Ўқитиш методлари
Лаборатория, оғзаки, кўргазмали ва бошқалар.
Эслатма: Ўқитувчи мавзунинг ҳусусиятидан келиб чиққан ҳолда методларни ўзи танлайди ҳамда янги метод қўллаш ҳуқуқига эга.
Ўқитиш воситалари
1.Жиҳозлар, инвентарлар.
2.Дидактик материаллар ва техник воситалар:
-телевизор;
-экран;
-шахсий компьютер;
-компьютер учун СТХ дисплей системаси ва мультимедиа, сканер;
-мавзу бўйича дискетлар;
-кодоскоп;
-слайдлар;
-карточка-топшириқлар ва дастурлаштирилган топшириқлар.
3. Ўқув кўргазмали қуроллар, ўқув дастурлари бўйича плакатлар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР
1.Каримов И.А. “Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишини ўзига хос йўли ”,
Т.,Ўзбекистон,1993.
2.Ўзбекистон Республикасининг транспорт соҳаси бўйича қонунлари.
3. Кульмухамедов Ж.Р. ва бошқалар “Автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни
ташкил қилиш ” Тошкент – 2011й.
4. Каримов Э. Автомобилларда йўловчилар ташиш. -Т.: Шарқ, 2002..
5. КульмухамедовЖ..Р. Автомобиллардан фойдаланиш ва автотранспортда меҳнат
мухофазаси. 2002.
6.Мун В.С. “Пассажирские автомобильные перевозки.” -Т.: Ўқитувчи, 1990.
7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июль № 138
“Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида,
шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори, Т., Ўзбекистон, 2006.
ДИПЛОМ ОЛДИ АМАЛИЁТИ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобил ва йўллар КҲК директори
С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобил ва йўллар КҲК ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Ш.Р.Одилов Тошкент автомобил ва йўллар
М.К.Атажанов КҲК махсус фан ўқитувчилари
Тақризчи: А. Мажидов 7-автобус саройи ОАЖ тасарруф бўлими бошлиғи.
Кириш
Амалиётнинг мақсади: Диплом олди амалиётининг асосий мақсади ишлаб чиқариш технологик жараёнида АТКда юк ва йўловчилар ташиш жараёнини яқиндан ўрганиш ва диплом иши учун керакли маълумотларни тўплаш.
Амалиёт даврида ўқувчилар автокорхона тасарруф бўлими, нозимлик гуруҳи, режалаштириш бўлими, ҳаракат хавфсизлиги бўлими, техника хавфсизлиги бўлимларида, автошоҳбекатларда, юк бекатларида бўлиб, улар ишини чуқур ўрганадилар.
Ўқувчиларнинг ишлаш шароити меҳнат қонунлари асосида ташкил этилади.
Кўникма: Амалиётни ўтиб бўлгач ўқувчилар қуйидаги Кўникмаларга эга бўлишлари керак:
Автокорхона ташкилий тузилишини ўрганган ҳолда унинг фаолияти ва бўлимлар иш жараёнини таҳлил қилиш. Тасарруф хизмати иши жараёнида иштирок этиб, ташиш шароитларини аниқлаш, мижозлар билан шартномалар тузиш, ташиш режасини бажарилишини таҳлил қилиш, нозимлик бошқариш, ҳаракатни назорат қилиш, ҳужжатларни юргизиш, ҳайдовчилар меҳнатини ташкил этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, автошоҳбекатлар ишини ташкил этиш, ташиш сифатини баҳолаш каби кўникмаларга эга бўлади.
Билим: Амалиётни ўтиб бўлгач ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
Ўқувчи автокорхоналарда ташиш технологияси, тасарруф ва иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, ҳужжатларни юргизиш тартиблари, кунлик режа ва даромадларни бажарилишини назорат қилиш усуллари, нозимлик бошқариш усуллари, ҳайдовчилар меҳнатини ташкил этиш қоидалари, компьютер технологияси, ҳаракат хавфсизлиги қоидалари, ташиш сифатини аниқлаш усуллари каби билимларга эга бўлиши керак.
2. Амалиёт дастурининг мазмуни
1. Автокорхона техника хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш. Меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича маълумотлар бериш. Автокорхона ички тартиб-қоидаларини ўрганиш. Автокорхона ва унинг бўлимлари билан танишиш.
2. Юк ташиш автокорхонасида амалиёт
АТК тасарруф бўлимида:
а) Юк ташиш шароити, юк турлари, ҳаракатланувчи таркиб турларини аниқлаш.
б) Транспорт ишларида асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш.
в) Ойлик иш жадвалини тузишни, уларнинг ишини назорат қилиш.
г) Мижозлар билан ишлаш, буюртмалар қабул қилиш, шартномалар тузиш.
д) Рационал йўналишлар тузиш, ташиш масофаларини аниқлаш.
е) Автокорхона ташиш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш.
ж) Ижарадаги автомобилларнинг даромадларини ҳисоблашда қатнашиш.
Нозимлик гуруҳида:
а) Нозимлик томонидан ташишни ташкил этишни, ҳужжатларни юргизишни назорат қилиш.
б) Ҳаракатланувчи таркибларни ишга чиқишини, қайтишини ва ҳаракатини назорат қилиш.
в) Нозимлик бўйича кундалик ҳисоботни тайёрлаш.
Йўналишда амалиёт:
а) Йўналишларни хронометраж қилиш.
б) Йўналишлардаги ишга тезкор раҳбарлик қилиш ва назорат ўтказиш.
в) Ташишни назорат қилишнинг замонавий усулларини ўрганиш.
г) Юк ташишда ҳаракат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларда қатнашиш.
3. Автобус паркларида амалиёт
Тасарруф бўлимида:
а) Мавжуд йўналишларни, ҳаракатланувчи таркиб турларини ўрганиш.
б) Автобуслар ишининг тасарруф кўрсаткичларини ҳисоблаш.
в) Ҳайдовчилар меҳнатини ташкил этишни, ойлик иш жадвалини тузиш.
г) Кунлик даромад режасини бажарилишини назорат қилиш.
д) Автобуслар ҳаракат жадвалини дастурлаш йўли билан ишлаб чиқиш.
е) Буюртмалар қабул қилиш ва бажариш, мижозлар билан шартномалар тузиш, ҳисоб-китоб қилиш.
ё) Йўловчи ташиш режасининг бажарилишининг таҳлил қилиш.
Нозимлик гуруҳида:
а) Нозимлик ҳужжатларини юргизиш ва тўлғизишни ўрганиш.
б) Йўл варақаларини расмийлаштириш, ҳайдовчиларга тарқатиш ва қабул қилиш.
в) Автобусларини ишга чиқариш ва қайтариш.
г) Йўналишда автобуслар ҳаракатини бошқариш.
д) Нозимлик кундалик ҳисоботини тайёрлаш.
Йўналишда амалиёт:
а) Мавжуд йўналишларда хронометраж ўтказиш, ҳаракат жадвалини тузиш.
б) Йўловчилар оқимини ўрганиш, йўналишга мос автобуслар ва улар сонини аниқлаш.
в) Йўналишларда ҳаракат хавфсизлигини, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ташиш сифатини ошириш бўйича тадбирларда қатнашиш.
4. Такси саройида амалиёт
Тасарруф бўлимида:
а) Мавжуд автосафлар ва улардаги ҳаракатланувчи таркибларини ўрганиб чиқиш.
б) Автомобил таксиларни тасарруф кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш.
в) Кунлик режа, даромадни бажарилишини назорат қилиш.
г) Ҳайдовчилар ойлик иш жадвалини компьютердан фойдаланган ҳолда тузиш.
д) Автомобил таксиларининг ишга чиқиш ва қайтиш графигини тузиш.
е) Буюртмалар тузиш, ҳисоб-китоб қилиш.
ё) Таксилар ишини назорат қилишда қатнашиш.
ж) Ташиш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш.
З) Такси тўхташ жойлари ва уларнинг жиҳозланишини ўрганиш.
Нозимлик гуруҳида:
а) Нозимлик ҳужжатларини юритиш, журналларни тўлдириб бориш.
б) Йўл варақаларини расмийлаштириш, ҳайдовчиларга тарқатиш ва қабул қилиш, уни қайта ишлаш.
в) Автомобил-таксиларни ишга чиқариш ва ишдан қайтариш.
г) Буюртмаларни қабул қилишни ва бажариш.
д) Ишдаги таксилар билан алоқа боғлаш, улар ишини назорат қилиб бориш.
е) Марказий нозимлик хизмати ишини ўрганиш.
ё) Нозимлик кундалик ҳисоботини тайёрлаш.
5. Автошоҳбекатларда амалиёт
а) Автошоҳбекат тузилишини ўрганиш. Бўлимлар ва хизматлар билан танишиб чиқиш.
б) Автобусларни келиб кетишини назорат қилиш.
в) Йўловчиларни автобусларга чиқаришни назорат қилиш.
г) Автошоҳбекат навбатчиси ишини бажариш.
д) Автошоҳбекат иш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш.
е) Автошоҳбекат хизматини яхшилаш тадбирларида қатнашиш.
Ж) Йўналиш нозими билан биргаликда автобусларнинг ҳаракат мунтазамлигини назорат қилишда қатнашиш.
6. Ҳаракат хавфсизлиги бўлимида амалиёт
а) Ҳаракат хавфсизлиги бўлимида ҳужжатларни юритиш. Ойлик ва чораклик иш режаларини тузиш.
б) Ҳайдовчилар малакасини ошириш бўйича тадбирларда қатнашиш.
в) Йўл-транспорт ҳодисасини таҳлил қилишда қатнашиш.
г) Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар билан ишлаш. Қўшимча дарслар ташкил этишда қатнашиш.
д) Ҳаракат хавфсизлиги ишлари бўйича ҳисобот тайёрлаш.
7. Амалиёт юзасидан экскурсия
Амалиётнинг ушбу қисмида ўқувчилар илғор автокорхоналарда экскурсияда бўладилар ва унда янги иш услублари, янги технология ва замонавий автомобиллар билан танишадилар.
8. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида амалиёт
Ўқувчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли йўл назорат хизмати бўлимларида бўлиб, улардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларни ўрганадилар. Йўл-транспорт ҳодисасини таҳлил қилишда қатнашадилар. Йўл ҳаракатини тартибга солишда патрул хизмати ишини ўрганадилар. Йўлларда хавфли ва носоз жойларни аниқлаш ва бартараф этишда иштирок этадилар.
9. Амалиёт даврида диплом иши учун йиғилган маълумотларни умумлаштириш ва ҳисоботни расмийлаштириш
Амалиёт материалларини умумлаштириш, амалиёт кундаликларида акс эттирилган ёзувлар асосида амалга оширилади. Амалиётнинг корхона ва ўқув юрти томонидан белгиланган раҳбарлари кундаликларни изчилик билан олиб борилишини назорат қиладилар ва зарур бўлган ҳолларда айрим ёзувларга аниқлик киритадилар. Амалиёт ўтувчининг меҳнатга ва амалиёт дастурини бажаришга муносабатини кундаликка ёзадилар. Амалиёт даврида ўқувчи томонидан бажарилган барча ишлар, расмий ҳужжатлар асосида ёзма равишда кундаликда акс эттирилади. Ўқувчи амалиёт вақтида ҳайдовчи сифатида ишласа, у иш кунининг тасвирини тузади, бунда маршрутлар схемаси, бўш юрилган йўллар ва тўхташ вақтлари кўрсатилади. Ҳисоботда ҳар бир иш жойда ишни ташкил қилишга объектив, танқидий таҳлил берилиши керак. Ҳисоботда ишни ташкил қилиш ва уни мукаммаллаштириш бўйича таклифлар акс эттирилиши шарт. Ҳисобот график, схема ва расмий ҳужжатлардан ташқари 25-35 бет қўлёзма шаклида ёзилади. Ўқувчининг амалиёт давридаги ишини кузатиб, корхона ва таълим муассасаси томонидан белгиланган раҳбарлар ёзма хулоса ёзадилар.
Намунавий мавзулар режаси
№
|
Бўлим ва мавзулар номи
|
Аудиториядаги ўқув
юкламаси, соатларда
|
Мустақил иш
|
Жами
|
Назарий
машғулот
|
Амалий
машғулот
|
Лаборатория
ишлари
|
Семинарлар
|
Курс иши
|
1
|
Автокорхона техника хавфсизлиги қоида-ларини ўрганиш. Меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича маълумотлар бериш. Автокорхона ички тартиб-қоидаларини ўрганиш. Автокорхона ва унинг бўлимлари билан танишиш.
|
12
|
|
12
|
|
|
|
|
2
|
Юк ташиш автокорхонасида амалиёт
|
78
|
|
78
|
|
|
|
|
3
|
Автобус паркларида амалиёт
|
48
|
|
48
|
|
|
|
|
4
|
Таксопаркда амалиёт
|
36
|
|
36
|
|
|
|
|
5
|
Автошоҳ бекатларида (юк бекатларида) амалиёт
|
18
|
|
18
|
|
|
|
|
6
|
Ҳаракат хавфсизлиги бўлимида амалиёт
|
30
|
|
30
|
|
|
|
|
7
|
Амалиёт юзасидан экскурсия
|
6
|
|
6
|
|
|
|
|
8
|
Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизматида амалиёт
|
18
|
|
18
|
|
|
|
|
9
|
Амалиёт даврида диплом иши учун йиғилган маълумотларни умумлаштириш ва ҳисоботни расмийлаштириш
|
42
|
|
42
|
|
|
|
|
|
Жами
|
288
|
|
288
|
|
|
|
121
|
Ўқитиш воситалари
1. Жиҳозлар, инвентарлар.
2. Дидактик материаллар ва техник воситалар:
-телевизор;
-экран;
-шахсий компьютер;
-компьютер учун СТХ дисплей системаси ва мультимедиа, сканер;
-мавзу бўйича дискетлар;
-кодоскоп;
-слайдлар;
-карточка-топшириқлар ва дастурлаштирилган топшириқлар.
3. Ўқув кўргазмали қуроллар, ўқув дастурлари бўйича плакатлар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР
1.Каримов И.А. “Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишини ўзига хос йўли ”,
Т.,Ўзбекистон,1993.
2.Ўзбекистон Республикасининг транспорт соҳаси бўйича қонунлари.
3. Кульмухамедов Ж.Р. ва бошқалар “Автотранспорт воситаларида йўловчилар
ташишни ташкил қилиш ” Тошкент – 2011й.
4. Каримов Э. Автомобилларда йўловчилар ташиш. -Т.: Шарқ, 2002..
5. КульмухамедовЖ..Р. Автомобиллардан фойдаланиш ва автотранспортда
меҳнат мухофазаси. 2002.
6.Мун В.С. “Пассажирские автомобильные перевозки.” -Т.: Ўқитувчи, 1990.
7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июль № 138
“Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар
атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини
лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори, Т., Ўзбекистон, 2006.
Достарыңызбен бөлісу: |