Бухгалтерия
24-§. Бош бухгалтер
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
227
|
Бош бухгалтер
|
1231
|
Бошқарув
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
бухгалтерия ҳисобини амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритиш, шунингдек ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар
ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини таъминлаш;
касб-ҳунар мактабининг йиллик сметасини тузиш, Давлат ғазначилиги орқали юритиладиган ва махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг мақсадли ва қатъий қонун доирасида ишлатилишини таъминлаш;
пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;
шартномалар тузиш, чиқиш-кириш маблағларини расмийлаштириш, ходимларни ойлик маош билан таъминлаш, барча молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш ва топшириш;
бирламчи ва ҳисоб-китобга оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига риоя қилиниши, иш ҳақи жамғармасининг сарфланиши устидан назорат ўрнатиш;
моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини амалга ошириш;
асосий воситалар ҳамда бошка моддий қимматликларни, бухгалтерия ҳужжатларининг, ҳисоб регистрларининг, шунингдек харажатлар сметаларининг сақланишини таъминлаш;
баланс тузилиши, маблағлар кирим-чиқими тўғрисидаги зарур йиғма ҳисоботлар, бюджетдан фойдаланиш, бошқа ҳисоб-китоб ва статистик ҳисоботлар тайёрланиши, уларни ўрнатилган тартибда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш;
бюджет маблағларининг, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлигини таъминлаш;
бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича сервис хизмати фаолиятини ривожлантириш;
касб-ҳунар мактаби фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат, молиявий, солиқ қонунчилиги асослари, бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик; бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботлар тузишга оид, шунингдек муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинган услубий ва ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатларни;
касб-ҳунар мактабида бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, уларни юритиш тартиби,бошқа корхона-ташкилотлар билан молиявий муомала ва муносабатларни расмийлаштиришни;
молиявий ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби,муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари, ички хўжалик заҳираларини аниқлаш; пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва бошқа қимматли маҳсулотларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қоидаларини;
жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш шартлари,камомадларни бухгалтерлик назорати ҳисобидан чиқариш тартиби, дебиторлик қарзлари ва бошқазарарлар,пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳамда бошқа қимматли маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказиш қоидаларини;
иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади.
Малака талаблари:
молиявий-иқтисодий олий маълумот,молиявий-ҳисобчилик иши бўйича 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
Достарыңызбен бөлісу: |