Янги Ер оролларининг ғарбий қирғоқларида кўплаб “қушлар бозори” бор, шарқий қирғоғида эса “қушлар бозори” деярли йўқ. Бунинг сабаби нима?
Новая Земля оролларининг ғарбий қирғоқлари бир мунча илиқроқ шунинг учун шарқий қирғоқга қараганда бу ерда “қушлар бозори” кўп бўлади
-
Нима учун Сибирь ўрмонларида кенг баргли дарахтлар деярли учрамайди?
Иқлимнинг қаттиқ совуқлиги, ернинг музлагани туфайли Сибирь ўрмонларида кенг баргли дарахт турлари деярли учрамайди.
-
Ёввойи эшак (Қулон) Ўрта Осиёнинг қайси қўриқхонасида сақланади?
1941 йил Туркиломитранистонлаги Тажан ва Мурғоб дарёлари оралиғида Батхиз қўриқхонаси ташкил этилади. Унинг майдони 1500 кв киломитр, унда ёввойи эшаклар (Қулон) дан 900 таси сақланмоқда.
-
Кунига 30 киломитр дан йўл босганда Ўзбекистон чегарасини неса кунда айланиб чиқиш мумкин?
Рэспубликамиз чегараларининг умумий узунлиги 5300 киломитр. Республикамиз чегарасини кунига 30 киломитрдан йўл босиб (5300 киломитр:30 киломитр), 176 кунда айланиб чиқиш мумкин.
-
Буюк ўзбек олимларидан қайси бири Ўрта Осиё географиясининг асосчиси дейиш мумкин?
Хоразмлик Муҳаммад Ал Хоразмий. У Ўрта Осиё ва кўпгина шарқ мамлакатларини кезиб географияга оид “Ер тасвири” деган асар яратди. Бу китобда ўрта осиё географиясига доир кўпгина маълумотлар берилган. Асар 1878 йилиёқ Рус тилига таржима қилинган. Шулар туфайли биз уни фахр билан Ўрта Осиё географиясининг асосчиси деб атаймиз.
-
Абу Райхон Берунининг географияга боғлаб ёзган асарларидан қайсини биласиз?
Буйк ўзбек энқиктлопедист олими Абу Райхон Беруний география фанини соҳасида ҳам катта ишлар қилган. Унинг иқлим ҳақида (“Қонуни Масудий”, “Атафхин”), “Геодезия китоби”, “Ҳиндистон” ва бошқа кўпгина китоблари географияга оид бўлган матреаллар бўлган. Умуман унинг географияга доир асарларининг сони 12 тадан ортади.
-
Ўзбекистон тереториясининг қанча қисми тоғларга ва қанча қисми текисликларга тўғри келади?
Ўзбекистон худудининг тахминан 25% тоғларга қолган қолгани текисликларга тўғри келади.
-
Республикасизда ер тузилишига мувофиқ қиёсий ном билан аталадиган 2 та жой номини айтинг?
Қашқадарё вилоятидаги Супатоғ ва Тошкент вилоятидаги Товақсой. Уларнинг биринчиси кўриниши супага иккинчиси товоқга ўхшайди.
-
Тошкент шаҳрида 1 кв киломитр жойга қанча ялпи радиатқия тушади? Бу иссиқлик қанча қўнғир кўмир ва нефтни ёққанда ҳосил бўлади?
Тошкент шахрига йилига 1 кв си юзага 136 ккал иссиқлик тушади.136 ккал 10000 см2 қ 1360000 ккал қўнғир кўмир калорияси 3500 ккал қ 1 кг нефтники 11 минг ккал 1360000 : 3500 ккал қ 390 кг кунгир кўмир.1360000 : 11000 ккал қ 142 кг нефт.
-
Ўзбекистоннинг орол кўли районида намлик коэффеқинти:
Намлик коэффеқинти формуласи билан топилади. Бунда К- намлик коэффеқинти Ё – йиллик ёғин Б – потенқиал буғланиш. Орол атрофида йиллик ёғин буғланиш демак намлик коэффеқинти жуда кам.
-
Ўзбекистонда энг иссиқ ва энг ёғин кўп тушадиган жойлар қаерда?
Ўзбекистонда Омон Қўтон қишлоғи (Самарқанд вилояти энг ёғин кўп тушадиган туманлардан биридир бу ерга 900 мм атрофида ёғин ёғади. Бунга сабаб қишлоқ ғарбий хаво массаларига рўпаро жойлашганлигидир. Ўзбекистондаги умуман Собиқ Совет иттифоқидаги энг иссиқ жой Термиз бўлиб бу ерда 1914 йилнинг 21 июнда хово температураси қ 49.5 даражага етган.
-
Республикамизда Наврўз байрами қачон ва қайси ойда нишонланади, айтингчи нима сабабдан шундай қилинади?
Ўзбекистонда Новрўзнинг байрам қилиниши табиат қонунига асосланган. 21 мартгача қуёш жанубий яримшарга кўпроқ нурсочса, 21 март куни экватор чизиғи устига тик келади. Худди шу кунида бутун ер шарида кечаси ва кундузи барорарлашади. 21 мартдан кейин қуёш ўз нурларини шимолий ярим шарга соча бошлайди. Шунинг учун республикамизда яшовчи кўпгина ҳалқлар Наврўз байрамини ўтказадилар. Бу эса дала ва боғларда бахорги ишшларнинг бошланишидан дарак беради.
-
Дарахтнинг ёши дарахт танасининг кундалик кесимидаги доира ҳалкаалар сони билан белгиланади. Бироқ чўлларда ўсувчи саксавулнинг бундай усулда аниқлаш чалкашлик келтириб чиқаради, чунки саксавул танасида 1 йилда бир неча доира ҳосил бўлши мумкин. Айтингчи нама сабабдан шундай?
Ёғингарчиликдан кейин саксавул тез ўсади. Қурғоқчил давр бошланиши билан унинг ўсиши жуда секинлашади ва тўхтайди. Йил давомида ёғин ва қурғоқчил давр неча марта такрорланса, саксовул шунча доира ҳосил бўлади. Бу эса саксовулнинг ёшини аниқлашни қийинлаштиради.
-
Ҳалқ медитцинасида жуда кўп фойдаланаётган ўсимликларни биласизми?
Арпаған, қўшоёқ, қорамошоқ, сарисазон.
-
Собиқ Совет Иттифоқининг қайси шахри икки қитьада жойлашган?
Магнитоғорск, Урал дарёси орқали иккига бўлинган, шаҳарнинг ярми Осиёда, ярми Европада.
-
Россияда биринчи темир йўл қачон ва қаерда қурилган эди?
Дастлабки темир йўл 1837 йилда Петербург билан Қарское-села ўртасида қурилган эди.
-
Қайси шаҳар мамлакатимизнинг энг йирик транспорт тугини ҳисобланади?
Собиқ Совет иттифоқи даврида Москва мамлакатнинг энг йирик транспорт тугини ҳисобланган.
-
Дунёдаги энг узун темир йўл қайси шаҳарларни боғлаб турибди?
Москва – Владивосток темир йўли дунёдаги энг узун йўл ҳисобланади
-
Қайси шаҳар илгари Қот, Шаббоз деб юритилган, ҳозирги номи қандай?
Беруний шахри илгари Қот, Шаббос деб юритилган эди
-
Самарқанд шахрининг илгари қандай номлари бўлган?
Мараконда, Самарияна, Сакана, Самакиян ва бошқалар
-
Республикамизда ҳафта кунлари билан боғлиқ бўлган жойлар:
Пайшанба жума Самарқанд вилоятида
-
Республикамиздаги атоқли шоир ва олимларимиз номи билан аталувчи шаҳар ва туманлар қайсилар?
Навои, Ҳамзаобод, Беруний, Улуғбек, Айний ва бошқалар.
-
Тошкент қачондан бошлаб республикамиз пойтахти бўлди? Илгари республика пойтахти қаер бўлган?
1924 йилдан 1930 йилгача Самарқанд шахри Республикасизнинг пойтахти бўлиб келган. 1930 йилдан бошлаб пойтахт Самарқанддан Тошкентга кўчирилди.
-
Ўзбекистондаги саноқ сонлари қўшиб айтиладиган жойларни биласизми?
Учқудуқ, Учқўрғон, Учқиз;
Тўрткўл;
Бешариқ, Бешкент;
Олтиариқ;
Етти тахта;
Қирқтош, Қирққиз.
-
Қайси шаҳарларнинг илгариги номлари Янги Бухоро, Қўвинчи, Асака, Мирзачўл эди?
Янги Бухоро – Когон Қовунчи – Янгийўл
Асака – Лелинск Мирзачўл – Гулистон.
-
Республикасиздаги қайси шаҳарни таббий шароити жиҳатидан ноқулай жойга қурилган дейилади?
Сирдарё вилоятидаги Янгиер шахри. Шаҳарни қуришда географик билимлар эътиборга олинмаган. Шаҳар шўрхок нишаб текисликда жойлашган. Бу ерга Фарғона водийси томонидан жуда кучли Бекабод шамоли эсиб туради. Қиш, куз ва бахорда қаттиқ бўронлар бўлади. 1 йилда 47 кун давомида секундига 15 м ва ундан ҳам ортиқ тезлик билан шамол эсиб туради. Туз аралашган тўзонлар осмонга кўтарилади. Бу эса хаёт учун ноқулайликлар туғдиради. Бунга қарши ихотазорлар барпо этилмоқда, зовурлар қазилмоқда.
-
География термини биринчи марта қачон ва ким тамонидан қўлланилган?
География термини биринчи бўлиб Грек олими Эротосфен қўллаган. У “География” деган уч тўмлик асар яратилган. Унда ернинг шакли ва катталиги, ўша вақтда маълум бўлган қуруқлик ва денгизларнинг тақсимланиши тасвирлаб берилган.
-
Компас дастлаб қаерда ихтиро қилинди, у горизонтнинг вайси тамонларини кўрсатар эди?
Бундан 3000 йил аввал ҳозирги Въетнам территориясидан Хитой пойтахтига қимматбахо совғалар билан элчилар келишган. Хитойлар уларни яхши кутиб олишган ва совға саломлар билан кузатиб қўйишган. Аммо элчилар кўп ўтмай яна қайтиб келганлар, чунки улар ватанларига қайтадиган йўлни йўқотиб қўйган эдилар. Шунда хитойлар уларга ажойиб кузатувчи “Чинана”, яни унинг йўли олдига чўзилган ёғоч одам ўрнатилган аравачани совға қилганлар. Аравача қайси томонга бурилмасин унинг қўли ҳамма вақт жанубни яъни элчилар ватанини кўрсатар эди. Чунки арава ичида магнит бор эди. Дастлабги компас ана шундай ихтиро қилган.
-
Васко-да –Гамадан илгари Ҳиндистонга борган рус сайёхи ким бўлган ва у қандай асар ёзиб қолдирган?
Тверлик рус савдогари Афанасий Никитин 1466 – 1472 йилларида Эрон ва Ҳиндистонга саёхат қилган. У ўз таъсуротларини ёзиб берган. Қийинчилик унинг хотиралари “Уч денгиз оша саёхат” номи билан нашир этилган. Бу китобда унинг саёҳатлари ва Ҳиндистон аҳолисининг турмиши қизиқарли тасвирланган.
-
Шимолий қутбни биринчи бўлиб забт қилган саёҳатчи ким бўлган ?
Америкалик сайёх Роберт Эдвин Пири ўзининг 5 та ҳамроҳи билан 1909 йил 6 апрелда шимолий қутбни биринчи бўлиб забт этди.
-
Европаликлардан Ҳиндистонга биринчи бўлиб денгиз йўлини очган сайёхатчи:
Партугалиялик денгизчи Васко-да-Гама 1498 йили Африкани жанубдан айланиб ўтиб, Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлнини очди.
-
Ернинг шар шаклида эканлигини биринчи бўлиб ким ва қандай? исбот қилган?
Испаниялик Ферландо – Магеллан 1519 йил сентябридан 1522 йил сентябргача ер юзини айланиб чиқди ва ернинг шар шаклида эканлигини биринчи бўлиб исбот қилди. Маглан Филиппин оролларининг бирида маҳаллий қабилаларининг жанжалларига аралашиб аҳоли билан бўлган бирида бўлган тўқнашувлардан бирида ҳалок бўлди. 265 киши бўлган 5 та кемадан иборат экспедициядан фақат капитан Элкано бошчилигидаги “Виктория” кемасида 18 киши гина Испанияга қайтиб келди.
-
Магелландан кейин ер шарини айланиб чиққан саёхатчи:
Н. Н. Миклухо – Маклай Тинч океан оролларининг маҳаллий аҳолининг урф одатларини ўрганган.
-
Буюк географик кашфиётлар деб қайси ерларни айтадилар?
XV аср ўрталаридан XVII аср ўрталаригача бўлган давр.
-
Амударё сувининг бир қасми Каспий денгизига қуйилишини исботлаб берган буюк географ-сайёх ким? У сибир ва Ўрта Осиё, Қирим, Кавказ, Марказий Америка, Марказий осиёга ҳам саёхатлар уйиштирган?
Академик Владимр Афанисевич Обручев
-
Шимолий қутб устидан дирижаблда биринчи бўлиб учиб ўтган жасур сайёх ким бўлган?
Америкалик сайёҳ Роберт Эдвин Пири ўзининг 5 та ҳамроҳи билан 1909 йил 6 – апрелда Шимолий қутубни биринчи бўлиб забт этган.
-
Ер марказига Мариана ботиғидан бориш яқинми ёки қутбдан?
Қутбда турган киши ер марказига яқинроқ туради, чунки ер элипс шакилида бўлгандан унинг қутбий радиуси 6356.9 киломитр экватириал радиуси эса 6378.4 киломитр. Демак қутбий радиус экватириал радиусдан 21.5 киломитр қисқадир шу сабабли қутбдан бориш яқин.
-
Қайси жойда қутб юлдизи қоқ теппангизда туради, ҳамма тамонингиз жануб, сутка, кеча ва кундузга бўлинмайди, 3600 айланиб бутун дунёни саёхат қилишингиз мумкин?
Шимолий қутб.
-
Еримиз паралелларидан биридаги уйга қуёш нури 6 ой шимолий дерасидан, 6 ой жанубий деразасидан тушади. Шу паралелда қуёш йил давомида ҳар куни бир вақтда чиқади ва бир вақтда ботади. Айтингчи бу қайси паралел?
Экватор энг катта паралелдир. Қуёш экваторда йилига икки марта: 23 сентябр ва 21 мартда Зенитда бўлади, демак 23 сентябрдан 21 мартжача экватордаги уйларнинг жанудий қисмини 21 мартдан 23 сентябргача шимолий қисмини ёритади. Экваторда кун ва тун узунлиги йил бўйи бир хил шунинг учун ҳам қуёш ҳар вақт соат 6 да чиқиб 18 да ботади.
-
Ернинг магнит қутблари:
Шимолий магнит қутби Канада архипилагидаги Батерсит оролида 750 шимолий кенглик ва 1000 ғарбий узунликда жанубий магнит қутби Антарктикадаги Виктория ерида 67.70 жанубий кенглик ва 1420 шарқий узунликда жойлашган.
-
200 килограмлик штангни Мурмнскда кўтарса кўп энергия сарф қиладими, Тибилитқидами?
Ер ўз ўқи атрофида айлангани учун марказдан қачма куч ҳосил бўлади, шунгдек қутблардан экваторга тамон борган сарит жисмларнинг тортишиши камаяди бўлар жисм оғирлигини камайтиради чунанчи қутбдаги 1 килограмм юк 3.5 граммга яқин камаяди. Маълумки Мурминск Тибилисига қараганда қутбга анча яқин жойлашган. Шу сабабли Мурминсклик штангачи Тибилисилик штангчига қараганда кўп энергия сарф қилади.
-
00 кенглик ва узунликлар қайси материкларга тўғри келади?
Жанубий Американинг шимолий қисми ва Африка материги тўғри келади.
-
Ўсимликларга қараб шимол ва жанубни қандай аниқлаш мумкин?
Ўсимликларнинг жануб томони анча ривожланган бўлади.
-
Қумурсқаларнинг инига қараб горизант тамонларни аниқлаш мумкинми?
Мумкин. Одатда қумурсқалар инларининг оғзини жанубга қаратиб қурадилар.
-
Кунгабоқар қай вақтда ғарбни аниқ кўрсатади?
Кунгабоқар эрталаб шарқга, қуёш гаригонтга кўтарила борган сари жанубга, қуёш ботиш олдида эса ғарбга қараган бўлади.
-
Қишнинг қуёшсиз, шамолсиз кунларида қор билан қопланган тўқай ичида адашиб қолганлар компассиз қандай мўлжални олади?
Дарахтларнинг шимолга қараган тамонига жанубга қараган тамонига ниисбатан қор кўпроқ тўпланган бўлади. Анашунга мувофиқ горизонт тамонларни аниқлаш мумкин.
-
Ер марказидан Жомалунма чўққиси узоқдами ёки Килиманжаро чўққисми? Айримлар Жомолунма чўққиси узоқда дейди шу фикир тўғрими?
Еримиз элипс шаклида бўлиб унинг қавариқ қисмидан ўтувчи экватор қутбларга қвараганда ер марказидан узоқда туради. Экватор Африкадаги Килиманжаро жанубий Америкадаги Чимборосо чўққилари устидан ўтган шу сабабли бу чўққилар Жомолунма чўққиларига қараганда ер марказидан узоқда туради.
-
Дастлаб глобус ясаган олимни ва унинг ватанини айтинг?
Хоразмлик Абу Райҳон Беруний.
Давлатлар ичидаги энг митти давлатлар.
1.Манако – майдони 1,95 квадрат километр,
Аҳолиси 27 минг киши.
Бу давлат давлатлар ичидаги энг кичкинаси. Унга Франция восийлик қилади ва бу ерда франсузча сўзлашадилар. Ўрта денгиз қирғоғидаги иқлими юмшоқ, субтропик ўсимликлар барқ урган бу гўзал макон жуда қиммат курортга айланган. Жаҳондаги бойваччаларнинг бу манзаралар, табиий гўзалликлар қизиқтирмайди. Бойваччаларни кўпроқ Мане-Карлодаги қиморхона қизиқтиради. Бу ерда беҳисоб пуллар ютилади ва ютқизилади. Князь бошчилигидаги Маноконинг барча аҳолиси, асосан қиморхона ва туристларга хизмат қилишдан келадиган даромад ҳисобига кун кўрадилар.
2. Сан – Марино – майдони 61 квадрат километр.
Аҳолиси 22 мингга яқин.
Апеннин тоғларида кичкинагина Сан-Марино давлати жойлашган. Бу мамлакат аҳолиси асосан боғлар ва токзорларда ишлайди, мол боқишади. Бу ерга кўп туристлар келади. Айниқса Манте-Титано тоғи машҳур бўлиб, унинг этагида пойтахти Сан-Марино шахри жойлашган.
3. Лихтенштейн – майдони 157 квадрат километр
Аҳолиси 26 минг киши.
Лихтенштейн пойтахти Вадуқ шахри. Лихтенштейнда олий ўқув юрти йўқ, фақат кечки техникум очилган. Давлат бошлиғи княз. Рейн дарёсининг ўнг қирғоғида, Австрия билан Швейцария оралиғида жойлашган. Лихтенштейн давлатининг тўртдан уч қисмини игна баргли ўрмонлар ва яйловлар билан қопланган тоғлар эгаллаган. Аҳоли қорамол боқади. Ғалла ва ток экади, пиво тайёрлайди. Лихтенштейн давлатида, асосан немис тилида сўзлашадилар. Бу кичик мамлакатда армия йўқ, бутун политсиянинг бор йўғи 18 киши.
4. Андорра давлати – майдони 465 квадрат километр
Аҳолиси 30000 киши.
Пиреней тоғларининг жанубий ён бағриларида митти Андорра давлати жойлашган бу давлатнинг ўз хукумати бор аммо Франция президенти ҳамда Урхель епископи (Испания) қўшимча хокимлар ҳисобланишади. Андорри қўшни давлатларга қўй жуни, пишлоқ, писта кўмир сотади. Маҳаллий аҳолиси франсуз ва испан тилларида сўзлашади.
5. Люксенбург майдони 2586 квадрат километр
Аҳолиси 348 минг киши.
Европадаги кичик давлатларда бири ҳисобланади. Бир ярим асрдан буён у мустақил давлат бўлган. Люксенбургда олий ўқув юрти йўқ, инженер, врач, педагоглар ва бошқа мутахассислар чет мамлакатларда тайёрланади.
-
Нима учун жисмларни бир – бирига тортилишини сезмаймиз?
Ой билан Ер ўзаро 20000000000000000 тонна (20.1015 тонна) куч билан тортишади аммо бир-биридан 1 метр узоқликда турган иккита одам бир-биридан атига 0.03 мг куч билан тортади 1 километр узоқликда бўлган иккита линкор ўзаро 4 грам куч билан тортишади. Албатта 0.03 мг ва 4 грамм на одамнинг оёқларининг ишқалишини, на кемаларнинг ҳаракатига сувнинг кўрсатган қаршилигни енголмайди.
Мана шунинг учун бутун олам тортишиш кучи Қуёш ва сайёраларни бир-бирига томон тортади, аммо ер юзидаги жисмларни ўзаро тортишуви сезиларлик рўй беради. Одатда биз тортишиш кучининг заиф куч эканлигини кўз олдимизга келтираолмаймиз.
Ҳисоблаб топилганки, бир-биридан 1 мил (7420 метр ёки 25.4 микро км) турган ҳар қайсиси 415000 тонна бўлган иккита масса ўзаро атига 1 қадоқ (400 грамм) куч билан тортишар экан. Агар шундай жисмлар бир-биридан ой орбитасининг радиуси қадар узоқликда турса, улар орасидаги бир-бирини тортиш кучи 1/57600000000 қадоқ бўлади. 415000 тонналик жисмнинг ҳаракатини идора қиладиган куч мана шундай кичкина.
Шуни алоҳида айтиш мумкинки “Баъзи бир ғоят катта массалар жисмларни ҳеч ҳам тортмайди. Масалан, ичи кавак деворлари концентрик бўлган шар ёки деворлари концентрик бўлган труба фақат геометрик марказгагина эмас, исталган жойига қўйилган жисмни тортмайди. Чунки турубанинг ташқи тортишиши жисмнинг труба марказидан узоқлашув масофасига тескари пропортционал.
Шуни яхши эсда тутиш керакки, Ньютон қонунларнинг формуласи фақат моддий нуқталарга ва бир жисм шарларгагина татбиқ қилинади.
-
Ҳозир фанга нечта модда маълум бўлган ва физик моддалар деб нимага
айтилади?
Физик жисмлар нимадан таркиб топган бўлса шу нарсалар моддалар деб аталади. Ҳозир фанга етти миллиондан ортиқ моддалар маълум бўлган.
-
Моддаларнинг физик хоссалари:
-
Моддаларнинг агрегат ҳолати
-
Моддаларнинг ранги ҳолати
-
Моддаларнинг зичлик ҳолати
-
Моддаларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги
-
Моддаларнинг суюқлик ҳолати (қайнаш температураси)
Ҳаво – Газларнинг, асосан, Ер атмасферасини ташкил этувчи азот (78,09 %), кислород (20,95%), инерт газлар (0,94 %), карбонот ангидрид (0,03%), аралашмадан иборат. Ҳавонинг зинчлиги 1,2928 грамм литр, таркибида кислород туфайли ҳаво турли жараёнларда (ёқилгининг ёниши, рудалардан металларни суюқлантириб олиш, кўпчилик кимёвий моддалари саъноат йили билан қилишда) кимёвий агент сифатида ишлатилади. Ҳаводан кислород, азот инерт газлар олинади. Совуқ ҳосил қилувчи агент, иссиқлик электр ва товуш ўтказмайдиган материал сифатида фойдаланилади.Пнематик қурулмалар маслан, автомобиль шиналари, пуркаш чанглатиш аппаратларининг ишлаши учун сиқилган ҳаво қўлланилади. Ҳаво ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг доимий ҳаёт кечирадиган муҳитидир. Саъноат ва транспортнинг ривожланиши ҳавонинг ифлосланишига, яъни унинг таркибидаги корбонот ангидрид ва бошқа зарарли газлар миқдорининг ортишига сабаб бўлади.
IV-БЎЛИМ
АТМОСФЕРА.
Ер атмосфераси – Ернинг отрофида ер билан бирга айланувчи газ (ҳаво)ли муҳит, ернинг ҳаво қобиғини олимлар атмосфера деб аташади. Атомосферанинг массаси қарийб 5,15.1015 тонна, унинг Ер сирти устидаги таркибида 78,1% азот, 21% кислород, 0,9% аргон, кам миқдорда карбонат ангидрид, водород, гелий, неон ва бошқа газлар бор. 20 километргача баландликда сув буғи бўлиб, Ер сирти устида 3%дан (тропикларда) 2.10-5% гача (Антарктидада) юқорилашган сари тез камая боради. 20-25 километр баландликда озон қатлами бор, бу қатлам Ердаги тирик организмларни қисқа тўлқинли нурларнинг зарарли таьсиридан сақлайди. 100 километрдан юқори бўлган газлар жуда юқорида, атмосфера водород ва гелий кўп, газ малекулаларнинг бир қисми атом ва ионларга ажралиб, ионосферани ҳосил қилади. Атмосферда юқорилашган сари ҳаво босими ва зичлиги камайиб боради. Температуранинг тақсимланишига қараб, тропосфера, стротосфера, мезосфера, текрмосфера, экзосфера қатламлари ажратилади. Атмосфера электр майдонига эга. Унда ҳароротнинг ҳар хиллиги Ер об-ҳавосини ва иқлимига таьсир этувчи атмосфера қиркуляқиясига ёрдам беради. Ер атмосфера билан ўралгани учун Ердан осмонга қаралса осмон зангори бўлиб кўринади. Ойда атмосфера бўлмаганлиги учун унда осмон қоп- қора бўлиб кўринади.
1. Инсон учун атмосферанинг пастки қатлами-тропосфера айниқса муҳим. У Ер сиртидан бошлаб, то 8-17 километр баландликгача бўлади. Бўлутлар, момоқалдироқ,жала, қор шу ерда юзага келади.
2. Ҳаво оқимининг кейинги қалами-стротосфера 50-55 километр баландликгача ёйилган у ерда ҳаво анча сийрак, осмон эса бинафша ранг, деярли қоп-қора стротосферада товушдан тез учар сомалётлар учади.
3. Стротосферанинг устида мезосфера жойлашган. У 80 клометр баландликгача етади. Атмосферанинг бу қатламида баьзан ялтироқ сариқ бўлутлар ҳосил бўлади. Олимлар уларни кумушсимон бўлутлар деб аташади ва улар чанг зарралардан иборат деб ҳисоблашади.
4. Бундан юқорида тахминан 1000 километр баландликда, термосфера ёки ионосфера қатлами жойлашган. Унда ҳаво жуда ҳам сийрак. У ерда электр билан зарядланган газ зарралари - ионлари жуда кўп.
5. Атмосферанинг энг юқори қатлами экзосфера бўлиб у ерда ҳаво деярли йўқ. Олимларнинг ҳисоб- китоби бўйича бу қатламда температура 2000 иссиқлик даражада деб ҳисоблашади.
Буюк кимёгар, дунёга машҳур элементларнинг даврий системасини яратган улуғ рус олими Дмитрий Иванович Менделеев аввало буюк кимёгар сифатида оламга танилган. Ваҳоланки, химияга унинг ҳамма илмий асарларидан ўн процентидан ҳам оз қисми бағишланган ҳолос ( олимнинг ҳаммаси бўлиб 430 илмий иши нашр этилган). Қолган асарлари физика- химия, физика, технология, геофизика, экономика ва фаннинг соҳаларига оид экан. Менделеев бундан ташқари, ҳавода учиш, пишлоқ пишириш, ўғит таьсирини тадқиқ қилиш, атмосферанинг юқори қатламини ўрганиш, кемасозлик, суд экспертизаси ва яна бошқа кўп соҳаларга ўз ҳиссасини қўшган. Д.И.Менделеев ёши қайтиб қолганда фахрлангандек: “Ҳайронман илмий ҳаётимда нималар билан шуғулланмадим. Ҳаммасини ҳам туппа-тузук уддалаганман деб ўйлайман”
Тугалланмаган энергия.
Қуёшдан ҳар секудда 600 миллион тонна водород гелийга айланиб туради. (“ Гелий- грекча қуёш демакдир”). Шунинг оқибатида Қуёш жуда кўп миқдорда энергия сочади. Қуёшдаги бу жараён 4,5 миллиард йилдан буён давом этиб келяпти. Бу давр ичида оз қисмигина нурланиш тарзида сарф бўлган, ҳолос. Олимларнинг ҳисобларига қараганда, осмон ёритгичларининг бу энергия “қозони” узлуксиз яна шунча йиллар бемалол ишлаб тураркан. Чунки Қуёшдаги водород миқдори битмас-тугалмас даражада кўп: Унинг 70%и шу моддадан иборат.
Достарыңызбен бөлісу: |