Тошкент молия институти


Номоддий активлар кирими ва чиқимини солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш



бет116/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Номоддий активлар кирими ва чиқимини солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ номоддий активларнинг айрим турлари қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод етилган. Аудитор бунга алоҳида еътибор бериши зарур.
№ 21 БҲМС га мувофиқ номоддий активлар олдиндан пул ўтказиш йўли билан сотиб олинганида ҚҚС 4410-«Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счётида акс еттирилади (ҳисоб-китоб ҳужжатларида алоҳида ажратиб кўрсатилганида).
Сотиб олинган номоддий активлар бўйича ҚҚС суммаси қуйидаги ҳолларда бюджетга ўтказилади.

  • сотиб олинган номоддий активлар қиймати мол етказиб берувчиларга тўланганида;

  • номоддий активлар ҳисобга қабул қилинганида;

  • номоддий активлар ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилганида.

Агар дастлабки ҳужжатларда ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган бўлмаса, у ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатларида ҚҚС ажратиб кўрсатилмайди.
Номоддий активлар ҳисобдан чиқарилганда дастлабки қийматига 0410-0490 счётлар кредит ва 9220-«Бошқа активларнинг чиқими» счёти дебетланади. Ҳисобланган ескириш суммасига еса 0510-0590 счётлар дебет ва 9220 счёт кредитланади. Ҳисобдан чиқариш натижаси (фойда ёки зарар 9220 счётдан 9900 - «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатларни жамлаш)» счётига ўтказилади. Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархи, фойда бюджет билан ҳисоб-китоблар кўрсаткичлари, шунингдек хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари мулкларини баҳолашнинг асосланганлиги кўп жиҳатдан номоддий активларнинг мавжудлиги ва баҳоланиши, улар ескиришлари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига боғлиқ.
Шунга кўра, номоддий активларни ҳисобда рўйхатга олишнинг техник жиҳатларини текшириш жуда муҳим ҳисобланади. Номоддий активлар ўз номига кўра моддий негизга ега бўлмаганликлари учун корхонада у ёки бу объектнинг ҳақиқий кирими ва ишлатилиши устидан бухгалтерлик назоратини ташкил етиш муаммоси тез-тез вужудга келади.
Бухгалтерлик ҳисобининг умумий принципларига кўра ҳар қандай номоддий актив кирими тегишли дастлабки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади. Бундай дастлабки ҳужжатлаштириш ўзининг мазмуни ва тавсифига кўра, асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1) каби ҳужжатларга ўхшаш бўлиши лозим. Ҳужжатларда объектларнинг батафсил хусусиятлари, дастлабки қиймати, фойдаланишга топширилган вақти, ескириш нормаси ва харажатга олиб бориш коди, номоддий актив фойдаланадиган бўлинма ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Номоддий активларни кирим қилишда дастлабки ҳужжатлар билан бирга уларни индентификацияловчи (айнан ўхшатувчи) ҳужжатлар ҳам бўлиши зарур. Бундай ҳужжатларга номоддий активларнинг ўзларини ёки улардан фойдаланишни тавсифловчи ҳужжатлар, шунингдек, корхонанинг у ёки бу мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Бошқача қилиб айтганда, бухгалтерлик ҳисобда акс еттириладиган номоддий активларнинг исталган объекти объектив шаклда мавжуд бўлиши лозим.
Саноат намуналари ва кашфиёт ҳуқуқларини сотиб олиш патентлар, гувоҳномалар билан тасдиқланади. Корхона томонидан ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқларини сотиб олиш фақат ушбу муаллифлик ҳуқуқларини сотувчилар жисмоний ёки юридик шахслар билан тузилиб, юридик жиҳатдан кучга кирган тўлақонли шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.
Корхона «ноу–хоу» сотиб олишни расмийлаштириши учун унинг оғзаки (матнли) ёки тасвирий тавсифига ега бўлиши лозим. Корхона рақобат шароитида саноат ва интеллектуал мулкларни муҳофаза қилиш учун чора-тадбирларни кўриши лозим. Бу номоддий активлар объектларнинг ҳар бири учун конкрет ходимларни жавобгарликка тортиш ва кўрилган зарарни тўлиқ қоплаш учун имкон яратади.
Корхоналар номоддий активларни ҳар хил йўллар билан сотиб оладилар ва шунга кўра уларнинг кирими ҳам ҳисобда турлича акс еттирилади.
Номоддий активлар корхона устав капиталига иштирокчиларининг ҳиссаси сифатида қўшилиши мумкин. Бунда улар имкон қадар ҳақиқий бозор баҳосига яқинлашган ва корхона акциядорлар кенгаши (бошқаруви) ва акциядорлар томонидан белгиланган шартнома баҳосида киримга олинади.
«Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига киритиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат) ва реализация харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақида Низом»га мувофиқ технологияларни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва тажриба - конструкторлик ишларини ўтказиш билан боғлиқ маҳсулотлар сифатини яхшилаш, хом ашё ва материаллларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш харажатлари 9420-«Маъмурий харажатлар» счётида акс еттирилади. Агар корхона қандайдир ишлаб чиқариш ва интеллектуал мулк (патентлар, гувоҳномалар) яраца, ушбу «Низом» дан келиб чиққан ҳолда, уларни мулк сифатида ҳисобга олиб бўлмайди, чунки уларни яратиш билан боғлиқ харажатлар капиталлашмайди.
Ушбу савол масаласида турли мамлакатларда қарама - қарши фикрлар мавжуд. Масалан, айрим мамлакатларда номоддий активлар маблағ сифатида инобатга олинмайди, уларни дарҳол ишлаб чиқариш сарфлари ёки фойда ҳисобига ҳисобдан чиқариш кўзда тутилган. Аммо, бундай ёндошувга қарама-қарши гумон патентлар олиш ва кашфиётлар, товар маркалари, савдо белгилари, «Ноу-хоу» ишланмалари ва дастур таъминотларини яратиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ) каби активларни дарҳол ҳисобдан ўчириш, давр оралиғида оладиган даромадларни бузиб кўрсатишга олиб келади ва корхоналар томонидан ушбу фаолият соҳасига маблағлар сарфлашни тўхтатиб турадиган омил бўлиб ҳисобланишидан иборат. Агар номоддий активларни яратиш билан боғлиқ харажатларни дарҳол ҳисобдан ўчириш фикрига қўшиладиган бўлсак, унда бизнинг корхоналаримизда бундай харажатларга енг оз миқдорда маблағ ажратилиб, республикамиз худудида ишлаб чиқариш ва интеллектуал мулкни (корхонанинг ўз ишлаб чиқаришини) умуман пасайишига олиб келади, корхоналар еса ўзларининг мулкий ҳуқуқлари (номоддий активлари)ни яратмасдан, хориждан сотиб олишга харажат қиладилар.


13.5. Товар-моддий заҳиралар кирими ҳисобини текширишнинг хусусиятлари


Товар-моддий заҳираларининг тўлиқ кирим қилинишини текшириш чоғида аудитор мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларнинг шакллари ва шартларини, танланган баҳолаш усулини, сотиб олинган қийматликлар бўйича ҚҚСни қоплаш тартибини ҳисобга олиши зарур.
Товар-моддий заҳираларининг тушуми ва кирим қилиниши мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ва кузатиб борувчи ҳужжатлар (товар-транспорт накладнойлари, счёт-фактуралар, қодоқлаш (упаковка) ёрлиқлари, сифат гувоҳномаси, қабул квитанцияси ва бошқалар) асосида текширилади.
Омборхона кирим ҳужжатларини мол етказиб берувчиларнинг кузатиб борувчи ҳужжатлари ёки материалларни чакана савдода нақд пулга сотиб олиш ҳужжатлари билан солиштириш омборхонада содир бўлган кирим муомалаларини текширишнинг умумий усули ҳисобланади.
Тезкор ва хизмат юзасидан узатиладиган ахборотлар ҳам аудиторлик текширувнинг объекти ҳисобланади. Масалан, келган юкларни ҳисобга олиш журналидан моддий қийматликларнинг ассортименти ва етказиб бериш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни мол етказиб берувчилар бўйича олиш мумкин. Аудитор бундай ҳисобнинг мижоз-корхонада қандай ташкил етилганлигини ўрганади. Хусусан, ҳар бир мол етказиб берувчи бўйича шартномада материалларнинг етказиб берилиш муддатлари ва ассортименти кўрсатилаётганлиги, ҳамда ҳақиқатда олинган материалларнинг ассортименти, олиниш санаси кўрсатилган ҳолда қабул қилинганлиги текширилади. Оператив ҳисобда келтирилган ахборотларнинг ишончлилигини аниқлаш учун аудитор уларни бухгалтерия ҳисобида акс еттирилган маълумотлар билан таққослайди. Келаётган юкларни ҳисобга олиш журнали ва мол етказиб бериш шартномаларини ҳисобга олиш карточкаларидаги ёзувлар бўйича аудитор текширилаётган давр ичида қандай мол етказиб беришлар амалга оширилганлигини аниқлаши мумкин.
Агар моддий қийматликлар жисмоний шахслардан ёки юридик шахс ҳуқуқига ега бўлмаган тадбиркорлардан нақд пулга сотиб олинган бўлса, аудитор харид далолатномаларининг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигига еътибор қаратади. Харид далолатномасида қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлиши лозим: сотувчининг паспорт маълумотлари, моддий қийматликларнинг номи, миқдори ва қиймати.
Олинган моддий бойликларни расмийлаштирадиган ички ҳужжатларга юкни қабул қилиб олувчи штампаси босилган мол етказиб берувчиларнинг кузатиб борувчи ҳужжатлари, кирим далолатномалари, кирим ордерлари ва юкни қабул қилиш тартибига кўра айрим бошқа ҳужжатлар киради.
Сотиб олинган моддий бойликларнинг тўғри баҳоланиши ва тўлиқ кирим қилинишини текширишни бошлашда аудитор моддий бойликларни ҳисобга оладиган ведомостларда акс еттирилган жами суммаларнинг бошқа ҳисоб регистрлари маълумотларига мослигини аниқлайди.
6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ва 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми) бўйича синтетик ҳисоб регистрлари маълумотлари, ҳамда омборхоналарнинг кирим ҳужжатлари бўйича аудитор олинган материалларнинг миқдорини ва юкларни қабул қилишнинг тўғри расмийлаштирилишини аниқлайди. Бунинг учун мол етказиб берувчиларнинг пули тўланган счётлари ва бошқа тўлов ҳужжатларини кирим ордерлари, қабул қилиш далолатномалари, ҳамда омборхона ҳисоби карточкаларидаги ёзувлар билан таққослайди.
Моддий бойликларнинг тўлиқ кирим қилинганлигини текширишда аудитор мол етказиб берувчиларнинг ҳисобга олинмаган счётларини аниқлаш мақсадида, мол етказиб берувчилардан кредитор қарзларнинг ҳаққонийлигига еътибор қаратади. Бунинг учун у бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги ёзувларни тақдим қилинган счётлар, шартномалар ва мол етказиб берувчиларга тўланганлик тўғрисидаги пул ҳужжатлари маълумотлари билан солиштиради.
Товар-моддий заҳираларининг киримига доир муомалаларни ҳужжатлар бўйича текшириш чоғида қабул қилишнинг миқдор ва сифат қоидаларига риоя қилиниши; қабул қилиш далолатномалари, тижорат далолатномалари, қабул қилишда аниқланган тафовут далолатномаларининг тўғри расмийлаштирилиши; моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари ва исботловчи ҳужжатлар реестрларининг бухгалтерияга ўз вақтида тақдим қилиниши аниқланади. Тафовутлар аниқланганида ҳужжатларни қарама-қарши текширувдан ўтказиш зарур.
Моддий бойликларнинг тўлиқ кирим қилинганлигини текширишда ички ҳужжатлар мол етказиб берувчиларнинг кузатиб борувчи ҳужжатлари билан солиштирилади. Аудитор олинган моддий бойликлар сифати ва миқдоридаги тафовутларнинг далолатномалар билан тўғри расмийлаштирилганлиги ва мол етказиб берувчиларга ёки транспорт ташкилотларига (масалан, автобаза, темир йўл компанияси) ўз вақтида даъво қўзғатилганлигини ўрганади. Айрим ҳолларда бундай тафовутлар моддий бойликларни ўзлаштириш ва камомадни яшириш мақсадида қалбаки далолатномаларни расмийлаштириш оқибатида юзага келиши мумкин.
Зарур ҳолларда аудитор моддий бойликларни кирим қилиш учун асос бўлган ҳужжатларни уларнинг мол етказиб берувчиларда сақланаётган нусхалари билан солиштириб, қарама-қарши текширув ҳам ўтказади.
Корхонага тегишли бўлмаган, аммо унинг ихтиёрида сақланаётган ёки ишлатилаётган товар-моддий заҳиралар шартномалар шартларига мувофиқ, шартномада кўрсатилган баҳода балансдан ташқари счётларда акс еттирилади.
Маъсул сақлаш учун қабул қилинган моддий бойликлар, ҳамда буюртмачининг хом ашёси сифатида қайта ишлашга қабул қилинган хом ашё ва материаллар корхонанинг ўзига тегишли ишлаб чиқариш заҳираларидан алоҳида сақланиши ва ҳисобга олиниши лозим. Бундай моддий бойликлар №21 БҲМС га мувофиқ 002 - «Маъсул сақлашга олинган товар-моддий бойликлар» ва 003-«Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» деган балансдан ташқари счётларда ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжациз (счёт-фактурасиз) олинган материалларни текшириш айрим хусусиятларга ега. Улар 6010 - «Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ёки 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми) счёти бўйича юритиладиган ҳисоб регистрида ҳар бир олинган материаллар бўйича алоҳида сўнги кирим қилинган партия баҳоси бўйича акс еттирилиши лозим. Бунда рақам ўрнига «Н» ҳарфи (фактурланмаган) қўйилади. Аудитор бундай моддий бойликларни кирим қилишга доир ёзув ҳисобда қандай акс еттирилганлигини аниқлаши зарур. Чунки, кейинги ойда мол етказиб берувчилар ҳужжатларининг келиб тушишига қараб, ушбу ёзувлар мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатларига асосан материалларни ҳақиқий сотиб олиш баҳоси бўйича кирим қилиш билан бир вақтнинг ўзида тузатилиши (сторно қилиниши) керак.
Ҳужжациз мол олинган ҳолатлар мавжуд бўлганида аудитор қуйидагиларни текширади:

  • қабул қилиш далолатномаларини тузиш тартибига қандай риоя қилинаётганлиги;

  • ҳужжатларсиз олинган моддий бойликларни кирим қилишнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги;

  • баҳо белгилашнинг тўғрилиги;

  • мол етказиб берувчиларнинг қарама-қарши ҳужжатлари келиб тушганда қилинган тузатиш (корректировка) ларнинг тўғрилиги (бунинг учун аудитор қабул қилиш далолатномаларидаги ёзувларни кейинчалик олинган мол етказиб берувчилар ҳужжатларининг маълумотлари билан солиштириши зарур).

Агар мижоз-корхона ҳисобида йўлда келаётган яъни пули тўланган, лекин ҳали ой охиригача келиб тушмаган моддий бойликлар мавжуд бўлса, у ҳолда аудитор бундай моддий бойликлар қийматини бухгалтерия ҳисоби ва балансда акс еттиришнинг ишончлилигини тасдиқлаши учун улар кейинчалик олинганлиги ва пули тўланганлиги ёки баланс тузилаётган санага кредитор қарзлар таркибига киритилганлигига ишонч ҳосил қилиши зарур.
Аудитор корхонада бундай моддий бойликларни ҳисобга олишнинг мавжуд иккита вариантидан қайси бириси қўлланилаётганлигини аниқлаши керак. Биринчи вариант қўлланилганда ушбу материаллар қиймати ҳар ой охирида қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:
Дебет 1510 - «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» счёти Кредит 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ёки 7010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми).
Аудитор бундай мол етказиб беришлар бўйича кредитор қарзлар мавжудлигини текширади. Чунки кейинги ойнинг бошида ушбу ёзув тузатилиши (сторно қилиниши) лозим. Етиб келмаган юклар учун мол етказиб берувчиларга тўланган суммалар юк етиб келгунга қадар дебитор қарз сифатида ҳисобда туриши давом етиши лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет