Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет14/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   164
1-секция

Адабиѐтлар: 
1. Ахметов И.З. Экология-наука будущего. Ташкент. 2016 г. с-3-8. 
2. Данияров С.А. Муҳит муҳофазаси-давр муаммоси. Тошкент. 2016 й. с-
2-6. 
3. Ўзбекистон экологик ҳаракати. Тошкент. 2009 й. б-3-12. 
4. Яков Б.И. Берегите природы. М. 2018 г. с-3-10. 


25 
ШАХМАТ - МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШ ВА ИРОДАНИ 
 ТОБЛАШ МАКТАБИ 
 
У.К.Холиқов –ўқитувчи, А.Муротқулов - талаба 
Гулистон давлат унверситети
 
Мамлакатимизда бунѐдкорлик жараѐни амалга ошаѐтган ҳозирги пайтда 
маънавий-ахлоқий етук, интеллектуал ривожланган, жисмонан бақувват, 
ўткир зеҳнли, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. 
Ўз-ўзини бошқариш органларига кирадиган маҳалланинг ушбу ҳудудда 
яшовчи аҳоли турмуши, унинг соғлом ҳаѐт кечириши, ижтимоий-иқтисодий 
юксалиши ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида турганлиги ижобий 
ҳолдир. Бинобарин, ушбу ижтимоий тузилманинг барча ижобий 
хусусиятларидан фойдаланиб, ѐшларда шахмат ўйини спортига нисбатан 
қизиқишни ошириш муҳим вазифа хисобланади. 
Шахматнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда қўп илмий тадқиқотлар 
олиб борилган. Улардан энг сермаҳсули-педагогик тадқиқотлардир. Асосий 
хулоса: "Шахмат-давомли мантқий фикрлашни ривожлантирувчи интеллекту-
ал ўйинлар ичида энг асосийси ва мураккаби". 
Шахмат ўйини фикрлашни тартиблаштиради, диққатни жамлашни 
чиниқтиради ва хотирани ривожлантиради. Айниқса, ўсмирлик йилларида 
шахмат билан шуғулланиш катта ижобий натижалар беради. Бу борада 
психолог ва педагоглар етарлича тажриба топлаганлар, ҳамда, мақбул 
услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. 
Аввало, Шахмат қизиқарли ўйин. Ўйин қоидаларини ўрганмоқ, уни 
амалий партияларда синаб кўриш иштиѐқи пайдо бўлади. Рақиб билан 
вариантларни ҳисоблаш тезлиги ва аниқлиги борасида ўзаро баҳс олиб 
борилади. Тажриба ошиб борган сари вазиятни баҳолаш чуқурлашади ва 
назарий билимларни пухта ўрганишга эҳтиѐж пайдо бўлади. Шу ўринда 
ҳафсалани пир қиладиган вазият юзага келмаслиги чораларини кўриш ўта 
муҳимдир. Яъни, фикрларни ривожлантириш кетма-кетлиги тартиби ишлаб 
чиқилгани маъқул, шахмат ўйин бўлганлиги учун ҳам дастлабки 
муваффақиясизликлар кайфиятга салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Шунинг учун, айниқса, ѐш болалар ўртасида енгил масалалар ва таҳлилий 
машғулотлар кўпроқ ўрганилиши тавсия этилади. 
Дастлабки қадамларданоқ шахмат билан шуғулланувчилар фақатгина 
катта иштиѐқнинг ўзи ғалаба учун етарли бўлмаслигини сезиб қолади. 
Моддий устунликка эришиш ѐки чиройли комбинацияни амалга ошириш 
пухта тайѐргарликни талаб этади ва у объектив қонуниятларга асосланган 
бўлади. Калта ўйланган комбинасия, албатта, вазиятнинг ѐмонлашишига олиб 
келади, кўпинча партияни ютқазишга ҳам сабаб бўлади. Ҳар бир хатога 
жазонинг муқаррарлиги Шахматчидан пухталикни талаб этади: содда
комбинатсияларни ўрганиш, дебютдаги хатоликлардан фойдаланиш аста-
секин чуқур назарий билимларни эгаллаш эҳтиѐжигача ўсиб боради. 
Лекин, тажриба шуни кўрсатадики, фақатгина "китоб бўйича" ўйнаш ғалаба 


26 
учун етарли бўлмас экан. Содир бўлган вазиятнинг ўзига хос жиҳатлари 
атрофлича ўрганилади. Шахмат универсалликни талаб этади. Шахматда 
тўпланган билим ҳаѐтда ҳам сермулоҳазаликни шакиллантиради, шахснинг 
ижодий камолатини сайқалайди. 
Шубҳасиз, Шахмат хотирани ҳам тоблайди. Шуни қайд этиш лозимки, 
маълум сондаги сипоҳлар иштирок этувчи аниқ вазиятни ва у билан боғлиқ 
барча вариантларни эслаб қолиш шахматчи учун етарли деган хулоса – 
нотўгри! Олимлар томонидан олиб борилган кўплаб тадқикотлар 
кўрсатишича, шахматчи онгли фаолиятининг моҳиятини аниқ вариантларни 
эслаб қолувчи механик жараѐн эмас, маънолиқ ва мантиқий боғланишлари 
мавжуд қонуниятлар ташкил этар экан. Сабр-бардошлик
изчиллик, юқори интизом ва диққатни бир жойга жамлай олиш-шахматчи 
муваффақиятининг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Давомли, кучли 
юришлар билан эришилган устунликни озгина эътиборни сустлаштириш 
эвазига бой бериш мумкин, қобилияти ва назарий билимлари тенг 
ўйинчилардан 
темир 
интизомлилари, 
сабр-тоқатлиларигина 
катта 
муваффақиятларга эриша олади. Шахмат нафақат фикрлар ва қарашлар 
кураши, характер ва психиклар кураши ҳамдир. Шахмат ўйинининг яна 
икки муҳим жиҳати: ўйлаш учун берилган вақтнинг чекланганлиги ва 
"ушлаганни юриш" қоидаси шахматчида вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда 
беҳудага афсусланмаслик ҳислатларини шакиллантиради. Ажратилган вақт 
ичида тегишли юришларни амалга оширмаслик ютқизиш билан тенг. Демак, 
вақт бирлиги ичида ечим қабул қилиш лозим. У ѐки бу юришлардан бирини 
танлашда лоқайдликка ўрин йўқ, вақт интервали объектив баҳоланиши зарур. 
"Ушлаганни юриш" эса "ўтган ишга саловат"нинг ўзи, энди фақат олға 
ҳаракат қилиш лозим. 
Назарий билим ва тажрибани янги вазиятга қўллай олиш, таниш 
объектларнинг (сипоҳларнинг) маълум қоидалар билан боғлиқ ҳолда юзага 
келган вазиятга хос нозик жиҳатларни илғаб олиш юқори малакали 
Шахматчиларнинг асосий устунликларидир. Буюклар шу тариқа ўлмас 
дурдоналарни яратади! Раққоснинг ҳаракатларидан, мусиқанинг оҳангидан, 
тасвирий санъатда ранглар жилосидан завқланмоқ, Шахмат партияларида 
сипоҳларнинг 
ғаройиб 
жойлашувидан 
юзага 
келгувчи 
мантиқий 
боғликликлар бизларни ҳайратга солади!


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет