Электрон почта ахборот хизматини кўрсатиш воситалари сирасига киради.
Вазифаси: ахборотлар (хат-хабарлар)ни узатиш ва қайта ишлашнинг электрон усулидан фойдаланиш.
Бажарадиган ишлари: босма материаллар, фотография, жадвал, график, иш қоғозлари ва журналларни электрон почта усулида жўнатади.
Афзаллиги: фойдаланувчи ҳар қандай ташкилот ва ҳаттоки ўз уйида терминал орқали керакли манзилни кўрсатган ҳолда ахборот (хабар)жўнатиш мумкин ёки қабул қилиш мумкин. Бунинг учун ахборот компьютерда юборилади, у ерда эса тегишли манзилнинг электрон почта қутисига файл жўнатилади. Бундан фойдаланувчи ўз файлини олиб кўриш орқали ахборотни қабўл қилиб олиши мумкин. Ушбу жараёнда ахборот имзоланган ва тасдиқланган расмий ҳужжат ёки график, фото ва ҳокозолардан иборат бўлса, у ҳолда факсимил хизматидан фойдаланилади.
«Электрон почта хизмати афзалликлари яна қуйидагилардан иборат:
-
ахборотни жўнатувчи ва олувчиларнинг иш вақтига унчалик ҳалақит бермайди;
-
ахборот олувчининг бошқа жойга боришига ҳожат йўқ;
-
ахборот узатишда абонентлар ўртасидаги масофанинг аҳамияти йўқ;
-
электрон почта қутисига (файлига) кириш қийинчилик туғдирмайди, чунки у массаси, алоқа бўлимлари, меҳмонохона ва ҳокозоларда мавжуд терминаллар ва умумий фойдаланишга мўлжалланган;
-
ҳар қандай турдаги ахборотларни, жумладан молиявий ҳужжатлар, чизмалар, иш қоғозларини узатиш имконияти» [3].
Ахборотни узатишнинг ушбу усули сиртдан таълим олувчилар, масофавий таълим билан шуғулланувчилар учун қўл келади.
ТЕЛЕКОНФЕРЕНЦИЯЛАР.
«Ахборотларни узатиш ва қайта қабул қилишнинг рақамли техникаси имконияти телеконференция – янги техник даражада телефон ва телевидениенинг бирга қўшилгани –телеконференцияни ташкил этиш имкониятини беради. Телеконференцияни ўтказиш технологияси бир пайтнинг ўзида турли муассасаларнинг турли масофадаги кишилар билан биргаликда мулоқат қилиш имконини яратади. Иштирокчилар бунда нафақат бир-бирини кўриши ва эшитиш билан бирга ёнма-ён, юзма-юз тургандиек шароитга эга бўладилар» [1].
Афзалликлари: муаммолар ечимини тезкор ҳал қилиш имконини беради; автоматлашишда масофа асосий роль ўйнамайди; фойдаланувчиларни моддий жиҳатдан иқтисодини ва вақтини тежайди; ахборотнинг барча турларидан фойдаланиш имконини беради; қарорлар қабул қилишнинг энг оптимал вариантларини яратишга имконият яратади; телеконференция пайтида ҳар қандай фойдаланувчи (иштирокчи), унга тегишли маълумотлар базасидан тўлиқ фойдаланиш имкониятларига эга ва ҳ.к.
Телеконференция ўтказиш учун факсимиль алоқа, телевизионкамера, видеомагнитофон, компьютер, модем, дисплей, акустик аппаратуралар керак бўлади.
ИНТЕРНЕТ.
«ИНТЕРНЕТ [лот. inter аро ва net (work)-тармоқ] – катта (глобал) ва кичик (локал) компьютер тармоқларини ўзаро боғловчи бутун жаҳон компьютер тизими. Унда географик ўрин, замон ва макондан қатъи назар, айрим компьютер ва майда тармоқлар ўзаро ҳамкорликда глобал информация инфратузилмасини ташкил этади. Қайдномалар тизими билан бошқариладиган барча ҳосила тармоқлар ҳамкорликда истеъмолчиларга информацияни сақлаш, эълон қилиш, жўнатиш, қабул қилиш, излаш ва маълум бўлган барча вариантлар (матн, товуш, видео тасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида ва бошқа кўринишлар)да информация алмашинувига имкон яратади» [4].
Демак, INTERNET – бутун дунё бўйлаб фаолият кўрсатадиган халқаро ахборот алмашишнинг глобал компьютерли тармоғидир.
Интернет тармоғи орқали сизнинг компьютерингиз дунё бўйлаб бошқа компьютер тармоқларига уланиши мумкин ва шу тармоқдаги компьютерлар билан ихтиёрий ахборот алмашишини амалга ошириш мумкин.
Вазифаси: турли йўналишлар (соҳалар мавзулар)да кенг кўламдаги янгиликларни тарқатиш ва телеконференцияларни ташкил этиш каби муаммолар ечимига амалий ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистонда глобал интернет тармоғига уланиш масалалари 1997 йилдан бошланди. Ушбу тармоққа уланган истеъмолчи ишхонадаги (уйида бўлса ҳам) компьютер орқали хоҳласин АҚШ ва Австралия, шунингдек, интернет тармоғига уланган бошқа давлатлардаги компьютерларга олдиндан киритилган хилма-хил йўналиш (соҳа)даги ахборотларни матн, сурат, графика, жадвал ёки видеотасвир кўринишида олиши мумкин.
Халқаро интернет тизимида мамлакатимиз ҳақида деярли барча маълумотлар бор.
Ахборот ресурсларига оид кўп масалаларни мамлакатимиздаги йирик кутубхоналар шу соҳадаги интернет тармоғи кўламига суянган ҳолда ҳал қилади. Жумладан, Республика тиббиёт кутубхонаси, Республика илмий-техника кутубхонаси, ЎзР ФАнинг фундаментал кутубхонаси ва шу кабилар.
Бу борада, илмий тадқиқот иши билан шуғулланувчиларнинг илмий муаммосининг ишланганлик даражасини ўрганишга кетадиган вақти ва иқтисодий имкониятларининг тежалиши диққатга сазовордир. Айниқса, тадқиқотчининг ўзи шуғулланаётган муаммоси бўйича дунёнинг турли бурчакларидаги маълумотларини ола билиш имконияти ҳам юртимиз илм-фани ютуғини дунё илм-фани ютуғи билан солиштириш имконини беради.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
интеллектуал салоҳиятли авлодга қандай талаблар қўйилиши мумкин?
-
ахборот хизмати деганда нимани тушунасиз ва унинг қандай турлари мавжуд;
-
илмий тадқиқот ишини олиб боришда интернет хизматининг аҳамияти қандай?
-
электрон почта ҳамма учун керакми ёки фақат илмий ходимларгами?
-
телеконференциялар орқали ахборотларни узатиш деганда нимани тушунасиз?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
моддий дунёда ахборотлар алмашуви, унинг ўзгариши ва узатилиши содир бўлиши учун ахборотларнинг манбаи, узатгич, алоқа канали, қабул қилувчи ва ахборотлар олувчи бўлиши керак;
-
ахборотларни факсимал узатиш ёрдамида матн, газета, қўлёзма, графика, фотография ва бошқа шу каби ҳар қандай ҳужжатни бир объектдан иккинчи обектга етказиб берилади ва у энг афзал ҳамда қулай, шунингдек, узатилаётган ахборот (ҳужжат) асл нусхасидай қилиб аниқ етказилади;
-
электрон почта орқали фойдаланувчи ҳар қандай ташкилот ва ҳаттоки ўз уйида ҳам терминал арқали керакли манзилни кўрсатган ҳолда ахборот (хабар) жўнатиш мумкин ёки қабул қилиш мумкин;
-
телеконференциялар ахборотларни узатиш ва қайта қабул қилишнинг рақамли техникаси имконияти телеконференция – янги техник даражада телефон ва телевидениянинг бирга қўшилгани - телеконференцияни ташкил этиш имкониятини беради;
-
интернет – катта ва кичик компьютер тармоқларини ўзаро боғловчи бутун жоҳон компьютер тизими;
-
ахборот ресурсларига оид кўп масалаларини мамлакатимиздаги йирик кутубхоналар шу соҳадаги интернет тармоғи кўламига суянган ҳолда ҳал қилади.
Мавзу бўйичамуаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
ахборот хизматининг кераклиги тўғрисида ҳеч қандай эътироз бўлмаслиги мумкин, аммо айнан илмий тадқиқот ишини олиб боришда улар қандай аҳамият касб этади?
-
ахборот хизматидан функционал кутубхоналардаги маълумотларни олишда қандай фойдаланиш мумкин?
-
илмий тадқиқот ишини олиб боришда телеконференциялар аҳамиятини нимада деб ўйлайсиз?
-
«интернет»дан илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотларни йиғишга бағишланган ёзма ахборот тайёрланг;
-
илмий тадқиқот иши ва ахборот хизматининг уйғунлиги ушбу йўналишдаги ишларга қандай ижодий самаралар беради.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятида фойдаланишига тавсиялар:
-
замонавий педагогик тадқиқотларни олиб боришда албатта ахборот хизматларидан фойдаланиш зарур. Бу орқали илмий тадқиқот ишидаги сифат ва самарадорлик ошади;
-
«интернет» хизмати орқали илмий тадқиқот ишига оид маълумотларни йиғиш муддати қисқаришича ва сифати яхшиланишига эришиш мумкин.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Каримов И.А. «Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори». – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 64 б.
2. Ахборот тизимлари ва технологиялари: ОЎЮ талабалари учун дарслик ҒҒ Муаллифлар жамоаси: С.С, Ғуломов, Р.Х. Аҳмедов, Ҳ.С. Лутфуллаев ва бошқалар. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 592 б.
3. Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари: ОЎЮ талабалари учун ўқув қўлланма ҒҒ Муаллифлар жамоаси: Р.Х. Аҳмедов, Ҳ.С. Лутфуллаев ва бошқалар. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 592 б.
4. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент: ЎзЭМ Давлат илмий нашри, 2002. – 4 Ж. – 687 б.
VII БОБ. ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТЛАРДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
7.1. АХБОРОТЛАР ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: «тош асри», «Бронза асри», «Электр асри», «Китобларни чоп этиш асри», «Ахборотлаштирилган жамият сари асри», ахборот, маълумотлари, маълумотлар базаси, ахборотлар, ахборотлар технологиялари, янги ахборот технологиялари, ахборотлаштирилган жамият.
Мавзуни матни: Ахборотлар ва ахборот технологиялари.
Бугунги кунда ахборотлаштириш кишилик жамиятининг барча соҳаларини қамраб олмоқда. Агарда жамият тараққиёти тарихига назар ташлайдиган бўлсак инсоният ўзининг ривожланиш тарихи мабойнида модда, қувват ва ахборотларни ўзлаштириб келади. Инсониятнинг ривожланишида бутун – бутун босқичлар ушбу босқичларнинг энг илғор технологияси билан юритилиб келинмоқда. Жумладан, «Тош асри» - меҳнат қуроли ясаш учун тошларга ишлов бериш технологиялар асри, «Бронза асри» - материалларга ишлов бериш ҳақидаги турли технологияларни барпо қилиш асри, «Китобни чоп этиш асри» - маълумотлар баъзасини ахборотга айлантириш асри, «Электор асри» - қувватнинг янги турлари ва энергиянинг бир турдан иккинчи турга айлантириш муаммоси ҳал бўлган аср, «ХХI аср – интеллектуал аср – ақил заковат асри» - «Ахборотлаштирилган жамият сари асри» шулар жумласидандир.
«Ахборот» тушунчаси лотинча «informatio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бирор – бир далил, воқеа, ҳодисани баён қилиш, тушунтиришни билдиради. Кенг маънода ахборот моддий дунёнинг у ёки бу томони ва унда содир бўлаётган жараёнларни билдиради. Ахборотни ўрганишда унинг яратилиши, ўзгартирилиши ва фойдаланиш қонунлари ҳисобга олинади [2].
Демак, юқоридаги санаб ўтилган кишилик жамияти тараққиётидаги асрлардан маълумки, жамият ривожланиши тарихида бир неча марта ахборот инқилоблари ўтган экан. Ахборот инқилоблари бўлганлиги туфайли ҳам ўша даврдаги ишлаб чиқариш ва унга бўлган муносабатда сифатий ўзгаришлар бўлади. Булар эса жамият тараққиётида уларга мос бўлган тараққиёт босқичларини ҳам юзага келтирган. Бу борада энг сўнги инқилоб «XXI аср – интелектуал аср» яъни янги соҳа бу янги билимлар мшлаб чиқиш учун технологиялар, услублар, техник воситаларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ахборот саноатини юзага келтирмоқда. Бу эса ахборот технологияларини ҳам сифат кўрсаткичини замон билан ҳамнафас қилишни тақозхо этади.
Демак, бугунги кунимиз «Манбалармаълумотлармаълумотлар базасиахборотларахборот технологиялариянги ахборот технологиялари» тизимида фикр юритишни тақозо қилар экан.
Рўзномалардаги маълумотлар базаси (белгилар тўплами) ахборотга айлангунга қадар бўлган технологик жараённи бир эслайлик. Бу мисол орқали қуйидаги хулосани келтириш мумкин: технология деб маълум бир муайян мақсадга ёки мақсадлар тизимига эришиш учун амалга ошириладиган жараёнлар кетма – кетлигидан иборат бўлган яратувчилик (пайдо этиш жараёни) фаолиятига айтилади ёки бошқача айтганда технология деганда манбалардаги (объектлардаги) сифат ўзгаришига олиб келувчи жараёнга айтилади. Улар уч хил: ахборотли, ускунавий ва ижтимоий нуқтаи назарларини қамраб олувчи моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ахборотли нуқтаи назар моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқаришнинг тамойиллари ва усулларини баён қилинишини, ускунавий – ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириладиган меҳнат қуроллари, ижтимоий – ходимлар ва уларни ташкил қилишни амалга оширади.
Демак, инсониятнинг ахборот ишлаб чиқиши бўйича имкониятларни кучайтирувчи замонавий технологиялар, ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳияти ҳам белгилар экан ва бундай жараёнлар ахборотлаштириш саноатини мунтазам ривожлантиришни таъминловчи илмий – техник асос ҳамдир.
Ахборот технологиялари, жараёнларни бошқаришдаги асосий манба бўлиб ҳисобланади. Улар кириш маълумотларини, мавжуд маълумотларни тизим (қисм тизимларга ва керак пайтда айрим тизим элементларигача) ларга ажратиш ва қайта ишлаш ҳамда керакли мақсадлар бўйича қайта ишлаган маълумотни узатиш алгоритмларини ўз ичига олади. Бу технологиядан жараёнларни бошқарув фаолиятида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот технологиялардан оқилона (рационал) фойдаланиш ходимлар меҳнати самарадорлигини оширади.
Ахборот технологиялари асосида фаолият кўрсатиш қуйидаги вазифаларни ҳал этишнинг оптимал йўлини таъминлаб беради:
-
манба ва унда кечадиган жараён тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш;
-
жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам олиб туриш ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб бориш;
-
ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли тузатишлар киритиш.
Демак, бугунги кун ахборотлаштирилган жамият сари дадил қадам қйўиб борилиши билан ўзига хос характерлидир. Бу борада ахборотлар, ахборот технологияларининг роли беқиёсдир.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
нима учун «Тош асри», деймиз?
-
«Бронза асри» дейишимизга сабаб нима?
-
«Китобни чоп этиш асри»нинг маълумотлар базасини шакллантиришдаги аҳамияти нимада?
-
«Ахборотлаштирилган жамият сари асри» нинг мазмун – моҳиятини қандай тушунасиз?
-
ахборот технологиялари деганда нимани тушунасиз?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
инсоният тараққиётида бутун – бутун босқичлар ушбу босқичларнинг энг илғор технологиялари билан юритиб келинмоқда. Жумладан, «Тош асри» - меҳнат қуроли ясаш учун тошларга ишлов бериш асри, «Бронза асри» - металларга ишлов бериш ҳақидаги технологияларни барпо қилиш асри, «Китобни чоп эттириш асри» - маълумотлар базасини ахборотга айлантириш асри, «Электор асри» - қувватнинг янги турлари ва энергиянинг бир турдан иккинчи турга айлантириш муаммоси ҳал бўлган аср, «XXI аср – интелектуал аср» - «ақил заковат асри» - «Ахборотлашган жамият сари асри»лар шулар жумласидандир;
-
инсониятнинг ахборот ишлаб чиқариш бўйича имкониятларини кучайтирувчи замонавий технологиялар, ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳияти сифатини ҳам белгилайди ва бундай жараёнлар ахборотлаштириш саноатини мунтазам ривожлантиришни таъминловчи илмий – техник асос бўлади.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
номдор асарларнинг тараққиёт босқичларидаги уйғунлик илмий тадқиқот ишларига қандай ижобий таъсирлари бор деб ўйлайсиз?
-
ахборот технологиялари асосида фаолият юритиш қандай вазифаларни ҳал этишда яққол сезилади?
-
ахборот технологиялари маълумотларини мкълум тизим асосида узатишда қандай аҳамият касб этади?
-
жараёнларни бошқаришда ахборот технологияларидан фойдаланиш ўша жараённи оптимал бошқаришга қандай имкониятларни яратиб беради.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
ахборот технологияларидан амалий фаолиятда фойдаланишда қуйимдаги муаммоларни ҳал қилишни эътиборга олган ҳолда иш кўрган маъқул;
-
манба ва унда кечадиган жараён тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашни;
-
жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам олиб туришни ва улар саосида оралиқ назоратлар олиб бориш имкониятини;
-
ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли тузатишлар кирита олиш имкониятини ва шу кабиларни;
-
таълимда ва уни бошқаришда ахборот технологияларидан роционал (оқилона) фойдаланиш илмий – педагогик ходимлар меҳнати самарадорлигини оширади. Шу сабабли ҳам ахборот технологияларининг имкониятларини чуқур ўрганиш керак.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин дўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.
2. Тўрақулов Х.А., Файзиматов Б.Н., Убайдуллаев С., Тўрақулов О.Х., Ҳамидов Ж.А. Техника фанларини ўқитишга янги педагогик технологияларни қўллашнинг илмий – педагогик асослари. – Фарғона: Техника, 2002. – 184 б.
7.2. АХБОРОТНИНГ АСОСИЙ ДАРАЖАЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: илмий ахборот миқдори, мақолалар ҳажми, математик апаратлар, методологик асос, конструкторлик, технологик, ахборотларни даражаларга ажратиш, умумлаштириш, тескари пропорционал, ахборотлар оқими, сонли ечимлар, Архимед винти, модел, функция, функционал, алгоритм, радионинг ихтиро қилиниши, мавжуд ишланмалар.
Мавзунинг матни: Ахборотлар асосий даражалари.
Ҳар бир инсон бугунги ахборотлашган жамиятда яшаш учун мазкур даврнинг талабларига жавоб бера олиш керак. Маълумки, бугунги илм-фан ривожи ҳам тадқоқотчилардан замон талабидаги ишланмаларни яратишнинг талаб этмоқда. Бу борада улуғ аллома Абу Райҳон Берунийнинг «Илм-фан кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш заруратидан пайдо бўлади», деган фикри юқоридаги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Демак, ахборотлаштирилган жамиятга кириб бориб, унда фаолият кўрсатишимиз ҳам бежиз эмас экан. Илмий-техник тараққиёт жараёнида пайдо бўладиган маълумотларнинг истеъмолда фойдаланиш учун ахборотга айланиши янги сифат босқичини яратади ва улар ривожланиб боради, уларнинг миқдори ҳам ортиб боради. Шу сабабли ҳам бу борада тадқиқотчига янги вазифалар юклатилади, яъни тадқиқотчининг ўзига нисбатан чекланган соҳаси бўйича ҳам барча адабиётларни кузатиб туриши лозим ва унинг қийинлиги ҳеч кимга сир эмас, чунки кун сайин илм-фаннинг турли соҳаларига тегишли чоп этилаётган адабиётлар ёки мақолалар сони чегараланмагандир. Бундай қийинчиликлардан қутилишда «илмий ахборот миқдори», «мақолалар ҳажми» каби тушунчалар ва улар фарқларига эътибор бериш етарли деб ўйлаймиз. Маълумки, мақолалар ва бошқа шунга ўхшаш соҳага тегишли адабиётлар ёки манбалар ўзларининг илмий ва амалий жиҳатидан илмий – техник ахборотларга эквивалент бўла олмайди. Илмий тадқиқот ишини олиб боришда, айниқса,соҳани танлаш, мавзунинг долзарблигини асослаш, тадқиқот мақсад ва вазифаларини белгилашда илмий-техник ахборотлар аҳамияти катта бўлганлиги учун ҳам уларни ўрганиш ва илмий тадқиқот ишида улардан фойдаланишни ҳам маълум бир кетма-кетликда олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Уларни биз қуйидагича даражаладик:
1. Чоп этилган материалларда шуғулланаётган соҳага тегишли ҳодиса ва жараёнлар ҳамда улар устида илмий тадқиқот иши ўтказиб, олинган самаралар тўғрисида ахборот олинади.
2. Танланган соҳа бўйича мавжуд ишланмалар устида ҳам тадқиқот ўказилади. Бундай ҳоллардаги тадқиқотларда тадқиқот объекти ва мақсади ўзгаради ёки бирор қурилма, механизм, машина ёки технологияни синаб кўришда ташқи таъсир этувчилар ёки унинг барқарорлигига талаб ўзгаради. Масалан, дастлабки радионинг ихтиро қилинишини олинг ва ҳозирги кундаги радио қурилмалари билан таққослаб кўринг ёки А.Ампер томонидан яратилган 2 амални бажаришга мўлжалланган ҳисоблаш техникасидан тортиб, ҳозирги кундаги секундига 3,9 млн операция бажара оладиган замонавий компьютерларнинг яратилишигача бўлган тадқиқот жараёнларини кўз олдингизга келтиринг ва ҳ.к.
3. Тадқиқот учун бутунлай янги объект ёки янги математик аппаратни (модел, функция, функционал, алгоритм ва ҳ.к.) ёки техника ҳамда технологияни ишлаб чиқаришни муаммо қилиб қўйилади.
4. Тадқиқот объектидаги ўлчовлар, чегаралар, муҳит, шарт-шароитлари ўзгаргандаги тадқиқот ишларини олиб боришдаги ахборотларда бўладиган ўзгаришларни ҳисобга олишга тўғри келади.
5. Математик аппаратлардаги олдин номаълум бўлган ечимларини қўшимча яна хусусий қўшимча ечимлар талаб қилиниши натижасидаги ахборотларнинг юзага келиши. Масалан, педагогик тадқиқотларда мавжуд методология, айтайлик табиий фанлар учун яроқли ва уни ижтимоий-гуманитар фанлар учун ҳам қўллаш талаб қилиниб қолиши ҳам мумкин (компьютерли тизимлар, компьютерли ўйинлар, педагогик муаммоли вазиятдан чиқиб кетиш технологияси ва ҳ.к.) ёки бирор қурилма сув чиқариш учун яратилди ва уни гўштни майдалаш учун ишлатиш талаб қилиниб қолди (Архимед винти) ёки бирор яратилган ҳисоблаш техникасини «ИНТЕРНЕТ» халқаро тармоғига улаш ҳам керак бўлиб қолди ва ҳ.к.
6. Олдин методологик асосда ечилган масалаларни аниқ амалий фаолият учун ечимини талаб қилишдаги юзага келувчи ахборотлар. Масалан, педагогикада дидактика масалаларидан хусусий методикада фойдаланиш ёки қутб координата системасидан декарт координата системасига ўтиш алгоритмининг инсон кўриш майдонидаги бузилишларни аниқлашдаги хусусий ҳоли 8. Умуман олганда, дедукция тадқиқот усулига боғлиқ ижодий фаолият.
7. Конструкторлик, технологик, методологик ва бошқа турдаги ютуқлар ҳақида, уларга эришиш йўллари кўрсатилмаган ҳолда хабар берилиши билан боғлиқ ахборотлар пайдо бўлиши.
8. Мавжуд муаммолар ва уларнинг математик ифодалари (математик модел, алгоритм ва ҳ.к.)нинг сонли ечимларини ҳосил қилиш билан боғлиқ ишланмалар орқали юзага келадиган ахборотларнинг пайдо бўлиши.
9. Муаммо қўйилишига мос вазифаларни белгилашда айрим ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Бунда тадқиқот объекти ёки тадқиқот вазифасига қўйилган талабларда ўзгариш бўлганда ёки чеклашлар бўлганда ёки шарт-шароитларга (муҳитга) ўзгарти-ришлар киритилганда бўладиган ахборотларнинг юзага келиши.
10. Олдин мавжуд бўлган вазифаларни замонавий терминларда талқин қилиш, янги илмий тилга эътибор бериш натижасида ҳосил бўлган ахборотлар.
Демак, илмий тадқиқот иши билан мунтазам шуғулланиб турадиган тадқиқотчи доимо ўз соҳаси бўйича илмий-техник ахборотлардан хабардор бўлиб туриши керак экан, акс ҳолда тадқиқот давомида айрим ўзгаришлар қилишда тадқиқот жараёни ҳақида батафсил ахборотга эга бўлмай қолади ва натижада ижодий фаолиятда самарасиз ҳолатлар юзага келади. Шунинг билан бирга ахборотлар оқими мунтазам ошиб боради. Шу сабабли ахборотни кузатиб боришни ҳам аниқ бир алгоритмик тарзда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Уни биз қуйидагича ифодалашни маъқул топдик:
-тадқиқотчи шуғулланаётган соҳасига (йўналишига, муаммоси, мавзусига) тегишли ахборотларни даражаларга ажратиш. Бу тадқиқот характерига қараб белгиланади ва босқичланади;
-ҳар бир тадқиқот ҳолати, объекти ва материаллари ҳақидаги ахборотлар билан ахборотлар банки орасидаги мунтазам равишда тўғри ва тескари алоқани ўрнатиш;
-натижада ахборот йиғишга нисбатан ажратилган вақт ахборотлар банкига ажратилган вақтга нисбатан тескари пропорсионал равишда олиб борилиши керак;
-қисқа (хусусий, ихчам) даражадаги ахборотларни умум-лаштириш орқали илмий тадқиқот иши жараёнини тўлиқ ахборотлаштиришга эришиш доимо эътиборда бўлиши лозим, яъни илмий тадқиқот ишини ахборот-лаштириш индукция тамойили асосида олиб борилиши лозим.
Тадқиқотга тегишли ахборотлар одатда тадқиқот объектини тасдиқлашда, соҳани ўрганишда ва қолаверса илмий тадқиқот иши давомида тўпланиб, ўрганилиб, қайта ишланиб, умумлаштирилиб борилаверади. Одатда ахборот даражасини чоп этилган адабиёт-лар кириш қисмида, аннотациясида, рефератида ва хулосаларида қисқача ифодаланган маълумотлар орқали аниқласа бўлади.
Ушбу соҳада олиб борилган изланишларнинг кўрсатишича, агарда илмий тадқиқот ишининг маълум қисмлари бўйича ахборот даражасини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда бу илмий тадқиқот ишининг бу қисмидан олинадиган ахборотларни ҳақиқатан ҳам аҳамияти пастлигини кўрсатиш керак ёки илмий тадқиқот ишининг мазкур қисми унга ўхшаш ҳолат (модел, аналогия ва ҳ.к.) билан алмаштирилиб, кейин унинг объект билан идентификацияси баҳоланиши лозим.
Илмий тадқиқот ишини олиб боришдаги асосий босқичларидан бири, уни ифодаловчи ахборотлар қисмини (ҳажмини) камайтиришдан иборатдир. Бу билимларни умумлаштириш ёки ахборотларнинг бир-бири билан алоқадорлик қонуниятларини ўрнатиш имконини бериб, бири орқали бир нечтасининг қийматини топиш алгоритми орқали амалга оширилади.
Достарыңызбен бөлісу: |