Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи


ЗАВҚИЙ АСАРЛАРИНИНГ ТИЛ ВА УСЛУБИ



бет9/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

ЗАВҚИЙ АСАРЛАРИНИНГ ТИЛ ВА УСЛУБИ

Убайдулла Солиҳ ўғли Завқий ўзбек демократик адабиётининг машҳур намояндаларидан биридир.

Завқий ўз услубида соддалик, равонликка эришиш мақсадида халқ оғзаки ижодидан самарали фойдаланди. У халқ оғзаки ижодига хос ибора ва мақолларни шеърий мисраларга сингдира билди:

Фарқ айламай яхши-ёмон,

Ким арпа-буғдой, ким самон.

Туҳмат ҳақоратлар ҳамон,

Не муддаосиз афандилар.

Завқий услубининг соддалиги унинг шеърлари халқ қўшиклари услубида ёзилганлигидадир. Масалан,

Кулфат тушиб бошиға,

Оғу тушиб ошиға.

Келмай киши қошиға,

Ақрону меҳрибонлар.

Бундай услубдан фойдаланганлиги туфайли Завқий асарларида жонли халқ тили элементлари кўпдир.

Завқий ўз асарларида халқ тилига хос сўзлардангина фойдаланиб қолмай, унга хос бўлган сўз бирикмаларни ҳам қўллади:

Бу падар лаънат ҳаром ўлгур отим,

Ҳар қачонким, мен минар бўлсам касал.

Келтирилган мисоллардаги падар лаьнат, харом ўлгур бирикмалари халқ сўзлашув тилига хосдир. Завқий тилининг Муқимий ва Фурқат тилидан фарқли томони шундаки, унда тил халқчиллиги, жонли халқ тили элементларини нисбатан кўп қўллаганлигидадир. Бундан ташқари Муқимий ва Фурқат асарларида бўлганидек, Завқий асарларида хам русча-интернационал сўзларни учратамиз.

Завқий асарларида вексель, пойиз, вагун, каласка, журнал, тилгром, банка, бўлис, сиёз (сеъзд), приступ, большевик каби рус ва рус тили орқали кирган сўзлар қайд қилинади.

Завқий рус тилидан юқоридаги каби фақат отларни эмас, балки сифат ва сўз бирикмаларни ҳам стилистик талаб асосида қўллади:

Кўр бўлмаса пул оқиб келурму,

Бу бадшакл, слепой дуракка,

Урусча мақтаса Завқий, хорошо

Жувон, пир, марду зон монанди шидур.

Умуман, Завқий ҳам ўз поэзияси билан ўзбек адабий тилини халқ тилига яқинлаштирди.



АВАЗ ЎТАР ЎҒЛИ АСАРЛАРИНИНГ ТИЛ ВА УСЛУБИ

Ўзбек демократик адабиётининг кўзга кўринган адибларидан ҳисобланган Аваз Ўтар ўғли асарлари билан ўзбек адабий тили равнақига муносиб ҳисса қўшди.

Барча демократик шоир ва ёзувчилар каби Аваз Ўтар ўғли ҳам буюк Алишер Навоий томонидан асосланган адабий тилни ривожлантиришга, давр талабига мос формалар ахтариб топиб, унинг тараққий этишида баракали хизмат қилди.

Аваз Ўтар давр талабига жавоб берадиган тил воситаларини халқ сўзлашув тилидан ўзбек адабий тилига олиб киришга ҳаракат қилди. Масалан, унинг шеърларида зиндон, чора, ижара, шам, кулба каби халқ тилида қўлланадиган сўзлар қўлланган. Бунинг ёрқин далили қуйидаги сатирик тўртликда кўринади:

Сипоҳи поро истар,

Мулла ижора истар

Бечора чора истар,

Бир чора замон борму?

Халқ сўзлашув тили хусусиятлари айрим морфологик белгиларда ҳам кўринади, Аваз Ўтар шеърларида ёзма асарлар тилига хос бўлган ва боғловчиси деярли қўлланмаган. Унинг асарларида ҳаракат номининг -в//ув//ув аффикси билан ҳосил қилинган формаси қайд қилинади. Шу жиҳатдан унинг «Тил» деган ғазали характерлидир:

Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур

Тил воситаи робитан оламиёндур.

Ғайри тилини саъй қилинг билгали, ёшлар,

Ким илму ҳунарлар ривожи андин аёндур.

Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек,

Билмакка ани ғайрат этинг, фойдали кондур.

Илму фан уйига юборинглар болангизни

Онда ўқуғонлар сори яктон жаҳондур.

Зор ўлмасун онлар доғи тил билмай Аваздек,

Тил билмаганидин ани бағри тўла қондир.

Халқ сўзлашув тилига хос яна қуйидагилар Аваз Ўтар асарларида қайд қилинади.

1.Маълумки, мен олмоши эски ўзбек адабий тилида 1-бўғинда е товуши сақланади. Аваз Ўтар шеърларида эса оғзаки тилга (шевага) хос бўлган а товушига айланади:

Оҳ ким қилди фалак, айру диёримдин мани

То йироқ солмоққа бир гулрух нигоримдин мани.

Ёки:


Молимни йўлида айлабон сарф,

Мандин ҳазар этгуси гадолар.

2.Хоразм шевасига хос уйғониб ўрнига уёниб формаси қўлланган:

Бу янглиғ олам аҳлидин кейин қолмай юруш айла,

Аваз, бўлғай уёниб комгору комрон миллат.

Аваз Ўтар асарлари тилида Навоий традицияси қуйидагиларда кўринади.

1. Навоий ўз асарлари билан ўзбек адабий тилида йирик асарлар яратиб, ўзбек тилини халқ тилига яқинлаштирган бўлса, Аваз Ўтар ўғли ҳам шу традицияни давом эттиради. Бунинг далилини юқоридаги фактларда кўрдик.

2.Навоий асарларида қўлланган кўпгина сўз ва сўз формаларидан фойдаланади:

а) III-шахс кишилик олмошининг кўплиги алар формасида ҳам қўлланади:

Умидим-яшасин мактаб боласи,

Алар ҳар бири шери жаёним.

(«Фидойи халқим»).

б) -дағи боғловчиси қўлланган:

Кўнгулларнинг сурури, доғи кўзлар нуридир фарзанд,

Аларнинг умрини, албатта обод этгуси мактаб.

в) -гу//ку//гу//ку аффиксидан фойдаланган:

Бўлғуси, эй дил, муяссар васли жонон, ғам ема,

Ким онинг келмаклигига бордур имкон, ғам ема.

г) равишдошнинг -бон//ибон//убон аффикси билан ҳосил қилинган формаси қайд қилинади:

Очиб ҳар бир сарида мактабинг унвонин айлаб чўх,

Тараққий айламасму ўқубон беҳадду сон миллат.

д) келаси замон сифатдошининг қўлланишида ҳам Навоий тилига хос форма қайд қилинади:

Не манга ёрону ҳамдам, не манга бир меҳрибон

Шум иқболим агарди (эйурди), йўку боримдан мени.



е) жўналиш келишигининг -а//э аффиксли формаси актив қўлланган:

Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек.

ж) сўроқ олмоши қаго Аваз Ўтар шеърларида қўлланган:

Қаро миллатга биздек гар носими инқироз этса

Анга албатта мустаҳкамлик ижод этгуси мактеб.

3. Навоий тилида учраганидек, Ўғуз группа (Хоразм шевасининг ўғуз группа шева бўлганлиги учун ҳам) тилларининг таъсири учрайди.

Масжидни ўзига дом этибдур,

Билмам, буни ким имом этибдур.

Аваз Ўтар шеърларида «Шажараи турк» ва «Шажараи тарокима»асарларининг айрим таъсири ҳам қайд қилинади. Масалан, III -шахс кишилик олмошининг кўплик формаси онлар тарзида ҳам қўлланган:

Билмайин онларда ҳеч миллат, ватанни сақламоқ

Бўлди қурбон бу сабабдин доимо ағёр халқ.

Аваз Ўтар ўғли асарлари лексикасини асосан туркий ва арабча-форсча сўзлар ташкил этади. Рус ва рус тили орқали кирган сўзлардан у деярли фойдаланмади.

Умуман, ўзбек адабий тили XIX асрнинг II-ярмида ўзининг юқори босқичига кўтарилишида Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар ўғли каби демократик-маърифатпарварларнинг асарлари роль ўйнади.

ГАЗЕТА-ПУБЛИЦИСТИК СТИЛИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТАКОМИЛЛАШИШИ

Туркистоннинг Россияга қўшилиши турли хил иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланишига сабаб бўлди. Россиянинг чекка ўлкаларида адабий ва маданий ҳаракатчилик исломни реформа қилиш, уни буржуазия талабларига кўра модернизациялаштириш йўли билан олиб борилди. Натижада миллий буржуазиянинг идеологияси вужудга келди.

Демократик йўналишда бўлган маърифатпарвар ўзбек зиёлилари Ўрта аср деспотизмига, асрлар бўйи давом этиб келган қуллик ва жаҳолатга қарши курашдилар.

Адабий ҳаракатчилик пантуристик, панисламистик назариялар асосида ривожланди. Турли таъсирлар натижасида Россиянинг чекка ўлкаларида «умумий турк тили» тўғрисидаги назариялар тарқалди. Демократик-маърифатпарварлар эса ўзбек адабий тилини она тили заминида ривожлантириш учун курашдилар. Бу назария ва курашлар XIX асрнинг II ярмидан бошлаб пайдо бўлган нашриёт ва вақтли матбуотда ўз ифодасини топди. Аввал айтганимиздек 1871 йилдан мустақил равишда «Туркистон вилояти газети» кейинчалик 1906 йилдан «Тараққий» газетаси чика бошлади. Шу даврдан бошлаб ўзбек адабий тилида газета-публицистик стил пайдо бўлди.

Маълумки, Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилишидан сўнг рус тилидан қилинадиган таржима асарлари сони кўпайди. Бунга асосий сабаб рус тилининг маданий ҳаётдаги роли ва аҳамияти ошганлигидир. Шунингдек, рус-тузем мактабларининг ерли халқ болалари битириб чиқа бошладилар. Уларнинг кучи билан русчадан ўзбекча ва ўзбекчадан русчага асарлар таржима қилиш ишлари бошланди.

Рус тилидан дипломатик хужжатлар, расмий ёзишмалар, информацион мақолалар, қишлоқ хўжалигига оид, илмий, тиббий техник, сиёсий-тарихий ва шу хилдаги асарлар таржима қилинди. Улар «Туркистон вилояти газети»да босилиб турди.

Шундай қилиб, «Туркистон вилояти газети» ХIX асрнинг II- ярми ва XX аср бошларида ўзбек маданияти, хусусан, адабий тили тарихида маълум ижобий роль ўйнади. Фурқат, Сатторхон, Исҳоқхон каби илғор интеллигенция вакиллари газета орқали адабий ва публицистик фаолиятларини намойиш қилдилар.

Фурқат дастлаб газетани «Эълоннома» деб тушунади, лекин кейинчалик унинг сиёсий ижтимоий аҳамиятини тушуниб, унда актив иштирок этди Сатторхон 1883-1890 йиллар давомида редакцияда муҳаррир ёрдамчи ва таржимон бўлиб ишлайди.

Улар ўзларининг публицистик мақолаларида ва хатларида фан-маданиятни тарқатувчи сифатида майдонга чиқдилар.

Фурқат, Сатторхон, Исхоқхон публицистикасининг тили алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар ўзбек адабий тилнинг газета-публицистик тили ва стили ривожида катта аҳамиятга эга бўлди. Улар ўзбек адабиёти классикларининг энг яхши традицияларини давом эттириб, ўзбек адабий тили ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Улар ўзбек тилини архаик элементлардан тозаладилар, уни янги иборалар ва русча-интернационал сўзлар билан бойитдилар.

Русча-интернационал сўз ва ибораларни публицистик мақолаларида ҳам сўзлашув тилидаги формасида ишлатдилар тилиграф, завуд, мошин, раел, фотогриф (Фурқат), гинирал, губирнатур, уездной, ушпул, афитсер, камисия (Сатторхон)

Исҳоқхоннинг қуйидаги фикрида рус тили таъсирида ўзбек тилига ўзлаштирилган лексик элементларни яққол кўрамиз «Асримиз маданияти бор эрди, чунончи оташ ароба, ҳатто учадургон априплон, гирамўфўн, фатогроф, типограф, литограф, анвон машиналар автомўбил, валисафед,тилсиз тилигромлар, неча-неча ашеи жадида, анвойи адидалар-ҳаммаси мавжуд эди» (ТВГ)

Айрим сўз ва терминлар тражимаси билан берилди пачотный, исмотритель, яъни иззатлик нозирлик, Ҳўқанд шаҳридаги мадрасада пачотный исмотрител, яъни иззатлик нозирлик мансабида турдим (ТВГ, 1890, 3 сон)

Айрим русча интернационал сўзлар ва бирикмалар давр талабига биноан арабча, форсча сўзлар билан таржима қилиб берилган Масалан, тупчи, тура (господин артиллерист), вазири илмия (маориф министри), илмия масмцати (педсовет мажлиси), муршиди (йўлбошчиси), жаҳоннома, жарроҳ (хирург), тарроҳ (архитектор), ҳаким (врач), мударрис (профессор)

Газета публицистик стилида қўлланган русча-интернационал сўзлар доирасида қуйидаги қатламлар мавжуд эди

1 Сиёсий-дипломатик тушунчаларни англатувчи сўз ва терминлар: судя, комиссия, консул, дума, сийезд, монифест, забостуфка, морсилеза, онорхия ва ҳ о

2 Ҳарбий тушунчаларни биддирувчи суз ва терминлар пулковник, копитон, гинирал, литинонт, офитсер ва ҳоказо.

3 Почта-телеграф билан боғлиқ сўзлар: тшшграф пўштахона, морка, тилфўн

4 Матбуотга доир сўзлар: редоксия, газетхона, ҳарф босадургон мошина

5 Маданий-маориф ишлари билан боғлиқ бўлган сўзлар: гимнозийия, музи, лобороторийия, тирмуметр, компос.

6 Администрация билан боғлиқ сœзлар: инспиктур, дириктур, министур, онжирной (инженер), грождонен ва ҳ о

Газета тилида ўзбек тилвда мавжуд бўлган ясовчи аффикслар (уларнинг айримлари форс-тожик элементларидир), яъни -лиц, -лик, ма, -чи, -хона, каби аффикс ва иффиксондлар ердамида янги сўзлар ясалди Уларнинг энг маҳсулдори -чи аффикси ҳисобланган Бу аффикс иштирокида гўза экувчи, октабрчи, сайловчи сўзлари, -лич аффикси иштирокцда бузғунлиқ, -ма аффикси иштирокида отишма, хона аффикси ердамида пўштахона каби сўзлар ясалган

Шунингдек сўз ясовчилардан ўринсиз фойдаланган ҳоллар ҳам сезилади, -чи аффикси билан ясалган сўзларда шундай ҳодиса юз берган Хурриятчилар ва ҳукуматчилар орасида воқеъ ўлмиш, газитачи, (журналист) каби

Муҳими шундаки, газета-публиистик стилида бадиий стилнинг таъсири кучлидир, чунки бидиий стил ўзининг кўп асрлик традициясига эга эди Айни замонда газета публицистик стилининг шаклланиши натижасида бу стилга хос айрим хусусиятлар бадиий адабиетга ҳам сингиб борди Бунда Фурқат, Исҳоқхон, Сатторхонларнинг роли катта бўлди.

УМУМИЙ ТИЛНИ ЯРАТИШ СОҲАСИДА БЎЛГАН КУРАШЛАР. ПАНТУРКСИЗМ ВА ПАНИСЛОМИЗМ

(1905-1917 йиллар)

Кўпчилик туркий халқларда бўлганидек, Ўзбек халқи ўртасида ҳам умуммилий тилни яратиш масаласи кенг тарқалди. Натижада барча туркий халқларда бу масалада икки хил қараш майдонга келди. Булардан биринчиси Исмоил Гаспиринский ва Васлий каби шахслар ташаббуси билан юзага келган пантуркистик ва панисламистик назариялар бўлса, иккинчиси миллий тилни ўз она тили заминида яратиш тарафдорлари бўлган демократик маърифатпарварларнинг қарашидир.

Пантуркизм [пан-барча (юнонча) ва туркия] Турк буржуазияси ва помешчикларнинг XX аср бошларида пайдо бўлган ва туркий тилларда гаплашувчи барча халқларни Туркия ҳукмронлигига бўйсиндириш, ягона турк давлатига бирлаштириш идеясини тарғиб қилувчи реакцион шовинистик оқимдир

Бундай ғоя тил сиёсатида ҳам ўз аксини топди.

Умумтуркий адабий тил назарияси дастлаб қримлик Исмоил Гаспиринскийнинг «Таржимон» газетасида пропаганда қилинди. Бу газета 1883 йилдан чиқа бошлайди ва ҳамма туркий халқлар учун умумий адабий тил ғоясини олға суради. 1905 йилда Бутунроссия мусулмонларининг III сеъздида Исмоил Гаспиринскийнинг ташаббуси билан туркий халқлар мактабларининг юқори синфларида «ягона туркий тил» ўқитилишининг мажбурий қилиб қўяди.

Умумтуркий тил масаласи эса татар, озарбайжон, ўзбек газеталарида ва журналларида турлича талқин қилинди.

«Улфат» газетасининг 1906 йил 5 июль сонида пантуркист Али Қўрқуднинг «Истамбулдан хат» номли мақоласи босилади. Мақолада ёзилишича, усмонли турк тилини татарлар, озарлар, Ўрта Осиё турклари, Сибирь ва Муђулистонгача бўлган бир қатор туркий халқлар тушунадилар. Шунинг учун у мумий адабий тил бўлишига šодир. Шу газетанинг 1906 йил 19 июлдаги сонида пантуркист Кенжабойнинг мақоласида ҳам юқоридаги ғоя ифодаланади.

Татар тилида чиқадиган «Вақт» газетасида эса туркий халқлар учун татар тили ягона адабий тил бўлиши таъкидланади.

Бу хил пантуркистик қарашлар Озарбайжон ва Ўрта Осиёда нашр этилаётган матбуот саҳифаларида ҳам кўринади.

Ўзбек буржуазияси ва -буржуа миллатчилари «чиғатой» тилини Ўрта Осиё халқлари учун умумий тил бўлиши кераклигини уқтирар ва пропаганда қилар эдилар.

Бундай ва курашларнинг сиёсий моҳиятини венгер туркологи Г.Вамбери тўғри баҳолаган эди. «Реформистлар ва пуристлар умумий туркий тил назариясини кўтариб чиқиш билан халқларнинг этник чегараларини ҳисобга олмай умумтурк халқи яратишни кўзда тутади».

Кўпчилик оммага тушунарли бўлмаган умумтил тез орада ўз ўрнини миллий тилларга бўшатиб берди.

Бу даврга келиб панисламизм ғоялари ҳам матбуот саҳифаларида тарғиб қилина бошлади. Маълумки, панисламизм XIX асрнинг иккинчи ярмида яқин Шарқда пайдо бўлди ва мусулмон меҳнаткашларининг синфий курашини сўндириш мақсадида ислом динидаги барча халқларни бир давлат қилиб бирлаштиришни тарғиб қилиб келган реакцион диний-сиёсий оқимдир. Панисламизм ғоялари Шарқ мамалакатларидаги реакцион феодаллар ҳамда юқори табақа мусулмон руҳонийларининг манфаатларига хизмат қилади. Шундай маслакда бўлган Васлий (Самарқандлик) «Садои Фарғона» газетасининг 1914 йил 21 сентябрь сонида «Ислом асослари»деб аталган мақоласини эълон қилади. Унда қуйидагиларни ёзади: «Бизнинг динимиз исломдир. Ҳар бир мусулмон учун у араб тилидур. Ҳар бир мусулмон араб тилининг сарф ва наҳвини ўрганиши шарт». Демак, бунда араб тилининг адабий тил бўла олиши таъкидланади.

Туркий халқлар адабий тилдаги бу хил пантуркистик ва панисламистик ғоялар буржуазияга халқ оммасини янги тараққиёт йўлига бошлаш учун имконият бермади. Буржуа миллатчилари бир қанча тортишув ва баҳслардан сўнг матбуотда ҳар бир тилнинг мустақил ҳукм суришини тан оладилар. Она тили учун кураш адабий ва маданий курашнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.
Юқоридаги фикрларга қарамасдан, Туркистонда ўзбек адабий тили илғор маҳаллий интиллигенция томонидан ривожлантирилди. Бунда Фурқат, Сатторхон, Исҳокхон, Мулла Муҳаммадамин каби демократ маърифатпарварларнинг роли катта бўлди.

Айниқса, ўзбек адабий тилининг тарғиб қилиниши ва ўрганилиши ҳақида Мулла Муҳаммадамин томонидан «Туркча қоида» асарининг яратилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унда асосан араб тили грамматикасининг таъсири кучли бўлса ҳам, ўзбек тили фактлари нисбатан тўғи ёритилди. Асарда фақат араб грамматикаси эмас, балки рус тилшунослиги элементлари ҳам (айниқса, пунктуацияга оид бўлимда) мавжуд эди.

Асарнинг «туркча қоида» деб номланиши ҳам бежиз эмас, чунки у даврда ўзбек адабий тилига нисбатан туркча, ўзбекча деган терминни қўллаш традицияси мавжуд эди.

Ўзбек адабий тили турли даврларни ўз бошидан кечирди. Натижада турли даврларда турли сўз ва грамматик формалар қўлланишда бўлган. Масалан, XI ва XVI асрларда ўзбек адабий тилида кўплаб араб, форс-тожик сўзлари қўлланган бўлса, XIX асрнинг 2-ярмига келиб Ўрта Осиёни чор Россияси томонидан босиб олиниши натижасида ўзбек тилига анчагина рус ва рус тили орқалй интернациональ сўзлар кириб келди.


Савол ва топшириқлар.

1. XVII-XIX асрлардаги ижтимоий сиёсий аҳвол нимадан иборат эди?

2 XVII-XIX асрларда яратилган адабий манбаларда Алишер Навоий акъанасининг давом этирилишини нималарда кўриш мумкин?

3. Бу даврнинг диалектал мураккаблиги нималардан иборат?

4. Бу давр адабий тияининг демократлашуви, сўз ўзлаштиришнинг янги босқичи ҳақида гапириб беринг.

5. Ижодкорлар асарларининг тил хусусиятларида нималарни кўриш мумкин?

Таянч тушунчалар.

1. Умуммиллий тилни яратиш яратиш соҳасидаги уринишлар: пантуркизм, панисломизм деганда нимани тушунасиз?

2. Бу давр ижодкорлари асарларини санаб кўрсатинг ва тил хусусиятлари, услублари ҳақида гапиринг.

Таянч тушунчалар:

Панисломизм - XIX асрнинг иккинчи ярмида яқин Шаркда пайдо бўлди ва мусулмон меҳнаткашларининг синфий курашини сўндириш мақсадида ислом динидаги барча халқларни бир давлат қилиб бирлаштиришни тарғиб қилиб келган реакцион диний-сиёсий оқим бўлиб, Панисламизм ғоялари Шарқ мамалакатларидаги реакцион феодаллар ҳамда юқори табақа мусулмон руҳонийларининг манфаатларига хизмат қилади.

Пантуркизм - XX аср бошларида пайдо бўлган ва туркий тилларда гаплашувчи барча халқларни Туркия ҳукмронлигига бўйсиндириш, ягона турк давлатига бирлаштириш идеясини тарғиб қилувчи реакцион шовинистик оқим.

10-мавзу

МИЛЛИЙ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ

Режа:

1. Миллий тил ҳақида тушунча.

2. Миллий тил шаклида Ҳамза Ҳақимзода Ниёзий асарларининг тили.

3. 1920-йиллар ўзбек адабиётида имло қоидалар.

4. «Чиғатой гурунги» ташкилоти, таянч диалекти масаласи.

5. 1930-йиллар ўзбек адабиётида рус тилининг қўлланиши.

6. 1920-30 йилларда ўзбек адабиётини ўргатишда ижодкорлар асарининг аҳамияти.

Ўзбек миллий тили ҳозирги ўзбек миллатига мансуб бўлган ҳамма кишиларнинг умумий ва ягона тилидир. Бу тил ўзбек халқлнинг ўзаро алоқа ва фикр алмашув қуроли, шу халқнинг ҳамма аъзолари учун умумий бўлган тилдир.

Ўзбек миллий тилининг шаклланиши ўзбек миллатининг шаклланиш процесси билан боғликдир. Ўзбек миллати шакллангунига қадар у уруғ тили ва элат тили тарзида яшаб, ривожланиб келган. Маълумки, ижтимоий муносабатларнинг юзага келиши билан бирга миллатлар ҳам ташкил топа бошлайди. Ана шу миллатларнинг ташкил топишида унинг асосий элементи бўлган тил бирлиги - миллий тил хам юзага келади. Ўзбек миллий тили XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида шакллана бошлади. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг бойиши, ривожланиши ва мукаммаллашувида эски ўзбек адабий тили анъаналари, ќалқ, тили, маҳаллий диалектлар ва халқ шеваларининг материаллари билан бир қатордаги тилнинг таъсири ҳам кучли бўлди.

Юқорида баён қилинганларга кўра, ўзбек адабий тилининг тарихий тараққиёти катта уч даврни ташкил этади: қадимги туркий адабий тил, эски ўзбек адабий тили ва ҳозирги ўзбек адабий тили. Буларнинг ҳар бири ягона умумхалқ ўзбек тилининг асосий ва энг муҳим тараққиёт босқичларини ўзида акс эттирди. Ҳар бир даврнинг адабий тили иш кўриш доираси, фонетик, лексик ҳамда грамматик қурилиши жиҳатдан ўзига хос бўлган хусусиятлари билан фарқ қилади. Ўзбек адабий тили биринчи ва иккинчи даврларда халқ тили сифатида иш кўрган бўлса, учинчи даврга келиб, миллий тил сифатида иш кўраётир. Ҳозирги кунда унинг иш кўриш доираси ниҳоятда кенгайган, луғат состави беқиёс даражада бойиган, грамматик қурилиши мукаммалашгандадир.

Ўзбек тилининг ички ресурслари асосида янги сўзлар яратилади. Бундай сўзлар структурасига кўра содда ёки қўшма бўлиб, ҳаётнинг барча соҳаларига оид тушунчаларни қамраб олади. Масалан, фақат харбий иш соҳасидагина жангчи, кузатувчи, ўšловчи, мўлжалчи, šуролдош, халоскор, ҳужумкор, симтўсиқ каби қатор янги сўзлар пайдо бўлди. Булардан ташқари, -в(-ов), -чи, -чилик, -шунослик, -кор каби аффикслар воситасида ясалган сўзлар ҳам ҳисобга олинса, ўзбек тили лексикасининг совет даврида қанчалик бойиганлигини аниқ тасаввур қилиш мумкин.

Бу ўринда шуни алоҳида қайд этиш керакки, жонли тилда оддий тушунчаларни ифода қилувчи минглаб сўзлар аста-секин терминлик вазифасини бажара бошлади. Масалан, математикага оид тўртбурчак, қўшиш, айириш, бўлиш; тилшуносликка оид эга, от, гап, сифат, равиш, қўшимча, ёрдамчи сўз, боғловчи, аниқловчи, ўзак; географияга оид бурун, қўлтиқ ва бошқалар шундай сўзлар жумласига киради.

Ўзбек адабий тилининг сўз ясаш имкониятлари ҳам кенгайди. Фамилия ясови -ов, -ова, --ев, -ева аффикслари ўзлаштирилди. Исми-шарифи эса ота исмидан ёки фамилияга асос бўлган номдан эрлар учун -ович (евич), аёллар учун -овна (евна) аффиксларини қўшиши билан ясалади: Рустамов Йўлдош Маҳмудович, Алиев Эркин Рустамович, Каримова Зулфия Султоновна, Шодиева Манзура Шодиевна каби.

Русча ва интернационал сўзларга ўзбекча -ла, -лаш, -лаштир каби аффиксларни қўшиб янги сўз ясаш усули юзага келади: режалаштириш, синтезла, фаоллаштириш каби. Ўзбек адабий тилда рус тили таъсирида қисқартириш йўли билан сўз ясаш усули вужудга келди. ТДПУ (Тошкент Давлат Педагогика Университети), БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти), АҚШ (Америка Қўшма Штатлари).

Ўзбек адабий тилида юз берган ўзгаришлар унинг грамматикасида ҳам кўзга ташланади. Бу ўринда, энг аввал, унинг нормалаша борганлигини, айрим типологик силжишлар юз бераётганлигини кўрсатиш керак бўлади.

Унинг морфологиясида кўплик аффиксининг функцияси кенгайди. Хусусан, бирикма ҳолидаги атамаларнинг биринчи компоненти кейин келиб, янги сўз-терминлар ясашда актив иштирок қилмоқда: Болалар боғчаси. Жинс тушунчасини ифода қилиш бир қолипга туширилди: Зулфия Ҳошимовна Валиева. Эгалик аффикслари нормага тушди, келишикларнинг функцияси кенгайди, ҳар бир келишик маъно ва функциялари формалари жиҳатидан қатьий равишда ажаралиб нормага тушди. Келишикли конструкциялар ўрнида кўмакчили конструцияларнинг қўлланиши кенг тус ола бошлади: Ўқишингни гапирмайсанми? Ҳозирги замон феъл формаси (-япти) нинг адабий тилимиздаги маъно ва функцияси кенгайиб бориб, барча диалект ва шева вакиллари, зиёлиларимиз нутқида анча ўзлашиб колди.

Ўзбек миллий тили кўп диалектли тиллардан ҳисобланади. Бу ҳол унинг ўзига хос мураккаб тарихий ривожланиш шароити ва ўзбек миллатининг ўтмишдаги хилма-хил этник состави билан изоҳланади.

Ўзбек миллий тилининг учта катга ички манбаи - учта диалектлар группаси бор. Булар: 1) қорлуқ-чигил-уйғур лаҳжаси; 2) қипчоқ лаҳжаси; 3) ўғуз лаҳжаси.

Буларнинг ҳар бири ўз навбатида бир қанча диалект ва шеваларга бўлинади.

Ўзбек тилининг диалект ва шевалари узоқ ўтмишда ўзбек халқининг тарихий шароити билан боғлиқ равишда ўзаро умумийлик касб этиб, ягона ўзбек умумий халқ тили бўлиб, бирика борган ва унинг ажралмас қисмига ҳамда куйи формасига айланиб қолган. Лекин ўзбек тилининг лаҳжалари ва айрим шевалари орасидаги кўпгана фарқлар ҳозирги вақтгача ҳам сақланиб келмоқда. Масалан, ўзбек тилининг қипчоқ шеваларида сингармонизм хусусиятининг тўлиқ сақланиб қолганлиги, 9 та унли фонеманинг мавжудлиги, сўз бошида кўпинча й товуши ўрнида ж товушининг қўлланиши, ф товушининг деярли қўлланмаслиги, х товушининг кўпчилик шеваларда қ тарзида қўлланиши, сўз ўртаси ва охирида ғ товушининг кўпинча в товушига ўтиши, баъзи ҳолларда сўз охирида ғ, қ, к товушларининг тушиб қолиши, баъзан эса о товушининг а сифатида айтилиши (жай, чай, чач каби), баъзан л товушининг сўз ўртасида тушиб қолиши (бўса, кеса, оса) бошқа ҳолларда о ёки а товушининг и товуши билан алмашиниши (масалан: қани >қана, бордими>бордима каби) морфологик жиҳатдан қараганда олтита келишик қўшимчасининг тўлиқ сақланганлиги икки шахс ўтган замон феълида оддий ва ҳурмат формаларининг тўлиқ сақланиб қолганлиги ўтган замон феьлининг учинчи шахс кўплик формаси (ўқийдилар)нинг деярли ишлатилмаслиги; лексик томондан қараганда қипчоқ шеваларида: чеча (янга), бўла (холавачча), желак (Хотин-қизларнинг бошига ёпинадиган буюми) сингари кўплаб ўзига хос қадимий сўз ва терминларнинг сақланиб қолганлиги юқорида айтилган фикрларни тасдиклайди.

Ўзбек адабий тилининг лаҳжалари орасида, одатда, қорлуқ-чигил лаҳжаси ҳамда унга қарашли бўлган айрим шева ва диалектлар ўзбек адабий тилининг таянч шева ва диалектлари ҳисобланади. Бунда уларнинг талаффуз нормаларини белгилашдаги роли, кўпгина терминларнинг уларда илгаридан шаклланганлиги, бу шева вакилларининг кўп жиҳатдан миллий маданият ва лексик анъаналаримизни бошқаришда ўзларига хос хизматлари борлиги асосга олинган. Баъзи олимлар ўзбек адабий тилининг нормаларини белгилашда Тошкент шевасини фонетик жиҳатдан, Андижон, Фарғона шеваларини эса морфологик жиҳатдан таянч шева ҳисоблайдилар.

Тошкент шеваси пойтахт шаҳар шеваси сифатида лексик томондан ҳам ўзининг кўпгина элементларини адабий тилга киритган ва киритмоқда. Лекин аслида А.К.Боровков қайд этиб ўтганидек, ўзбек тилининг бирорта шевасини ҳам адабий тилга ҳамма жиҳатдан асос бўлган деб айтиб бўлмайди. Чунки ўзбек тилининг ҳамма диалект ва шеваларини адабий тил тарақкиётига маълум бир ҳисса қўшган, иккинчи томондан, уларнинг ҳар бирида жуда кўп ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Масалан, Андижон, Фарғона шевалари ўзбек адабий тилига энг кўп тарқалган грамматик формаларидан бирини - ҳозирги замон феълининг -яп аффикси воситасида ясалувчи формасини берган. Бундан ташқари, Андижон ва Фарғона шевалари ўзбек адабий тилининг асосий талаффуз базаси сифатида ҳам хизмат қилади. Бу шеваларнинг адабий тилимизга ўзларининг фонетик хусусиятлари билан ҳам максимал даражада яқинлашуви шу билан изоҳланади. Бу шевалар ўзбек адабий тилига ўзларининг лексик бойлиги, стилистик имкониятлари ҳамда бошқа тил воситалари билан ҳам ҳисса қўшган.

Шуниси характерлики, бир қарашда ўзбек адабий тилидан бирмунча узоқроқ тургандек кўринган қипчоқ шевалари хам ўзбек адабий тилига жуда кўп лексик бойлиги, стилистик имкониятлари ҳамда бошқа грамматик воситалари билан ҳисса қўшган. Масалан, ўзбек адабий тилидаги қаратқич келишигининг тўлиқ формаси қипчоқ шеваларидаи қабул қилинган. Адабий тилимиздаги ҳозирги замон феълининг -ётир аффикси воситасида ясалувчи формаси ҳам қипчоқ ва ўғуз диалектларига хос формадир ва ҳоказо.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет