Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги


– шакл. Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда қадриятлардан



бет24/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38

5.9.1 – шакл. Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда қадриятлардан

фойдаланишнинг умумий кетма – кетлиги.

Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • қадриятлар ва уларнинг турлари деганда нимани тушунасиз?

  • миллий қадриятлар таърифини айтинг ва бўлажак миллий мутахассисларни тайёрлашдаги аҳамияти нимада деб ўйлайсиз?

  • миллий қадриятларга оид билимлар қандай асосларда шакллантирилади?

  • баркамол авлод тарбиясининг маърифий босқичларини айтинг?

  • қадриятлар тизими ва унинг амалий – касбий аҳамияти ҳамда бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги ўрни нимада деб ўйлайсиз?


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • таълим тарбия жараёнида миллий – маънавий қадриятлардан мунтазам равишда фойдаланиш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак: талабаларнинг маънавий билим доирасини боитишга эришиш; талабаларнинг миллий қадриятлар тўғрисидаги билимларини юксалтириш; талабаларнинг миллий – маънавий қадриятлар бўйича назарий билимларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш ва уларни боитиш; миллий – маънавий қадриятлар бўйича шаклланган билимларнинг ёшлар онгига ва қалбига етказиб беришнинг оптимал вариантларини яратишга эришиш лозим бўлади ва шу кабилар;

  • миллий қадриятлар бўйича билимларни шакллантиришда қуйидагиларга асосланади: улуғ аждодларимиз қолдирган маънавий бойликлар; халқ оғзаки ижоди – тарбия ўчоғи уйғунлигига мос маълумотлар; урф – одатлар, анъаналарнинг тарбиявий аҳамияти; касбий махорат кўникмалари; шахсий ҳаётга тайёрлашнинг мазмун – моҳиятларига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • миллий қадриятлар тизимини шакллантиришда маълум бир қонуният ёки алгоритмик тизим бўлиши керак деб ўйлайсизми?

  • баркамол авлод тарбиясида фақат миллий – маънавий қадриятлардан фойдаланиш орқали рақобатбардош касбий етук мутахассисларни тайёрлаб бўладими ёки интеллектуал салоҳият ҳам керакми?

  • қадриятлар тизимини яратишда бўлажак мутахассисларни касбий тайёргарлигига ва маънавий етуклигига ҳамда интеллектуал салоҳиятига қандай талаблар қўйилади деб ўйлайсиз?

  • умуман олганда қадриятлар тизими нимага керак ва у бўлажак мутахассисларни замон талаби асосида тайёрлашга қандай кароматлар кўрсатади?



Тадқиқотчига мавзу материаллариданижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • бўлажак мутахассисларни тайёрлашда улуғ боболаримизнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти йўналишидаги халқ фаровонлиги ҳақидаги, шунингдек, баркамол авлод тўғрисидаги таълимотлари, уларнинг юксак маънавиятли кишилар эканлигини бутун дунё эътироф этилаётганлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш керак;

  • баркамол шахс тарбиясини миллий – маънавий қадриятлар асосида узлуксиз равишда олиб бориш лозим;

  • бўлажак мутахассисларни замонавий талаблар асосида тайёрлаётган айни пайтда комил инсон тўғрисидаги билимларни ҳаётга жорий қилиш, уни ривожлантириш, такомиллаштиришда «Қадриятлар тизими»дан кенг фойдаланиш лозим.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.

2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.

VI БОБ. ПЕДАГОГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ
6.1. ТИЗИМЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР
Таянч иборалар ва атамалар: тизим, тизимийлик, узлуксиз таълимтизими, қисм тизим, иерархейик тизим, деталлар ва қурилмалар тизими, қисм тизим, очиқ тизим, элементлар, тузилиш, вазифа, мақсад, ишлаб чиқаришнинг ташкилий тизими, компьютерли тизим, телекоммуникация тизими, ахборот тизими, сунъий тизимлар, табиий тизимлар, аралаш тизимлар, эргономик тизимлар, биотехник тизимлар, мафкуравий тизим, ижтимоий тизим.
Мавзунинг матни: Тизимлар ҳақида тушунча.
«Тизим – бу ягона бир бутунликни ташкил қилувчи ўзаро боғлиқ ва ўзаро ҳамкорликдаги элементлар, қисмлар мажмуидир». [1]

«тизим – маълум мақсад сари йўналтирилган ва шартлар асосида ифодаланган ёки ягона маълум мақсад асосида ифодаланган ўзаро боғлиқ манбалар (қисм тизимлар, элементлар) мажмуаси» [2].



Тизим – бу ўзаро таъсир остидаги элементлар комплекси.

Умуман олганда тизим тушунчаси «элемент», «алоқадорлик», «бир бутунлик», «яхлитлик», «бирлик», «структура», «иерархия», «элементлар ўртасидаги алоқадорлик қонуниятлари» ва шу каби терминлар (тушунчалар) билан боғлиқ ҳолда ифодаланади.



Тизимлилик – билиш объектларининг хусусиятларини тадқиқ этиш имкониятини ҳам яратади. Бу эса билимда объектни худди тизим сингари яратиш ҳақида фикр юритишга олиб келди.

Демак, юқоридаги тизимларга берилган таърифлардан қуйидаги фикрни ҳосил қилиш мумкин, яъни тизим элементлари ва қисм тизимлар эга бўлган ҳосса ҳамда хусусиятлардан иборат бўлган умумий қонуният асосидаги бирлаштирилган объектлар мажмуини тизим деб тушуниш керак экан. Бундан чиқадики, тизим тушунчаси кенг маънода ишлатилади ва унга мос турлари ҳам кўп бўлади. Улар: узлуксиз таълим тизими (таълим-тарбия соҳасида); иерархик тизим (объектларни илмий ва босқичма-босқич ўрганиш бўйича); деталлар ва қурилмалар тизими (машина яратиш жараёни бўйича); ҳужайраларнинг бир бутун мажмуи тизими (тирик организмни ўрганиш бўйича); ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари тизими ва шу кабилар.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тизимнинг ташкил этилиши, унинг элементлари ва қисм тизимлари ҳамда улардаги умумий қонуниятлар асосида олиб борилади ва объектлар (қисм тизимлар ва элементлар) ягона тизим сифатида ишлайди. Бундай жараёнлар мазмун-моҳият жиҳатидан иерархик тизимни ташкил этади.

Қисм тизим – ягона тизим ва унинг функционал вазифаси бўйича қўйилган мақсад ечими сари йўналтирилган ўзаро боғланган элементлар мажмуаси.

Иерархик тизим – у ихтиёрий табиатли (техник, иқтисодий, биологик, ижтимоий технологик, методологик ва ҳ.к.) Тизим бўлиб, унинг амал қилиш жараёни (функционал вазифаси) кўп босқичли тузилмадан иборат бўлади.

Демак, тизимлар элементлар ва қисм тизмларидан ҳамда улар бўйича умумий қонуният асосида иерархик (кўп босқичли) ҳолатда ташкил топар экан. Тизимларнинг бундай ташкил этилишида яна бир муҳим жиҳат бор, яъни объектлар ва улар асосида шаклланаётган тизимлар тадқиқот олиб борилишига қараб, унинг элементлари сони кўпайиб ёки камайиб бориши мумкин. Масалан, узлуксиз таълим тизимидаги таълимнинг ҳар бир босқичини олайлик. Айтайлик, ундан мустақил тизим сифатида мактабгача таълим тизимидан олинган бўлсин. Дастлаб уни ўрганганимизда – болалар ёши, миллати, бўйи, ижтимоий келиб чиқиши, алфавитдан нечтасини билишлиги, нечагача санай олишлиги ва ҳ.к. Шу каби тизим элементларига эътибор берилади ва шу асосда боланинг мактабгача таълим тизимидаги фаолияти хулосаланади. Энди узлуксиз таълим тизимининг иккинчи босқичига эътибор берадиган бўлсак, ўқувчини мактабда қабул қилишда, уларнинг мактаб ҳудудига яқинлиги, ёши, ҳарфларни танишлиги, санашни билишлиги каби кўрсаткичлар, яъни узлуксиз таълим тизимининг иккинчи қисм тизими элементлари етарли бўлади. Демак, уттнинг биринчи қисм тизимидаги элементлар сони, уттнинг иккинчи қисм тизимига ўтишда бирмунча камаяди. Ёки ушбу ҳолат аксинча ҳам бўлиши мумкин, яъни дастлабки қисм тизим чуқурроқ ва кенгроқ ўрганилиши талаб этилган бўлиши мумкин ва ҳ.к.

Шу каби тизимлардаги тизим элементларининг ўзгариши талабига жавоб берувчи тизимларни очиқ тизим, деб юритилади.

Таркибидаги элементлар сонини кўпайтириш ёки камайтириш бўлганда ҳам тизимнинг мақсад-вазифаси (функционал вазифаси)ни ўзгартирмай сақлаб қола олган тизимга очиқ тизим, деб аталади.

Умуман олганда, тизимнинг тузилиши ва унинг ҳаракати (функционал вазифаси), унга қўйилган мақсад ва вазифалар орқали ҳал этилади.

«тузилиш – бу, тизимнинг таркибий қисмларига бўлинишида намоён бўладиган, унинг яхлитлиги, фаолият юритиши, ҳаракатини таъминлови, ўзаро белгиланган жойлашиши ва улар орасидаги алоқасининг қурилиши, ташкил қилинишидир.



Вазифа – тизим ва унинг элементлари, таркибий қисмлари бажарадиган роллардан бири; тизим ва унинг қисмларининг белгиланиши; тизим фаолиятининг турлари.

Мақсад – интилиш предмети, олдиндан мўлжалланган якуний ғоя, тизим ҳаракатининг кутилган натижаси, тизим нима учун фаолият юритаётганлигини белгилайди». [1]

Бунда тизимни аниқлаш учун қатор атамалардан фойдаланилади. Улар: «объектлар», «алоқадорлик», «хоссалар» ва «хусусиятлар». Ана шу атамалар ёрдамида тизимларни қиёслаш ва фарқлаш ёки уларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва фарқ қиладиганларини ажратиш амалга оширилади.

Демак, тизимлар таркиби ва асосий мақсад-вазифалари бўйича турли кўринишда учраши мумкин. Белгиланган мақсадларга кўра улар қуйидагича кўринишларда учраши мумкин.

1. Узлуксиз таълим тизими.

МаҚсад: ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш.

Вазифа: баркамол авлодни шакллантириш.

Таркиби: ёшлар, ўқувчилар, таълим муассасалари ва уларнинг жиҳозлари.

2. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий тизим.

Мақсад: маҳсулотлар (нарса, буюм ва ҳ.к.) Ишлаб чиқариш.

Вазифа: маҳсулотларни керакли манбаларга узатиш.

Таркиби:одамлар, жиҳозлар, материаллар, бинолар, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва ҳ.к.

3. Компьютер тизими.

Мақсад: маълумотларни қайта ишлаш.

Вазифа: маълумотларни қайта ишлаш жараёнини автомат-лаштириш ва керакли жойларда ундан фойдаланишга узатиш.

Таркиби: электрон ва электромеханик элементлар, алоқа тармоқлари, алгоритмлар, моделлар, мезон ва тамойиллар.

4. Телекоммуникация тизими.

Мақсад: ахборот узатиш.

Вазифа: ахборотлар устида бажариладиган амлларни бажаришга ёрдамлашиш ва масофавий таълимни амалга оширишнинг оптимал вариантини танлашга шароит яратиш.

Таркиби: компьютерлар, моделлар, алгоритмлар, кабеллар, тармоқ дастурий таъминоти ва ҳ.к.

5. Ахборот тизими.

Мақсад: касбий ахборот ишлаб чиқариш.

Вазифа: ҳодиса ва жараёнлар кечишини бошқариш имкониятларини яратиш.

Таркиби: компьютер тармоқлари, ахборот ва дастурий таъминот, одамлар ва ҳ.к.

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш ҳам мумкин, яъни тизим таркиби, тузилиши, мақсад ва вазифалари бўйича улар турлича кўринишларни эгаллайверади ва ҳаттоки ушбу қайд этилган тизимларни ўзи ҳам бир неча қисм тизимлардан (улар тадқиқ этилаётганда мустақил яхлит тизим деб ҳам қаралиши мумкин) иборат бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилган тизимлар кўринишларининг биринчисини олайлик, яъни утт, у ҳам бир неча қисм тизимлардан ташкил топган (мактабгача таълим; бошланғич таълим; ўрта умумий таълим; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълими) ва уларнинг ҳам тузилиши, таркиби, мақсади ва вазифалари бор.



Тизимларни ўрганишнинг яна бир қизиқарли жиҳати борки, уларни пайдо бўлиши (ташкил этилиши, келиб чиқиши) бўйича ҳам таснифлаш мумкин. Уларни қуйидаги кўринишларда учратиш мумкин:

1. Сунъий тизимлар.

Мақсад: инсоният тараққиёти учун хизмат қилиш.

Вазифа: кишилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш.

Таркиби: асбоб, механизмлар, қурилмалар, машиналар, роботлар, макетлар, автоматлар.

Яралиши: инсонлар томонидан яратилади.

2. Табиий тизимлар.

Мақсад:табиат ва жамиятдаги ҳодиса ва жараёнлардан ҳосил бўлган тизимларни ўрганиш.

Вазифа:табиат ва жамиятдаги ҳодиса ва жараёнларда ҳосил бўлган тизимлардан муайян мақсадларда фойдаланишни амалга ошириш.

Таркиби: жонли ва жонсиз табиат. Ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маърифий, ахлоқий, сиёсий воқеалар ва ҳодисалар.

Яралиши: табиат ёки жамиятда инсон иштирокисиз пайдо бўлган тизимлар.

3. Аралаш тизимлар.

Мақсад:табиат ва сунъий тизимлар мақсадлари уйғунлигидаги интилиш предмети.

Вазифа:тизим фаолиятидан давлат ва жамиятни тараққий эттиришда фойдаланишга имконият яратиш.

Таркиби:асбоб, механизм, машина, робот, ижтимоий-сиёсий,ташкилий- иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар.

Яралиши:эргономик, биотехник, ташкилий, автоматлаштирилган тизимлар асосида юзага келади.

4. Эргономик тизимлар.

Мақсад:«одам – эҳм» мулоқатини йўлга қўйиш.

Вазифа:«одам–машина» тизими ёрдамида ҳодиса ва жараёнларни бошқаришга ёрдам бериш.

Таркиби:компьютер, компьютер тармоқлари ва бошқа ҳисоблаш техника воситалари ҳамда кишилар фаолияти.

Яралиши:«эҳм – инсон – оператор» тизими асосида пайдо бўлади.

5. Биотехник тизимлар.

Мақсад:тирик организмлар ва техника ютуқлари орасидаги алоқадорликни ёки қонуниятларин ечиш.

Вазифа:ушбу соҳадаги мавжуд ишланмаларда ўхшаш объектларни бошқаришда фойдаланиш.

Таркиби:тирик организмлар ва техник қурилмалар.

Яралиши:тирик организмларда кечаётган жараён ва ҳодисаларнинг аналогиясини техникада яратиш асосида пайдо бўлади.

6. Ташкилий тизимлар.

Мақсад:муайян мақсад асосида бирлаштирилган жамоаларни бошқариш муаммоларини ҳал қилиш.

Вазифа:жамоаларни бошқариш бўйича яратилган методология, восита ва услублардан амалда фойдаланишга эришиш.

Таркиби:зарурий воситалар билан жиҳозланган корхона, муассаса ва уларда фаолият кўрсатаётган кишилар жамоаси.

Яралиши:жамоаларни шакллантириш ва уларни муайян мақсад сари ҳарактларини бошқариш асосида ҳосил бўлади.

7. Мафкуравий тизим. Мафкуравий тарбияни амалга ошириш жараёни.

Мақсад: жамиятнинг турли ижтимоий институтлари: оила, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўмкҳт, олий таълим, меҳнат жамоалари, маҳалла кенгашлари, жамоат ташкилотлари, маданий-маърифий уюшмаларнинг тарбиявий имкониятлари мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва уларни ягона мафкуравий тизимга хизмат қилдириш.

Вазифа: ижтимоий институтлар фаолиятини ягона мақсад томон йўналтириш омиллари ва воситалари ҳамда усулларини ягона мафкуравий тизимнинг бош мақсадини ҳал қилишнинг бир бутун тузилмасидан иборат қилиб шакллантириш.

Таркиби: мафкуравий тизимни ягона мақсадга йўналтириш омиллари иш вақти, ишдан кейинги бўш вақт ва воситалари фан, адабиёт, санъат, матбуот, радио, телевидение, кино, музей ва ҳокозолардан иборат.

Мафкуравий тизим – бир бутун яхлит уюшма бўлиб, у доимо ўзгариб, такомиллашиб туради.

Ушбу тизим самарадорлиги мафкуравий таъсир жараёнининг узлуксизлигига, табақалашганлигига, комплекс ёндашувга боғлиқ.

Бу қайд этилган тизимларнинг умумий тавсияларидан қуйидагича хулосаларни ифодалаш мумкин:



  • тизимлар доимо ривожланишда бўлади;

  • тизимлар тадқиқот мақсад-вазифаси асосида тадқиқотчининг унга бўлган эҳтиёжини (талабини) домо эътиборга олиш имкониятига эга бўлади;

  • объектлар тармоқлари ҳам ўзгаришда ва ривожланишда бўлади ҳамда унинг қисм тизим ва элементлари ўртасида янги алоқалар пайдо бўлади;

  • элементлар ва қисм тизимлар ўртасидаги янгидан пайдо бўлган алоқадорликлар асосида қонуниятлар очилади ва улар орқали модел, алгоритм, қонун, қоида, мезон, тамойил ва шу кабилар яратилади.

8. Ижтимоий тизим. Бу кишилар (жамоалар) ўртасида муайян (маълум) мақсад асосида тарихий ташкил топган ижтимоий муносабатлар тизимидан иборат бўлиб, у муайян ижтимоий алоқа ва муносабатлар тақоза қиладиган давлат шакли, жамиятнинг сиёсий структураси, ҳуқуқий муносабат тизими эканлиги билан ҳам ифодаланади.

Унда иқтисодиёт, сиёсат, маънавият ҳал қилувчи аҳамият касб этади ва улар ижтимоий тизимнинг табиатини ва хусусиятларини белгилаб беради.



Юқорида қайд этилган хулосалар, тизимлар ва уларнинг пайдо бўлиши (шаклланиши ва функционал вазифасини бажаришда)да жуда катта ҳажмдаги маълумотлар базаси лозимлиги ва улар асосида ахборотли тизимларни яратиш зарурлигини таъкидлайди. Чунки ахборот тизимлари ҳодиса ва жараёнларни бошқаришда асосий манба бўлиб ҳисобланади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • тизимнинг таърифини айтиб беринг?

  • тизимлилик нима?

  • қисм тизим ва очиқ тизим деб нимага айтилади?

  • иерархик тизимга таъриф беринг?

  • телекоммуникация тизимнинг мақсад ва вазифаларини айтиб беринг?

  • ахборотли ва технологик тизимларни тавсифлаб беринг;

  • аралаш, ташкилий, биотехник тизимлар ҳақида гапириб беринг;

  • мафкуравий ва ижтимоий тизимлар таърифларини айтиб беринг.


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • тизим – бу ягона бир бутунликни ташкил қилувчи ўзаро боғлиқ ва ўзаро ҳамкорликдаги элементлар, қисм тизимлар мажмуидир;

  • тизимлилик – билиш объектларининг хусусиятларини тадқиқ этиш имкониятини ҳам яратади.

  • қисм тизим – ягона тизим ва унинг функционал вазифаси бўйича қўйилган мақсад ечими сари йўналтирилган ўзаро боғланган элементлар мажмуаси;

  • иерархиек тизим – у ихтиёрий таиатли тизим бўлиб, унинг амал қилиш жараёни кўп босқичли тузилмадан иборат бўлади;

  • мафкуравий тизим – мафкуравий тарбияни амалга ошириш тизими;

  • ижтимоий тизим – бу кишилар жамоалар ўртасида муайян (маълум) мақсад асосида тарихий ташкил топган ижтимоий муносабатлар тизимидан иборат бўлиб, у муайян ижтимоий алоқа ва муносабатлар тақоза қиладиган давлат шакли, жамиятнинг сиёсий структураси, ҳуқуқий муносабат тизими эканлиги билан ҳам ифодаланади;

  • тузилиш – бу тизимнинг таркибий қисмларига бўлинишда намоён бўладиган, унинг яхлитлиги, фаолият юритиши, ҳаракатини таъминловчи, ўзаро белгиланган жойлашиши ва улар орасидаги алоқасининг қурилиши, ташкил қилинишидир;

  • таркибидаги элементлар сонини кўпайтириш ёки камайтириш бўлганда ҳам тизимнинг мақсад – вазифаси (функционал вазифаси)ни ўзгартирмай сақлаб қола олган тизимга очиқ тизим, деб аталади.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • тизим тушунчасининг илмий тадқиқот ишидаги аҳамиятини гапириб беринг;

  • «элементларқисм тизимлартизим» интеграциясига ўз ижодий фаолиятинингиз бўйича маълумотлар тайёрланг ва бундаги маълумотлар шаклланиш кетма – кетлиги иерархик тизимга мисол бўла оладими?

  • компьютерли тизим билан эргономик тизим орасидаги умумийлик ва хусусийлик ҳамда уларнинг ижодий фаолиятида ахборот технологияларини қўллашдаги аҳамияти нимада, деб ўйлайсиз?

  • ахборот ва телекоммуникция тизимларидан ахборот – комуникацион тизимларни ташкил қилиш мумкин?

  • тизимларнинг мақсади ва вазифаларини ижодий жараёнда қандай акс эттириш мумкин.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • тадқиқотчи ўз ижодий мавзусининг мақсад ва вазифаларини аниқлаб олганданоқ илмий тадқиқот ишини бажаришнинг алгоритмик тизимини лойиҳалаб олиш керак бўлади ва бунинг тадқиқот вазифаларига (мақсадлар кетма - кетлигига) мослигига ҳам эътибор берилса ижодий жараён самарали кечади;

  • ижодий жараёнда фойдаланиладиган тизим албатта очиқ тизимдан иборат бўлиши керак, чунки тадқиқот давомида қаралаётган (ўрганилаётган) кўрсаткичлар сони ёки кўпайиб туриши мумкин.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Ахборот тизимлари ва технологиялари: Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик ҒҒ Муаллифлар жамоаси: С.С. Ғуломов, Р.Х.Аҳмедов, Ҳ.С.Лутфиллаев ва бошқалар. – Тошкент: Шарқ, 200. 592б.

2. Муҳамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий назарий асослари. – Жиззах: Фан, 2004. – 228 б.

3. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. - Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.



6.2. МАЪЛУМОТЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: тирик мавжудод, учар гилам, автомабиль, телефон, радио, телевизор, хотира, узоқ муддатли хотира, қисқа муддатли хотира, ахборот тизими, маълумотлар, маълумотлар базаси, ҳарфлар, сўзлар, тиниш ва математик белгилар, китоблар, рўзномалар, ойномалар, патентлар, лойиҳавий ҳужжатлар, репцепторлар, турли тажриба намуналари, иерархия.
Мавзу матни: Маълумотлар ва маълумотлар базалари
Олимларнинг тахминича, ерда ҳаёт икки миллиард йил илгари пайдо бўлган ва табиийки, ана шу давр мобайнида тирик мавжудодлар яшаш учун курашиб табиат ва жамият тараққиёт босқичларидаги шароитларга мослашиб кела бошлаган ҳамда улар ўзларида мос равишдаги хусусиятларни шакллантириб келганлар.

Бу борада энг мукаммал тирик мавжудод–бу инсондир. Инсонлар (инсоният) фаолияти ҳам жамият тараққиётига мос равишда ривожланиб, такомиллашиб боради. У табиатан мукаммал бўлиши билан бирга баъзида атроф-муҳитдаги мўъжизалардан баҳраманд бўлишга вақт тополмайди. Аммо у доимо ўзи яшаётган муҳитни ўзининг турмуш тарзига мослаб ўзгартирмоқчи бўлиб яшайди ва айрим ҳолларда қисман бўлсада бунга эришади ҳам. Уларнинг кўпчилиги табиат ва жамият ҳодисаларини, айниқса баъзи тирик организмлар фаолияти ва хислатларини ўрганиш билан қадимдан шуғуллана бошлаган ва олинган маълумотлар асосида ўз олдиларига қўйган мақсадлари сари ҳаракат қилганлар. Буларга фан тарихидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

1. Одамлар «учар гиламни» орзу қилиб яшадилар ва бу борада амалий фаолиятга ҳам қадам қўйдилар, яъни қушларнинг учишини кузатиб, одамга қанот ҳадя қилишга уринган буюк леанардо да винчи ва рус авиациясининг отаси н.е. Жуковский-ларнинг хизматлари, ушбу соҳанинг ҳозирги кундаги равнақи.

2. Тирик организмлар устида тажрибалар ўтказиб, м.в.ломоносов, л.гальвани, г.л.гельмголц ва бошқалар электр ва магнитизм сирларини очишга ҳаракат қилдилар.

3. Архимед винти–тахминан милоддан олдинги 287-212 йиллар – архимед юнонистоннинг буюк олимларидан бири бўлиб, у таом учун гўшт майдалашда гўшт қиймалагичнинг дастаси айланаётганда винтсимон вал айланиб, гўшт бўлакларини пичоққа итариб беришини эътиборга олган. Ана шу вал «архимед винти» деб аталади. У аслида экинларни суғоришни ва сочилиб кетадиган нарсаларни тўплаб юқорига чиқаришни ўйлаган.

4. Автомобиль – одамлар қадимдан от қўшмасдан ўзи юрадиган аравани ясашни орзу қилган. Бунинг учун улар ричаглар, педаллар, тишли ғилдираклар ясашди, ҳаттоки аравага елкан ҳам ўрнатиб кўришган. 1770 йилда француз инженери кюньо автомобиль ясади. У аравага буғ машинасини улади ва уни «автомобиль–ўзи юрар» деб атади.

5. Эҳм – француз математиги б.паскаль 1641 йили механик ҳисоблаш асбобини ихтиро қилди. Дастлабки эҳм – 1943 йилда пайдо бўлди.

6. Телефон – нутқ ва бошқа товушларни исталган масофага узата оладиган шундай ажойиб қурилмани америкалик профессор, кар-сақовлар мактабининг ўқитувчиси а.г.белл 1826 йила ихтиро қилди.

7. Радио – 1895 йилда рус физиги а.с.папов дунёда биринчи бўлиб радио приёмникни ихтиро қилган ва қурган. Биринчи радиоузатгични ҳам у яратган.

8. Телевизор – биринчи марта тошкентда и.ф.белянский ва б.п.грабовскийлар томонидан ихтиро қилинган. Улар дастлабки телевизорни 1928 йилда синаб кўрдилар. 1928 йил 4 августда тошкентда жамоатчиликка содда «телевизор» ишлаб турган ҳолда кўрсатилди.

Умуман олганда, бир атроф-теваракка назар ташлайлик, қанча қизиқ ва аҳамиятли нарса ва ҳодисалар бор. Одамлар юрибди, қуёш чарақлаб турибди, радиодан куй таралаяпти, телевизорда кўрсатув берилаяпти, соат мунтазам равишда вақтни кўрсатиб турибди, телефон жиринглаяпти, нонушта учун чой қайнаяпти, чой қайнагунча дастурхонга турли-туман ноз-неъматлар тайёр турибди ва ҳакозо сизнинг юрагингиз уриб турибди.

Буларнинг ҳаммасини билиш учун инсон сезиш, идрок қилиш ва шу каби хислатларга эга бўлиш керак. Юқорида қайд этилган нарса ва ҳодисалар инсон онги фаолияти маҳсули бўлиб, улар дастлаб маълумотлар кўринишида вужудга келган, кейин аста-секин улардан истеъмолда фойдаланиш натижасида улар моддий маънавий, маърифий, ижтимоий-сиёсий маълумотлар кўринишида вужудга келган, кейин аста секин улардан истеъмолда фойдаланиш натижасида улар моддий, маънавий-маърифий, ижтимоий, сиёсий маълумотлар мажмуини ташкил этган.

Қисқаси, табиат ташқи дунёдан маълумотларни қабул қиладиган кўпгина органлари яратганки, улар келгусида ишлаб чиқаришни ва жамият тараққиётини бошқарувчи техник воситаларниинг намуналари бўла олади.

Демак, маълумот деб киши сезги аъзолари, асбоблар ва ҳакозолар ёрдамида қайд этиладиган ташқи оламдан олинган белгилар тўпламига айтилади.

Маълумотлар одатда, у ёки бу сабабга кўра дастлаб фойдаланилмайдиган, балки фақат сақланадиган белгилар ёки ёзиб олинган кузатувчилар сифатида қаралади. Бу борада «хотира» хизматларининг алоҳида ўрни бор, бизга маълумки, фанда хотиралар қисқа муддатли ва узоқ муддатли деб фарқланади ва улар қуйидагача ифодаланади (характерланади).



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет