймати. мулк хукуки объекти сифатида тан олинадиган бошқа шунга ўхшаш мулкий шунингдек уэоқ муддатли чиқимлар тушунилади.

Номоддий активлар таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилиши ва жисмоний моҳиятга эга бўлмаслиги (пул эмаслиги)ни тақозо қилади. Активларни юридик хукуклар, шу жумладан, мулк хукуки тарзида бўлган ва улардан уэоқ муддат давомида фойдаланиш мумкин бўлган ҳолда жисмоний кўринишга эга булмаган активлар номоддий активлар таърифига жавоб беради. Активнинг юридик ҳуқуқини белгилайдиган шартнома ушбу хукук билан ифодалаш йули билан белгиланиши мумкин эмас. Бундай активлар муҳим эканлигини белгилаш учун хўжалик юритувчи субъектга ушбу активдан кандай фойдалар олинишини аниқлаш имконини берадиган бир катор омилларни ҳисобга олиш лозим.

Хўжалик юритувчи субъект хўжалик фаолияти жараёнида номоддий активларни харид қилиш, ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича мажбуриятлар олади. Корхонанинг номоддий активлари таркибида патентлар, лицензиялар, акдий мулк ва савдо маркалари акс эттирилади. Танхо хукуклар, компьютер дастурларини таъминлаш, муаллифлик хукуклари, мижозларнинг руйхатлари, лицензиялар, маркетинг хукуклари, импорт квоталари, ташкилий харажатлар (янги хўжалик юритувчи субъектни барпо этиш харажатлари яъни бошлаш харажатлари). ноу-хау, бозор тўғрисидаги билим, техник куникмалар ва бошқалар амалиётда учҳайдиган номоддий активга оддий мисоллар бўлади.

Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

♦ Номоддий активларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гурухларга булиб, уларни ҳисобга

олишни ташкил қилиш;
Номоддий активларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли андозаларга доир меъёрий хужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш;

Корхонага мавжуд ва камёб тушган номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисоби озаларига ва меъёрий хужжатларга асосан амортизация ҳисоблаш;

Мавжуд номоддий активлардан зарур жойда тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;

Эскирган, хўжалик учун ошикча бўлган номоддий активларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;

Ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар бўйича молиявий натижаларни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш.

Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида уларни туркумлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Амалиётда номоддий активларнинг қуйидаги турлари мавжуд:



Патентлар — корхона томонидан муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун ;фойдаланиладиган, крнун билан химояланган гувохнома ҳисобланади. Патент корхона томонидан белгиланган меъёрий хужжатлар асосида сотиб олинади;

Ноу-хау — ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти давомида фойда келтирувчи янги |технологиялардир. Уни таъсисчилар келишувида аниқланган климат бўйича корхона устав ў капиталига улуш ҳисобида киритиш мумкин. Ноу-хау техник тижорат, бошқарув, молия каби характердаги техник билим ва амалий характердаги бошқа билимларни ўз ичига олади;

Товар белгилари, савдо маркалари ва атамалари — белгиланган тартибда руйхатдан 1утган ҳамда бошқа фирмалар томонидан рухсат берилмаган тарзда фойдаланишдан қонун рбилан мухрфаза қилинган корхоналар номи ва бу корхоналар маўсулотларининг номлари;

Саноат намуналари — ишлаб чиқариш-техника максадларидаги буюмлар ва халқ истеъмоли товарларининг ташқи киёфасини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимларидан фойдаланиш хукуки. Саноат намуналарига хджмий модель (автомобиль,станок мебель ва хрказо) ёки ясси тасвир-саноат накшлари (газлама, гилам гуллари, шрифтшакли ва хоказо) мисол бўла олади;

Дастурий таъминот — техник дастур воситалари, автоматлаштирилган бошқариш тизими бўйича техник ва фойдаланиш хужжатлари йигиндиси;

Гудвилл — корхонани харид қилиш чоғида юзага келади ва сотиб олинаётган корхона учун хақ ҳамда унинг соф (мажбуриятларини чегирган ҳолдаги) активларининг баҳоловчи (бозор) климата ўртасидаги фарқ;

Ташкилий харажатлар — янги хўжалик юритувчи субъектни барпо этиш харажатлари,
яъни ишни бошлаш харажатлари;

Франшизалар — бир корхона томонидан бошқасига унга карашли активлардан, шу
жумладан, савдо маркалари ва атамалари каби номоддий активлардан фойдаланиш
ҳуқуқининг берилиши, бунинг устига, бевосита белгиланиши бўйича мазкур активлардан
фойдаланиш ҳамда тақдим этиладиган хизматлар (товарлар)нинг белгиланган сифат
стандартларига риоя қилиш бундай хукуқ берилишларининг мажбурий шарти Ҳисобланади;

Муаллифлик хукуклари — илмий, адабий, мусикд ёки бошқа асарларни нашр қилиш,
ижро этиш ёки бошқа турдаги фойдаланиш хукуки;

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш хукуки — хўжалик ёки бошқа максадларда
ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишни таъминловчи хуқуқ, аммо ердан
фойдаланиш хукуки мазкур ер участкасини мулк килиб олишни билдирмайди.

Номоддий активларни баҳолашда «Номоддий активлар» номли 7-сон БДМСга асосланилиш лозим. Номоддий активларни баҳолашда қуйидаги баҳо (қииймат)лардан фойдаланилади:



Дастлабки қиймат;

  • Сотиш қиймати;

  • Тугатиш қиймати;

  • Кўолдик қиймати;

  • Ўрнини коплаш қиймати.

Дастлабки қиймат — активни харид қилишда хдкикатда туланган пул маблагж ёки уни барпо этишда амалга оширилган ҳақикий харажатлардир. Харид қилишнинг ҳақив қиймати номоддий активни харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр хрлга келтирип қилинган барча харажатларни, яъни: харид нархи, юридик йигимлар ва бошқа харажатлар ўз ичига олади. Ташкилот текинга олган номоддий активларнинг дастлабки қиймати экспе нули билан бозор нархида бахрланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинг номоддий актив кирим қилинган санада амал килган нарх асосида жорий бозор кийма шакллантирилади. Амалдаги нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам хужжатлар ва эксперт йу билан тасдикланищи керак

Сотиш қиймати номоддий активларни битим пайтида манфаатдор тарафлар уртаси айирбошлаш мумкин бўлган суммадир.

Тугатилиш қиймати чиқиб кетишга дойр кутилаётган харажатларни чиқар] ташлаган хрлда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида пай, бўладиган активларнинг тахмин килинаётган қийматидир.

Қолдиқ қиймати актив хисоб ва ҳисоботда акс эттириладиган жамгарилп амортизацияни чиқариб ташланган хрлда номоддий активларнинг дастлабки ёки жор* қийматидир.

Ўрнини коплаш қиймати корхона активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисоби коплашни мулжаллаётган сумма, шу жумладан тугатилиш қиймати. Номоддий актив пул харид килинса, унинг қиймати контрактда икқиламчи бозорда фаол ишлаётган шу сингар активга аниқланган бозор нархи бўйича кўрсатилиши мумкин.

Номоддий актив хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан яратилган ва ун яратиш чиқимларини аниқ белгилаш мумкин бўлган хрлларда номоддий актив хдкики таннарх бўйича акс эттирилади. Номоддий актив қийматини белгилаш мумкин булга холларда у актив сифатида алоҳида модда билан акс эттирилмайди. Корхона томонида гудвилл актив сифатида акс эттирилмайди, чунки у корхонани сотиб олиш пайтида хари қилиш нархи билан мазкур субъектни ташкил килувчи активларнинг ҳақикий нарх ўртасидаги тафовут сифатида юзага келади. Баъзи вақтларда номоддий активларни кайт; баҳолашга эхўтиёж тугилади. Номоддий активни кайта баҳолаганда номоддий активнин бутун занжири кайта баҳоланиши керак Кайта бахрлаш натижасида номоддий актив баланс қиймати кўпайган ҳолда ушбу кўпайиш аввалги бахўодан ошадиган суммада «Захира сармоя хўисобварагининг кредитида акс эттирилиши лозим. Кайта бахрлаш натижасида номоддий активнинг баланс қиймати камайган бўлса, бу камайиш аввалги баҳодан ошадиган суммада харажат сифатида тан олинади.

Номоддий активлар ҳаракатини ҳисобга олиш

Номоддий активларни бухгалтерия ҳисобида хўисобга олиш учун қуйидаги Ҳисобварақлар очилган:

0410-«Патентлар, ноу-хау ва лицензиялар»

0420-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»

0430-«Дастурий таъминот»

0440-«Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш хукуки» 0450-«Ташкилий харажатлар»

0460-«Франшизалар»

0470-«Муаллифлик хукуклари»

0480-«Гудви.лл»

0490-«Бошқа номоддий активлар».

Номоддий активларнинг кирим қилиниши қуйидаги куринишларда бўлади:

♦ Корхона томонидан яратилиши;

Бошқа корхоналардан сотиб олиш;

Текинга олиш;

Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг пи тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳиобигас киритиш.

Номоддий активларни кирим қилишда қуйидаги хужжатлар расмийлаштирилади:

Номоддий активлар корхона томонидан яратилганида - номоддий активни барпо этиш

тўғрисидаги шартнома; корхона раҳбарининг барпо этилган объект тўғрисидаги хужжатга

махфийлик мақомини бериш ва бу хужжатлардан фойдаланувчилар доирасини чеклаб куйиш

йули билан объектни ноу-хау сифатида хизмат ёки тижорат сири режимини таъмин-рШ1

тўғрисидаги мухофаза хужжати; объектни барпо этишга кетган харажатларни тасдикловчи

хужжатлар; объектни кирим килиб олиш тўғрисидаги далолатнома ва

Пулга сотиб олинган такдирда - хукуклар берилганлиги тўғрисидаги шартнома, амалга

(оширилган тўловларни тасдикловчи хужжатлар, қабул килиб олиш далолатномаси; .

Текинга олинган такдирда - хукукдар берилганлиги тўғрисидаги шартнома, қабул килиб лнш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси;

Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав фондига уларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳиобигас киритилганида - таъсис хужжатлари, ул килиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси.

Тегишли шартномалар асосида корхона мутахассислари ва четдан жалб этилган мутахассислар кучи билан барпо этилган номоддий активлар объектлари 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-хисобваракдар дебети бўйича ҳақикий таннархига караб номоддий активлар сифатида кирим нлинади. Бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган номоддий активлар 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобварағининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-■ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинади.

Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамияти 2001 йил сентябрь ойида қиймати 5000минг сумлик дастурий таъминотни ўзга ташкилотдан сотиб олди ва уни балансга қабул килиб олди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади: :

♦ Номоддий актив харид килинди:

Д-т 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» - 5000 сум

К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 5000 сум.

♦ Номоддий актив балансга қабул килинди:


Д-т 0430-«Дастурий таъминот» - 5000 сум

К-т 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» -5000 сум.

Бошқа корхона ёки жисмоний шахслардан текинга, шунингдек хукумат органларининг субсидияси сифатида олинган номоддий активлар 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинган санада эксперт йули билан, бозор қиймати бўйича белгиланган баҳода акс эттири-лади. Таъсисчилар устав фондига улуш сифатида киритган ёки акциялар ҳақини тўлаш ҳиобигас берган номоддий активларни кирим қилиш 4610-«Муассисларнинг устав сармоясига улушлар бўйича қарзлари» ҳисобварағи кредити ҳамда 0410-0490-ҳисобварақлар дебетида акс эттирилади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш ёхуд ташкилотни бонщариш учун фойдаланилмаётган номоддий активлар объектларининг қиймати бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак

Қуйидаги хўжалик операциялари натижасида номоддий активлар объектларининг қиймати корхона активлари таркибидан чиқиб кетади:


  • реализация, яъни хукукдарни бериш тўғрисидаги шартнома асосида иқтисодий маънода
    сотганда ва юридик маънода эгалик ҳукуки тухтатилганида;

  • бундан буён фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра ҳисобдан
    чиқарилганида;

♦ номодций активнинг амал қилиш муддати тугагач ҳисобдан чиқарилганида;

♦ бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида қўшилганида;

♦ хукукларни бериш тўғрисидаги шартнома асосида бошқа шахсларга текин т
рилганида.

Номоддий активларни ҳисобдан чиқдрилиши билан боғлиқ операцияларни б терия Ҳисобида акс эттириш учун қуйидаги хужжатлар расмийлаштирилади:



  • эгалик қилиш хукуки бошқаларга берилганида - хукукни бошқа бировга
    тўғрисидаги шартнома, хақ олинганлигини тасдикловчи тўлов хужжати ва бошқа хужж
    хукукни бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўғрисидаги мустақил баҳоловчи хул
    чиқиб кетиш далолатномаси;

  • амал қилиш муддати тугатилганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилганида - хис
    чиқариш тўғрисидаги далолатнома;

  • бошқа корхоналарнинг устав капиталига қуйганида - таъсис хужжатлари, фойда
    ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўғрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳукукини боғлиқ
    бериш қийматини баҳолаш тўғрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, фойда
    ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома бўйича қабул килиб олиш-топшириш
    далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси;

  • текинга берилган такдирда - фойдаланиш ҳукукини бошқа бировга бериш тўғрис
    шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома бўйича қабул килиб
    топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси.

Номоддий активлар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати ном> активларни Ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари кредитидан 9220-«Бошқа акт! нинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарр Номоддий активларни четга сотишдан тушган тушум 9220-«Бошқа активла реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредити бўйича 4890-« шахсларнинг қарзлари-жорий кисми» ва 0990-«Бошқа Уэоқ муддатли дебиторлик қарз ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Номоддий активлар чиқиб кетганида улар бўйича ҳисобланган эскириш суд 0510-0590-ҳисобварақлари дебетидан 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва 601 чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамиятида май ойида дастурий таъминот хисобдан чиқарилди: баланс қиймати 2000минг сум, эскириш қиймати 1500минг сум. Номоддий актив сотиш қиймати 3000минг сум. Молиявий натижани аниқлаб, муомалага қуйидагича проводка (минг сўмда) берамиз:

♦ дастурий таъминотнинг сотиш қийматига:

Д-т 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий кисми» - 3000 сум

К-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3000 сум.

♦ баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 2000 сум

К-т 0430-«Дастурий таъминот» - 2000 сум.

♦ эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 0530-«Дастурий таъминотнинг эскириши» -1500 сум

К-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1500 сум.

♦ дастурий таъминотни сотишдан фойда олинди (3000+1500-2000)=2500 сум:
Д-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 2500 сум
К-т 9320-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фой
2500 сум.

Агарда корхона дастурий таъминотни 300 минг сумга сотганида, молиявий на қуйидагига тенг бўлар эди:

♦ дастурий таъминотнинг сотиш қийматига;

Д-т 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий кисми» - 300 минг сум

К-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 300минг сум.

Ш баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:

И-т 9220-«Бошка активларнинг реализацияси ва

: бошқача чиқиб кетиши» - 2000 сум

; К-т 0430-«Дастурий таъминот» - 2000 сум.

§♦ эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 0530-«Дастурий таъминотнинг эскириши» - 1500 сум

К-т 9220-«Боқаа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1500 сум.

♦ дастурий таъминотни сотишдан зарар курилди (300+1500-2000)= -200минг сум:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 200минг сум

К-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 200минг сум.



8. Номоддий активлар амортизацияси (эскириши) ҳисоби

Амортизация номоддий активнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация қийматини мунтазам равишда тақсимлаш ва кўчириш куринишида эскиришнинг қийматдаги ифодасидир. Номоддий активларнинг амортизация қиймати тахмин килинаётган тугатилиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда активнинг дастлабки қиймати ёки молиявий ҳисоботларда кўрсатилган қиймат ўрнини босадиган бошқа қийматнинг суммасидир.

Номоддий активларга эскириш ҳисоблашишда «Номоддий активлар» номли 7-сон БХМСга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига амал қилиш лозим.

«Номоддий активлар» номли 7-сон БҲМСга асосан номоддий активнинг амортизация қиймати унинг фойдали хизмат муддатидан ошмаган ҳолда, фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин булмаган пайтда 5 йилни ҳисобга олиб (лекин корхонанинг фаолият муддатидан ошмаган холда) мунтазам асосда таксимланиши керак қуйидаги номоддий активларга амортизация ҳисобланмайди:

♦ ҳакикий эмас (ишламайдиган) деб топилган ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармай-
диган номоддий активлар;

: ♦ корхонага тегишли булмаган, лекин хуқуқ эгаси томонидан лицензия шартномаси ёки бошқача шартнома (танхр булмаган лицензия) бўйича берилган ва балансдан таищари ҳисобварақда ҳисобга олинадиган номоддий активлардан фойдаланиш хукуки асосида корхона фойдаланаётган номоддий активлар;


  • корхонага тегишли товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига эгалик ҳукуки,
    шунингдек вақт утиши билан уларнинг истеъмол хусусияти ўзгармайдиган товар чиқарилган
    жой номига эгалик хукуки;

  • Гудвилл.

Тўғри чизикли усул номоддий активни фойдали ишлатишнинг бутун даври мобайнида эскиришнинг доимий суммаларини ҳисоблаб ёзишдан иборат.

Камайиб борувчи қолдик усули бўйича мунтазам ҳисоблаб ёзилаётган суммалар фойдали ишлатиш муддати давомида камаяди.

Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаб ёзиш усулига биноан амортизация миқдори фақат номоддий актив канча марта ишлатилишига ёки канча маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши кутилаётганига боғлиқ бўлади.

Тўғри чизикли усул. Амортизацияни ҳисоблаб ёзиш усулларидан бирортасини қўллашни аниқлаш кийин бўлган лолларда ҳисоблаб ёзишнинг тўғри чизикли усулидан фойдаланилади.

Амортизацияни ҳисоблашишда унинг тугатилиш қийматига эътибор бериш лозим. Агар бошқа суммани ишончли тарзда ҳисоб-китоб қилиш мумкин булмаса, номоддий активнинг қолдик қиймати нолга тенг бўлади



Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамиятида номоддий активга эскириш ҳисоблашиш бўйича қуйиидаги маълумотлар мавжуд:

  • Номоддий активнинг баланс қиймати - 1000 минг сум;

  • Тугатилиш қиймати - 100 минг сум;

  • Хизмат муддати - 5 йил.

Йиллик амортизация суммаси = (10000-1000)/5= 180 минг сум.

Амортизацияни тўғри чизикди усулда ҳисоблаш жадвали

Ииллар

Баланс қиймати

Ииллик амортизация суммаси

Жамгарилган амортизация

Коллдик қиймати

1-йил

1000

180

180

820

2-йил

1000

180

360

640

3-йил

1000

180

540

460

4-йил

1000

180

720

280

5-йил

1000

180

900

100


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет