2. Қишлоқ хўжалигида шаклланаётган ер муносабатлари.
Ғалла дунёдаги барча инсонларнинг асосий озиқ-овқати ҳисобланишини ҳаммамиз яхши биламиз. Дунёда 220 млн гектардан ортиқроқ майдонда ғалла экилади. Ялпи дон ҳосили эса 650 млн тоннани ташкил этади (5.1-жадвал).
5.1-жадвал
Дунёнинг айрим мамлакатларида ғалла етиштириш
Т.р.
|
Мамлакатлар
|
Экин майдони, минг га
|
Ҳосилдорлиги, ц/га
|
Ялпи ҳосил, млн тонна
|
1
|
Бельгия
|
213
|
78,0
|
1,660
|
2
|
Франция
|
5206
|
73,0
|
38,139
|
3
|
Германия
|
2794
|
73,0
|
20,479
|
4
|
Нидерландия
|
127
|
81,0
|
1,025
|
5
|
Англия
|
1993
|
79,0
|
15,68
|
6
|
АҚШ
|
23400
|
29,0
|
67,860
|
7
|
Хитой
|
28426
|
38,0
|
107,659
|
8
|
Ҳиндистон
|
26945
|
26,0
|
72,458
|
9
|
Мексика
|
719
|
45,0
|
3,202
|
10
|
Канада
|
1060
|
24,0
|
25,929
|
11
|
Россия
|
21300
|
30,0
|
65,100
|
12
|
Украина
|
5575
|
23
|
15,900
|
13
|
Козоғистон
|
9304
|
0,9
|
11,500
|
14
|
Туркманистон
|
508
|
29,0
|
1,484
|
15
|
Қирғизистон
|
463
|
24,0
|
1,117
|
16
|
Тожикистон
|
330
|
11,0
|
365
|
|
Жами Дунё бўйича
|
220258
|
30,2
|
650,727
|
Республика Президентининг 2008 йил 6 октябрида №3077 сонли “Фермер хўжаликлари тасаруффидаги ер участкаларини мақбуллаштириш чора тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссияни ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.Фермер хўжаликлари ер участкаларини мақбуллаштириш жараёни билан мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини барқарорлигини таьминлаш учун мустаҳкам асос яратилди. Бугунги кунда республикада фермер хўжаликларнинг ишлаб чиқаришидаги салмоғини кўрадиган бўлсак қуйидаги жадвалда акс эттирилган. Жадвал маълумотларига кўра, фермер хўжаликларини республика ва Қашқадарё вилоятидаги фаолиятини таққослама таҳлилида, уларни қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги улуши, экин майдонидаги улуши, пахта ва ғалла етиштиришдаги улуши республика даражасидан юқори бўлган.
Қашқадарё вилоятда фермер хўжаликларнинг қишлоқ хўжалик экин майдондаги улуши 2006 йилда 79,2 фоиздан, 2010 йилда 86,3 фоизга ошишига, пахта етиштиришдаги улуши 2006 йилда 95,5 фоиздан, 2010 йилда 100 фоизга ошишга, ғалла ишлаб чиқаришдаги улуши эса 2006 йилда 83,5 фоиздан, 2010 йилда 88,8 фоизга ошишига олиб келмоқда (1-жадвал). Бу эса, Қашқадарёда фермер хўжаликларни барқарор ривожланаётганлигидан далолат беради.
Таҳлил натижаларидан кўриниб турубдики, республикамизда фермерлик ҳаракатининг қўллаб-қувватланиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида жаҳон қишлоқ хўжалик тажрибасида синалган ва ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалигида самарали хўжалик юритиш шакли сифатида ўзини оқлаган фермер хўжалигининг фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Селекция ва уруғчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида хорижий илмий муассасалардан 100 дан ортиқ янги буғдой навлари келтирилиб, улар маҳаллий шароитимизда ҳар тамонлама синовдан ўтказилиб, серҳосил, юқори сифатли, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган 23 та янги навлари ишлаб чиқаришга жорий этилди.
2-жадвал
Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришдаги салмоғи ҳақида маълумот (фоиз ҳисобида)22
№
|
|
Қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотдаги улуши
|
Қишлоқ хўжалик экин майдонидаги улуши
|
Пахта етиштириш-даги улуши
|
Ғалла етиштириш-даги
улуши
|
Йиллар
|
Йиллар
|
Йиллар
|
Йиллар
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2014
|
1
|
Республика бўйича
|
32,3
|
34,7
|
32,5
|
34,5
|
35,0
|
74,7
|
84,3
|
84,4
|
84,6
|
86,8
|
86,3
|
98,4
|
99,1
|
99,2
|
99,4
|
72,8
|
81,6
|
82,4
|
81,4
|
81,5
|
2
|
Қашқадарё
|
43,6
|
40,9
|
38,8
|
40,6
|
41,3
|
79,2
|
83,9
|
88,3
|
86,3
|
86,3
|
95,5
|
99,1
|
99,8
|
100
|
100
|
83,5
|
85,3
|
85,9
|
86,8
|
88,8
|
Бу навлар ичида Крошка, Половчанка, Краснодарская-99, Кума, Москвич, Таня, Есаул, Фортуна, Восторг, Память, Селянка каби интенсив навлар ишлаб чиқариш шароитида ҳар гектаридан 60-70 центнердан ошириб ҳосил бермоқда.
Бироқ айрим вилоят, туман ҳамда фермер хўжаликларида бошоқли дон экинларини ўстиришда агротехник тадбирларини бажаришнинг технологик талабларига риоя қилинмаганлиги натижасида дондан юқори ва сифатли ҳосил олинмаяпди.
Бунинг асосий сабаби бошоқли дон экинларини етиштириш технологиясидаги агротехника тадбирларини ўз вақтида сифатли қилиб ўтказмаслигидир.
Айниқса тупроқ унумдорлигига аҳамият бермаслик, ерни экишга сифатли тайёрланмаслиги, органик ва маъдан ўғитлар етарли миқдорда ва тўғри нисбатларда қўлланилмаслиги, ғаллани суғоришни ўз вақтида ва сифатли ўтказмаслик, касаллик ва зараркунандаларга ҳамда бегона ўтларга қарши ўз вақтида чоралар кўрмаслик, ғалла навларининг ҳосилдорлик имкониятидан тўла фойдалана олмаслик дон сифатининг пасайишига олиб келмоқда.
Бошоқли дон экинларини парваришлашда қўлланиладиган агротехник тадбирларнинг бажарилишининг технологик талабларига тўла риоя қилингандагина янада юқори ва сифатли дон ҳосили олишга эришилади.
Умуман олганда ғалла ҳосилдорлиги тупроқ-иқлим шароити, экилаётган нав хусусияти, қўлланилаётган агротехник тадбирларга боғлиқ. Бошоқли дон ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва дон сифатига таъсир этувчи агротехник тадбирлардан ҳар бир минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитига мос нав танлаш, ерни экишга сифатли тайёрлаш, навдор ва экиш сифати юқори уруғлик билан минтақа учун мақбул муддат ва меъёрда экиш, экилган уруғликни бир текисда ундириб олиш, буғдой майсалари тўла тупланган ҳолда тиним даврига кириши учун барча агротехник тадбирларни ўтказиш, суғориш, маъдан ва органик ўғитлар билан озиқлантириш, ўсув даврида илдиздан ташқари азотли ўғитлар билан озиқлантириш суспензия сепиш, бегона ўтлар касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш, етиштирилган ҳосилни нобутгарчиликсиз йиғиб олишга боғлиқ.
Юқорида келтирилган бошоқли дон экинларини етиштириш технологиясидаги агротехник тадбирларни мақбуллаштирилган ҳолда ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилиши ҳосилдорлик ва дон сифатини оширади. Буларни бажарилишидаги технологик талаблар:
Достарыңызбен бөлісу: |