Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет15/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29

Сифатларнинг фойдалари.


Сифатларнинг учта фойдаси бор.

1- битта махражда иштирок қилган харфларни бир- биридан бу ط , бу ت экан деб ажратиш.

2- кучли билан заифни таниб олиш-ки, бу билан идғом қилиш жоиз ва ножоиз ҳарфларни ажратиб билинади, чунки, қувватли ва имтиёзли ҳарфларни, шу сифатларга эга бўлмаган ҳарфларга киргизиб идғом қилиш жоиз эмас, акс ҳолда унинг ўша қувват сифати кетиб қолади.

3 – ҳар-хил махражларга эга бўлган харфларнинг талаффузини чиройли қилиш, табиий уларнинг сифатларини билгандан кейин талаффузи ҳам чиройли бўлади.

Уламолар сифатларнинг саноғи хусусида ихтилоф қилишган. Биз бу ерда машҳурини олиб ҳарфларнинг 20 та сифатини баён қиламиз.
27. Сифатларнинг тақсими.
Сифатлар иккига, зотий ва арозий сифатларга бўлинади.

1. Ҳар қандай ҳолатда ҳарфдан ажрамайдиган қалқала ва шиддат каби сифатлар “зотий сифат” дейилади.

2. Тафхим ва тарқиққа ўхшаш баъзан йўқ бўлиб, баъзан бор бўлиб қоладиган сифатлар “аразий сифат” дейилади.

28.Зотий (аслий) сифатлар.


Аслий сифатлар, зидди бор ва зидди йўқларга бўлинади.

Зидди бор сифатлар ўн биттадир.

1—Жаҳр 2. Ҳамс. 3. Раховат. 4. Шиддат. 5. Шу икки сифатнинг орасидаги ўртача Байнийя. 6. Истифол.

7. Истеъло, 8. Инфитоҳ. 9. Итбоқ. 10. Исмот. 11. Излоқ.

Зидди йўқ сифатлар тўққизтадир: 1. Сафир. 2.Қалқала. 3. Лин. 4. Инҳироф. 5. Такрир. 6. Тафашший. 7. Иститола. 8. Хафо. 9. Ғунна.

1- Ҳамс, луғавий маъноси махфийлик бўлиб, тегишли ҳарфни талаффузида, махражига эътимод заиф бўлгани учун нафас жараёни давом этади. Бу сифатга эга бўлган ҳарфлар ўнтадир. فَحَثَهُ شَخْصٌ سَكَت жумласида жамъланган. Охирги иккита харфга эътибор бериб эсда сақлаб туринг. Буларнинг баъзилари баъзиларидан кучли бўлади. Буларнинг энг аълоси ص ҳарфи бўлиб унда 3та қувват сифат, истеъло, итбоқ ва сафир сифатлари жамъланган. Булар ҳаммаси кучли сифатларга киради. Бунга яна истеъло сифати борлиги учун خ харфи яқин келади, кейинги ўринда ك ва ت ҳарфлари туради, бу иккала харфда шиддат сифати борки, бу ҳам қувват сифатларидандир.

1. Ҳамс сифати жаҳрнинг зидди бўлиб, ҳарфни сокинли ёки ташдидли қилиб, шунингдек ҳаракатли қилиб гапирсангиз ниҳоятда осон билинади. Энди ҳуруфи мадларга эса шартларининг ўзи кифоя қилади. Чунки улар махражлари муқаддар бўлгани учун жуда осон бекулфат чиқади. Булар ҳам ўзлари хамс сифатларига эга, лекин уларни хуруфи мад деб номланган.

2. Жаҳр ҳамс сифатининг зидди.Унинг луғавий маъноси, зоҳир бўлиш ва эълон қилишдир. Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилинаётганда махражга қаттиқ эътимод бўлганлиги учун нафас жараёнининг тўхтаб қолишини жаҳр дейилади. Бу сифатга эга бўлган харфлар, ҳижоийя ҳарфларининг ҳамс ҳарфларидан қолган 21та ҳарфдир.

Булар: *و*ن*م*ل*ق*غ*ع*ظ*ط*ض*ز*ر*ذ*د*ج*ب*ء ва учала мад ҳарфларидир.

Буларнинг баъзилари баъзиларига қараганда кучлироқ бўлади. Қайси харфда қувват сифатлари кўпроқ бўлса шу ҳарф қувватлироқ бўлади. Масалан ط, د дан қувватлироқдир, гарчи жаҳр сифати икковида бўлсада ط да итбоқ ва истело бор, дол да эса у сифатлар йўқ.

Демак ҳижоийя ( алифбо) ҳарфлари ё мажҳур, ё маҳмус бўлади. Буларни бир биридан ажратиб чегаралашда бироз ғумузлик бор.

Ҳамс билан жаҳрни ажратиш учун тегишли ҳарфни сокин қилиб тепасига бир ҳаракатли харфни олиб келиб, тилингизнинг учини ост ва уст тишларингизнинг орасига қўйиб, қулоқларингизни бармоқларингиз билан яхшилаб беркитиб, масалан мажҳур ҳарфлардан ذ ни, маҳмус ҳарфлардан ث ни олиб талаффуз қилинг ва бир неча бор такрорланг. Масалан أثْ деганингизда ҳаво хеч қайси аъзойингизни қимирлатмасдан тилингизга урилиб енгилгина чиқиб кетади, мана шу сифатни ҳамс дейилади. Агар энди мазкур равиш билан أذْ деб кўрсангиз, нутқ аъзоларингизда иҳтизоз яъни бироз тебраниш-зингиллаш ҳосил бўлади. Бу иҳтизозни жаҳр, ҳарфни мажҳур ҳарф дейилади. Бунга сабаб Оллоҳ таоло ўпкадан чиқадиган ҳаво йўлига товуш чиқариш жиҳози-торларни яратган, нафас ичкаридан чиқаётганда торлар тебранади. Бу ўша ذ нинг нутқида эшитганингиз иҳтизоздир. Аммо ث ва бошқа маҳмус ҳарфлар нутқида торлар тебранмайди, ҳаво йўлларини тўсмай кенг очиб беради ва аъзоларга куч келмайди, натижада бўшгина товуш чиқади.



3. Шиддат раховатнинг зидди. Шиддат дегани қувват деганидир. Истилоҳда, махражга кучли суяниш бўлганлиги учун нафасни махражда узилишидир. Бу шиддат сифатининг харфлари 8 та бўлиб уларни Ибнул Жазарий أَجِدْ قَطٌ بَكَتْ жумласида жамлаган. ء ج د ق ط ب ك ت.

Мулоҳаза: Шиддат ҳарфлари жаҳр ҳарфларининг айни ўзидир, илло ك билан ت ҳарфлари маҳмусдирлар.Бунинг сабаби, бу икки ҳарф ўз махражларига нутқнинг охирида бўшроқ суянади,натижада товуш осон чиқади. Демак бу икки ҳарф бир вақтнинг ўзида ҳам шиддат, ҳам ҳамс сифатларига эга. Бир ҳарфни ўзида икки зид сифат жамъланиб қолганга ўхшайди. Нутқнинг бошланишида шиддат сифати билан, интиҳосида эса ҳамс сифати билан чиқади. Икки зид жамъланиши мамнуълигининг шарти эса талаффуз замонлари бир бўлишидир.

Шиддат деганда умуман товуш, ҳарф махражида қамалиб ташқарига чиқолмай қолиши керак. Юқорида ك ва ت ҳарфларининг талаффузида ҳамс сифати орқали тангликдан қутулдик. Энди ب ق ط د ва ج ҳарфларининг талаффузидаги тангликдан қалқала қилиб махражни қўзғаш орқали қутуламиз. Энди битта ҳамза қолди, бу харф жуда осон чиқади, кўп ўринларда ўзидан илгариги ҳарф фатҳали, касрали ёки заммали бўлади, шунда қалб қонунини ишлатиб шу ҳаракатларга мос ҳарфларга алмаштириб тангликдан чиқамиз.



Шиддат ҳарфлари ҳам қувват жиҳатдан ҳар хилдир. Агар бир ҳарфда, ط ҳарфига ўхшаш шиддат, жаҳр ва итбоқ жамъланган бўлса, бу харф энг қувватли харф бўлади. Демак ҳар бир ҳарф, ўзида қанчалик кучли сифатлар бўлишига қараб кучли ва заиф сифатлар бўлишига қараб шунчалик заиф бўлади.

4. Байнийя (тавассут) яъни ўртача сифат, шиддат ҳам эмас, раховат ҳам эмас.Ҳарфни нутқ қилганда товушни ўртача жараёнда бўлиши. Бу харфлар 5та бўлиб, уларни Ибнул Жазарий لِنْ عُمَرْ деган сўзда жамъ қилган. Бу харфлар шиддатли харфларга ўхшаб махражга қаттиқ комил равишда ҳам суянмайди ва раховат харфларига ўхшаб бир йўла бўш ҳам эмас. Балки ўртача, товушни бир йўла бўш чиқиб кетиши ва бир йўла беркилиб қолиши ўртасида бўлади.

5. Раховат. Бу шиддат ва раховат сифатларининг зидди бўлиб луғавий маъноси бўш- юмшоқ, истилоҳда эса товуш ҳарфнинг махражидан сирғалиб қийналмай чиқишидир.Лекин бу, нафас тўсилмайди дегани эмас.

Масалан ض ظ غ ҳам мажҳур, ҳам рихв ҳарфларидир.

Раховат ҳарфлари, шиддат ва тавассут ҳарфларидан қолган ушбу 18 та ي و ه ف غ ظ ض ص ش س ز ذ خ ح ث ва учала мад ҳарфларидир.

Шадид ва рихв ҳарфларининг фарқини билиш учун الْحَج ва مَعايِشْ калималарини ўқиб кўринг. Биринчи сўзда товуш тамоман тутилиб, тўхтаб қолади, кейинги сўзда эса товуш тўла равишда оқади ва асло тутилмайди. Аввалги ҳарф шадид, кейингиси рихвдир. Тутилиш ҳам, оқиш ҳам тўла бўлмаса, шиддат ва раховат ўртасидаги байнийя ҳарфи бўлади, الظل даги ل каби.


Эслатма.


Маълум бўлдики ҳарфлар аввало маҳмуса ва мажҳурага, сўнгра шадида, рихва ва мутавасситага бўлинади. Бунинг маъноси шуки, бир ҳарф бир вақтнинг ўзида бирнеча сифатга эга бўлаолади. Масалан, шиддат ва жаҳр ёки ҳамс ва раховат сифатларини, балки зидди бор сифатлардан бир бирига зид бўлмаган 5 та сифатни, зидди йўқ сифатлардан ҳам яна бир иккитасини қўшиб ўзида жамълаши мумкин. Агар қори бу сифатларнинг биронтасига эътибор бермай қолса, талаффуз қилаётган ҳарфи бошқа ҳарфга айланиб кетади. Масалан ( ق ) ҳарфида жаҳр, шиддат, истеъло, қалқала, исмот ва инфитоҳ сифатлари жамъланган.Агар жаҳр ва истеъло сифатларини тарк қилинса у ك га айланиб кетади ва ҳ.к.

6. Истеъло истифолнинг зиддидир. Луғавий маъноси кўтарилиш, истилоҳда эса ҳарфни нутқида тилнинг кўп қисми, ҳоҳ ёпишсин ҳоҳ ёпишмасин танглай томон кўтарилишидир. Истеъло ҳарфлари 7 та бўлиб, خُصَ ضَغْطٍ قِظْ ҳарфларидир. Бу ҳарфлардан бирини талаффуз қилишда товуш чиқишидан олдин оғиз гўё ҳавога тўлгандай бўлади. Истеъло ҳарфининг энг юқори даражаси ҳарф, خا га ўхшаган фатҳали ва алифли бўлганда, ундан кейин алифсиз фатҳали, ундан кейин заммали бўлганда бўлади ва ҳ.к.

7. Истифол истеълонинг зидди. Луғавий маъноси пасайиш, тушиш демакдир. Истилоҳда эса ҳарфни нутқ қилиш вақтида тилнинг юқоридан оғиз қаърига қараб пасайишини айтилади.

Унинг ҳарфлари 24 тадир. ي و ه ن م ل ك ف ع ش س ز ر ذ د ح ج ث ت ب ва учала мад ҳарфлари. Бу ҳарфларда тил ақсо қисмидан бошлаб пасайгани учун, товуш ингичка чиқади. Шу сабаб бу ҳарфларнинг ҳукми бил иттифоқ тарқиқ яъни, ингичкаликдир, илло ا ل ر ҳарфларида тафхим яъни, йўғон ўқилиш ҳолати ҳам бўлади, буни кейин баён қиламиз.



8. Итбоқ инфитоҳнинг зидди. Тилни олдинги қисмидан ўртасигача товуш қисилиб қолгунча танглайга ёпиштирмоқдир. Бу сифатга молик бўлган ҳарфлар 4 та : ص ض ط ظ Энг кучлиси ط кейин ض , кейин ص ва энг кучсизи ظ дир.

9. Инфитоҳ. Луғавий маъноси ажралиш бўлиб, истилоҳда ҳарфни нутқ қилиш вақтида ҳаво чиқиши учун тил билан юқори танглай ораси очилишини айтилади. Баъзи ҳарфларда тилнинг орқа қисми билан ўртаси, баъзи ҳарфларда эса фақат орқа қисми (ақсоси) танглайдан узоқлашади. Бунинг сабаби инфитоҳ ва истеълонинг خ غ ق каби паст даражаси, ёки нутқ қилинаётган ҳарфнинг мустафиллигидир. Инфитоҳ, истифолдан омроқ, ҳар бир мустафил ҳарф мунфатиҳ бўлаолади, акси эмас. Унинг ҳарфлари итбоқ ҳарфларидан қолган ушбу 27 та ҳарфдир: ء ب ت ث ج ح خ د ذ ر ز س ش ع غ ف ق ك ل م ن ه و ва учала мад ҳарфлари.

10. الإذْلاقُ- Излоқ исмотнинг зидди. Луғатда тил учининг ўткирлиги ва равонлигидир. Истилоҳда, ҳарфларни осон енгил ва тез нутқ қилишдаги тилнинг бурролиги ва юпқалигини айтилади. Баъзилар излоқ, ل ر ن каби тилнинг учидан ва ف ب م каби лаблардан чиққанлиги учун ҳарфнинг ўзининг енгиллиги дейдилар. Бу залақийя ҳарфлари ҳарфларнинг энг енгил, осони ва бошқа ҳарфларга кўпроқ мос келадиганидир. Бу ҳарфлар 6 та бўлиб Ибнул Жазарий уларни فِر مِنْ لُبٍ “ақлдан қоч” жумласига тўплаган.

11. الإصْمَاتُИсмот. Луғатда манъ қилиш маъносида булиб, истилоҳда ҳарфни, тилнинг учи ва лаблардан узоқ бўлгани учун қийинлик билан ва секин нутқ қилинишидир. У излоқ сифатининг зиддидир, яъни излоқ сифати очиқликни, бу эса юмуқликни билдиради.

Бу таърифга و ҳарфи, махражи лаблар бўлганлиги учун тушмайди, лекин унда исмот сифати бор, чунки уни лабларни юқори ва пастга очиб чиқарилади. ف ب م ларда эса бунинг акси, бу ҳарфлар энг енгил ҳарфлардир.

Шунинг учун араб тилида аслий ҳарфлари тўрт ёки бешта ва фақат исмот ҳарфларидан иборат бўлган сўз йўқ, агар шундай сўз бўлса у عَسْجَُدْ ( олтин) га ўхшаш араб тилидан эмаслиги билинади.Араб тилидаги сўзларнинг усулларига албатта залақий ҳарфлардан аралашади. Исмот ҳарфлари излоқ ҳарфларидан қолган 25 ҳарфдир. ي و ه ك ق غ ع ظ ط ص ض ش س ز ذ د خ ح ج ث ت ء ва учала мад ҳарфлари.
б). Зидди йўқ сифатлар.

Булар ҳаммаси тўққизтадир.



1. الصَفِير – Сафир. Луғатда ҳуштак ёки қушнинг товушини билдиради. Истилоҳда сафир сифатидаги ҳарфлардан бирини нутқ қилинганда, саноё тишлари билан тил учи орасидан чиқадиган ортиқча товушни айтилади. Унинг ҳарфлари учта ص ز س дир. Сод, ғоз товушига, ز асалари товушига ва س чигиртка товушига ўхшайди.

Бу ҳарфларнинг энг кучлиси ص , чунки унда истеъло, итбоқ ва сафир сифатлари бор. Иккинчи ўринда ز ҳарфи, унда жаҳр сифати бор. س ҳарфи буларнинг энг заифидир. Шунинг учун нутқ чоғида س нинг сафирини ز никига қараганда, ز никини ص никига қараганда кўпроқ чиқариш лозим бўлади.



2. Қалқала. Бу сифат луғавий жиҳатдан изтироб, тебраниш демакдир. Истилоҳда эса шу харфни сукунли ҳолида гапираётганда қимирлатиб қўйиш, тебратиб қўйиш, бундан ноғорани чертгандаги каби чертиш эшитилади,бу чертиш кучли бўлади. Қалқала харфлари 5та бўлиб, قُطْب جَد сўзларида жамъланган. Бу ҳарфларни қалқала қилинишига сабаб, уларда шиддат ва жаҳр сифатлари бор. Шиддат, товушнинг чиқишига, жаҳр, ҳавонинг оқишига халал беради, натижада ҳарфнинг чиқиши қийинлашади, шунинг учун махражни тебратиш орқали товуш йўлини очиб бу беш ҳарфни чиқарилади. Бу ҳарфлар қалқалада бир-биридан фарқ қилади ва уч қисмга бўлинади.

Аъло - энг катта қалқала,бу фақат ط дагина бўлади. Ўртачаси ج ҳарфида, кичик қалқала ق , ب ваد харфларида бўлади.

Қалқала шадид ва заифлигига қараб тўрт мартабага бўлинади. Қалқаланинг энг кучлиси, бу калиманинг охирида сукун билан вақф қилиниб ташдидли бўлиб келган қалқала харфида бўлади. Мисол: الحق каби. Кейинги ўринда ташдидсиз сукун билан вақф қилинганидир, خَلاقْ каби. Ундан кейин калима ўртасидаги сукунли ҳолати, خَلَقْنا каби. ( Ал мутафаррид).





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет