Бу ҳарфлар уч навъ бўлади.
Биринчи навъ махраж ва сифатда яқин бўлган ҳарфлар. Бу ҳам уч қисмга: сағир, كَذَّبَتْ ثَمُودُ даги ت билан ث га ўхшаган, кабир مِنْ فَوْقِكُمْ даги қоф билан кафга ўхшаган, ва وَلَا يَسْتَثْنُونَ даги ت билан ث ўхшаш мутлаққа бўлинади.
Иккинчи навъ махражлари яқин, сифатлари узоқ ҳарфлар, булар ҳам уч қисм бўлади. Сағир, قَدْ سَمِعَ даги د билан س каби, Кабир, عَدَدَ سِنِينَ даги د ва س каби, Мутлақ, سُندُسٍ даги س ва ن каби.
Учинчи навъ сифатда яқин, махражда узоқ ҳарфлар. Булар ҳам уч қисм, إِذْ جَاءُوكُمْ даги ذ ва ج каби сағир, قَدَرٍ مَعْلُومٍٍ даги ق билан د каби кабир, ва يَلْتَقِطْهُ даги ق билан ط каби мутлақ.
Учала навъдаги сағир идғомнинг ҳукмлари.
Бу ҳукмларда Ҳафс ривоятига кўра 32 масъалада изҳор қилмасликка иттифоқ қилинган, ва бир масъалада комил ёки ноқис идғом қилиш хусусида иҳтилоф қилинган. Бу 32 изҳор қилинмаган масъалаларнинг баъзиларида идғом баъзиларида қалб, баъзиларида ихфо қилинади. Қуйидаги масъалаларда идғом қилишга иттифоқ қилинган:
1-Сукунли нунни ушбу 6 та ن , م ,ى , و , ل , ر ҳарфларига идғом қилинади, лекин бундан нун билан вовни икки жойда: يس(1)وَالْقُرْآنِ ва ن وَالْقَلَمِ истисно қилинган, чунки бу икки ўринда изҳор ривоят қилинган. Шунингдек ن билан ر ни бир ўринда- مَنْ رَاقٍ - изҳор қилинади, чунки бу ерда сакта ривоят қилинган ва у, идғомни манъ қилади.
2-Ломи шамсийяни, кейинидан келадиган 14та ҳуруфи шамсийяга идғом қилиш вожиб.
3- قُلْ ва بَلْ калималаридаги ل ни орқасидан келадиган ر га идғом қилиш вожиб, лекин бундан بَلْ رَانَ мустасно, чунки сакта идғомга мухолиф.
Ва идғомида ихтилоф қилинган масъала أَلَمْ نَخْلُقّْكُمْ даги ق билан ك ни қандай идғом қилиш масъаласидир. Чунки бу хусусда Ҳафс дан икки хил идғом ривоят қилинган.
а) Комил идғом ва бу авло ва машҳурроғи. Имоми Шотибий бундан бошқасини ривоят қилмаган. Комил идғом деганда ق ни ك нинг ичига, истеъло, қалқала каби бирон сифатини зоҳир қилмай киргизишни тушунилади.
б) Ноқис идғом, бундан ق нинг қалқала сифатини йўқ қилиб, ва истеъло сифатини қолдириб идғом қилишни тушунилади.
Қалб қилишга иттифоқ қилинган масъала, сукунли нундан кейин ب ҳарфи келганда م га қалб қилишдир.
Ихфосига иттифоқ қилинган масъала бу ن ҳарфи
ихфонинг 15 та ҳақиқий ҳарфларидан олдин келганда ихфо қилиш масъаласидир. Бу 15 ҳарфдан ق билан ك мустасно. Бу икки ҳарф ن га нисбатан мутабоиддир. Мисоллар юқорида ихфо бобида ўтган. Аммо мутақориби кабир ва мутлақда изҳор доимийдир.
Ҳамжинс ҳарфлар.
Ҳамжинс ҳарфлар икки навъ бўлади.
а) Махражи бирхил, сифати ҳар хил бўлган ҳарфлар. Бу ҳам уч қисмга бўлинади. 1- Сағир. 2- Кабир. 3- Мутлақ.
1- Сағир, أُجِيبَتْ دَّعْوَتُكُمَا даги ت билан د каби.
2- Кабир, الصَّالِحَاتِ طُوبَى даги ت билан ط каби.
3- Мутлақ, أَفَتَطْمَعُونَ даги ت билан ط каби.
б) Сифатлари бир хил, махражлари ҳар хил бўлган ҳарфлар. Бу ҳам уч қисм бўлади.
1- Сағир, مِنْ مَّا لِ даги нун билан мим каби.
2- Кабир, فَأَنْذَرْتُكُمْ даги ت билан ك га ўхшаш.
3- Мутлақ, أَلَمْ يَجِد ْكَ даги ج билан د каби.
Мутажонисайн сағирнинг ҳукми.
Иккала навъида ҳам изҳор қилиш вожиб бўлади. Бундан 8 масъала мустасно бўлиб, улардан олтитасида тўла идғом қилишга, биттасида ноқис идғом қилишга иттифоқ қилинган ва бир масъалада изҳор ёки идғом қилишда ихтилоф қилинган.
Идғомига иттифоқ қилинган олти масала қуйидагилар.
1- ارْكَبْ مَّعَنَا даги каби ب билан م ни,
2- أَثْقَلَتْ دَّعَوَا оятидаги каби ت билан د ни,
3- إِذْ هَمَّتْ طَّائِفَتَانِ оятидаги каби ت билан ط ни,
4- يَلْهَثْ ذَّلِكَ даги каби ث билан ذ ни,
5- وَمَهَّد ْتُُّ даги каби د билан ت ни,
6- إِذْ ظَّلَمْتُمْ даги каби ذ билан ظ ни идғом қилиш вожибдир.
Бир масъалада ноқис идғом қилишга иттифоқ қилинган. Бу أَحَطتُ даги каби ط ни ўзидан кейинги ت га идғом қилишда.
Яна бир масъалада идғомни комил ёки ноқис қилишда ихтилоф қилинган. Бу مِنْ مَّالِ каби сўзларда, сокинли ن ни, ўзидан кейинги م га идғом қилишда бўлади. Баъзилар димоғдан чиқаётган ғунна ن нинг ғуннаси, шунинг учун бу идғом ноқис десалар, баъзи олимлар ғунна, идғомдан кейинги م нинг ғуннаси шунинг учун бу идғом комил дедилар. Ва яна تَرْمِيهِمْ بِحِجَارَةٍ каби оятларда ب дан олдинги сукунли م ни ихфо қилишда ихтилоф қилинган. Юқорида мимни ихфо қилиш муқаддамлиги хусусида сўз ўтган. Мутажонисайни кабир ва мутлақда, доим изҳор бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |